Ўзбекистон республикаси давлат божхона қЎмитаси


Жиноятларни тергов қилишдаги хусусий криминалистик



Download 1,36 Mb.
Pdf ko'rish
bet94/97
Sana21.02.2022
Hajmi1,36 Mb.
#43541
1   ...   89   90   91   92   93   94   95   96   97
Bog'liq
Криминалистика Маъруза БИ 2019-2

3. Жиноятларни тергов қилишдаги хусусий криминалистик 
услубиѐтларнинг таркибий тузилиши 
Жиноятларни тергов қилиш хусусий криминалистик услубиѐтларнинг 
аксарияти қуйидаги асосий бўлимларни ўз ичига олади: 
жиноятларнинг криминалистик тавсифи; 
Жиноятларни тергов қилиш дастурлари; 
энг характерли тергов ҳаракатларини ва қонунда назарда тутилган 
бошқа чора-тадбирларни тайѐрлаш ва ўтказиш тактикаси ўзига хос 
хусусиятларининг таърифи; 
мазкур турдаги жиноятларни тергов қилиш чоғида терговчиларнинг 
келажакда шу хил жиноятларнинг олдини олишга доир фаолиятини тайѐрлаш 
ва ўтказиш ўзига хос хусусиятларининг таърифи. 
Жиноятларнинг криминалистик тавсифи. Жиноят ишлари бўйича 
муваффақиятли иш олиб бориш учун терговчилар ва суриштирувчиларга 
аввало тергов қилинаѐтган турдаги жиноятларнинг батафсил криминалистик 
тавсифи талаб қилинади. 
Жиноятларнинг криминалистик тавсифи жиноят ва жазо тўғрисидаги 
қонунда белгилаб қўйилган ижтимоий жиҳатдан хавфли ғайриҳуқуқий 
қилмишларнинг кўриб чиқилаѐтган турлари энг муҳим томонлари 
тўғрисидаги умумлаштирилган далилий маълумотлардан ҳамда уларга 
асосланган илмий хулосалар ва тавсиялар тизимидан иборат бўлади. 
Криминалистик тавсифларни билиш жиноят ишларини тез, ҳар томонлама ва 
холисона тергов қилишни ташкил этиш учун зарурдир. 
Жиноятлар криминалистик тавсифи комплекс (яъни уйғун бирликдаги) 
мазмунга эга. Уларнинг асосий қисми жиноий хулқ механизмини, жиноят 
тўғрисидаги ахборотни олиш ва ундан фойдаланиш таркибини 
криминалистик тадқиқ этиш, жиноятчининг ва жабрланувчиларнинг шахсини 
аниқлаш ва ҳоказо жараѐнида аниқланади. Шу билан бирга, уларда яқин 
турувчи юридик фанларнинг айрим қоидалари бўлади. Бироқ бошқа 
фанлардан бундай фойдаланиш одатдаги илмий уйғунлашув (интеграция) 
доираси билан чекланган бўлади ва тавсифларнинг криминалистик 
моҳиятига таъсир этмайди. Криминалистик тавсифлар жиноятларнинг 
муайян турларига ҳам, ўхшаш (бир-бирига якин) гуруҳларига ҳам берилиши 
мумкин бўлиб, бу уларнинг жуда хилма-хил бўлишига олиб келади. 
Жиноятлар криминалистик тавсифларининг мазмуни тавсифланаѐтган 
жиноий қилмишнинг моҳиятига, тергов қилиш хусусий услубиѐтининг тури 


ва ишланганлик даражасига, илмий тадқиқотнинг вазифалари ва усулларига 
ҳамда бир қатор бошқа омилларга боғлиқ бўлади. Бундан ташқари, 
жиноятлар криминалистик тавсифлари таркибий тузилиши шаклига кўра 
бир-биридан фарқ қилади. Криминалистик тавсиф бор-йўғи бир неча кириш 
қоидаларини ўз ичига олган ишлар ҳам учрайди. Айни пайтда жиноятларни 
тергов қилишнинг шундай хусусий услубиѐтлари ҳам борки, ана шу тавсиф 
уларнинг асосий қисмини ташкил этади. Бироқ кўрсатиб ўтилган фарқларга 
қарамай, жиноятлар замонавий криминалистик тавсифларининг аксариятида 
бир қанча барқарор такрорланувчи элементлар мавжуд бўлиб, ана шуларнинг 
мажмуи уларнинг типик тузилмасини ҳосил қилади. 
Қоида тариқасида, криминалистик тавсифлар кўриб чиқилаѐтган 
жиноятлар турининг тушунчасини аниқлашдан ва уни тергов қилишнинг 
умумий шарт-шароитларини (тергов қилишнинг изчиллиги, муддатлари
шакли ва ҳоказо) тавсифлашдан бошланади. Бундай ахборот маълумотнома 
вазифасини бажарган ҳолда имкон борича қисқа баѐн қилинади ва тегишли 
криминалистик тавсифни таърифлаш учун таянч бўлиб хизмат қилади. 
Криминалистик тавсифда кўриб чиқилаѐтган жиноят тури тушунчасини 
аниқлаш билан биргаликда ижтимоий муносабатларнинг замонавий 
ривожланиш босқичида унга қарши курашнинг ҳолати ва аҳамияти 
кўрсатилади. Жиноятларнинг кўриб чиқилаѐтган турига қарши курашнинг 
долзарблигини белгилаш жиноятларни тергов қилиш хусусий криминалистик 
услубиѐтларининг тўғри ижтимоий-сиѐсий йуналишда бўлиши ва 
терговчилар фаолияти самарадорлигини ошириш учун зарурдир. 
Жиноятлар тўғрисидаги энг типик бошланғич ахборотнинг таърифи 
жиноятлар криминалистик тавсифининг муҳим элементлари жумласига 
киради. Ана шу ахборотнинг мазмуни ва шаклига қараб текширишга оид 
ишлар тартиби ҳамда уларни очиш, тергов қилиш ва уларни олдини 
олишнинг дастлабки босқичлари дастурлари белгиланади. Жиноятларнинг 
криминалистик тавсифи таркибига, жиноятларни содир этиш ва яшириш 
усуллари хақидаги маълумотлар тизими ҳам киради. Жиноятларни содир 
этиш усули деганда жиноий қилмишни тайѐрлаш, содир этиш ва яширишга, 
шу жумладан тегишли қуроллар ва воситаларни қўллашга, жой ва вақтни 
танлашга, тегишли ҳолатлардан фойдаланишга қаратилган ўзаро алоқадор
ҳамда ўзаро боғлиқ ҳаракатлар тизими тушунилади. 
Жиноятлар криминалистик тавсифларининг мажбурий элементлари 
жумласига эҳтимол тутилган жиноятчининг ва унинг эҳтимолдаги 
жабрланувчининг шахси тўғрисидаги маълумотлар киради. Криминалистик 
услубиѐт соҳасидаги тадқиқотлар шундан далолат берадики, жиноий тажовуз 
жабрланувчи, жиноятни содир этиш усули, унинг хусусиятлари, оқибатлари 
ва жиноятчининг шахси ўртасида муайян алоқадорлик бўлади. Бундай 
алоқадорлик ҳақидаги криминалистик маълумотлардан фойдаланиб, 
терговчилар ва суриштирувчилар айрим жиноятлар юзасидан эҳтимол 
тутилган жиноятчининг шахси тўғрисида асосли версияларни олға 
суришлари ҳамда тергов қилишнинг энг мақсадга мувофиқ дастурини 
белгилаб олишлари мумкин. 
Ниҳоят, жиноятларнинг мазкур турини тергов қилишда аниқланиши 


лозим бўлган ҳолатлар доираси жиноятлар криминалистик тавсифларининг 
яна бир элементи ҳисобланади. 
Азалдан, ҳар қандай жиноятни тергов қилишда ҳақиқатни аниқлаш 
етти ҳадли формула билан, яъни нима, қаерда, қачон, қай тарзда, ким, 
кимнинг ѐрдамида, нима учун деган еттита саволга жавоб олиш билан 
боғланган. Лекин бу формулани универсал деб бўлмайди, чунки у жуда қисқа 
бўлиб, у ҳар хил турдаги жиноятларни тергов қилиш хусусиятларини ҳисобга 
олиш имконини бермайди. Жиноят ишларини тергов қилишда аниқланиши 
лозим бўлган саволлар доирасини ўн иккитагача кўпайтириш тўғрисидаги 
таклиф ҳам бу камчиликларни бартараф этгани йўқ. 
Шуни 
ҳисобга 
олиб, 
жиноятлар 
замонавий 
криминалистик 
тавсифларнинг аксариятида уларни тергов қилиш пайтида аниқланиши лозим 
бўлган, жиноятлар таркибининг асосий элементлари бўйича муайян тизимга 
солинган ҳолатлар рўйхати келтирилади. Булар: 
а) тажовуз қилиш объекти (тажовуз нимага қаратилган, нимага зарар 
етказилган, зарарнинг микдори ва ҳоказо); 
б) тажовузнинг объектив томони (қаерда, қачон, қай тарзда, бир 
шахснинг ѐки бир неча кишининг ҳаракатлари биланми, улардан ҳар 
бирининг тутган ўрни (роли), кандай ҳолатларда, оқибатлари қанака, 
етказилган зарар, қилмиш ва оқибатлар ўртасидаги сабабий боғланиш, 
жиноятга кўмаклашган ҳолатлар ва ҳоказо); 
в) тажовуз субъекти (тажовузни ким содир этди, унинг шахсини 
тавсифловчи маълумотлар, агар шахслар гурухи иштирок этган бўлса, улар 
кимлар); 
г) тажовузнинг субъектив томони (айб, унинг шакли, қасддан қилинган 
айб бўлса унинг сабаби ва мақсади). 
Баѐн қилишнинг бундай усули ҳар хил турдаги жиноятларни тергов 
қилишда аниқланиши лозим бўлган ҳолатлар бутун доирасининг ўзига 
хослигини ифодалайди ва бир вактнинг ўзида илмий маълумотлардан 
амалиѐтда нисбатан осонлик билан фойдаланилишини таъминлайди. 
Шу билан бирга жиноятларни тергов қилишда исботланиши лозим 
бўлган ҳолатлар доирасини ортиқча аниқлаштириб юбориш жоиз эмаслигини 
ҳисобга олиш керак. Негаки бу жиноят таркибининг жиноят-ҳуқуқий 
таҳлилига айланиб қолиши мумкин ва услубий тавсиялардаги криминалистик 
хусусиятларнинг йўқ бўлиб кетишига олиб келади. 
Жиноятлар криминалистик тавсифи тушунчасини қисқача баѐн қилиш 
ниҳоясида шуни қайд этиш зарурки, у янги криминалистик илмий категория 
ҳисобланади, шу сабабли такомиллашиш ва ривожланишда давом этмоқда. 
Унинг таркибий тузилиши аниқлашмокда, жиноятлар муайян турларининг 
назарий жиҳатдан асосланган криминалистик тавсифларини фаоллик билан 
ишлаб чиқиш жараѐни бормоқда ва уларнинг қоидаларидан жиноят ишлари 
бўйича терговчилар фаолиятини такомиллаштириш учун фойдаланиш 
йўллари таклиф этилмокда. Мазкур турдаги жиноятларни тергов қилиш 

Download 1,36 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   89   90   91   92   93   94   95   96   97




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish