Ўзбекистон республикаси фанлар академилси хоразм маъмун академияси



Download 12,29 Mb.
Pdf ko'rish
bet61/133
Sana12.11.2022
Hajmi12,29 Mb.
#864765
1   ...   57   58   59   60   61   62   63   64   ...   133
Bog'liq
Xorazmdagi ijtimoiy-siyosiy jarayonlar va harakatlar (O.Qo\'shjonov, N.Polvonov)

Гржегоржевский.
Изяести» л бассейне реки Аму-Дарья к снязи с иррнгаиипнним значением 
этой реки. 1912 г. Ежегодник огдена земедьних улучшсний. С Пб. 1913. (Хива хонлигида 1911 
йилда жами экиладиган ер майдонининг деярли ярмидан ортиқроғи, яъни 57! минг танобнинг 
200 минг таноби чигир ёрдамида суғорнлган. Қаракг: Ўзбекистон МДА. 125-И-фонд, 1-рўйхат, 
527-иш, 36-варак). 
]
' Территория и население Бухари и Хорсзма. Сборник Среднеазиагского экономического совета 
Кн. 11. Ташкент, 1926, С. 77.
141
www.ziyouz.com kutubxonasi


тизимининг деҳконлар учун оғирлиги тўғрисида 1910 йилда 
«Хиваликлар уларни бошкараётган амалдорлар йиғинлари 
сабабли камбағалдирлар, улар солиқни ўзбошимчалик билан 
кандай хохласалар шундай йиғмокдалар»1, - деб ёзган эди. Хива 
хонлигидаги туркман уруғларидан ва қорақалпоклардан солиқ 
йиғиш тартиби ўзбек фуқароларига нисбатан ўзига хос хусусият 
касб этган. Туркманларда отлик ерига эга бўлганлар ҳар бир 
отлиқ ери учун 12 тилладан, отлик ери бўлмаганлар деҳкончилик 
қилаётган еридан «даҳяк», «кесма» солиғини тўлаганлар. 
Қорақалпоклар эса «чангарак солиғи», «чўп пули» тўлаганлар.
Буларнинг барчасида ҳам хон ҳукумати ва амалдорлар 
томонидан меҳнаткаш деҳконларга нисбатан зулм қилинган. 
Қоракалпоқлардан деҳқончилик қиладиган ер майдони миқцори 
эътиборга олинмаган ҳолда ҳар бир хўжалик ҳисобидан 1890 
йилдан бошлаб 21 тангадан «чангарак» солиғи йиғилган1
2. 
Уларнинг моллари давлат ерида боқилиши ёки бокилмаслигидан 
қатьи назар ва ҳатто бутунлай молсиз хўжаликлар ҳам «чўп пули» 
солиғини тўлашга мажбур эдилар3. Хонликдаги козоклар ҳам ҳар 
бир хўжалик ҳисобидан «чангарак» солигини тўлаганлар4.
Бу даврда мустамлакачилик ва ижтимоий зулмнинг бошка 
кўринишлари замирида Хива хонлигидаги барча фукароларнинг 
хукмдорларга 
қарши 
норозилик 
ҳаракатлари 
тинимсиз 
такрорланиб турмокда эди. Бу ҳаракатлар айниқса XX аср 
бошида кучайиб, у хон ҳукуматининг таянчи ва мададкори 
бўлган мустамлакачиларга ҳам қарши каратилган эди.
Шундай бир пайтда Асфандиёрхоннинг 1910 йил сентябрдаги 
фармони билан мамлакатда ижтимоий-иқтисодий ислоҳот 
ўтказиш бўйича маълум ишлар қилинди. Лекин ислоҳотнинг 
зарбасидан қўрқиб қолган бой ва катта ер эгалари, амалдорлар 
бунга жон-жаҳди билан тўскинлик қилдилар.
Биринчи жаҳон уруши арафаси, яъни 1913 йил Хива хонлиги
1 Ўэбекистон МДА. 125-И-фоцд, 1-рўйхат, 191-иш, 91-варак
2 Гиршфепьд и Галкин
V т а асар, 41-бег.

Косберганов Р.
Материали и исследования по этнографии каракалпаков. М. 1958, Т. III, С. 239.
* Ўзбекнстон МДА. 125-И-фонд, 1-рўйхат, 380-иш, 187-варак.
142
www.ziyouz.com kutubxonasi


аҳолиси учун ниҳоятда оғир йил бўлиб, халқ очарчиликни 
бошидан ўтказди. У шундай юз бердики, 1912 йил декабр ойи 
бошида (1331 йил ҳижрий Зулҳижжа ойининг иккинчисида, 
жума куни) бирданига кучли, совуқ шамол, чанг, бўрон 
кўтарилиб, қаттиқ совуқ бошланиб кетдики, бир куннинг 
ўзидаёқ Амударё суви Чоржўйдан Орол денгизига кадар музлаб 
қолди. Хоразмликлар бундай қаттиқ совуқ бўлганлигини эслай 
олмаганлар. Бу аҳоли учун кутилмаган бир ҳол бўлиб, уларнинг 
бошига ниҳоятда оғир кун тушди. Фуқароларнинг камбағал 
қисми, совуққа тайёргарликсиз ғафлатда қолганлар орасида 
ўлим кўп бўлди, кўплаб чорва моллари қирилиб кетди.
Қаттиқ совуқ уч ойлаб давом этиб, буғдой майсалари, 
мевали дарахтлар музлаб куриб қолди. Бозорда нарх-наволар 
кўтарилиб кетди. Айниқса фуқароларнинг кўпчилиги буғдой, 
гуруч кабиларни харид қилишлари мумкин бўлмай қолди. 
Бундай вазиятдан хоразмлик савдогарлар фойдаланиб, Тажан ва 
Маридан буғдой келтириб сотиб, бойлик орттирдилар. Очликдан 
қийналган аҳолининг бир қисми Тажанга кўчиб кетишга мажбур 
бўлган. Очлик йили кўп йилларгача хоразмликлар хотирасида 
«Тажан йили» номи билан сақланиб қолди. Хонликда баъзилар бу 
аҳволни Асфандиёрнингтахтгаўтириши билан боғлаб, унингоёғи 
ёқмаганига йўймоқчи бўлдилар. Ҳатто шу пайтда «Асфандиёр 
хон бўлди, бағримиз кора қон бўлди»1 деб айтиладиган ашула 
тўқилди. Устига устак, Биринчи жаҳон уруши таъсирида Хива 
хонлигининг Россия билан савдо алоқалари, Закаспий темир йўли 
ва Амударё орқали юк ташиш ишлари ёмонлашди. Россиядан 
келтириладиган буғдой ва саноат моллари, хонликдан Россияга 
пахта олиб кетиш қисқариб кетди.
Асфандиёрхон даврида сарой амалдорлари орасида ўзаро 
курашлар, порахўрлик, иғвогарлик, фитначилик авжига чиқди, 
шариат оёк ости қилинди. Муҳаммад Раҳимхон вафотидан 
кўп вақт ўтмай саройда Ислом хўжа ва Матмурод девонбеги 
ўғиллари тарафдорлари ораларида ҳокимият учун ва хонга яқин
1 Ўша эрхнв. 125-И-фонд, I -рўйхат, 609-иш, 73-варах
143
www.ziyouz.com kutubxonasi


бўлиш, унинг эътиборини козониш учун кураш кучайиб кетди.
Сарой амалдорлари ораларидаги иғвогарлик ва фитналар 
Ислом хўжа қатл эилганидан кейин ҳам тугамади. Ислом хўжа 
қдтлидан кейин бош вазир лавозимини эгаллаган Матвафо 
Баққолов, Шихназар ясовулбоши, Ашур маҳрамлар хон билан 
туркман уруғлари ораларига иғво солиб, гоҳ хонни туркманларга, 
гоҳ туркманларни хонга карши қўзғадилар. Архив манбаларида 
ҳам 1915 йилларда туркманлар ўртасидаги тартибсизликлар, 
ғалаёнларМ атвафоигвоситуфайлиюзберганлигиқайдқилинади1. 
Хонқа ҳокими Ҳожибой Аминбоев 1916 йил октябрида Туркистон 
губернатори охранкасига берган кўрсатмасида: 
«Матвафо 
Бакқолов гоҳо туркманларни ҳимоя килса, гоҳо уларга карши 
иш қилади. Масалан, 1915 йили, у ҳали бош вазир лавозимида 
эканлигида, Россия уруш билан банд, унинг қўли эндиликда 
Хивага етмайди, шундай пайтда туркманлар хон ҳукуматига 
карши ҳар нима қилса ҳам бўлавериши мумкинлигидан уларни 
огоҳлантирди»1
2, - деб баён қилади.
Сарой 
амалдорлари 
орасида 
бундай 
иғвогарликнинг 
кучайиб, бирдамликнинг бузилиши мамлакатнинг хон ҳ^псумати 
томонидан бошқарилишига путур етказди ҳамда адолат меъёри 
ва шариатнинг бузилишига, порахўрликнинг авж олишига, 
Россия амалдорларининг мамлакатнинг майда-чуйда ишларига 
ҳам аралашувига, хон ихтиёрининг мустамлакачилар измига 
ўтиб кетишига шароит яратди. Бу эса Россия амалдорларининг 
асосий максади эди. Буларнинг барчаси меҳнаткашларнинг 
аҳволи янада огирлашишига, яъни арикларнинг вақтида 
тозаланмасдан дехкончиликнинг пасайиб кетишига, соликлар 
ошиб, ҳар хил йиғимлар ўйлаб топилишига, хонлик халқларида 
бирдамликнинг бузилишига олиб келди. Бундай вазиятдан 
Амударё бўлими бошлиғи ва Хивага келган Россия амалдорлари
1 Уша архив. 461-И-фонд, 1-рўйхат. 1899» -нш, 164-варак (Баъти архив манбаларида Матвафо 
ўз лавоаимилан четлаштирилгамлиги учун Лсфвндиёрдан ўч олиш максадида 1915 йил охирида 
хам туркманларни хонга қарши яна иғво килганлиги кайд қилинади. Каранг: Ўша архиа, ўша 
жойда, 185-варақ).
2 Ўзбекистон МДА. 461-И-фонд, 1-рўйхат, 1899*-иш, 255-260-варак.
144
www.ziyouz.com kutubxonasi


фойдаланиб, 
хонлиқдаги 
халқлар 
орасида 
иғвогарликни 
кучайтиришга ҳаракат килдилар. Улар саройдаги гуруҳлараро 
курашларда гоҳ бир томонни, гоҳо иккинчи тарафни кувватлаб, 
хон саройида ва мамлакат халқлари орасида тинчликнинг тез- 
тез бузилиб туришига эришдилар. Бундай пайтда мамлакатда 
тинчлик ўрнатиш учун Россия амалдорлари хонликни бошкариш 
ишларига тўғридан-тўғри аралашиш учун баҳона топдилар ва 
хондан катта миқдорда пора ундирдилар.
Мустамлакачилар хонликда ўзлари бузган тинчликни 
ўрнатиш баҳонасида хонликка ҳарбий отрядлар билан кириб 
келиб, мамлакатни бошкаришда ўз сиёсатини ўтказишди. 
Жумладан, Сирдарё ҳарбий губернатори ёрдамчиси генерал 
Геппенер 1915 йил июнидан августига қадар 2 рота аскари (4 
та пулемёт, 4 та тўп билан куролланган) ва казак юзлиги билан 
Хива шаҳрида бўлиб, хон ҳокимияти фаолияти устидан назорат 
қилиб туради ва хондан Россия ҳукумати манфаатини кўзлаб 
иш олиб боришни, унга тўсқинлик қилмоқчи бўлган ҳар қандай 
амалдорни ҳукуматдан четлаштиришни талаб қилади1. Генерал 
талаби билан амалдорлардан Шихназарбой ва Ашур маҳрамлар 
хонлиқдан сургун қилинадилар1
2. 1916 йил февралидан июннинг 
бошларига қадар генерал Галкин ҳарбий жазо отряди билан Хива 
хонлигида бўлиб, фуқаролар орасида кўплаб қирғин ва талон- 
торожликларни амалга оширади3.
Россия амалдорлари хонликда ўзларининг бузғунчилик, 
иғвогарлик ишларини махсус айғоқчилари ёрдамида ҳам амалга 
оширганлар. Амударё бўлими бошлиғи бўлиб хизмат қилган 
Глушановский туркман уруғларини хон ҳукуматига қарши 
қўзғатишда Шаҳзода исмли туркмандан фойдаланади4. Пол- 
ковник Ликошиннинг Амударё бўлими бошлиғи лавозимидаги 
хизмати даврида Кўҳна Урганч туркманларини хон хукуматига
1 Уша архии, ўша жойда. 68-варак
’ Ўша архив 1-И-фонд, 31-рўйхат, 1104-нш, 151-варак (1915 йил августида Шихнааарбой 
хонликдаи Черняев (Чимкент) га, Ашур Махрам Аали£ ота (Жамбул)га бадарга қилиндилар. 
Қаранг: Ўзбекистон МДА, 2-И-фонд, 2-рўйхат, 346-иш, 153-154-варак)
1 Ўша архив, 461-И-фонд, 1-рўйхат, 1899а-иш, бй варак
4 Ўша архив, 2-И-фонд, 1-рўйхат, 314-нш, 38-варак.
145
www.ziyouz.com kutubxonasi


қарши иғво килишга Петро-Александровскдан учта ишчининг 
Кўҳна Урганчга келганлиги' тўғрисида маълумотга эгамиз.
Хива хонлигида хизмат қилган Россия амалдорларидан 
Андреевскийнинг ахборотида «туркманлар орасида Колосовс- 
кийнинг ҳам 
айғокчилари бўлганлиги»1
2 тўғрисида баён 
қилинади. Туркистон генерал-губернатори амалдорларининг 
ахборотида кайд қилинишича, полковник Колосовский ўзининг 
шахсий манфаатига эришиш йўлида гох туркманларни Хива 
хонига карши, гоҳ хоннинг якин маслахатчи ва амалдорларини 
туркманларга карши кўзғатиб турган3.
Туркистон губернаторлиги суд палатаси ва Амударё мировой 
судининг Туркистон охранкасига 1916 йил октябрида йўллаган 
ахборотларида, шунингдек, Туркистон охранкаси бошлиғи 
Волковнинг генерал-губернаторга докладида ҳам 1915 йил ёзида 
хонликда туркманларнинг хон хукуматига қарши бўлиб ўтган 
ғалаёнлари ва улардан ўч олиш мақсадида хоннинг туркманларга 
қарши куролли юришларида Колосовскийнинг иғвогарлик 
хизмати бўлганлиги кўрсатилади ва у доимо туркманларни хон 
ҳукуматига карши қўзғатиб турганлиги кайд килинади4.
Хива хонлигида Россия амалдорлари, хусусан, Амударё 
бўлими бошлиқлари иғвогарлик борасида фаол иш олиб 
бордилар. Улар ҳатто хон саройидаги турли гуруҳларнинг ўзаро 
курашларида зиддиятни кескинлаштириб, бу курашни усталик 
билан бошкариб турдилар. Буни Амударё бўлими бошлиғи 
Колосовскийнинг Туркистон генерал-губернатори дипломатик 
чиновнигига 1914йил 31 декабрида йўллаган ахборотидан билиш 
мумкин. У ахборотида: «Бизнинг хонлик саройидаги фитналарга 
аралашганлигимиз ўзининг тарихига эгадир... Ҳеч кандай 
шубҳасиз очик-ойдин бўлмокдаки, хон саройида девонбегилар 
деб аталган гуруҳнинг биз томонимиздан тикланиши вазири
1 Ўша архив, 2-И-фонл. 1-рўйхат, 314-иш, 39-варак.
2 Ўша архив, 4 1 1-И-фонд, 1-рўйхат, 1899а-иш, 172-варак.
5 Ўша архив. 461-И-фокл, 1-рўйхат, 1899а-иш. 143-варак.
4
Ўша архиа, 461-И-фонд, 1-рўйхат, 1899а-иш, 74-75, 143, 157-варак.
146
www.ziyouz.com kutubxonasi


акбар - Ислом хўжанинг ўлдирилиши сабабларидан бўлиб 
ҳисобланади»1, - деб баён килади.
Россия амалдорларининг хонликдаги бундай қилмишларидан 
Россиянинг Олий даражадаги ҳукумагги ҳам хабардор эди Ну 
шундан маълумки, Россия ҳукумати маъмурияти Петрограддан 
1916 йил 
июнида йўллаган телеграммасида: 
«Хивадаги 
тартибсизликлар кўп жиҳатдан бизнинг Хива ишларига бевосита 
аралашаётганимиз 
натижасидир»1
2, 

дейилади. 
Уларнинг 
хонликдаги бундай сиёсати мустамлака халклари устидан ўз 
ҳукмронлигини юргизишнинг бирдан-бир усули эди.
1916 йилнинг бошида мамлакат халқларининг хон ҳукумати 
ва Россия мустамлакачилари зулмига қарши бўлиб ўтган 
Хива кўзғолонидан ваҳимага тушган Россия ҳукуматининг 
Туркистондаги маъмурияти Хива хонлигини тугатиш ва уни 
шов-шувсиз, осойиштапик билан қўшиб олиш тадбирларини 
кўра бошладилар. Шу максадда Россия хукумати 1916 йилнинг 8 
июлида Хива хонлигига бағишланган махсус кенгаш ўтказди3. Бу 
юкори даражадаги кенгаш бўлиб, унга катта эътибор каратилди. 
Ушбу кенгаш ҳарбий министрнинг ёрдамчиси генерал Фролов 
бошқарувида ўтказилиб, унда Россия ҳарбий министрлигидан 5 
тагенерал, шу жумладан, Туркистон генерал-губернатори генерал 
Мартсон, ташки ишлар министрлигидан 3 та ходим, шу жумла- 
дан, Туркистон генерал-губернаторлиги дипломатик чиновниги 
Чиркин иштирок қиладилар. Кенгашда ҳозирча хонликни 
кўшиб олишга тўғридан-тўғри киришмасдан, мамлакатнинг хон 
томондан бошқарилиши устидан Россия ҳукумати раҳбарлигини 
таъминлаш ва назоратни кучайтириш, шу билан яқин келажакда 
Хивада хон ҳукуматини тугатиб, уни Туркистон ўлкасига 
қўшиб олишга замин тайёрлайдиган тадбирлар маъкулланади4. 
Жумладан, Хивада бўлиб турган барча ишлардан хабардор 
бўлиб туриш, уларда России раҳбарлигини ва назорагини амалга
1 Ўша архив, 2-И-фонд, 1-рўйхагг, 352-иш, 65-кярак
2
Ўша архив, 2-И-фонд, 2-рўйхат, 546-иш, 298-варак
] Ўшаархив, 1-И-фонд, 12-рўйхат, 1950-иш, 2-варак
* Ўэбекистон МДА. 1-И-фонд, 12-рўйхат, 1950-иш, 2-варақ.
147
www.ziyouz.com kutubxonasi


оширишда бир неча ёрдамчиси бўлган махсус ҳарбий комиссар 
лавозимини барпо қилиш зарурлиги тўгрисида карор қилинади*
1. 
Бу қарорда Хива хони ҳузурида, худди Бухородаги каби, хонликда 
ирригация ишларини бошқариб турувчи махсус бўлимга эга 
бўлган инженер-гидротехник бўлиши; хонликнинг молиявий ва 
ер, солиқ борасидаги ишларини тартибга солиб туришда Европа 
таълимига эга бўлган хонга маслаҳатчи, мутахассисларнинг 
бўлиши, уларнинг хон ҳузурида қилаётган ишлари тўғрисида 
ҳарбий комиссарни доимо хабардор қилиб туриш ва фақат 
унинг кўрсатмасига мувофиқ иш юритишлари зарурлиги қайд 
қилинади2.Бунданташкари,кенгашда«Хивадабарпоқилинадиган 
Россия ҳарбий комиссарига, штат бўйича ҳарбий, маъмурий, 
молиявий, инженерлик, тиббиётга ва полицияга оид ёрдамчилар 
берилиши»3 келишиб олинган. Хонликда ташкил қилинадиган 
комиссар лавозими ўз мавқеи ва аҳамияти жиҳатидан ҳарбий 
губернатор лавозимига тенглаштирилиши, комиссариатнинг 
барча пул харажатлари хонлик газнасидан сарф қилиниши ҳам 
кенгаш қарорига киритилган4. Бу тадбирлар император Олийлари 
томонидан маъқулланган бўлиб, аслида унинг Хива хонлигини 
Россияга қўшиб олиш йўлидаги сиёсати эди.
Россия ҳукумати маъмурияти кенгаш қабул қилган тадбир- 
ларни амалга оширишга кириша бошлади. Комиссарликнинг 
низомига кўра, унинг турар жойи Хива шаҳрида бўлиши 
белгиланиб, штат ходимлари 47 нафардан иборат қилиб 
тасдиқланди. 
Унинг таркибидаги полиция отряди 
Хива, 
Янги Урганч шаҳарларида ва Тўқмоқ-Ота оролида (Россия 
фуқароларининг кўпроқ жойлашган жойлари) жойлашишлари 
кўрсатилди. Комиссарликнинг йиллик харажати 156 минг рубл 
микдорида белгиланган бўлиб, унинг хонликдаги фаолияти 1917 
йил май ойида бошланиши таъкидпанган эди5.
1 Ўшаархив, 1-И-фонд, 12-рўйхат, 1950-нш, 1,3-вараклар 
3 Ўша архив, 1-И-фонд, 12-рўйхат, 1950-иш, 3-5-вараклар.
1 Ўша архиа. I-И-фонд, 27-рўйхат, 100-нш, 
1 2 -в а р а к ( П о л и ц и » ч и л а р
3 2
нафардан иборатбўлиб, 12 
таси пи£да, 20 таси отлнк. барчаси қуролланган бўлишларн тарур Улар россияликларнинг ман- 
тилшх-парида жонлаш гирилади. Қаранг: Ўша архив, 1-И-фонл. 12-ракам. 1950-жнлд, 99-варак) 
'Ў ш аархи в, ГИ-фонд, 12-рўйхат, 1950-иш, 1-варак
1 Ўша архив, 1-И-фонд, 12-рўйхаг, 1950-иш, 12, 90, 92 -влраклар
148
www.ziyouz.com kutubxonasi


Бу тадбирлар амалга оширилган такдирда Хивада хон 
хукумати сақланиб колганида хам, хон тахти номигагина мавжуд 
бўлиб, мамлакатни бошқариш тулиғича Россия ихтиёрига ўтган 
бўларди.
Юқорида қайд қилинганлардан кўриниб турибдики, Хива 
хонлигида харбий комиссарликнинг барпо қилиниши унинг 
хонлик мавкеига келтирадиган сиёсий кулфатларидан ташқари 
иктисодий жиҳатдан хам мамлакатга жуда қимматга тушар, 
хонликни талон-торож қилган бўлар эди. Бунинг устига Хива 
шахрида 1873 йилдан ўрнашиб колган иккита рота ва икки казак 
юзликларидан иборат босқинчилар отряди учун хон хазинасидан 
ойига 43 минг рубл сарф қилинмокда эди1.
Бундан ташқари, хиваликларнинг мустамлакачиларга турли 
йўллар ва баҳоналар билан сарфланадиган маблаглари йилдан- 
йилга орта борди. Масалан, Россия амалдорлари ва фуқароларига 
хизмат 
кўрсатаётган 
Урганч 
почта-телеграф 
контораси 
хизматчилари ва бошқа харажатлар учун хон хазинасидан 
Амударё бўлимига йилига 4 минг 740 рубл микдорида пул 
тўлаб турилади1
2. 1911 йилда Асфандиёрхон 40 нафар кишидан 
иборат амалдорлари билан Петроградга борганида кўплаб 
олтин, кумушдан қилинган ашёлар, туркман гиламлари ва зотли 
отлар олиб кетиб, уларни импреатор Николай II га совға қилган. 
Бундан ташқари, Асфандиёр хонлик фукароларидан йигиб 
олинган пуллардан Николайга 100 минг рубл ва ўғлига 200 минг 
рубл такдим қилади3. Асфандиёрхоннинг 1910 йил августидан 
1916 йил октябрига кадар Тошкентдаги благотворительньж
1 Ўша архив, 1-И-фйШ), 12-р}1йх«г, 1950-иш, 66-варак.
1
Ўша врхив, 1-И-фонд, 2-рўйхат, 1380-иш, 4-варак.
1 Ўша архив, 125-И-ф , 1-рўйхат, 609-иш, 78-79, 83-вараклар (Лсфанди£рхон Петроград сафарига
3 ой тайбргарлик кўрди. Хоразм усталари Тоэабогда бўлиб, сафар учун совгапар тайврладилар. 
Улар кумушдан ишлаииб, тилладан жило бернб беэатилган хум, қумгон, самовар, кўэалар; 18 дона 
тнлладан жило бериб безатилган килич; 18 дона тилладан жило бериб безатнлган пичок, дастагн 
киммаэбахо сошлар билан безатилпш 9 дона тож; 18 та Свмут зптли отлари; 18 та кумушдан 
жило бернлган 
ёки
кумушдан килинган отнннг эгар-жабдукларн; 40 та катта хажмдаги бимут 
гиламлари; булардан ташкари Император мннистрларита, Туркистон генерал-губсрнаторига ва 
Николайнинг ўглнга алохнда махсус совгалар тақдим кнлиндн (Қаранг: Ўша архив. 125-И-фонд, 
1-рўйхат, 609-иш, 78-79-варақлар).
149
www.ziyouz.com kutubxonasi


(муҳтожларга ёрдам берувчи) жамияти, Туркистон телеграф 
жамияти, Тошкент кадет корпуси каби ҳар хил жамиятларга ва 
Туркистон генерал-губернатори, ҳарбий министри номларига 
телеграф орқали юборган пуллари 220 минг 450 рублни ташкил 
қилади1. Шунингдек, Асфандиёрхон Россия-Осиё банкининг 
Янги Урганчдаги бўлимига вазири Ислом Хўжа оркали 1911 
йил декабрида Петроградга - генерал Цейло номига 2 минг рубл, 
1914 йил апрелида ўз номидан Петроградга - ҳарбий министр 
Сухомлиновнинг хотини (Сухомлинова)га 40 минг рубл, шу йил 
ноябрида Колосовский оркали генерал Галкинга 3 минг 200 рубл 
ўтказган1
2. Асфандиёрнинг 1911-1916 йилларда Россия генерал- 
губсрнаторига берган пуллари 257 минг рублдан ортикрок эди3. 
Бир вақтнинг ўзида уларга хон томонидан ҳадя килинган кўплаб 
кумуш, тилла ва қимматбаҳо тошлар билан безатилган буюм ва 
ашёлар, зотли отлар бу ҳисобга кирмайди. Асфандиёр баъзан 
россиялик князларга ҳам кагга-катта совғалар қилади. Хонлик 
еридан катта ер майдонларини сотиб олган князь Андронниковга 
1913 йилда ҳадя килинган совғалар ичида кумушдан ясалиб, 
тилладан ва бриллиантдан безак берилган кўплаб ашёлар, килич 
ва ханжарлар, 20 та туркман гилами бўлган4.
Биринчи 
жаҳон 
уруши 
йилларида 
Россия 
ҳукумати 
амалдорларинингочкўзлигиянадаортибкетди.М устамлакачилар 
Хива хонлигидан Россия армияси учун иссик кийим ва пул 
талаб кила бошладилар. 1914 йил декабрида Туркистон генерал- 
губернаторининг Хива хонидан отлик кўшин учун 10 минг 
пўстин талаб килишига биноан фукаролардан иссиқ кийим 
йиғишга киришилди5. Ўша йили Хива хони Россия кўшини учун 
фукаролардан 300 та пўстин ва 300 та калта пўстин йиғиб берди6. 
Умуман, 1914 йилда Хива хони ҳаммаси бўлиб Россия кўшинига
1 Уша архив. 461-И-фоид, 2-рўйхат, |899а-иш, 367-варак.
2 Ўша архив. 461-И-фонд, 2-рўйхат, 189Ча иш, 382-варак
1 Ўша архив, 461-И-фонд, 2-рўйхат, 1899а-иш, 88-91,7, 332-вараклар.
‘ Ўш аархив, 1-И-фонд, 17-рўйхдг, 957-иш 1-варак.
’ 
Нспесов
/ ’ Ўша асар, 52-6.
1 Ўша архив, 1-И-фонл, 27-рўйхат, 2770-иш, 45-варак
150
www.ziyouz.com kutubxonasi


2100 пўстин ва 5 мингта папах (телпак) юборди1. Хива хонининг
1914 йил сентябридан 1915 йил ноябрига кадар Россия кўшини 
учун пул ва нарсалар билан килган хадялари жами 261160 рублни 
ташкил қилади1
2.
Россиянинг уруш харажатлари учун Хива хони томонидан 
кейинги йилларда хам кўплаб хадялар килинади. Масалан, 
Асфандиёр шу максад учун 1915 йил декабрида 8 минг рубл, 
1916 йил октябрида 200 минг рубл миқдорида пул хадя килади3. 
Ўша йили Урганч ва Хонка шаҳри фукароларидан 18 минг рубл 
йиғиб берилган4.
Хон томонидан Россия императори ва унинг амалдорларига 
саҳийлик билан улашилган кўпдан-кўп совғалар ва Россиянинг 
урушаётган кўшинига килинаётган мурувватларнинг хаммаси 
хоразмлик фукароларнинг елкасига тушган оғир юк бўлди. Шу 
билан уларнинг мустамлакачилар асоратидан тортаётган зулми 
янада ортди.
Бунинг устига 1914-1915 йилларда хон ҳукумати билан Тахта, 
Илонли ёвмутлари муносабати кескинлашиб, хон навкарлари 
билан уларнинг ораларида қуролли тўкнашувлар бўлиб ўтган 
бир пайтда туркманлар билан муроса килиш, кескинликни 
бартараф этиш чораларини изламасдан, Амударё бўлими 
бошлиғининг иғвоси ва Туркистон генерал-губернаторининг 
қувватлаши натижасида 1915 йил январида туркманларга карши 
жазо экспедицияси ташкил килинди ва уларга 611 минг тилла 
миқдорида жарима солинди. Шундан кейин туркманларда хон 
хукуматига карши тартибсизликлар янада кучайиб, уларга 
карши Россия харбий министри Сухомлинов буйруғи билан
1915 йил 8 майда Қозондан хонга 400 минг ўк билан 2 минг 
милтик жўнатилди. Шу муносабат билан Сухомлинов Амударё 
бўлими бошлиғи Колосовскийга йўллаган телеграммасида 
гуркман ғалаёнини шафкатсиз бостиришни буюради5. Шу
1 Уша архив, 2-И-фонд, 1-ракам. 252-ипк 74-варак.
3 Ўша архив, 2-И-фонд, 1-рўихат, 352-иш, 123-варак.
3 Ўиза архнв, 1-И-фоид, 2-ракам, ЗН0-ит, 4-варак; 461-И-фонд, 1-ракам. 1899а-иш, 257-варак.

Download 12,29 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   57   58   59   60   61   62   63   64   ...   133




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish