Ўзбекистон республикаси фанлар академияси “Қатағон қурбонлари хотираси” музейи “ШАҲидлар хотираси” жамоат фонди


www.ziyouz.com kutubxonasi Тоҳиржон ҚОЗОҚОВ



Download 8,39 Mb.
Pdf ko'rish
bet7/50
Sana27.03.2022
Hajmi8,39 Mb.
#513260
1   2   3   4   5   6   7   8   9   10   ...   50
Bog'liq
Jadid ma\'rifatparvarlik harakatining g\'oyaviy asoslari

47
www.ziyouz.com kutubxonasi


Тоҳиржон ҚОЗОҚОВ
Наманган давлат университети 
тарих фанлари номзоди
ФАРҒОНА ВОДИЙСИДА ЖАДИДЧИЛИК 
ҲАРАКАТИНИНГ ШАКЛЛАНИШИ ВА 
РИВОЖЛАНИШ БОСҚИЧЛАРИ
Туркистон халқларининг ижтимоий-сиёсий ҳаётда 
жаҳон халқларидан ортда қолаётганлигини X IX асрнинг 
иккинчи ярмида яшаб ўтган илғор фикрли зиёлилар ўз 
вақтида англаб етган эдилар. Улар бу қолоқлик искан- 
жасидан қутилишнинг ягона йўли деб илм-маърифатни 
танладилар. Ушбу даврда ижод этган шоир Зокиржон 
Фурқат илм-фаннинг тараққиёт учун нечоғлик аҳамиятли 
эканлигини англаган ҳолда қуйидаги байтни битган эди:
Керак ҳар илмдан бўлмоқ хабардор,
Бўлур ҳар қайси ўз вақтида даркор.
Илм тараққиётнинг негизи эканлигини англаб етган 
илғор зиёлилар аввало қолоқликдан қутилишнинг асосий 
шарти деб, маърифатни танладилар. Шу мақсад йўлида 
X IX асрнинг сўнгги чорагида Водийда дастлабки янги усул 
мактаблари очилди.
Фарғона ўқув юртлари инспекторининг Туркистон 
ўқув юртлари бош инспекторига 1909 йил 6 декабрда 
йўллаган янги усул мактаби ҳақидаги маълумотномасида 
кўрсатилишича, Водийдаги дастлабкиянгиусул мактабла- 
ри Қўқон уездида Аҳмаджон қори томонидан 1892 йилда 
очилган57.
Фарғонадаги 
жадидчилик 
ҳаракатининг 
атоқли 
намояндаларидан Исҳоқхон Ибрат ҳам Қўқонда мадраса- 
ни тамомлагач, 1886 йилда Тўрақўрғонда мактаб очади 
лекин у тез орада ёпилади58.
Жадидларнинг ҳаракати туфайли X X аср бошларига 
келиб Водийда ўнлаб янги усул мактаблари фаолият 
кўрсатмоқда эди.
57 ЎзР М Д А , И-47 фонд, 1-рўйхат, 1004-иш, 95-варақнинг орқа томони.
Н О СИ Р О В 0 ., М А Ъ М У РО В М . Ўзбек адабиётчининг муҳим сана- 
лари. - Наманган: Нам ДУ, 1993. - Б. 124.
48
www.ziyouz.com kutubxonasi


XX аср бошларида бутун Россия империясида талаба- 
лар ҳаракати кенг ёйилгани каби, мусулмон мадрасалари- 
да ҳам талабаларнинг сиёсий фаоллиги бир мунча ортган 
эди. Жумладан, Фарғонада ҳам дастлабки тараққийпарвар 
жамиятлар ташкил топди. 1908 йилга келиб эса, Қўқон 
шаҳрининг бир гуруҳ илғор фикрли мадраса талабалари 
томонидан “Шамсинур” жамияти тузилади59.
Жамият аъзолари халқ оммасини илмли, маърифатли 
қилишни, мадрасаларда аниқ фанлар ўқитилишини 
жорий қилинишини биринчи галдаги вазифалардан деб 
билдилар.
Жамият йиғилишларида ўлкадаги ижтимоий-иқтисо- 
дий ва сиёсий масалалар ҳам муҳокама қилинган.
“Шамсинур” жамияти фаолиятида жадидларнинг сези- 
ларли таъсири бўлган. Фарғонанинг атоқли жадидларидан 
Ҳамза Ҳакимзода Ниёзий ҳам ўз сиёсий фаолиятини илк 
бор шу жамиятдан бошлаган60.
1912 
йил 20 июлда Қўқон шаҳрида “Қўқон артистлар 
тўгараги” ташкил этилган бўлиб, Ҳамза унинг асосчила- 
ридан бири эди61. Тўгаракнинг мақсади драматик асар- 
ларни ўрганиш ва уларни саҳналаштириш ҳамда санъат 
ҳаваскорларини унга жалб этишдан иборат эди. 1914-1916 
йиллар мобайнида у 18 дан ортиқ адабий-публицистик 
асарлар яратди.
Биринчи жаҳон уруши йилларида ўлка зиёлилари иж- 
тимоий-сиёсий ҳаётга фаол аралаша бошладилар.
1916 йил Қўқон шаҳрида тараққийпарварлар томони- 
дан “Ғайрат” жамияти тузилади. Бу жамиятнингўз олдига 
қўйган мақсадлари, биринчидан, янги усул мактабларини 
дарслик, дафтар ва ўқув қуроллари билан таъминлаш 
бўлса, иккинчидан, ерли халқ орасида китоб, газета ва жур- 
налларни маҳаллий тилда чоп этиб, тарқатишдан иборат 
бўлган. Жамиятга қарашли дўконда, ўша давр маҳаллий 
аҳоли орасида машҳур бўлган “Вақт”, “Сўз”, “Очиқ сўз” 
газеталарининнг савдоси қизғин бўлган. Бундан ташқари 
жамият томонидан рус тилидаги газеталардан Андижон-
" Б О Б О ХО Н О В А . Ҳамза Ҳакимзоданинг педагогик ғоялари. - Т.: 
Қизил Ўзбекистон, 1960. - Б. 13.
60 Б А Б А Х А Н О В А .А . Обшественно-педагогическая и литературная
деятельность Х ам зи . - Т .: Ўқитувчи, 1979. - С . 26. 
а  История Коканда— - С . 32.
49
www.ziyouz.com kutubxonasi


да нашр этиладиган “Туркестанский голос” газетаси ҳам 
тарқатилган62.
А.А.Чайкин муҳаррирлиги остида нашр этиладиган 
“Туркестанский голос” газетасининг Фарғона жадидлари 
томонидан тарқатилишига тараққийпарварлар билан рус 
демократлари орасидаги ҳамкорликнинг бир кўриниши 
сифатида баҳо бериш мумкин.
Газета саҳифаларида маҳаллий аҳоли мактаб-маориф 
тизими ҳақида ҳам кўплаб мақолалар эълон қилинган: “... 
Маданиятли ерли аҳоли ҳозирги замон шароити уларнинг 
болалари олдига қандай талабларни қўяётганлигини 
бутунлай англаб етдилар. Бугунги рус-тузем мактаблари- 
нинг қониқарсизлигидан, улар ўз фарзандларини билим- 
ли қилиш учун бошқача йўлларни қидира бошладилар. 
Бунинг натижасида янги усул мактаблари пайдо бўлди...”63.
Қўқон шаҳридаги “Ғайрат” мусулмон маърифатпарвар- 
лик жамияти аъзолари орасида “Туркестанский голос” га- 
зетасининг кўп сонли пайчилари мавжуд эди. Юқоридаги 
газета муҳарририятинингумумий раҳбарлиги остида 1916 
йилнинг октябр ойи бошларидан эътиборан, Андижон 
шаҳрида маҳаллий тилдаги матбуотни ташкил этиш учун 
ҳаракатлар бўлган.
Ҳужжатларнинг гувоҳлик беришича, 1916 йил 9 октябр- 
да Қўқон шаҳрида таниқли жадид Обиджон Абдухолиқ 
ўғли Маҳмудов хонадонида “Ғайрат” жамияти нашри 
афкорини ташкил этиш, хусусий босмахона масалаларини 
ҳал қилиш учун навбатдаги йиғилиш бўлиб ўтади. Нашр 
учун Қўқоннинг маҳаллий бойлари маблаг ажратажак- 
ларини билдирадилар64. Обиджон Маҳмудов бу борада 
фаоллардан ҳисобланган. Махфий полиция маълумот- 
ларига кўра, “Ғайрат” жамияти “Ёш сартларнинг тўнғич 
ташкилотларидан” бўлган.
Мустамлакачилар томонидан Тошкентда чоп этила- 
диган жадидларнинг “Садойи Туркистон” газетаси ёпиб 
қўйилгач, таниқли жадид Убайдуллахўжа Асадуллахўжаев 
Тошкентдан Андижонга келган эди. Миллий матбуоти- 
мизнинг қалдиргочлари “Тараққий”, “Хуршид”, “Шуҳрат”
62 Ўз МДА, 1-И фонд, 31- рўйхат, 1144-иш, В. 36.
® Туркестанский Голос.-1916.-12 нояб.
64 Ўша манба.
50
www.ziyouz.com kutubxonasi


ва бошқа газеталарнинг ҳеч қанча сони чиқмасдан ёпиб 
қўйилиши, чор маъмурларининг ўлка халқларини ҳар 
жиҳатдан асоратда сақлашга интилиб олиб борган сиёса- 
тининг бир кўриниши эди. Худди шундай аянчли қисмат 
“Садойи Туркистон” газетаси бошига ҳам тушди. Шундан 
сўнг муҳаррир Убайдуллахўжа Асадуллахўжаев газетани 
Андижонда чиқаришга ҳаракат қилди. Бироқ Фарғона 
вилояти ҳарбий губернатори Асадуллахўжаевнинг газета 
чиқаришига рухсат бермайди65.
1916 йилга келиб жадидлар томонидан Андижон 
шаҳрида “Тараққийпарвар” жамияти тузилди. Бу давр- 
да ўлка жадидларининг сиёсий фаоллиги анча ошган 
бўлиб, улар ўз йиғилишларида, газета ва журналлар- 
даги мақолаларида маърифий мавзулар билан бирга 
ижтимоий, иқтисодий масалаларни ҳам кўтариб чиқа 
бошлаганлар. Андижондаги бу жамият таниқли жадид 
Убайдуллахўжа Асадуллахўжаев раҳбарлигида тузилган 
эди. “Тараққийпарвар” жамияти сафида маҳаллий миллат 
вакилларидан ташқари Чайкин, Шапиро ва Окун каби 
шахслар ҳам бўлиб, жамият ташкилий жиҳатдан яхши 
уюштирилган эди66.
Андижонлик тараққийпарварлар томонидан Маҳмуд- 
хўжа Беҳбудийнинг “Падаркуш” пьесаси ҳам саҳанага 
қўйилган. Пьеса янги усул мактабларинингўқитувчилари, 
театр ҳаваскорлари томонидан саҳнада ижро этилган67.
1916 йилнинг октябрь ойи бошларида Андижон шаҳрида 
мухолифат йўналишидаги “Туркестанский голос” газетаси 
идорасида муҳаррир А.А.Чайкин раҳбарлигида ҳар куни 
кечқурунлари Андижонлик 20 га яқин илғор фикрдаги ёш- 
ларнинг йиғилишлари ҳақидаги маълумотлар тўпланади. 
Ушбу гуруҳдаги ёшлар ўзларини “Тараққийпарвар”лар деб 
атаганлар68. Анатолий Афанасьевич Чайкин идорасидаги 
йиғилишларда мавжуд ижтимоий-сиёсий вазият ҳақидаги 
масалалар кўриб чиқилган.
65 ТОЖ И БОЕВ Р. Мустамлакачилар ва миллий матбуотимиз Жамият ва 
бошқарув. -1997. - Б. 61.
66 ЎзМДА.461-фонд, 1-рўйхат, 2023-иш, В.15.
67 Ўша ҳужжат.
68 ЎзМДА. 461-фонд, 1- рўйхат, 2023-иш, В. 23.
51
www.ziyouz.com kutubxonasi


А ндиж онда илғор фикрли ёшлар жамиятининг пайдо 
бўлиши, уларнинг ўлка ижтимоий-сиёсий ҳаётига фаол 
аралашиб бориши, мустамлака ҳукумат айгоқчиларининг 
эътиборини ўзига тортган.
1916 
й и л 25 июндаги Подшо Николай II нинг фронт 
ортидаги ишлар учун маҳаллий аҳолидан мардикорликка 
олиш ҳақи даги фармони Андижонда ҳам халқнинг кес- 
кин норозилигига сабаб бўлган эди. 
1916 
йил июл ойида 
Андижон жамоатчилиги номидан Петербургга бир гуруҳ 
тараққийпарварлар бориб, Туркистонда рўй бераётган 
воқеаларни изоҳлаб, Давлат Думаси аъзоларидан Ан- 
дижонгз келишларини муҳим масала сифатида ўртага 
қўядилар. IV Давлат думаси аъзолари А.Ф.Керенский ва 
К.Б.Тевкелевлар 24 август куни Андижонга келиШади ва 
жомъе масжидида маҳаллий аҳолидан июл воқеалари 
ҳақида, уларнинг арз-шикоятлари хусусида сўровлар 
уюштирадилар. Депутатларни таниқли жадидлар Асадул- 
лахўжаев, Мустафо Чўқаев ва бошқалар кузатиб борган- 
лар69.
Аҳолидан тушган ариза ва шикоятларни Асадулла- 
хўжаев рус тилига таржима қилиб, Куропаткинга вазиятни 
тушунтириб берган. Асадуллахўжаевнинг генерал-губер- 
наторга ўз номидан ёзилган аризасида подшо маъмурла- 
рининг порахўр, товламачи эканлигини аниқ фош этиб 
ёзган эди70.
Тараққийпарварларнинг саъйи-ҳаракати зое кетмади. 
Тез орада генерал-губернатор фармони билан Андижон 
уезди бошлиғи ва шаҳар бош оқсоқоли ўз вазифаларидан 
озод этилдилар. Буэса айни чоғда уларнингмаҳаллий халқ 
орасида обрў ва эътиборларини ошишига сабаб бўлган.
Хулоса қилиб айтганда, Фарғона водийсидати жадид- 
чилик ҳаракатининг ривожланиш жараёнини қуйидаги 3 
та босқичга бўлиш мумкин:
1) 
X I X
аср охирларидан 
1908 
йилгача бўлган 
мзъри- 
фатчилик боскичи. Бу даврда водийда дастлабки янги 
усул мактаблари; Тўрақўрғонда Исҳоқхон Ибрат, Қўқонда 
Мулла Шоазим домла, Салоҳиддин домла, Абдулваҳҳоб 
Ибодий, Андижонда Шамсиддин домла, Азим Қодиров ва
49 СО Д И Қ О В Ҳ . ТУркисгон уч инқилоб даврида Фан ва Турмуш.-1990. №3. 
- Б. 15.
19 СО Д И Қ О В Ҳ . Кўрсатилан м анба... - Б . 16.
52
www.ziyouz.com kutubxonasi


бошқалар томонидан очилди. “Таржимон” ва бошқа газе- 
та-журналлар водий зиёлилари орасида кенг ёйилди. На- 
манганда Исҳоқхон Ибрат томонидан “Матбааи Исҳоқия” 
босмахонаси очилди.
2) 1908 йиллардан 1917 йилгача маърифатпарвар- 
ликнинг кенгайиши ва сиёсий Фаоллашувнинг ўсиш 
боскичи. КЎконда “Шамсинур” жамияти (1908), “Артистлар 
тўгараги”нинг (1912) тузилиши, жадид мактаблари со- 
нининг ортиб бориши. Миллий матбуотининг ривожла- 
ниши, янги усул мактаблари учун дарсликлар ёзилиши. 
Андижонда “Тараққийпарвар” жамиятининг, Қўқонда 
“Ғайрат” жамияти ва кутубхонасининг очилиши, Фарғона 
жадидларининг водийдаги бошқа демократик ҳаракатлар 
билан ҳамкорликда фаолият юритишлари, Қўқонда “Са- 
дойи Фарғона” ва “Ферганское ехо” газеталарининг чоп 
этилиши, матбаа ишларининг йўлга қўйилиши, илм-фан, 
адабиёт, маданият-маорифни миллийлаштириш учун 
курашнинг кучайиши.
3) 1917 йил февралидан 1918 йил мартигача Фарғона 
жадидларининг Туркистон Мухторияти учун кураш 
боскичи. 1917 йил феврал инқилобидан кейин “Тирик сўз”, 
“Кенгаш”, “Юрт”, “Ҳуррият”, “Равнақул Ислом” каби янги 
журналларнинг нашр этилиши, “Шўрои Исломия” нинг 
фаолиятида фарғоналик тараққийпарварларнинг фаол 
иштироки. Туркистон Мухториятида Фарғона жадидлари- 
нинг иштироки.

Download 8,39 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5   6   7   8   9   10   ...   50




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish