3. ХУЛОСА
1. Кўп йиллик метеорологик ва актинометрик маълумотлар асосида ва маълум иссиқлик-техникавий ҳисобларни қўллаш орқали тутун газларининг иссиқлиги ва иссиқхонага кирадиган қуёш энергияси миқдорлари орасидаги муносабатни аниқлаш учун турли хил конструкцияли иссиқхоналарнинг энергетик баланси аниқланди.
2. Республикамиз жанубининг иқлим шароитлари учун оптимал энергетик самарадорлик ва ҳарорат-намлик режимини назарий асослашни таъминлайдиган, чиқинди иссиқлик ишлатиладиган гелиоиссиқхоналарнинг радиация баланси ва динамик иссиқлик режимининг математик модели ишлаб чиқилди.
3. Иссиқликни жамловчи канал узунлиги бўйлаб газ-хаво аралашмасининг ҳароратини аниқлайдиган ва тутун қувурининг узунлиги бўйлаб иссиқлик бериш сирти бўйича исталган кесимда чиқинди тутун газларининг ҳароратини
аниқлайдиган тенгламалар олинди.
4. Иссиқхона тупроғини иситишда максимал иссиқлик узатишга эришишни таъминлайдиган оптимал ташқи диаметр, қувур девори иссиқлик ўтказувчанлик коэффициентининг иккиланган қийматини қувурнинг ташқи сиртидаги иссиқлик бериш коэффициентига нисбати билан аниқланади, бунинг учун -Био мезони ва керамик қувурлар учун мм бўлиши аниқланди.
5. Иссиқхонада иситиш асбобининг сиртидан ҳавога иссиқлик узатиш коэффициенти ишлатиладиган чиқинди иссиқлик миқдорига боғлиқ ҳолдаги қийматларини аниқлайдиган мезонли тенглама
олинди, гелиоиссиқхона бетон-лотогида тўлдирилган пленка-субстрат ҳаво қатламининг эквивалент иссиқлик ўтказувчанлик коэффициентини аниқлаш имконини берадиган
мезонли тенглама таклиф этилди.
6. Иссиқхонани иситиш ва ўсимликларни углерод икки оксиди билан озиқлантириш учун газсимон ёнилғининг ёниш маҳсулотларидан фойдаланиш таклиф қилинди. Иситиш даврида иссиқхонанинг 1м3 хажмига 10 20 г тутун газларини бериш кераклигини ҳисобга олиб, иссиқхона ичидаги ҳавода СО2 газининг концентрацияси 0,2 0,4 % бўлишлиги асосланди.
Қишки мавсумда қуёш нурланиши 250 300 Вт/м2 бўлганда 1м3 иссиқхона ҳажмида газлар аралашмасининг умумий ютилиш хусусияти эвазига қўшимча қуввати 14,67 иссиқлик манбаси ҳосил бўлади, демак 200 м2 х 3м = 600 м3 иссиқхона ҳажмида эса 8,8 кВт иссиқлик энергияси олиниши аниқланди, яъни 0,776 тонна шартли ёқилғи тежалди.
7. Чиқинди тутун газлари билан қиздириладиган иссиқлик жамловчи тизимнинг иссиқлик-техникавий хисоби амалга оширилди, гелиоиссиқхона тупроғининг харорат майдони ва термик қаршилиги қийматлари аниқланди. Қувурларни ётқизиш чуқурлиги ортиб бориши билан термик қаршилик ортади ва қувурлар орасидаги масофа ортиши билан камаяди. Иссиқхона тупроғида иссиқлик қувурларининг солиштирма иссиқлик йўқотиши 14,84 Вт/м га тенг бўлиши аниқланди.
Реал шароитларда тутун газлари билан тупроқ остидан иситилганда канал бўйлаб ( мм) газлар м/с тезлик билан йўналтирилди, бунда га мос равишда оқим турбулент бўлиб, иссиқлик жамловчи каналларда иссиқлик алмашинувини жадаллаштириш таъминланиши аниқланди.
8. Тадқиқотлар натижасида олинган суглинка туридаги тупроқнинг иссиқлик-физикавий характеристикаларидан республикамиз жанубий туманлардагида иссиқхоналарда суғориш жараёнида иссиқлик-масса алмашинувини хисоблашда фойдаланиш мумкин. Гелиоиссиқхоналарда иссиқлик чиқиндиларидан, тупроқ остидан суғориш ва иссиқликни жамлашдан фойдаланиш 11 15% иш унумдорлигини оширади, 30% гача сувни ва иссиқхонада сувни иситишга сарфланадиган 0,61 м2/м3 ёнилғи (газ)ни тежаш имконини беради, яъни 122 м3 табиий газ тежалади.
9. Тавсия қилинаётган 200 м2 экин майдонли гелиоиссиқхонада чиқинди иссиқликдан фойдаланиш йилига G=7,24 тонна шартли ёнилғини тежайди, йиллик иқтисодий самарадорлик эса G=360000 сўмга тенг бўлади. Агар 200 м2 майдонли гелиоиссиқхона қозони ўрнига иситиш учун иситиш коэффициенти бўлган иссиқлик насосли қўрилма қўлланилганда, йилига 4,1 тонна шартли ёнилғи тежалиши аниқланди.
10. Олиб борилган илмий тадқиқотлар натижалари Қашқадарё вилояти иқлим шароитида иккиламчи энергия ресурслари ва қуёш энергиясидан комбинациялашган ҳолда фойдаланиладиган гелиоиссиқхоналарни лойиҳалаш ва татбиқ этиш учун дастлабки илмий асосланган маълумотларни олиш имконини беради. Натижада республикамиз фермер хўжаликлари ва иссиқхоналарида 40-45% гача анъанавий ёнилғи-энергия ресурслари ва 1 м2 иссиқхона юзасида 30 32 кг шартли ёқилғини тежаш мумкин.
Do'stlaringiz bilan baham: |