Ўзбекистон республикаси фанлар академияси “Қатағон қурбонлари хотираси” музейи “ШАҲидлар хотираси” жамоат фонди



Download 8,39 Mb.
Pdf ko'rish
bet15/50
Sana27.03.2022
Hajmi8,39 Mb.
#513260
1   ...   11   12   13   14   15   16   17   18   ...   50
Bog'liq
Jadid ma\'rifatparvarlik harakatining g\'oyaviy asoslari

(ж адидларга-м уаллиф )
буюк бир маблағ иона бермиш”152 деб
148 “Кенгаш” №4.1917 йил 25 июл.
1,9 “Кенгаш” №7.1917 йил 6 август.
150 ЁВУШЕ В Н. Ўқув йўлинда бир тавсия // Улуғ Туркистон. №22.1917 йил 
12 авгусгь.
151 Ҳуррият. 1917 йил 26 сентябрь. №41.
152 Ҳуррият. 1917 йил 29сентябрь. №42.
95
www.ziyouz.com kutubxonasi


ёзади. Шунингдек, Бухоронинг Қозоли шаҳридаги бухоро- 
лик ёшларнинг “театр тўгараги” тузилгани ва “қадимчи” 
Абдураҳмон Карвонбоши ўша тўгаракни ёпиш мақсадида 
ва тўгарак аъзоларини 75 даррадан урдириш ниятида 
ариза йиғиб юргани, тўгарак аъзолари бу ҳақида эшитгач, 
“Ёш бухоролик”лардан ёрдам сўрагани ҳақида ҳам хабар 
беради155.
1917 йилнинг сентябрь ойидан Қўқон шаҳрида нашр 
этила бошлаган “Эл байроғи” газетаси ҳам туркистонлик 
жадид тараққийпарварларининг таълим сиёсатини акс 
эттирган нашр ҳисобланади. Газетанинг 12-сонида Уфа 
мадрасасидан талаба Мирмуҳсин Шермуҳаммедовнинг 
“Таассуфлик воқеа” хабари босилиб, унда Туркистон- 
нинг фарзандидек бўлиб қолган Нуширавон Ёвушевнинг 
жуда ёш ўлимига таассуф билдиради ва унга жаннати 
наъимларни тилайди* 154 1
5
5
. Шунингдек, “Эл байроғи”нинг 
17-сонида Оренбургдаги “Ҳусайния” мадрасаси тала- 
баси Умархўжа Хўжаев ватандошлари Носирхон Ҳожи 
ва Бобобек Норбўтабековларга унинг бир йиллик ўқиш 
пулини тўлаб бергани учун миннатдорчилик билдиради. 
Уфанинг “Олия” мадрасасида таҳсил олаётган Мирмуҳсин 
Шермуҳаммедов 
эса 
“Қўқон 
ёшларига 
мурожаат” 
мақоласида қиш яқинида ўзининг иқтисодий таъминоти 
оғирлигини маълум қилади. У ўқишни битира олмай, 
ватанга ноумид қайтмаслиги учун юртдошларидан ёрдам 
сўрайди155.
Хулоса ўрнида айтиш мумкинки, Туркистоннинг 
мустамлака даврида нашр қилинган жадид матбуоти 
саҳифалари ўлкамиз тарихининг ажралмас қисмидир. 
Унда ўз даврида Туркистон минтақасининг иқтисодий, 
ижтимоий ва сиёсий ҳаётида кечган барча ҳолатлар бир- 
дай ўз аксини топган. Айниқса, улар Туркистонда таълим 
соҳасини ривожлантириш, мактаб ва мадрасалар ислоҳоти 
ҳақида кенг, бир пайтда долзарб ва ўткир материалларни 
бериб борганлар. Бу газеталарнинг бирортаси узоқ вақт 
фаолият кўрсата олмади. Гарчи шундай бўлсада, улар 
қисқа муддатда туркистонликларнинг ҳақиқий маънода- 
ги муҳокама минбарига айланиб улгурар эдилар. Уларнинг
155 Ҳуррият. 1917 йил 29 сентябрь. №42.
154 Эл байроғи. №12.1917 йил 9 декабрь.
155 Эл байроғи. 1918 йил 23 январ. № 17.4 - бет.
96
www.ziyouz.com kutubxonasi


сахифаларида Беҳбудий, Мунаввар қори, Абдурауф Фитрат 
каби кўпгина миллатимиз даҳоларининг, буюк мураб- 
бийларнинг қарашлари ўз аксини топгани билан янада 
қадрлидир. Уларда юртнинг келажаги, дин ва қадриятлар, 
айниқса фарзандлар таълими, муаллим ва мударрис- 
ларнинг савияси, касбий салоҳияти ва тарбия усуллари 
тўғрисидаги кўплаб мунозаралар чоп этилди. Ўша даврда 
муҳарририятга келган турли хабар ва мактублар ҳам маз- 
кур мақолаларнинг Туркистон халқи учун катта таъсир 
кучига эга бўлганлигидан далолат беради.
Бугунги кунгача мазкур газеталарнинг кўпгина 
сонлари етиб келмаган. Уларни Россиянинг марказий 
шаҳарларидан, Татаристон ва бошқа ҳудудлардаги ку- 
тубхона ва архивлардан қидириб топиш ва махсус тадқиқ 
этиш масаласи ҳозирда муҳим вазифалардан бири бўлиб 
турибди. Чунки, бу газеталарнинг барчаси X X аср бошла- 
ридаги ўзбек миллий матбуотининг энг ёрқин юлдузлари 
сифатида ватанимиз тарихда мустаҳкам ўрин эгаллайди.

Download 8,39 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   11   12   13   14   15   16   17   18   ...   50




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish