Ўзбекистон республикаси фанлар академияси “Қатағон қурбонлари хотираси” музейи “ШАҲидлар хотираси” жамоат фонди



Download 8,39 Mb.
Pdf ko'rish
bet39/50
Sana27.03.2022
Hajmi8,39 Mb.
#513260
1   ...   35   36   37   38   39   40   41   42   ...   50
Bog'liq
Jadid ma\'rifatparvarlik harakatining g\'oyaviy asoslari

Шовосил ЗИЁДОВ,
Имом Бухорий халқаро маркази, 
тарих фанлари номзоди
ТУРКИСТОНДАГИ ШАХСИЙ 
КУТУБХОНАЛАР ТАРИХИДАН
Туркистонда 
шахсий 
кутубхонларнинг 
тарихини 
ўрганишдаги аҳамиятли жиҳатлардан бири -у н д а минтақа 
маданий-маънавий ҳаёти ҳақида муҳим маълумотлардан 
баҳраманд бўлиш мумкин.
Албатта, ушбу муаммо ҳозирги кунга қадар айрим 
тадқиқотчилар томонидан ўрганилган. Хусусан, мазкур 
соҳа бўйича узоқ йиллар давомида илмий фаолият олиб 
борган А.И.Кормилицьганинг бир қатор тадқиқотларида 
Ўзбекистон ҳудудида мавжуд бўлган шарқ қўлёзмалари 
кутубхоналари тарихи ўз аксини топган268. О.Г.Қосимова269 
ва Э.А.Охунжонов270 эса ўз тадқиқотларида Ўзбекистон
“ * К О РМ И Л И Ц М Н А . И. История развития библиотечного дела в до 
революционном Туркестане. (1868-1917 гт.). Автореф. дис. на соискание 
учен.степени канд. ист. наук. Ташкент, 1969. 31 с. (Ташкентский гос. 
ун-т. им. В. И. Ленина).; Рукописнме коллекции и библиотеки на 
территории Узбекистана эпохи средневековья. Ташкент, 1993.; “Судьбм 
книг” Библотеки восточнмх рукописей на территории Узбекистана в 
древнейших времен. Ташкент, изд. “Фан” 1994.
ш  К А С Н М О В А А.Г. Библиотечное дело в Узбекистане. - Ташкент, 
“Узбекистан” 1968.; Дореволюционме библиотеки Узбекистана. - “Учен. 
зап. (Ташкентский пед ин-т)”, т. 71.1966, - С. 64-72;
270 А Х У Н Д Ж А Н О В Э.А Очерки по истории книги и книжного дела в 
Средней Азии. Ташкент. изд. “Ибн Синм”. 1993; “Книга и книжное дело в 
Узбекистане”. Ташкент. Изд. “Узбекистан”. 1978.
166
www.ziyouz.com kutubxonasi


худудидаги кутубхоналар фаолиятини маданият тарихи 
доирасида умумийликда ўрганиб чиққан.
Шунингдек, 
О .Ф .А ки м уш ки н н и н г 
“ Библиотека 
Ш айбанидов в Бухаре X V I в ека” 271; А.Гаррицкийнинг 
“Библиотеки в Средней Азии до русского завоевания”272 
ва бошқаларнинг тадқиқотларини санаб ўтиш ўринли. 
Уларда Ўрта Осиёдаги кутубхоналар борасида озми-кўпми 
маълумот беришга ҳаракат қилинган. Бу тадқиқотларда 
асосий камчилик бирламчи манбаларни етишмаслиги- 
дир. Сўнгги пайтларда айрим тарихчи ва шарқшунослар 
томонидан Ўрта Осиёда таниқли шахсларнинг шахсий 
кутубхоналари ва улардаги ноёб қўлёзмаларни ўрганиш 
оммавийлашмоқда. Бу мавзу хорижий ва маҳаллий 
тадқиқотчиларни бирдек қизиқтираётгани таҳсинга 
лойиқ. 
А.Гаррицкий, 
О.Р.Акимушкин, 
Д.А.Морозов, 
М.Сабтенли, А.Мўминов, Ш.Воҳидов, А.Эркинов, Ҳ . Аминов, 
М.Матякубова, Л.Холназарова, Ш.Зиёдов (мақола муалли- 
фи) ва бошқаларнинг тадқиқотлари шулар жумласидан.
Мазкур соҳа бўйича сўнгги йилларда олиб борилаётган 
тадқиқотларда янги услуб қўлланила бошланди. Ушбу 
йўналиш аввалгиларидан буткул фарқ қилиб, асосан янги 
маълумотлар, яъни бевосита қўлёзмаларнинг ўзидаги 
ёзув ёки муҳрлар ёрдамида қайси кутубхонага тегишли 
бўлганлигини аниқлаш орқали шахсий кутубхоналарни 
ўрганиш имконини беради.
Бундай услубда аниқланган кутубхоналар борасида 
яна айрим тадқиқотлар алоҳида эътиборни тортади. Бу 
тадқиқотлар Ш.Воҳидов ва А.Эркинов тегишли. Уларнинг 
бири “Садр Зиё кутубхонасидаги китоблар рўйхати”, ик- 
кинчиси муҳаммад Раҳимхон II қўлёзмалари рўйхати” 
деб номланади. Шунингдек, 2007 йил Ш.Вохидов ва 
З.Чориевларнинг “Садр-и Зия и его библиотека”273 ва 
2010 йил А. Эркинов, Н. Полвонов, Ҳ. Аминовларнинг 
“Муҳаммад Раҳимхон II - Феруз кутбхонаси феҳристи”274 * 1
7
3
271 А К И М У Ш К И Н О.Ф. Библиотека Шайбанидов в Бухаре X V I века // 
МаткипсШсЬе ипЕегхисЬипееп. Вап<1185.1п§еЬог§ ВаШаи!, М1сЬа1 ҒпейНсЬ 
(Нг8§). ВатЬег§ег 2еп1га1а$1епз1асЬеп. КопСегепгакСеп. Е8СА8 IV. ВатЬегд 
8-12. ОкЮЬег 1991. - ВегИп. 1994. - 8. 325-341.
т  Гаррицкий А . Библиотеки в Средней Азии до русского завоевания // 
Новмй Восток. М „ 1925, №10-11. С. 381-382.
173 В О Ҳ И Д О В Ш ..ЧОРИ ЕВ 3. Садр-и Зия и его библиотека . Ташкент. 
Изд. Янги авлод. 2007.
т  ЭРК И Н О В А ., П ОЛ В О Н О В Н., Аминов Ҳ . Муҳаммад Раҳимхон II -
Феруз кутбхонаси феҳристи. Тошкент, Янги авлод. 2010.
1 6 7
www.ziyouz.com kutubxonasi


деб номланган китоблар тайёрланди ва юқорида тилга 
олинган мақолаларга қўшимча равишда янги маълумот- 
лар билан бойитилди. Садр Зиё ва Муҳаммад Раҳимхон II 
кутубхонасининг ўрганилиши бевосита унинг шахсияти 
ва фаолиятига доир янги маълумотлардан воқиф этади.
А.Мўминов ва Ш.Зиёдов ҳамкорликда амалга оширил- 
ган шу соҳадаги яна бир тадқиқот Дукчи Эшон (1856-1898) 
кутубхонаси ҳақида275. Мақола жараёнида олиб борилган 
изланишлар нафақат Дукчи Эшоннинг кутубхонаси, балки
XIX аср охири Россия империясини ларзага келтирган ўша 
шахсни қуршаб турган кишилар ҳақида муҳим маълумот- 
ларга эга бўлдик.
Бухоронинг машҳур қози калони, олим Садр Зиё (ваф. 
1932 й.) 1921 йидаБухорониўзидаучтакаттакутубхонабор- 
лигини айтиб ўтган. Хусусан, Бухоро қозиси Бурҳониддин 
(ваф. 1898 й.) кутубхонаси, Хишмат (1857-1927) кутубхо- 
наси ва учинчиси Садр Зиёнинг шахсий кутубхонасидир. 
Аввалиги икки кутубхонанинг тақдири тадқиқотчилар 
учун номаълум бўлиб келмоқда.
Кутубхоналар тарихини ўрганиш бизга Ўрта Осиё 
ҳудудидаги илмий маърифий даражани аниқлаш имко- 
нини беради. Бу ўз навбатида Ўрта Осиё тарихи бўйича 
шуғулланаётган тадқиқотчилар учун муҳим маълумот 
бериши табиий. Энг аввало, дин тарихи, сиёсий тарих ва 
кодикология, умуман Ўрта Осиё тарихига оид тадқиқотлар 
учун аҳамиятлидир. Шу пайтгача Шарқшунослик инсти- 
тути қўлёзмалар фондида мазкур мавзу юзасидан бундай 
тадқиқот олиб борилмаган эди.
1913-1914 йилларда “маҳаллий қўлёзма мажмуалари 
ҳақида маълумотлар” йиғиш мақсади билан икки марта 
Туркистонда бўлган профессор Аҳмад Заки Валидий
X X асрнинг бошларида ҳозирги Қашқадарё, Сурхондарё 
вилоятлари, Фарғона водийси, Тошкент, Бухоро каби 
шаҳарларда хусусий кутубхоналар бўлганлиги ҳақида 
хабар беради276. У ўзининг Фарғона водийсига биринчи
т  ЗИ ЁД О В Ш., М У М И Н О В А . Библиотека Дукчи ишана (БШгагу 
ОиксЬ
1
1$Ьап) // Манакиб-и Дукчи Ишан (аноним житя Дукчи Ишана 
- предводителя Андижанского восстания 1898 года). Пер. с турк., 
введение и комментарии Б. М. Бабаджанова. - Ташкент-Берн-Алматьп 
Дайк-Пресс, 2004. - стр. 344-385.
ш  В А Л И Д О В А.З. О собраниях рукописей в Бухарском ханстве 
(Отчет о командировке) // Записки Восточного отделения Русского 
Археологического обшества. Т. X X III. Петроград, 1916. - С. 245.
168
www.ziyouz.com kutubxonasi


саёҳати ҳақида ёзган ҳисоботида қўқонлик Юнусжон 
Дадамуҳамедов, Андижонда Отабек, Ўшда Қудратулла То- 
ирбоев ва Фозилбекнинг, Наманган, Марғилонда яна бир 
неча кишининг хусусий китоб мажмуалари бўлганлиги 
ҳақида маълумот беради. А.З.Валидий Наманганда Хожа 
Эшон Лолареш кутубхонасида туркий адабиётнинг буюк 
ёдгорлиги Юсуф Боласоғунийнинг “Қутадғу билиг” аса- 
рининг ноёб нусхасини топган2774 (бу асар 1069 йили ёзиб 
тугатилган). А.З.Валидий ўзининг иккинчи саёҳатида 
Бухоро, Қарши, Шаҳрисабз, Ғузор, Бойсун, Девон, Сарио- 
сиё, Қоратоғ каби жойларда бўлиб, бу ҳақда ҳисобот ёзган. 
Унда мулла Хизир Тўқсоба, Ғузордаги Бек мадрасаси 
қошида, мулла Нажмиддин ва Каримбой (Қаршида), Бу- 
хорода қозикалонга тегишли ва бошқа ўн тўрт кутубхона 
ҳақида хабар беради2785. Дарҳақиқат Заки Валидий берган 
маълумотларни аксарияти ҳозирги кунда ўз тасдиқини 
топмоқда. Қўқонлик Юнусжон Дадамуҳамедовнинг шах- 
сий кутбхонаси, Бухородаги қозикалонларга тегишли 
кутубхонларда сақланган қўлёзмалар ҳозирда Тошкент 
давлат шарқшунослик институти ҳузуридаги Абу Рай- 
ҳон Беруний номидаги шарқ қўлёзмалари маркази 
қўлёзмалар хазинасидан жой олган. Уларни янгича услуб 
асосида тадқиқ* 279 этар эканмиз ўз-ўзидан улар ҳақида 
янги қимматли маълумотларга эга бўлиб бормоқдамиз. 
Қолганлари ҳақида хозирча маълумот кўп бўлмасда яқин 
келажакда топилиши табийдир. Ҳолбуки Заки Валиди 
берган маълумотларга қўшимча равишда янги кутубХона 
эгалар ҳақида маълумотлар ҳам йўқ эмас. Уларга Дукчи 
Эшон, Себзор қозиси Муҳаммад Муҳиддинхожа, Фитрат, 
Садир Зиё, Рахимзода280, Г.М. Семенов, Б.Бузрукзода281 * *,
577 В А Л И Д О В А .З. Восточнме рукописи в Ферганской области // 
Записки Восточного отделения Русского Археологического обвдества. Т. 
X X II. Петроград, 1915. - С. 303-320.
178 В А Л И Д О В А .З. 0 собраниях рукописей в Бухарском ханстве 
(Отчет о командировке) // Записки Восточного отделения Русского 
Археологического обшества. Т. X X III. Петроград, 1916. - С. 245-262.
279 Бу усул қўлёзмалардаги ёзув ва унга босилган муҳрлар орқали
кутубхона эгаларини аниқлашдир.
“ о Библотека Рахимзаде №19 рус тилида ёзилган экслибрс. Қўлёзма №
4363.
881 Аг кйоЬЬо! В.Виггикгоба шаклидаги туғри турбурчак шаклидаги 
муҳр Алим Кули жангномаси. Муаллифи Холбек Мулла Мусо Анджон. 
К ў л ёзм а 
№ 8816.1а, 2а варақлар.
169
www.ziyouz.com kutubxonasi


А .А . Полвонов282, А.П. Ходжаев283, Кун284, Неъматуллаҳ ибн 
Қорамошиқ Сайидков Бухорий Тюмени285, Лазиз Азиззо- 
да286 ларни киритиш мумкин.
Хулоса қилиб айтадиган бўлсак кутубхоналарнинг 
тарихини ўрганиш ёрдамида биз Марказий Осиё тарихи- 
да фаолият олиб борган турли шаклидаги кутубхоналар 
тақд ирини ўрганиш имкониятига эга бўламиз. Шунингдек, 
ҳамон тарихшунослик фани учун номаълум бўлган янги 
кутубхоналарнинг номларини ва уларнинг эгалари ҳақида 
ҳам кўплаб маълумотларни қўлга киритиш мумкин.
* * *

Download 8,39 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   35   36   37   38   39   40   41   42   ...   50




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish