Ўзбекистон республикаси фанлар академияси абу райҳон беруний номидаги шарқшунослик


Тадқиқот натижаларининг эълон қилиниши



Download 1,12 Mb.
Pdf ko'rish
bet9/41
Sana05.04.2022
Hajmi1,12 Mb.
#530219
1   ...   5   6   7   8   9   10   11   12   ...   41
Bog'liq
Улашова С У Автореферат ОАКга 02 03 22

Тадқиқот натижаларининг эълон қилиниши. 
Диссертация мавзуси 
бўйича жами 28 та илмий иш чоп этилган. Шулардан, Ўзбекистон 
Республикаси 
Олий 
аттестация 
комиссиясининг 
докторлик 
диссертациялари асосий илмий натижаларини чоп этиш учун тавсия этилган 
илмий нашрларда 8 та мақола, жумладан 1 та хорижий журналда чоп 
этилган.
Диссертациянинг тузилиши ва ҳажми. 
Диссертация кириш, учта боб, хулоса, 
фойдаланилган адабиётлар рўйхати ва иловалардан иборат. Диссертациянинг 
тадқиқот қисми 135 бет.
 
 
ДИССЕРТАЦИЯНИНГ АСОСИЙ МАЗМУНИ 
 
Кириш 
қисмида
 
мавзунинг долзарблиги асосланиб, тадқиқотнинг 
мақсад ва вазифалари, объекти ва предмети белгилаб олинган. 
Тадқиқотнинг фан ва технологиялар ривожланишининг устувор 
йўналишларига мослиги кўрсатилиб, илмий янгилиги ва амалий натижалари 
баён қилинган. Олинган натижаларнинг ишончлилиги асосланган ҳолда 
назарий ва амалий аҳамияти очиб берилган. Тадқиқот натижаларининг 
амалиётга жорий этилиши, апробацияси, эълон қилинган ишлар, 
диссертациянинг тузилиши бўйича маълумотлар келтирилган. 
Диссертациянинг 
биринчи 
боби 

XIII–XV 
асрларда 
Мовароуннаҳрдаги этник масалаларга оид форсий манбалар ва 
тадқиқотлар”
ни ёритишга бағишланган. Бобнинг 
“XIII–XV асрларга оид 
форсий тилли манбалар” 
деб номланган биринчи параграфида Марказий 
Осиёдаги тарихий жараёнлар акс этган қатор форсий манбалар ва улардаги 
этник маълумотлар таҳлил қилинган.
XIII–XV асрларга оид тарихий асарлар орасида форсий тилли манбалар 
етакчилик қилади. Бу даврда тарихий ва адабий асарларни форсийда ёзиш 
анча ривожланган. Шу боис, бошқа тилда хусусан, араб тилида (Жамол 
Қаршийнинг “Мулҳақот ас-суроҳ” ва б.) битилган асарлар ҳам қисқа 
фурсатда форсийга ўгирилган. XV аср иккинчи ярми-XVI аср бошларидан 
туркий тилда тарихий асарлар ёзиш бирмунча кўпайганига қарамай, форсий 
тилли асарларнинг салмоғи баланд эди. Шу боис, тадқиқотда форсий тилли 
манбалар асос қилиб олинди. Этник маълумотларни тўлдириш ва 
тасдиқлашда қўшимча тарзда арабий, туркий, хитой, мўғул, арман тилли 
манбалардан ҳам фойдаланилди. 


10 
Тадқиқотга жалб қилинган форсий манбаларни икки гуруҳга бўлиш 
мумкин. Биринчи гуруҳга – сўнгги Хоразмшоҳлар ҳукмронлигидан то 
Чиғатой улусининг парчаланишигача бўлган даврни қамраб олган ўнга яқин 
манбалар (Фахриддин Муборакшоҳ, Саъдуддин Муҳаммад Авфий, 
Жувайний, Минҳожиддин Жузжоний, Рашидиддин, Вассоф, Ҳамдуллоҳ 
Қазвиний, Абул Қосим Қошоний ва б.) киради. Бу давр манбаларидаги 
этник 
маълумотларнинг 
кўлами 
турлича. 
Хусусан, 
Фахриддин 
Муборакшоҳнинг “Тарихи Муборакшоҳ” асарида минтақадаги этник 
жараёнларда иштирок этган қирққа яқин этнослар қаторида Мовароуннаҳр 
билан боғлиқ йигирмага яқин (
қарлуқ, чиғил, халаж, ўғуз, тухси, кужат, 
қанғли, яғмо, баёт 
ва б.) уруғ-қабилалар, уларнинг жойлашган ўрни, 
хўжалиги ва маданиятига доир маълумотлар акс этган
1
. Ундаги 
этносларнинг барчаси йирик қабила бўлмай, этник гуруҳлар ёки уруғ 
шаклидаги этнонимлар ҳам бирга тилга олинган.
Бу гуруҳ манбалари орасида Жувайний, Жузжоний, Рашидиддиннинг 
асарлари этник маълумотларга бойлиги билан ажралиб туради. Шунингдек, 
улар даврий жиҳатдан бир-бирини тўлдиради. Жувайнийнинг “Тарихи 
жаҳонкушой” асарида Марказий Осиёдаги XIII аср ўрталаригача бўлган 
этно-сиёсий жараёнлар, Чингизхон босқини йилларида Мовароуннаҳр 
аҳолиси, минтақага келиб ўрнашган этнослар тўғрисида аниқ далиллар 
мавжуд
2
. Жузжонийнинг “Табақоти Носирий” асари даврий жиҳатдан 
Жувайнийники билан бир даврга тегишли бўлса-да, унда “Тарихи 
жаҳонкушой”да келтирилмаган маълумотлар ҳам кузатилади. Асарнинг 
Хоразмшоҳлар ва мўғуллар тарихига бағишланган 16 ва 23-бобларида 

Download 1,12 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   5   6   7   8   9   10   11   12   ...   41




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish