Ўзбекистон республикаси фанлар академияси абу райҳон беруний номидаги шарқшунослик



Download 1,12 Mb.
Pdf ko'rish
bet4/41
Sana05.04.2022
Hajmi1,12 Mb.
#530219
1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   41
Bog'liq
Улашова С У Автореферат ОАКга 02 03 22

 
Э.З. Нуриддинов 
Илмий даражалар берувчи Илмий 
кенгаш қошидаги илмий семинар 
раиси, т.ф.д., профессор 
 
 
 



КИРИШ (фалсафа доктори (PhD) диссертацияси аннотацияси) 
Диссертация мавзусининг долзарблиги ва зарурати.
Жаҳонда юз 
бераётган глобаллашув шароитида турли халқларнинг келиб чиқиши, 
шаклланиш жараёнлари, давлатчилик ва халқаро муносабатлардаги 
муаммоларни ҳал этишга хизмат қилувчи илмий тадқиқотларни олиб 
боришга катта аҳамият берилмоқда. Шунингдек, бугунги кунга келиб жаҳон 
тарихида қудрати, давлатчилик тизимига эга империялар ва уларда яшаган 
халқлар тарихига қизиқиш ортиб бормоқда. Айниқса, Евросиё қитъасининг 
катта қисмини эгаллаган Чингизхон асос солган Мўғуллар империяси ҳамда 
Амир Темур ва Темурийлар давлати тарихи жаҳон шарқшунослигининг энг 
асосий масалалари сифатида эътироф этилмоқда. 
Дунёда Чингизийлар ва Темурийлар сулоласи тарихи минтақадаги 
туркий, форс-тожик, мўғул, турклашган мўғул каби халқларнинг иқтисодий, 
ижтимоий, сиёсий тарихи, диний эътиқодлари, моддий ва маънавий 
маданияти бўйича илмий изланишлар олиб борилмоқда. Шунингдек, XIII–
XV асрларда ҳукм сурган ушбу икки сулола давридаги этник жараёнлар 
масаласига бу даврдаги Мовароуннаҳрнинг туб аҳолиси, минтақага 
мўғуллар бошлиқ туркий, мўғул ва турклашган мўғул қабилаларининг 
кириб келиши (даври, салмоғи, қабилаларнинг этник мансубияти ва бошқ.), 
туркийлашиш жараёнларига сабаб бўлган омиллар, Амир Темур ва 
Темурийлар даврида Мовароуннаҳрда этник ҳолат ва аҳоли миграциясига 
оид масалаларга алоҳида аҳамият қаратилмоқда. 
Мустақиллик йилларида Ўзбекистонда маданий-маърифий соҳада олиб 
борилаётган туб ислоҳотлар миллий тарихимизнинг асосларини янада 
чуқурроқ ва холисона ўрганиш борасида ижобий ўзгаришлар учун имконият 
яратмоқда. Ўрта Осиёда яшовчи халқларни “минг йиллик қардошлик ва 
яхши қўшничилик ришталари боғлаб туради. Бизни тарих, дин, умумий 
маданият ва анъаналар бирлаштиради...”
1
. Зеро, минтақа аҳолисининг этник 
тарихини ўрганиш ва бу орқали Марказий Осиё халқларининг умумий 
тарихини яратиш долзарб вазифалардан ҳисобланади. Шу жиҳатдан, XIII–
XV асрларда Мовароуннаҳрдаги этник жараёнлар тарихини комплекс 
ўрганиш бу даврдаги Марказий Осиё халқлари этник тарихининг бир қатор 
муаммоли масалаларига ойдинлик киритишда муҳим аҳамият касб этади. 
Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2017 йил 7 февралдаги ПФ-
4947-сон “Ўзбекистон Республикасини янада ривожлантириш бўйича 
Ҳаракатлар стратегияси тўғрисида”ги фармони, 2017 йилнинг 17 
февралидаги ПҚ-2789-сон “Фанлар академияси фаолияти, илмий тадқиқот 
ишларини ташкил этиш, бошқариш ва молиялаштиришни янада 
такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги қарори ва бошқа 
меъёрий-ҳуқуқий ҳужжатларда белгиланган вазифаларни амалга оширишга 
мазкур диссертация муайян даражада хизмат қилади. 
1
Ўзбекистон Республикаси Президенти Ш.М. Мирзиёевнинг Самарқандда ўтказилган “Марказий Осиё: 
ягона тарих ва умумий келажак, барқарор ривожланиш ва тараққиёт йўлидаги ҳамкорлик” мавзусидаги 
халқаро конференциядаги нутқи. (10.11.2017 й.) 




Download 1,12 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   41




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish