Ўзбекистон республикаси фанлар академияси “Қатағон қурбонлари хотираси” музейи “ШАҲидлар хотираси” жамоат фонди



Download 8,39 Mb.
Pdf ko'rish
bet31/50
Sana27.03.2022
Hajmi8,39 Mb.
#513260
1   ...   27   28   29   30   31   32   33   34   ...   50
Bog'liq
Jadid ma\'rifatparvarlik harakatining g\'oyaviy asoslari

Яъни, оҳангларни нотага ол- 
ганда бузуш, янглиш ёки Оврупо оҳангларига аралаш қилувдан
т  ФИТРАТ А. Ўзбек классик мушқаси ва унингтарихи. Тошкент. Фан. 1993 й. 
1,0
ЗАФАРИЙ Ғ. Шарқ куйлари ва чолғулари (Гулисгон №1.60 б.)., СИТИ, 
МИ 3 - 37. Инв. 168. №62. ЗАФАРИЙ Ғ., Ўзбек музикаси тўғрисида // Аланга. 
1930.- Б . 10.
138
www.ziyouz.com kutubxonasi


сацпанар. Бу оҳангларни ўз аслида, ўз руҳида ёзмоққа тири- 
шадир. Бунинг тиришуви шу қадарки ўзига ўзи ишонмас. 
ё з ғ о н
асарларини ҳикмат мошиналари билан текшириб кўради. 
Граммафонга қўйиб эшитадир. Мусиқашунослар орасига со- 
либ мунозара музокара қцлодир (таъкид бизники-муаллиф).
.... Мана бу бечоралар Туркистон мусиқийсига берилиб 
ишлар эканлар, ҳеч бир ёрдамчилари йўқ. Буларни тақдир 
этадирган кишилар ҳам йўқ. Материаллар йиғув учун 
бир ерга боратурғон бўлсалар от арабалари йўқ. Сўзнинг 
қисқаси ҳеч таъминсизлар. Ҳозир энди бир нарсасиз чар- 
чаганга ўхшайдилар. Успенский шундай суйган ва фойда- 
лик ишини ташлаб жой ахтармоқчидир. Эҳтимол бундай 
кишилар тағин ўлкамизда бордир. Бундай кишиларнинг 
яқин орада бизнинг орамиздан чиқиши қийиндир. 
Ҳукумат бошида турган кишиларимиз бунга аҳамият 
бериб, буларга кераклик нарсаларни етиштириб бериб 
турсалар бизнинг қанча нозлиқ, ёқимлиқ оҳангларимизни 
ўлимдан абадий қутқозғон бўлар эдилар. Эскилари- 
мизни қўлдан бердик, энди ҳозирғиларимизни қўлдан 
бермайлик!211 - деб бонг урганди. Шундан сўнг улар БХСР 
ҳукумати томонидан ишга олиниб, Бухоро Шашмақомини 
нота олишга киришадилар.
Саййид Али Хўжа212 “Санойи нафисамиз ўлди” мақола- 
сида халқимизнинг миллий санъати нақадар улкан ва 
қадимийлигига урғу беради. Халқ амалий санъати, мил- 
лий кийимлар, миллий меъморчилик, миллий мусиқа ва 
уларнинг ҳар бирининг беназир ва бетакрор жиҳатларига 
тўхталиб, "... мусиқани олсоқ, ҳозир Бухородан топилган 
асарларда қандай мусиқашунослар ва мусиқий шоирлар 
(бастакорлар) етишган эканлигини кўрсатди. Баъзи ерлар- 
да топилган мусиқий товушлар Оврупода йўқ экан. Дугоҳ 
(мақом санъати назарда тутилмоқда-муаллиф) ҳозир 
европа мусиқа санъати англаб етишган қарашлар бизда 
илгари бўлганлигини кўрсатади. Бизнинг Навоийдек 
мусиқий шоирларимиз одамнинг сўзини ўксик (ноқис) 
эканлигини англаб бутун миядаги, кўнгилдаги тилак- 
ларни сўз билан айтиб бўлмаслигини, кўнгилда бўлган у
1,1
С А Й Й И Д А Л И Х Ў Ж А . Эндигисини қўлдан бермайлик // Қизил 
байроқ. 1922 йил 2 февраль. - Б. 1.
111
Кейинчалик Германияга таълим олиш учун йўлланган, иқтисод 
фанлари доктори, профессор бўлган.
139
www.ziyouz.com kutubxonasi


нозли ўюнларни, дардларни ёлғиз чолғу (мусиқий) орқали 
дунёға-тошқориға чиқарув ёлғиз мусиқий куйлар билан- 
гина бўлатурғон эканлигин тушунганларини Дугоҳ каби 
бир (опера) билан дунёга билдирганлар. Бизда мусиқийга 
тушунув нақадар буюк эканлигини мана шу қисқагина 
чиройлик легенда кўрсатадир...
Бизнинг мусиқий куйларимизнинг нақадар чиройлик 
эканлигини бироз янглишликлар билан бўлса ҳам Оврупо 
оркестри билан айтилганда ҳамма кўрди, ҳамма оврупо- 
ликларнинг ўзи ҳам унинг асирига айланди”, дейди Сай- 
йид Али Хўжа213.
Кейинроқ “Ер юзи” журнали саҳифаларида Шокиржон 
Раҳимий томонидан эълон қилинган бир мақолада: “Ўзбек 
мусиқаси бой, қозоқ, қирғизлардаги оқин-ўланчилар бор, 
Ғози Олим Самарқанд атрофида, Тошкентнинг Қонжиғали 
кентида, Фарғонанинг Шаҳрихон атрофида бахшиларни 
ўрганган ва уларнинг мероси, мусиқачиларнинг санъати 
барчасини тарихий бинолар ва китоблар қаторидаги мил- 
латнинг нодир бойлигидир, улар шогирдлар тайёрлаши, 
куйларини нотага олиш керак”, дейди. У: “Тошкентда 
Мулло Тўйчи, Шораҳим, Абдусоатлар, Бухорода Жалол ота, 
Ҳайдар қул, Мирзо Ғиёс, Домла Ҳалимлар, Самарқандда 
Ҳожи Абдулазиз, Хўжандда Содирхон, Фарғонада Юсуф 
қизиқ ва бошқаларнинг ҳар қайсиси ўзбекнинг ёниб 
турган чироқлари!”214 деб таъриф берган эди. Шу ўринда 
Муҳиддин Қори Ёқубовнинг 1926 йил “Ер юзи” журналида 
чоп этилган мақоласи муҳим аҳамиятга эга. У ўз вақтида 
халқимизнинг мумтоз мусиқий меросини асраб қолиш 
ва уни келгуси авлодларга безавол етказиш борасида ўз 
мулоҳазаларини билдиради215. Шундан сўнг бу масала 
матбуотда кенг муҳокама этилади ва Искандар Икром: 
“Бухорога борган ижодий гуруҳ яна бир танбур нотаси 
топган экан, маълум бўлишича уни Ғиёс оқсоқолнинг 
бобоси Хоразмдан келтирган. Нўтанинг тузилиши XVIII 
аср миёналарида деб тахмин этиладир... Ўшал нўтанинг 
бир нусхаси Тошкент “Турон” кутубхонасида бор бўлса
213 СА Й Й И Д АЛИ ХЎ Ж А . Санои нафисамиз ўлди // Қизил Байроқ. 1921 
йил 3 август. - Б. 1.
214 РАҲИМ Ш. 30-35 йиллар мусиқий йулида//Ер юзи. 1926. №10. - Б . 8-9.
215 ҚОРИ ЁҚУБИЙ.Ўзбекистонхалқашулачиси//“Ерюзи” ойномаси. 
1926 йил август, 11- сон, 5 бет. Туркистон 1993 йил 29 апрель. - Б. 3.
140
www.ziyouz.com kutubxonasi


ҳам баъзи камчиликлар орқасида мутолаага қўйилмаган. 
Тездан тартибга қўйилиб мутолаага берилса керак”, дей- 
ди. Искандар Икром миллий қадрият бўлган мусиқанинг 
келажагидан ташвишланиб, “Ҳозиргача нотасиз чолиниб 
келаётқон Шарқ куйларининг баъзи бир мақом ва куйлари 
нотасизликдан йўқолиб, бузулиб кетаётибдир. Бундан 
хавотир олганлар уни Оврўпа ноталарида сақлашга ин- 
тилдилар, бироқ камчиликлари кўп экан”, дейди. У: “Куй 
- мақомларнинг юзага чиқишида ўшал ўлканинг ҳавоси, 
атрофи, аҳволи руҳияси ва қисқаси, муҳитнинг таъсири 
кўп бўладир. Шу сабабдан бир ўлканинг мақоми бошқа 
ўлканикидан жуда фарқлидир, шунинг учун овропа но- 
таси ва олатлари шарқ мусиқасини қамрай олмайди” деб 
ҳисоблайди ва “Оврўпа нотаси 15 асрда яратилиб 4-5 аср- 
лик тараққиёти натижасида бугунги ҳолга келган бўлса, 
биз ҳам шарқ нотасини яратишимиз лозим ва унинг учун 
мана шу танбур нотаси асос бўлади”, дейди. У Хоразм тан- 
бур нотаси танбурнинг 17-18 пардасидан (бўғимларидан) 
олингани ва ҳозирда анчагина қийинлигини айтади, 
бироқ аввалига европа нотаси чизиқларининг ҳам кўп 
бўлганини эслайди. Ҳукуматдан ёрдам умид қилиб, авва- 
лига мақомнингназарий асосларини мукаммал ўрганишга 
чақиради ва кейин нотани қулайлаштириш лозим. Бироқ, 
у кунгача Муҳиддин Қори таклиф этган Фонографга зуд- 
лик билан кўчириб, махсус фонд ташкил этишни тавсия 
қилади. У ёшларни кўпроқ мусиқа мактабларига юбориб, 
мутахассисларни кўпайтириш керак, деб ҳисоблайди216.
Париж ва Берлинда бўлиб қайтган Муҳиддин қори 
Ёқубов ҳақида “Ер юзи” журнали ўқувчиларига хабар бе- 
риб: “Франциянинг пойтахти Париж шаҳрида бутун дунё 
нафис санъати виставкаси бўлиб, унда Ўзбекистон миллий 
жумҳуриятлар орасида биринчиликни қозона олди. Ўзбек 
халқ ашулачиси Муҳиддин қори Ёқуб ўғли Париж театр- 
ларида ўзбекнинг нажот истаган, юракларидан чиқарган 
қадимги, оҳангдор наволари билан бирга ҳозирги тирик 
куйларини ўзбекка махсус хусусият билан (таъкид бизни- 
ки-муаллиф) ғарблилар олдида ижро этди. Қори Яқубнинг 
рафиқаси Тамарахонум ўзбек кизининг ўйнокилағон
114
И С К А Н Д А Р И К Р О М . Эски танбур нотаси // Ер юзи. 1926. № 12. -
Б.12-13.
141
www.ziyouz.com kutubxonasi


онларини бундан кЎпрак гамгин. хасратлик кунларини 
маънодор ракслар билан гавдалантирди (таъкид бизники- 
муаллиф).
Муҳиддин қори ва Тамарахонимларнинг қишлоқ 
йигитлари билан қизларининг лапар айтишиб, ўйнаб юр- 
ганларини кўрсатишлари Парижликларда бошқача шавқ 
уйғотди. Кишлокларимиздаги ишкнинг канчалик табиий 
ва чиройлик экани уларга ёкди. Ашулачиларимизнинг 
олқишлар орасида саҳнада қайта-қайта кўрилмакка маж- 
бур бўлдилар”. Муаллиф журналхонларга виставка ҳақида 
ахборот бериш билан бир вақтда ўзбек наволари ўзининг 
нақадар қадимий, нақадар нафислиги билан жаҳон мада- 
нияти маркази ҳисобланган Парижда юксак баҳо олганли- 
гига тўхталади. “Ашулачиларимиз қайтарда Германиянинг 
пойтахти Берлинга тўхтади; Ўзбекистоннинг тузилганига 
бир йил тўлиши байрамида у ердаги маориф ваколат- 
хонамиз ва ўқувчиларимиз тантаналик кеча ясадилар. 
Бунда бир қанча муваффақиятлик чиқишларда бўлганлар. 
Муҳиддин қори сўнгра Берлин Филармониясида яна 
каттароқ муваффақиятларга эришди. Кунчиқишнинг 
қўпол халқидан ҳам бир нарса чиқармикин... деб ўлтир- 
ган минглаб халқ ўзбек оҳангларини эшитгач ихтиёрсиз 
қиймат беришга, узоқ олқишламоққа мажбур бўлди. 
Албатта. бу биринчи маротаба бўлса керак, Ўзбек 
к у ш и г и
ва ўйинлари Гарбий ОврЎпа халки олдида ижро этилди. 
Биринчи маротабаданок кутилган даражадан ортикрок
муваффакият____ козонди. 
Берлин 
ашулашунослари
Муҳиддин қорини ҳузурларида имтиҳон қилиб кўрдилар. 
Муҳиддин қори ўзининг Оврўпода ўқиш тилаги борлиги- 
ни билдирганда, улар бунга маслаҳат бермадилар.
Муҳиддин қори ҳозир Фарғонада ўзбекнинг йўқолиш 
олдида турган эски ашула ва куйларини тўпламоқдадир. 
Ашулаларнинг худди табиий куйини сақламоқлик учун 
яқинда Берлиндан келтирилган фонограф олати билан 
иш кўрса керак. Муҳиддин қорида ўзбек йигитлари ва 
қизларид ан иборат бир этнография труппасини тузиш фик- 
ри бор. Бу труппа тузилса, ташкилий суръатда иш кўрмак 
мумкин бўлғусидир”217 деб ёзганди.
2,7 Парижда ўзбек санъати (М.қори Яқуб, Тамарахоним) // Ер юзи. 1926. 
№ 6. - Б. 10.
142
www.ziyouz.com kutubxonasi


Ўзбек миллий театр санъати ҳам ўтган асрнинг бош- 
ларида Туркистонлик жадид зиёлиларининг заҳматли ку- 
рашлариэвазигадунёгакелганэди218.Ўзбекмусиқалидрама 
театрларининг тамал тошини қўйган устоз санъаткорлар 
Ғ.Зафарий, Чўлпон, Ш.Хуршид, М.Уйгур, М.қори Ёқубовлар 
ҳисобланади. Уларнинг фидокорона меҳнатлари самараси 
ўлароқ мусиқали драма жанри тарихан қисқа давр мобай- 
нида катта муваффақиятларни қўлга киритди. Албатта, бу 
совет ҳокимиятинингўрнатилиши жараёнида жуда қаттиқ 
курашлар оқибатида кечди. Бу борада: “Театрлардаги 
европа, рус, татар, озарбайжон театрларининг асарлари 
қанчалик профессионал бўлмасин ўзбек халқи ҳаётидан, 
турмуш тарзидан узоқлиги учун уларни халқ қабул қила 
олмайди. Охирги пардаларда Марсельеза, Интернационал 
қўшиқларининг тиқиштирилиши эса уларнинг нафара- 
тига сабаб бўлиб турибди. Натижада халқдан олқиш эмас 
сўкиниш эшитилмоқда. Бу эса фақат артистларнинг эмас, 
ёзувчиларнинг ҳам халқ ҳаёти, турмуш маданияти, орзу 
истакларидан нақадар узоқлигини англатади. Халқимиз 
ҳозирги даврда санъатни, айниқса, европа санъатини 
хоҳламайдир. Нима учун “Ҳалима" ва "Ёрқиной” машҳур 
бўлиб кетди. Ундаги халқ ҳаётидан олинган саҳналар, 
таниш қаҳрамонлар муҳлисни сдҳнага тортмоқда. Бугун 
Шекспир, Гоголь асарлари ҳам эмас кўпроқ халқ учун 
хизмат қиладирган “Ўзбек халқ театрусини тузмоқ керак” 
деб қатъий фикр билдирган эди Санжар Сиддиқ214. Шундан 
сўнг миллий асарлар яратиш масаласи кескин қўйилди 
ва 1924 йил Москвада ташкил этилган ўзбек билим юрти 
қошида алоҳида студия очилиб, унга рус театр мактабида 
таҳсил олаётган ўзбекистонлик талабалар жалб этилган 
эди. Кўп ўтмай ўзбек миллий театр санъатини янада 
ривожлантириш мақсадида студияга Тошкент, Бухоро 
ва Фарғоналик ёш йигит-қизлар жалб этилади. Студияда 
“Яна уйланаман” асари саҳналаштирилди. Асарни Чўлпон 
Юсуфжон қизиқнинг “Яна уйланаман!” деган ҳикояси 
асосида Мейерхольд театри актёри Л.Свердлиннинг ил- 
тимосига кўра пъеса ҳолатига келтириб беради (Москва
” * Т И Н Ч У Р И Н Карим. Шарқ театри // Инқилоб. № 2.1922 й. - Б.24-2.; 
Б.О. Пестовский. Ўзбек театрининг тарихи (Пестовский) Инқилоб. № 3. 
1922 йил. - Б.36-38.; Инқилоб. № 4 .1922.-Б.27-29.;РАВШ АН.Ўзбекларда 
театр//Инкилоб. №> 6.1922. - Б . 31-32.
и , * с \ Ўзбек театри // Туркистон. 1922 йил 22 сентябрь. № 5. - Б. 1.
143
www.ziyouz.com kutubxonasi


шаҳрида 1927 йил апрел ойида намойиш этилган бу асар 
ҳам томошабинлар ва мутахассисларнинг бирдай юқори 
баҳосини олади). Ўзбек турмушидан олинган воқеа, ўзбек 
миллий чолғулар навоси ва иқтидорли ёш ўзбек актёрлар- 
нинг санъаткорона ижроси асосида кўпчиликка ёқади. 
Чўлпон асар ҳақида ўқувчиларга маълумот берар экан, 
камтарлик билан мирза (ёзувчи) Юсуфжон ака, тузмачи 
Свердлин, режиссер-кўмакчи Лутфилла, чолгу раҳбари 
Миронов, суратчи Ефименко деб, уларга рахмат айтади220. 
Чўлпон ёш санъаткорларни фидокорликка, келгусида 
янада юксак савиядаги асарлар яратишга чақиради ва ал- 
батта, шундагина уларнинг асарлари ўз томошабинларини 
топиши ва уларнинг ҳақиқий олқишини олишига ишонч 
билдиради.
1927 йил олинган “Равот қашқирлари” фильми халқ то- 
монидан илиқ кутиб олинган эди. Унда Сулаймон Хўжаев 
ҳам маслаҳатчи, ҳам актёр бўлиб қатнашди221. Фильмнинг 
муваффақиятини 
таъминлаган 
асосий 
омиллардан 
бири унинг мусиқаси бўлди. Фильмга мусиқа басталаган
В.Успенский унда кўплаб ўзбек фольклор намуналари ва 
6 та халқ қўшиғи (“Қари наво”, “Собиржон”, “Илғор”, “На- 
сруллоий”, “Заркокил”, “Дилрабо”) оҳангларидан фойда- 
ланган эди222.
Миллий опера яратиш кўпгина миллий зиёлилар- 
нинг, 
жумладан, 
Беҳбудийдан 
сўнг Туркистонлик 
тараққийпарвар 
зиёлиларнинг 
етакчиларидан 
бири 
бўлган Фитратнинг улкан орзуси эди. 1920 йилдаёқ у 
Ғулом Зафарийнинг “Ҳалима” асари ҳақида 
газетада 
тақриз ёзиб, уни ўзбек “операси”нинг туғилиши билан 
қутлаган эди. 1935 йилда Фитрат Мухтор Ашрафийга “Во- 
сеъ қўзғалони” номли либретто ёзиб берганди223. Биринчи 
ўзбек операсини ёзишни М.Ашрафий 1934-1935 йилларда 
Фитратнинг сюжети асосида бошлаб юборган эди. Фитрат 
қатағон этилганидан сўнгунинг “Тўлқин”и илк ўзбек опе- 
раси “Бўрон” учун асосий манба бўлиб хизмат қилди. 1938 
йил С.Василенко Ўзбекистон ҳукумати томонидан таклиф
аи ч Ў Л П О Н . “Янауйланаман” (ЮсуфжонқизиқМаскавда)//Ер юзи. №
23.1927. - Б. 15-16.

Download 8,39 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   27   28   29   30   31   32   33   34   ...   50




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish