Жаннат ИСМАИЛОВА
Ўзбекистон тарихи давлат музейи директори,
тарих фанлари доктори
МИЛЛИЙ - ОЗОДЛИК ҲАРАКАТЛАРИ
ВА МАЪРИФАТПАРВАРЛАР
Ўзликни англаш, миллий ғурурни тарбиялаш, миллий
онгни ўстириш билан боғлик, тарихий муаммоларидан
бири - аждодларимизнинг ўз эрки, Ватан озодлиги йўлида
мустамлакачилик зулмига қарши олиб борган курашлари
тарихидир. Бу муаммолар мустабид тузум шароитида
ўзининг холисона талқинини ололмади ва ололмасди ҳам.
Чунки империапарастлик асосида қурилган давлат ўзи
олиб бораётган зўравонлик, ғайримиллий сиёсатига қарши
халқни бош кўтаришга ундовчи миллий туйғуларни кучайи-
шидан манфаатдор эмасди.
X IX асрнинг охирлари X X аср бошларида Туркистонда
чор ҳукуматининг мустамлакачилик ва улуғмиллатчилик
сиёсати авжига чиққан эди. Ўлкада ўрнатилган сиёсий-
19
www.ziyouz.com kutubxonasi
маъмурий тизим ўта ҳарбийлаштирилган бўлиб, бу
тизим туб аҳоли манфаатлари, миллий урф-одатлар ва
турмуш тарзини ҳисобга олмаган ҳолда шакллантирилиб,
ғайритабиийлиги билан ажралиб турарди. Миллий дав-
латчилик ва қўшин тугатилди, туб аҳоли вакиллари олий
ва ўрта бошқарув лавозимларига яқинлаштирилмади. Туб
аҳоли вакиллари маҳаллий маъмурият лавозимларига,
яъни волость бошлиғи, оқсоқол, элликбоши ва миршаб-
ликка тайинланган бўлсалар-да, улар ҳукуматнинг жой-
лардаги итоаткор хизматкорлари эди, холос. Уларнинг
зиммасига фақат солиқларни йиғиб бериш, ҳукумат
кўрсатмалари ва топшириқларини амалга ошириш,
халқнинг кайфиятидан хабардор бўлиш юклатилган эди.
Ўлкада ҳукм сурган сиёсий тизимнинг моҳияти ва
йўналиши мустамлакачиликка асосланган бўлиб, туб
аҳолини тинимсиз ишлатиш, кучи ва ишлаб чиқарган
маҳсулотидан
фойдаланиш,
табиий
бойликларни
ўзлаштириш ва руслаштириш сиёсатини амалга ошириш-
дан иборат эди. Шунингдек, халққа сиёсий ва инсоний
ҳуқуқлар берилмай, қолоқлик ва қашшоқликда ушлаб
туришга қаратилган сиёсат юргизилди. Сиёсий тузумга
монанд равишда ҳукуматнинг иқтисодий сиёсати шакл-
ланди. Ўлкадаги ер-сувларнинг, умуман табиатдаги барча
бойликларнинг эгаси чор ҳукумати бўлиб, имкони борича
уларни талаш йўлидан борди. Ўлкани хом ашё манбаига
айлантириш мақсадида пахтачилик ривожлантирилди.
Натижада ўлкада пахта яккаҳокимлигининг пойдевори
бунёд этилди. Бу эса ўз навбатида деҳқонни бир парча
еридан маҳрум бўлиб, қашшоқланишига олиб келди.
Мустамлакачилик ва улуғмиллатчилик сиёсатининг
маҳсули сифатида юзага келган сиёсий, иқтисодий ва
маънавий ҳаёт истиқлол учун курашларнинг замини ва
сабабларини шакллантирди.
X X аср бошларида авж олиб кетган ижтимоий-сиёсий
ҳаракатлар махаллий аҳоли онгида ҳам зулмга қарши
курашмоқ кераклигини, энди эскича яшаб бўлмаслигини
англатди. Бу даврда маърифатпарварларнинг фаолияти
яққол намоён бўлди. Янги усул мактабларини ташкил
этиш жараёнлари, матбуотчилик фаолияти ва халқни ўз
мустақиллиги учун курашга ундовчи мақолалар аҳолини
маънавийонгиниўсишигакаттатаъсиркўрсатди.Уларнинг
эо
www.ziyouz.com kutubxonasi
асосий ғояси эрк ва озодлик бўлиб, бу мақсадга маърифат
йўли билан етиш мумкин деб ҳисоблаганлар. Чунки, за-
монавий қурол билан жиҳозланган Россия империясининг
армиясига тайёргарликсиз қарши чиқиш халқни бадном
этиш билан баробар эканлигини яхши тушунганлар.
1916 йилги халқ қўзғолони Туркистон ўлкасида мус-
тамлака зулмига ва мустақиллик учун олиб борилган
курашларнинг энг қудратлиси бўлиб, у оммавий равишда
бутун ўлкани ларзага келтирди. Ана шундай оғир ва
фожеали дамларда ҳалқ билан бирга бўлган унинг манфа-
атларини ҳимоя қилган фидоий кишилар орасида жадид
тараққийпарварлари алоҳида ажралиб турган. Шу пайтга
қадар, халқни маърифат орқали уйғотиш, тарбиялаш,
тараққиётга етаклаш мақсадида фаол саъйи-ҳаракатлар
олиб борган жадидлар 1916 йил қўзғолони мисолида халқ
қудратини, унинг иродасини ва кураш лаёқатини англаб
етиш билан бирга, бу халқни озодликка олиб чиқиш,
ҳурриятга эришиш учун курашиш зарурлигини англаб
етдилар.
1916 йилда Туркистонда императорнинг мардикорлик-
ка сафарбар этиш ҳақидаги фармонининг эълон этилиши
ва оммавий тус олган қўзғолонлар ўша даврда жамият-
нинг турли тоифа вакилларининг томонидан ҳар хил
баҳоланади. Турли тоифа вакиллари бу воқеага муносабати
уларнинг ижтимоий, иқтисодий, сиёсий манфаатлари би-
лан белгиланарди. Бу борада Туркистонда ўша даврда энг
илғор фикрли зиёлилар, хусусан, маърифатпарварларнинг
муносабатига доир оз бўлса-да қимматли маълумотлар
бор. Маълум бўлишича, уларнинг энг йирик вакилларидан
бири, ўзбеклардан етишиб чиққан биринчи адвокат Убай-
дулла Асадуллахўжаев Қўқонда чиқарилган “Туркестан-
ский голос” газетасининг муҳаррири А.А.Чайкин ва унинг
укаси Вадим Чайкинлар билан биргаликда Петербургга
бориб, Россия Давлат Думаси аъзоларига Туркистондаги
қўзғолонлар ва умуман, туб аҳолининг бошига тушган
азоб-уқубатларни маълум қилиб, арз қилганлар.
Убайдулла Асадуллахўжаев халқнинг номидан мар-
дикорликка тегишли фармонни бекор қилинишини
ва ўлкадаги кескин аҳволни ўрганиб, тегишли хулоса
чиқарилиши.чоракўрилишинисўраган.Мустабидҳукумат
архивида айрим қайд этилган маълумотларга қараганда
21
www.ziyouz.com kutubxonasi
Убайдулла Асадуллахўжаевни Петербургга боришини
таъминлаш учун ўлканинг турли шаҳарларида маблағ
тўпланган. Тошкент шаҳрида бу ишни амалга оширишда
Мунаввар қори Абдурашидхонов фаол қатнашган. Демак,
Петербургга бориш масаласи жадидлар вакилларининг
иштирокида ташкил этилган дейишга асос бор. Тўпланган
маблағУбайдулланингукаси Башрулло Асадуллахўжаевга
берилган. У бу пулни Петроградга акасига жўнатган* 1.
Ўлкада содир бўлаётган воқеалардан хабар топган Дума
аъзолари бу масалага турлича муносабат билдиришган.
“Туркестанский голос” газетасининг 1916 йил 23 июль
сонида босилган маълумотида кўрсатилишича, Думадаги
мусулмонлар фракциясининг вакиллари Ю.Жаъфаров ва
Тевкелевлар Туркистонда мардикорликка олинадиган
одамларни ва уларнинг оилалари ҳақ-ҳуқуқларини бел-
гилаш, сафарбарликни аста-секин амалга ошириш ҳақида
чор ҳукуматига хат юборганлар. Хатда мардикорликка
олишни уюштиришни халқнинг ўзига топширилиши, тав-
сия этилган аҳолини мардикорликка жўнатилиши қишлоқ
хўжалигига зарба бериши таъкидланган.
Мусулмонлар фракцияси, Меқнаткашлар фракцияси,
Тараққийпарварлар фракцияси ва социал-демократ-
лар партияси Россия Давлат Думасида Туркистондаги
аҳволни муҳокама қилишни лозим, деб топганлар. Шун-
дан сўнг Думада Туркистондаги император фармони ва
қўзғолонлар бўйича текширув ишларини олиб бориш
учун А.Ф.Керенский (“Трудовик фракцияси”), Тевкелев,
Ю.Жаъфаров (Мусулмонлар фракцияси)лардан иборат
комиссия тузилади. Ю.Жаъфаров зарур иш билан Кавказга
кетганлиги учун Туркистонга А.Ф.Керенский ва Тевке-
левлар келдилар. Маълумотда айтилишича, оддий халқ
уларни келишини орзиқиб кутганлар.
Дума аъзоларини ўлкага келишида жадидлар, хусу-
сан, Убайдулла Асадуллахўжаев катта роль ўйнадилар.
Петроград университетини тамомлаган ва кейинчалик
Туркистон мухториятига бошчилик қилган Мустафо
Чўқаев Дума аъзоларидан иборат комиссияга таржимон ва
кузатувчи бўлди2.
1 Ўзбекистон Республикаси Марказий Давлат архиви. Туркистон
генерал-губернатори идорасининг фонди, (ф.1) 31 рўйхат 1139 иш, 1 б.
1 ЎзР М ДА, 483 Ф.1, 31 рўЙхат, 1139 иш, 1 б.
22
www.ziyouz.com kutubxonasi
1916 йил 7 августда Дума аъзолари Тошкентга келдилар,
22 августда эса Мустафо Чўқаев кузатувида Жиззахга
жўнадилар. Маълумки, бу ердаги қўзғолон ниҳоятда шид-
датли равишда ўтганлиги учун юзлаб кишилар ўлд ирилган,
мол-мулклари таланган ва ерлари тортиб олинган, Жиззах
шаҳри тамомила вайронага айлантирилган эди. Чор
маъмуриятининг бу ердаги амалга оширган ваҳшийлиги
чексиз эди. Дума аъзолари мана шу ваҳшийлик ҳақида
жонли гувоҳлардан маълумотларни қўлга киритадилар.
Улар 23 августда Жиззахдан Самарқандга, бу ердан Мус-
тафо Чўқаев билан биргаликда Андижонга келадилар.
А.Ф.Керенский ва Тевкелев Жомеъ масжидига бориб,
халойиқбилан суҳбатлашадилар.Уларниўраболганжамоа
аҳли ўз дарду-аламини тўкиб солади. А.Ф.Керенский нутқ
сўзлаб, аҳолини талабини қондиришга ҳаракат қилишини
билдиради3. У чор ҳукуматининг юргизаётган нотўғри си-
ёсати орқасида мамлакатнинг ҳамма жойларида қўзғолон
ва тартибсизликлар ҳукм сураётганлиги, уруш тугагандан
сўнг Россияда революция кўтарилиб чор ҳукуматини
ағдарилиши ва сайловлар асосида подшоҳсиз ҳокимият
тузилиши ҳақида гапиради4.
Ўлкадаги махфий хизмат бўлимида А.Ф.Керенскийнинг
Андижондаги фаолияти ҳақида ҳукуматга қуйидагича
ахборот беради: Давлат Думасининг аъзоси ва Трудовик
фракциясининг раиси Керенский ўзининг сўзлари билан
туб аҳоли орасида давлат сиёсатига қарши ташвиқот
юргизиб, унинг онгида миллатчилик руҳини уйғотишга
ҳаракат қилди5 . Дума аъзолари Андижонда ўзбек, рус ва
бошқа миллат вакиллари билан учрашиб, уларнинг талаби
ва шикоятларига қулоқ солдилар. Аҳолини мардикорликка
олиш ва унга боғлиқ ҳолда кўтарилган қўзғолонлар ҳақида
ахборот берганлар”.
26 августда Дума аъзолари Андижондан чиқиб, Қўқон
шаҳрига келдилар. Улар билан келган йирик савдогар
Шоқайдар Иноғомов билан биргаликда ҳаммалари
“Лондон” меҳмонхонасига жойлашдилар. Бу ерда туб
аҳолининг вакиллари билан суҳбат ўтказилди. Дума-
* Ўша жойда, 9 б.
* ЎзР МДА, 483 Ф .1 ,31 рўйхат, 1139 иш, 9 б.
5 Ўша жойда, 1 б.
23
www.ziyouz.com kutubxonasi
да Туркистондан вакил бўлиши, ўлкани бошқаришни
такомиллаштирилиши
лозимлиги,
қўзғолонларнинг
келиб чиқиши сабаблари ҳақида савол-жавоблар олиб
борилди. Дума аъзолари бу масалаларни Дума мажлисида
кўтаришга ваъда бердилар. Сўнгра улар Қўқоннинг эски
шаҳар қисмига бориб, у ерда туб аҳолининг вакиллари би-
лан суҳбатлашдилар. Айниқса, қўзғолонларнинг сабабла-
ри ва оқибатларига, мардикорликка сафарбар этишга доир
масалаларга қизиқиш билан қаралди. 2 сентябрь куни
А.Ф.Керенский Петроградга, кейинги куни эса Тевкелев
Уфага жўнаб кетдилар. Дума аъзоларининг ўлкага келиши
ва олиб борган суҳбатлари маҳаллий аҳолида император
фармонини бекор қилинишига ёки юмшатилишига ишонч
ҳосил қилган эди6.
Шундай қилиб, Дума аъзолари Туркистондаги аҳвол,
мардикорликка сафарбарлик ва қўзғолонлар ҳақида маъ-
лумотлар тўплаб жўнаб кетганлар. Маърифатпарварлар
саъй-ҳаракати билан уюштирилган бу ташриф ва учра-
шувлар фармон ижросини тўхтата олмасада, Тевкелевнинг
аралашиши туфайли мардикорларнинг сони бир мунча ка-
майтирилди. Бу эзилиб ётган халқ учун катта мадад эди.
1916 йил 9 сентябрда А.Ф.Керенский Туркистон генерал-
губернатори Куропаткин номига шундай телеграмма юбо-
ради: “Шахсан ўзим Туркистон ўлкаси билан танишдим.
Сизнинг эътиборингизни қуйидагиларга жалб қиламан.
Туб аҳолини мардикорликка жалб этиш ички ишлар
вазирлиги томонидан кўрсатмалар ишлаб чиқилмай
бошлаб юборилган. Император фармонининг мақсади ва
тартиби одамларга тушунтириб берилмаган. 15 сентябрда
мардикорликка сафарбарликни бошлаш қўшинни ва мам-
лакатни ғалла, пахта ва гўшт билан таъминлаётган вило-
ятларнинг хўжалик ҳаётини қўпоришга олиб келад и. Мени
кузатишларим шуни кўрсатадики, давлат манфаатларини
ҳимоя қилиш зарурияти қонуний кўрсатма тайёрлангун-
гача мардикорликка сафарбар этишни тўхтатишни тақозо
этади. Керак бўлган тақдирда мен сизга кўрганларимнинг
барчасини маълум қилишим мумкин”.
Бу телеграмма 18 сентябрда етиб келди, бу пайтда тай-
ёргарликишлари асосан ниҳоясига етказилган эди. Бундан
* Ўша жойда, 3 б
24
www.ziyouz.com kutubxonasi
ташқари А.Н.Куропаткин учун Дума аъзосининг таклифи
кучга эга бўлмай, у марказий ҳукумат раҳбарларининг
кўрсатмасини инобатга олиши мумкин эди. Хукумат эса
ҳамон император фармони бажарилишини талаб этмоқда
эди. Тез орада Туркистон воқеалари Давлат Думасига
киритилди. Ушбу масалани кўриш декабрь ойига режа-
лаштирилди ва А.Ф.Керенский асосий маърузачи этиб
тайинланди.
Дума мажлиси 1916 йил
13 декабрда очилди.
А.Ф.Керенский маърузани Туркистондаги қўзғолонлар
нафақат ўлкани, балки бутун Россиянинг ҳаётига таъсир
кўрсатганлигини баён этиш билан бошлади. Унинг таъ-
рифлашича, қўзғолонлар иқтисодиётга ва тинч ҳаётга
зарба бериш билан бирга бир неча минг русларни ва бир
неча ўн минг туб аҳолини ҳалок бўлишига олиб келди. Бу
ерда шуни айтиш лозимки, чор маъмуриятининг расмий
ҳужжатларида маҳаллий аҳолидан бир неча ўн минг киши
ҳалок бўлганлиги қайд этилмаган, чунки маъмурият ўзи
уюштирган шафқатсиз қирғин-баротни яширган эди.
У императорнинг фармони Россия империясининг
қонунларига зид равишда ўзбошимчалик билан эълон
қилинганлигига алоҳида эътибор қаратди. Уни тайёрлаш-
да ўлка маъмурияти билан келишилмаган ва маҳаллий
шароит, имконият билан ҳисоблашилмаган. “Туркистон,
- дейди А.Ф.Керенский, - бу Тула ёки Тамбов губернияси
эмас. Унга Англия ёки Франция ўз мустамлакаларига
қандай қараган бўлса шундай муносабатда бўлиши керак.
Туркистон ўзига хос турмуш тарзи, иқтисодий ва сиёсий
хусусиятларга эга бўлган катта бир дунёдир7”.
Бу ерда А.Ф.Керенский ўлканинг ўзига хос хусусият-
ларини тўғри айтиш билан бир қаторда мустамлакалар
билан муомала қилишда Англия ёки Франциядан ўрнак
олишга даъват этади, улар мустамлакачилик сиёсатини
ниҳоятда пухта ва маҳаллий шароитни ҳисобга олган
ҳолда юргизганлигини таъкидлади. Демак, А.Ф.Керенский
ўзини қанчалик “адолатпарвар” деб кўрсатмасин, барибир
мустамлакачилик кайфияти ва манфаатларини инкор
этмайди, у сиёсатни юмшатишни таклиф этди, холос.
Асосий мақсад Туркистон аҳолисига эркинлик бериш
7 Ўзбекистон Республикаси Марказий Давлат архиви Туркистон
генерал-губернатори идорасинингфонди. (Ф.1) 31-рўйхят, 1100-иш, 265 б.
25
www.ziyouz.com kutubxonasi
эмас эди, албатта. Чунончи Думадаги фракциялар чо-
ризм бошлиқ капиталистик алоқаларни ривожланишига
тўсқинлик қилаётган эски бошқарув тизимини ағдариб,
Россияда демократик республикани ташкил қилиш учун
курашаётган эди.
Маърифатпарварларнинг ҳаракати
туфайли халқ
қўзғолонларининг Петербургда Россия Давлат Думасида
муҳокама этилиши ва император сиёсати ҳамда фармо-
нини қораланиши ўз даври учун катта сиёсий воқеа бўлиб,
Россия империясини маҳаллий халқ вакиллари билан
мунозара олиб бориш ва уларнинг арз-додини эшитишга
мажбур қилди.
Do'stlaringiz bilan baham: |