Ўзбекистон Республикаси Фанлар Академияси Абу Райҳон Беруний номидаги ш арқшунослик институти



Download 2,6 Mb.
Pdf ko'rish
bet40/45
Sana06.07.2022
Hajmi2,6 Mb.
#751767
1   ...   37   38   39   40   41   42   43   44   45
Bog'liq
Najibuddin Samarqandiy. Usul at-tarokib al-adaviya

Ў Н Т Ў Қ Қ И ЗИ Н Ч И БО Б
С О Ч Д О Р И Л А Р И
Соч дорилари орасида ўстирувчилари бўлиб, улар сочни 
ўсишига тўсқинлик қилувчи сабабларга мувофиқ ҳолда хар хил 
турларга бўлинадилар. Улардан тулки касаллигида ишлатилувчи 
дорилар 
хамда 
тери 
тешикларини 
очиб, 
ғализ 
хилтларни
86
www.ziyouz.com kutubxonasi


латифлаштириб эритувчи, сарнмсоқ пиёз каби суртма дорилар 
билан бошни ишқаланади ва хардал, тоғ газагўтининг елими, 
олтингугурт, фурбиюн, куйдирилган фундук, куйдирилган дармана, 
бурақ, газагўт, харбақ, зарних, сичқон тезаги, аристолохия, “денгиз 
кўпиги”, қамиш кули, куйдирилган аччиқ бодом, назлаути, 
бўйимодарон кули кабилардан мураккаб дори ясалади. Тулки 
касаллигини хисобга олиб, аввал эайтун ёги ва шу кабилар, кейин 
сирка суртилади. Аста-секинлик билан заиф ҳолатдан кучли 
ҳолатга ўтилади.
Яна 
тўкилгандан 
қолган 
сочларни 
сақловчи 
ва 
соч 
илдизларига озука берувчи дорилар ҳам бўлиб, улар тутиб туриш, 
иситиш, юмшатиш, ёглаш ва ёпиштириш хусусиятларига эга. 
Булар: мирта, сарв ва унинг уруги1, ладан, мурр, 
озоддарахгп

кунжут барги, қовоқ барги, Қобул ҳалиласи, сунбулсоч, знғнр 
пояси, наша ўсимлигининг барги, 
ширамлаж1,
лола, сунбул, 
мастаки, лавлаги уруғи ва суви, ақоқиё, мози, санавбар дарахти 
пўстлоғининг кули, гулхайри уруги ва илдизи, ширалар ваёғлар. Бу 
дорилар миянинг иссиқ ёки совуқ мизожига мувофиқ ҳолда ва бош 
аъзоларининг хўллиги ёки қуруқлигига караб, бошга суртилади ёки 
чапилади.
876
// У дориларни ишлатишда сочнл ўстиришга тўсқинлик
киладиган 
нарсаларнинг 
мизожига 
тескари 
мизожли 
соч 
дориларидан кераклиларини танлаш ҳамда бош ва миянинг 
мизожини 
аниклашга 
асосланилади. 
Агар 
у 
дорнлар 
бош 
аъзоларининг мизожларига зид бўлса, уларни мўътадиллаштириш 
керак бўлади. Бунинг учун эса сочни ўстирувчи дорилардан бошқа 
дориларни ҳам ишлатиш мумкин. Яна мизожни мўътадиллаштириб, 
сочни 
ҳимоя 
қиладиган, 
илдизларини 
мустаҳкамлайдиган 
озиклантирувчи дорилар ҳам бор.
Соч дориларидан яна сочни қораЙтирадиган дорилар ҳам 
бўлиб, улар бошни шилмайди; сочларнинг томирларига борадиган 
озукаларни саклайди. Бу [дорилар] кувватлантирувчи ва кучли 
буриштирувчи турдаги барча ёглар бўлиб, уларга мирта ёги, омила, 
гулсафсар, наргис, куст, рум сумбули, бон дарахтининг ёғи, лола, 
Абу жаҳл тарвуэидан олинган ёғ, седана ва ҳардал кабиларнинг 
ёғлари киради. Яна сочни дагаллаштирувчи ва қора рангни қабул 
қилишга тайёрловчи иссиқ дорилар ҳам бор. Улар: ладан, сунбул, 
калампирмунчок, укроп ва унинг суви, ёнгоқ пўстлоғи, омила,
87
www.ziyouz.com kutubxonasi


мирта, куйдирилган мис, темир чирки, лола, сарик йўнғичқа, моти, 
тўпалоқ, қуст, малобатр, заъфарон, лавлаги уруғи, сунбулсоч, 
петрушка уруғи, ақоқиё, санавбар дарахти пўстлоғининг кули 
кабилардир.
Кучли қорайтирувчиларга келсак, улар ҳам бўяйди, ҳам 
даволайди.
88а
Буларга эок, мози, оҳак, куйдирилган қўрғошин, хина,
ўсма киради. 
И
Бундай дориларни таркиб қилиш ва бир-бирларига 
бўлган нисбатларини билишга келсак, улар соч ва жунларни 
бўяйдиган дариларники кабидир. Аёлларга эса хина ва 
хатрнинг4
ўзигина етади, уларни сочнинг ҳолатига қараб ишлатадилар. 
Баъзилар хинанинг ўзи билан кифояланадилар. Улардан яна 
ўсманинг ўзи билан бўяйдиганлари ҳам бор. Айримлари эса 
уларнинг иккисини (хина ва ўсмани) аралаштириб, бирга ёки 
апоҳида, кетма-кетига ишлатадилар.
Сочни бўяйдиган яхши дори билан китоб ўз ниҳоясига етади: 
мози, 
Кошғардан 
келтирилган 
қизил 
зок, 
бўлакланган 
нушодирларнинг ҳар биридан бир истордан, омила пўстлоги ва мис 
тўполининг ҳар биридан беш истордан, катиро елимидан ярим 
истор олинади. Мозини янги челакка солиб, иссиқ кулнинг устига 
кўйилади, челакнинг усти [кигиз] билан ёпилади ва иссиқлик яхши 
ўтиб, [мози] қовурилиши учун ҳар соатда уларни силкитиб 
турилади. Сўнгра уни (мозини) кигизга солиб, ўралади ва у сўниши 
учун оёқ билан тепилиб, босилади. Кейин мозини чнқариб олиб, 
майдаланади. 
Буларнинг 
барчаси 
яхшилаб 
аралаштирилгач, 
эаъфарон майдаланадиган тегирмонда майин қилиб майдапанади. 
Сўнг уларни иссиқ сувга солиб, совумасидан олдин тезлик билан 
бошга суртилади ва қуригунича кутилади. Агар зарур бўлса, 
[тадбир] яна такрорланади. Қачонки моэи яхши қорайтирмаса, 
унинг ўрнига бузгундни5 ишлатса ҳам бўлади, у 
фустуқ
дарахтининг мевасидир. Аллоҳ билгувчидир7. Аллоҳнинг ёрдами ва 
чиройли тавфиқи ила “Мураккаб дориларни тайёрлаш усуллари” 
номи билан шуҳрат қозонган китоб сешанба куни аср вақтида, 
сафар ойининг иккинчи куни ўз ниҳоясига етди. Аллоҳ таъолонинг 
заиф бандаси бўлмиш Фарруҳ Ширбод Шоҳ қўли билан ёзилди, у 
табиби фаранги бўлиб, 
раҳимдиллиларнинг раҳмлиги бўлган 
Аллоҳтаоло унинг гуноҳЛарини икки дунёда ҳам кечирсин

Download 2,6 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   37   38   39   40   41   42   43   44   45




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish