Ш ундай
бир пайтда, пойтахтга яқинлашиб келаётган
генерал Кауфман ва Хива остонасидатурган генерал Верёвкин
қузурларига тинчлик сўраб кетма-кетига юборилган элчилар
рад жавоблари билан қайтиб келаверганларидан кейин хон
бор кучини сафарбар қилиб, душ манни пойтахт остонасида
тўхтатиш харакатини қила бошлади. Хон шундай ниятда иш
кўриб Худоёр қўшбеги, Рақматулла
ясовулбоши ва Абдулла
М аҳрамларни ёвмут, имрали
навкарларига бош
қилиб
Ғозиобод йўли томон; Маҳмуд ясавулбошини чавдур, гўклан,
қарадаш ли, ота ва алиэли навкарларига бош қилиб Гавик
томон; Яқуббой бошчилигида бир неча тўп ва тўпчилар ҳам
мадад тариқасида улар орқасидан генерал Верёвкин армияси
қарш исига юборилди. Хива шахар аҳолисидан ҳам кўп киши
қўлларига таёқ кўтариб тўпчилар
билан бирга душманга
қарши йўлга чикдилар'.
Шундай қилиб, қуролли ва қуролсиз хиваликлар ватан
ҳимояси йўлида душманга қарши курашга отландилар. Минг-
минглаб ҳимоячиларнинг 28 май эрталабдан Россия армиясига
қарши бошланган ҳужумлари тинимсиз такрорланиб турди ва
душман лагерига хавф сола бошлади. Шундай вазиятда ўша
куни эрталаб соат 12 ларда генерал Верёвкин
бошчилигидаги
бутун колоннанинг хон лашкарларига қарши шаҳар томон
юриши бошланди1
2. Душман Хивага яқинлашиб боргани
сари ватанпарварларнинг қаршилиги кучая бориб, улар ҳаёт-
мамот жангига кирдилар. Пойтахт яқинида ва унинг девори
остоналарида
босқинчиларга
қарши
шиддатли
жанглар,
отишмалар
олиб бордилар, ватанпарварларга хос жасорат
кўрсатдилар, оғир тўплардан тортиб токи оддий таёкдаргача
бисотида бор курол-аслаҳапарини душманга қарши ишга
солдилар. Баёнийватанпарварларнингайримжанговарликларини
«Рамик халифа Ғозиобод отлиси билан от солиб бир тарафдан
бориб, Россия аскарларидан бир калла олиб, ўттиз тевасин ўлжа
1
Баёний
Ўша асар, 215-бет.
2
Алиханов-Аварский М.
Ўша асар, 248-249-бетлар
63
www.ziyouz.com kutubxonasi
қилиб суруб кетди. Ондин сўнг ёвмут лашкари от солдилар... Хон
ҳазратлари уларнинг изларидан Якуббойни бир неча туп билан
юборар эрди»1, - деб тасвирлайди. Лекин, хиваликларнинг эски
нусхадаги куролларидан отилган ўқлар душман аскарларига етиб
бормасди. Шу сабабли улар Россия
аскарлари янги нусхадаги
куролларидан ёмғирдек ёғдирилган ўкларига бардош бера
олмадилар. Верёвкин Қиёт ичидан ўтиб, Ғовик йўли билан Тўра
Муроджон тўранинг боғига келиб етади2.
Бу ердаги жанг майдонига хон ҳазратлари ҳам лашкарга бош
бўлиб, душманга карши отланган эди. Душманнинг замбарак ўки
хон минган от бўйнини узиб ташлаган бўлишига карамасдан,
тезда келтирилган бошка отга миниб, жанг майдонини тарк
этмаган3. Бу эса унинг ватан мустақиллиги йўлига жонини ҳам
фидо килишга тайёр эканлигидан гувоҳ эди.
Хивалик ватанпарварларнинг тенгсиз ва шиддатли ҳужум-
лари туфайли душман пойтахт остонасида жиддий қаршиликка
учради. У тўғрида Алиханов-Аварский йўл дафтарида: «Бир оз
олдинга силжидик. Яна олдимизда отилаётган
куролларнинг
касир-қусурлари эшитилди, замбарак товушлари гумбурлади
ва бошимиз устидан замбаракдан отилган ядро визиллаб учиб
ўта бошлади... Айниқса Полвон ота кўприги атрофида жанглар
зўрайиб кетди. Ариқни кесиб ўтган йўл тўғри қалъа
деворига
бориб тақалади, кўприкдан калъа хакрасига қадар тахминан 400
кадамча бўлиб, хакра шинакларидан (мерган тешик - Муҳ.) ва
данданалари (тишлари - Муҳ.) орасидан отилаётган милтик ва
замбарак ўқлари арикни кесиб ўтган йўлга келиб қадалмоқда...»4,
- деб таърифланади. Қалъа ҳимоячилари калъа ичкарисида
ва қалъанинг душман ҳужуми кутилган девори ташқарисида
тўсикдар курганлар. Шундай бир вазиятда генерал Верёвкин
қалъани штурм билан эгаллашга карор килиб, бир неча рогани
ҳужумга тайёрлади ва унинг буйруғи
билан майор Буровцев
Do'stlaringiz bilan baham: