ВА ЎЗБЕК БОЛАЛАР АДАБИЁТИ
Ҳар қандай адабиётда янгича кўриниш, тур ёки жанр-
нинг пайдо бўлиши қатор объектив ва субъектив фактор-
ларга бевосита боғлиқ бўлиб224, бунда аввало, ижтимоий
муҳит, воқелик етакчи ўрин тутад и. Шу маънода Туркистон
Россия томонидан истило қилинганидан кейин тошбосма
134
Бу ҳақда қаранг: Ўзбек совет адабиёти тарихи очерки. 2 томлик.
1-том. - Топпсент: Фан, 1981. - Б. 13.
145
www.ziyouz.com kutubxonasi
пайдо бўлиши, газеталар чоп этила бошлаши, маҳаллий
аҳолини руслаштириш ниятида чор ҳукумати томони-
дан ташкил қилинган рус-тузем мактабларига қарама-
қарши тарзда хусусий шахслар ташаббуси билан ташкил
қилинган янги усул (“усули жадидия” ёки “усули савтия”)
мактабларининг барпо бўлиши сингари ҳодисалар, ўз
навбатида, халқни илм-фан нуридан баҳраманд қилиш
орқали ўзлигини танитишга интилиш ҳаракати - маъри-
фатпарварликнинг гуллаб-яшнашига сабаб бўлди.
X IX аср охири ва X X аср бошларидаги ўзбек адабиёти
адабиётшунослигимизда “маърифатпарварлик адабиёти”
сифатида тасниф қилинади225. Бу бежиз эмас, албатта. Чун-
ки бу даврдаги ўзбек адабиётида халқни илм-маърифатга
етаклаш, маърифатли қилиш орқали яхши ҳаётга эришиш
ғоялари етакчи ўрин тутади. Бу ғоялар деярли барча
халқлар адабиётларидаги маърифатпарварлик оқими учун
муштаракдир. Маърифатпарварлар, қаерда бўлмасин,
халқни илм-фан нуридан баҳраманд қилиш орқали янги
ва яхши ҳаётга эришиши керак бўлган авлодни тарбиялаб
етиштирмоқчи бўладилар. Бунда болалар доимо асо-
сий объект бўлади. Чунки, аввало, маърифатпарварлик
ҳаракати мактаб-маориф ишларига бевосита боғлиқбўлса,
иккинчидан, X X аср бошларидаги ўзбек маърифатпар-
варлик ҳаракатининг етакчи намояндаларидан ва ўзбек
болалар адабиётининг асосчиларидан бўлмиш Абдулла
Авлоний тўғри таъкидлаганидек:
Агар бир қушинг ёш болосин олиб,
Бўлур тарбият бирла йўлга солиб.
Онасин олиб асрағон бирла ром
Қилмас, киши саъй қилса мудом.
Керак тарбият ёшликдан демак,
Улуғ бўлса, лозим келур ғам емак.
Эгур бемашаққат киши навдани,
Тўғунчи эгур куйдириб кавдани226,
яъни катта ёшли одамни қайта тарбиялашдан кўра, ёш
болани аввал бошдан тўғри тарбиялаш осонроқдир.
“Усули жадидия” (“савтия”) мактаблари пайдо бўлиши
билан бу мактаблар талабаларига мўлжалланган кўплаб * 2
1
6
т Бу ҳақда қаранг: Ўзбек совет адабиёти тарихи очерки. 1-том. 11-бет;
яна: Ўзбек адабиёти тарихи. 5 томлик. 5-том. - Тошкент: Фан, 1980. - Б. 51.
216 А В Л О Н И Й Абдулла. Туркий гулистон ёхуд ахлоқ. 2-табъи. -
Тошкент, 1917. - Б. 9.
146
www.ziyouz.com kutubxonasi
алифбо ва ўқиш китоблари ҳам майдонга кела бошлади.
Шу типдаги китоблар пайдо бўлишини ўзбек болалар
адабиётидаги том маънодаги инқилоб, ҳақиқий туғилиш
деб ҳисоблаш жоиздир. Зеро, ёш китобхон мактаб адабиёт
дарслиги саҳифаларида бадиий адабиёт билан илк бора
шахсан учрашади, бадиият нуридан баҳра олади.
Ўзбек болалари учун махсус яратилган илк алифбо
Саидрасул Азизийнинг 1903 йилда чоп этилган “Устоди
аввал”и бўлса, ундан кейин 1917 йил октябригача ўзбек
маърифатпарварларининг элликка яқин номдаги алифбо
ва ўқиш китоблари чоп этилди. Алиасқар ибн Байрамали
Калинин-нинг “Муаллим ус-соний” (1903), Мунаввар қори
Абдурашидхоновнинг “Адиби аввал” (1907), “Адиби соний”
(1909), Серикбой Оқаевнинг “Хрестоматия, яъни терма ки-
тоб” (1911), Қори Усмон ибн Абдухолиқ Шошийнинг “Таъ-
лими аввал” (1910), Шокир қори ибн домла Зокирнинг “Таъ-
лими аввал” (1910), Мулла Ғуломиддин Акбарий (Кабирзо-
да)нинг “Таълими соний” (1912), Абдуваҳоб ибн Абдулло
Хўқандийнинг “Таҳсили алифбо” (1912), Мулла Рустамбек
ибн Юсуфбек ҳожининг “Таълими аввал” (1914), Ҳамза
Ҳакимзода Ниёзийнинг “Енгил адабиёт” (1914), “Ўқиш
китоби” (1914), “Қироат китоби” (1915), Муҳаммаджон
Расулийнинг “Болалар боғчаси” (1915), Муҳаммадамин
Фахриддиновнинг “Раҳбари соний” (1916) сингари алифбо
ва ўқиш китоблари шулар жумласидандир.
Бу дарсликлар орасида Абдулла Авлоний асарлари
алоҳида ўрин тутади. Авлонийнинг “Биринчи муаллим”
(1912), “Иккинчи муаллим” (1912), “Туркий гулистон ёхуд
ахлоқ” (1913), “Мактаб гулистони” (1916) ва тўрт жузв
(қисм)дан иборат “Адабиёт ёхуд миллий шеърлар”и (1909-
1916) ўзбек болалар адабиётининг X X аср бошларидаги энг
ёрқин саҳифаларини ташкил этади. Юқорида номлари
зикр этилган алифбо ва ўқиш китоблари деярли тўлиғича
бадиий матнлардан ташкил топгани сабабли уларни
истисносиз бадиий адабиёт намуналари сифатида ҳам
тадқиқ этиш жоиз.
Шу ўринда мумтоз адабиётимиздаги илм-маърифат
мавзуидаги дидактик асарлар тарихига бир назар таш-
лаш фойдадан холи бўлмайди. Зеро, дидактик асарларда
асосан одоб-ахлоқ ва илм-маърифат мавзулари етакчи
мавқеъ касб этар экан, мумтоз адабиётимиз тарихида
147
www.ziyouz.com kutubxonasi
бу мавзуларга у ёки бу даражада мурожаат қилмаган
ижодкорни топиш ҳам мушкулдир. Дидактик асарларда
илм-маърифат ва одоб-ахлоқ мавзуларида кўпинча бир
асарнинг турли бобларида фикр юритилгани ҳам маълум.
Кейинги асрларга, айниқса XIX асрнинг охирги чоракла-
рига келиб адабиётимизда илм-маърифат мавзусида асар
яратиш тамойили янада кучая бошлади. Бунинг асосий
сабабларидан бири, назаримизда, илм-фаннинг ривожла-
ниши ва техниканинг тараққий этиши билан боғлиқдир.
Зеро, илм-фан ютуқларини амалда қўллаган давлатлар
жаҳон сиёсий харитасида тобора юксакроқ ўрин тутиб,
қўшни юртларни очиқдан очиқ босиб ола бошладилар. Бир
вақтлар илм-фаннинг маркази бўлган Туркистон тупроғи
ҳам Русия фотиҳлари оёғи остида топталди. Чунки:
Бало тоғи ёғилди бошимизга хоби ғафлатдин,
Мижози суст ўлуб авлод, миллат тушди қувватдин.
Билимсизликтуширди,йиқдибизниқадруқимматдин,
Жаҳолат қувди бизни хонумону, молу сарватдин.
Кейин қолдик, чекилдук ҳар замон ағёр миллатдин,
Сурулдук даҳр аро бизлар қатори одамиятдин227.
Халқни “хоби ғафлат” (ғафлатуйқуси)дануйғотиш, илм-
маърифат нуридан баҳраманд қилиш орқали тараққиёт
сари бошлаш ғоялари X IX аср охирларидаги ўзбек ада-
биётининг деярли барча намояндалари ижодида етакчи
мавқеъ касб эта бошлади. Илм-фанга чорловчи асарлардан
бевосита ўқув китобларигача, пандномалардан дарслик-
ларгача - барчаси маърифат парварлик маҳсули, ушбу
ҳаракатнинг турли босқичлари натижасидир.
Шуни алоҳида таъкидлаш керакки, ўзбек болалар шеъ-
риятининг ҳар бир даврдаги мавзу кўлами муайян давр
хусусияти билан белгиланиб, асосан ўша давр учун дол-
зарб бўлган мавзуларни қамраб олади. Жумладан, X X аср
бошлари болалар шеъриятининг мавзу кўлами нисбатан
чекланган бўлиб, маърифатпарварлик даврининг етакчи
хусусиятлари - ёш авлодни замонавий мактабларга чор-
лаш, мактаб таърифи, илмга тарғиб, ўқув қуроллари таъ-
рифи синғари маърифийлик етакчи моҳият касб этадиган
мавзулар, ахлоқ-одоб, ватанпарварлик, қисман ота-она
ва фарзанд муносабатлари мавзулари ҳамда тарбиявий
717 А В Л О Н И Й А . Аҳволи оламдин бир намуна. Адабиёт ёхуд миллий
шеърлардан 2-жузв. - Тошкент, 1909. 29-бет.
148
www.ziyouz.com kutubxonasi
моҳият касб этадиган мажозий характердаги асарлардан
иборат. Бу асарлар баъзан мадҳия, чақириқ (шиор) харак-
терида бўлса, баъзан илм ва жаҳолатни қарама-қарши
тасвирлаш, ёш китобхонни комил инсон қилиб тарбия-
лаш - яхши фазилатларни эгаллаш, ёмон сифатлардан
қутулишга чорлаш ҳамда Она-ватанга меҳр-муҳаббат
руҳида тарбиялаш, ватанпарвар-ликка ундаш, ватан
тупроғини, унинг беназир табиатини куйлаш руҳидадир.
Айниқса, X X аср бошлари ўзбек болалар адабиётининг
етакчи намояндаларидан С.Азизийнинг “Устоди аввал”,
Мунаввар қори Абдурашидхоновнинг “Адиби аввал”, “Ади-
би соний”, Абдулла Авлонийнинг “Иккинчи муаллим”,
“Мактаб гулистони” дарсликлари ва “Адабиёт ёхуд миллий
шеърлар”ининг қайси бир жузъини ёхуд Ҳамза Ҳакимзода
Ниёзийнинг “Енгил адабиёт” ва “Ўқиш китоби”ни кўздан
кечирмайлик, бу китобларда илм-маърифатга тарғиб
этувчи ўнлаб асарларни кўрамиз. “Иккинчи муаллим” ва
“Мактаб гулистони”даги асарлар кўпроқ мактаб ва ўқув
қуроллари мадҳи ҳамда мактаб ўқувчиларини илмга
тарғиб қилиш мавзуида бўлса, “Адабиёт”ларда мавзу
сезиларли даражада кенгаяди, мурожаат объекти эса бо-
лакайлардан ўсиб, умумлашма образ - миллат даражасига
кўтарилади.
Жумладан, Абдулла Авлонийнинг “Миллата салом”,
“Илма тарғиб”, “Саодат шундадур”, “Маишатимиздан бир
манзара”, “Жаҳолат”, “Жаҳлдан нафрат”, “Миллий нағма”
сингари ўнлаб шеърлари бир вақтлар илм-маърифат
гулшани бўлган юртимизнинг X X аср бошларига келиб
жаҳолат ботқоғига ботганидан афсус-надоматлар чекили-
ши, жаҳолатдан қутулишнинг ягона йўли илм-маърифатга
ошно бўлишда эканининг турли воситалар билан тасвир-
ланиши нуқтаи назаридан X X аср бошлари ўзбек болалар
шеъриятидаўзигахосўрин тутади. Чунончи, “Истиқболдан
орзуларим” шеърида шоир гарчи миллатимиз аҳволидан
пурғам (ғамгин) бўлса-да, келажакдан умидвор эканини
қуйидагича ифодалайди:
Гарчи ман маъюсу пурғам миллатим аҳволидан,
Қатъ умид айламам таъмин-истиқболидан,
149
www.ziyouz.com kutubxonasi
Илма рағбат истарам миллатни ёшу-чолидан,
Илму-дониш яхши зийнат қиз-хотунга молидан,
Илм олуб, шояд қутулса, ғафлатинг чанголидан228.
Кейинги мисраларда яшашдан мурод ўйнаб-кулиш
эмас, балки илм-маърифат орқали яхши от чиқармоқдир,
чунки темирга ҳам ишлов берилса, у ўткирлашиб,
мустаҳкам пўлатга айланади, дейди шоир:
Ўйнамоқ, кулмоқмудур дунёга келмакдин мурод,
Билмоқ, ўрганмоқ ила олмоқ керакдур яхши от,
Яхши ишлар ишламак халқ ичра кун-кундин зиёд,
Гар темир ишлов еса, ўткир бўлур, исми фўлод,
Ҳеч садо чиқғайму руҳсиз мирқуруқ имконидан.
Ишлов берилган темирнинг ўткир ва мустаҳкам бўлиб,
пўлатга айланиши хусусидаги ўхшатиш бани Одамнинг
илм орқали камолотга эришиб, етук инсонга айланиши-
га қиёсланар экан, бу мисраларни ўқиган ёш китобхон
ҳам илм-маърифатдан пурнур бўлиш йўлини излаши
шубҳасиздир.
Президентимиз И.А.Каримов “Тафаккур” журнали бош
муҳаррирининг саволларига жавобида: “Мен Абдулла Ав-
лонийнинг “Тарбия биз учун ё ҳаёт - ё мамот, ё нажот - ё
ҳалокат, ё саодат - ё фалокат масаласидир” деган фикрини
кўп мушоҳада қиламан.
Буюк маърифатпарварнинг бу сўзлари асримиз бошида
миллатимиз учун қанчалар муҳим ва долзарб бўлган
бўлса, ҳозирги кунда биз учун ҳам шунчалик, балки ундан
ҳам кўра муҳим ва долзарбдир”, - деган эдиИ9.
Юртбошимизнинг Абдулла Авлонийнинг ўзбек маъри-
фатпарварлик ҳаракатида тутган ўрнини бениҳоя юксак
баҳолайдиган бу фикрлари, назаримизда, X X аср бош-
ларидаги мактаб адабиёт дарсликлари - алифбо ва ўқиш
китоблари бугунги кунда ҳам ёш китобхонларни энг яхши
инсоний фазилатлар руҳида, илм-маърифатли, имон-
эътиқодли, ватанпарвар, том маънодаги комил инсонлар
қилиб тарбиялашга хизмат қилишини тасдиқлайди.
3" А В Л О Н И Й А . Адабиёт ёхуд миллий шеърлардан 3-жузв. - Тошкент,
1916.2-нашр. 24-бет.
"* К А Р И М О В И .А . Жамиятимиз мафкураси халқни - халқ, миллатни
миллат қилишга хизмат этсин / Биз келажагимизни ўз қўлимиз билан
курамиз. Т. 7. - Тошкент: Ўзбекистон, 1999. - Б. 93-94.
Do'stlaringiz bilan baham: |