Ўзбекистон республикаси фанлар академилси хоразм маъмун академияси



Download 12,29 Mb.
Pdf ko'rish
bet28/133
Sana12.11.2022
Hajmi12,29 Mb.
#864765
1   ...   24   25   26   27   28   29   30   31   ...   133
Bog'liq
Xorazmdagi ijtimoiy-siyosiy jarayonlar va harakatlar (O.Qo\'shjonov, N.Polvonov)

2 Алиханов Аварский М
Ўша асар, 242-бет.
60
www.ziyouz.com kutubxonasi


бўлди, бир талай хиваликлар киличларини қинидан суғуриб 
олиб, тантанавор чақириқлар билан яна бизга ташландилар, 
талафот кўрдик...»1- деб тасвирланади. Бу жойда Хива қалъасига 
яқинлашиб келаётган душманнинг бир отрядига қарши хивалик 
ватанпарварлар томонидан қилинган хужумлар манзараси 
қайд қилинган, холос. Бундан кўриниб турибдики, хиваликлар 
пойтахт томон душман юришини тўхтатиш учун курашга 
шиддатбилан отланганлар. Шундай қилиб, Россия босқинчилари 
ватанпарварларнинг қаттик каршилигига учрайди. Бу жангларда 
икки томон хам катта талафот кўради.
Хиваликларнинг босқинчиларга қарши кураши кескинлашиб 
бораётган бир пайтда Оренбург бирлашган колоннаси бошлиғи 
генерал Верёвкин вахимага туша бошлайди. Бунга кисман 
асос хам бор эди, албатга. Чунки Хива калъаси остонасига 
Россия армияси бош қўмондони генерал Кауфман ҳалигача 
етиб келмаган эди. Бу эса пойтахт томон юришини давом 
эттиришда унга арава етишмаганидан у яна дарё тарафга 
чекинмоқчи эмиш, деган миш-миш хабарлар таркалашига 
сабаб бўлди. Иккинчи томондан, хон қалъа девори остонасида 
душманга қарши ҳал қилувчи жангга тайёргарлик кўрмоқда, 
деган хабар хам Верёвкинга етиб келган эди. Бунинг устига, 
хиваликларнинг каршилиги борган сари кучайиб, уларнинг 
тинимсиз ва тўсатдан қилинадиган хуружлари, тўкнашувлари 
генерал Верёвкин армиясини толиқтириб, тинкасини қуритмоқца 
эди. «Хиваликларнинг журъати, жасорати кундан-кунга ортиб 
бормоқда. Улар шундай безор қилиб юбордики, бизларга на 
кундузи ва на кечаси тинчлик бермасдан қўйдилар»1
2, - деб ёзади 
полковник Алиханов-Аварский.
Ш унинг учун ҳам генерал Верёвкин хонлик пойтахтига 
карши режалаштирилган ҳал қилувчи ҳужумни кечиктирмасдан, 
яъни армия бош кўмондони генерал Кауфманнинг пойтахтга 
етиб келишини кутмасдан амалга оширишга карор килади.

Алиишов-Аварский М.
Ўша асар, 240-246-бетяар
2 Алгаанов-Авараа/й М
Ўша асар, 248-бетлар
61
www.ziyouz.com kutubxonasi


Кечиктириладиган бўлса, Россия армиясининг барча ҳаракатлари 
зое кетадигандек бўлиб туюлади унга. Генерал Верёвкин бундай 
вазиятни эътиборга олиб 27 май куни кечкурун берган буйруғида 
28 майда шаҳарни рекогносцировка қилиш, яъни Хива шаҳри 
ҳакида, ундаги ҳимоячилар куч-кудрати, шаҳарга кириш йўллари 
ҳақида тўлик маълумотга эга бўлиш тўгрисида кўрсатма берди1.
Боскинчилар 
Хивага 
яқинлашгани 
сари 
мамлакат 
ичкарисида, айникса пойтахтда вазият мураккаблаша борди. 
Чунки хон лашкарларининг пойтахт томон чекинишидан, 
Россия солдатларининг хоразмликларга нисбатан талон-торож 
ва кирғинларидан ваҳимага тушган аҳоли бошпана излаб, ўз 
турар жойларини ташлаб, жон сақлаш умидида Хивага окиб 
кела бошлади. Бу манзара хон тарихчиси Мухаммад Юсуф 
Баёнийнинг асарида шундай тасвирланади: «Бешариғ ва Найман, 
Қулон, Қорабоғ ва Чоткўпригу Кўшкўпир ва Уйғуру Хонобод 
ва Зай тамоми Хивак атрофидаги эл Хивақга келиб камалиб 
эрдилар. Булардан бошқа Россиягабўйсундирилган калъалардан: 
Фатангу (Питнак) Ҳазорасп ва Урганчу Хўжаэли ва Қўнғиротдан 
ҳам Россия итоатидан бўйин товлаб, кўчиб аҳли аёллари билан 
Хивақга келганлар бағоят кўп эдилар. Хон ҳазратлари буйруғи 
билан калъа дарвозалари маҳкам этиб. эл камал килинди. 
Дарвозаларнинг... орқаларини тупрок билан кўмиб, истеҳком 
бердилар. Хон ҳазратлари Урганч дарвозасида Муҳаммад Ризо 
тўрани кўйдилар, Кумяска дарвозасида Султон Ғози тўрани 
қўйдилар, Хазорасп дарвозасида Инокбекни кўйдилар, Тошоёк 
дарвозасидаАбдуқодиртўраникўйдилар,Боғишамолдарвозасида 
Раҳимбердибек ибн Оллаберди тўра Мағфурни кўйдилар, 
Шайх дарвозасида Оллаберганбек ибн Худайберганбек ибн 
Оллаберди тўра Мағфурни кўйдилар2». Мамлакат аҳолисининг 
душмандан сақланиш умидида пойтахт калъасидан бошпана 
истаб, унда жон сақлаши кадим-кадимдан келаётган удум бўлиб, 
бу гал ҳам босқинчилардан сақланиш учун шундай бўлди.


Download 12,29 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   24   25   26   27   28   29   30   31   ...   133




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish