лозим бўлган ҳолатлар доираси жиноятлар криминалистик тавсифларининг
яна бир элементи ҳисобланади.
Азалдан, ҳар қандай жиноятни тергов қилишда ҳақиқатни аниқлаш
етти ҳадли формула билан, яъни нима, қаерда, қачон, қай тарзда, ким,
кимнинг ѐрдамида, нима учун деган еттита саволга жавоб олиш билан
боғланган. Лекин бу формулани универсал деб бўлмайди, чунки у жуда қисқа
бўлиб, у ҳар хил турдаги жиноятларни тергов қилиш хусусиятларини ҳисобга
олиш имконини бермайди. Жиноят ишларини тергов қилишда аниқланиши
лозим бўлган саволлар доирасини ўн иккитагача кўпайтириш тўғрисидаги
таклиф ҳам бу камчиликларни бартараф этгани йўқ.
Шуни
ҳисобга
олиб,
жиноятлар
замонавий
криминалистик
тавсифларнинг аксариятида уларни тергов қилиш пайтида аниқланиши лозим
бўлган, жиноятлар таркибининг асосий элементлари бўйича муайян тизимга
солинган ҳолатлар рўйхати келтирилади. Булар:
а) тажовуз қилиш объекти (тажовуз нимага қаратилган, нимага зарар
етказилган, зарарнинг микдори ва ҳоказо);
б) тажовузнинг объектив томони (қаерда, қачон, қай тарзда, бир
шахснинг ѐки бир неча кишининг ҳаракатлари биланми, улардан ҳар
бирининг тутган ўрни (роли), кандай ҳолатларда, оқибатлари қанака,
етказилган зарар, қилмиш ва оқибатлар ўртасидаги сабабий боғланиш,
жиноятга кўмаклашган ҳолатлар ва ҳоказо);
в) тажовуз субъекти (тажовузни ким содир этди, унинг шахсини
тавсифловчи маълумотлар, агар шахслар гурухи иштирок этган бўлса, улар
кимлар);
г) тажовузнинг субъектив томони (айб, унинг шакли, қасддан қилинган
айб бўлса унинг сабаби ва мақсади).
Баѐн қилишнинг бундай усули ҳар хил турдаги жиноятларни тергов
қилишда аниқланиши лозим бўлган ҳолатлар бутун доирасининг ўзига
хослигини ифодалайди ва бир вактнинг ўзида илмий маълумотлардан
амалиѐтда нисбатан осонлик билан фойдаланилишини таъминлайди.
Шу билан бирга жиноятларни тергов қилишда исботланиши лозим
бўлган ҳолатлар доирасини ортиқча аниқлаштириб юбориш жоиз эмаслигини
ҳисобга олиш керак. Негаки бу жиноят таркибининг жиноят-ҳуқуқий
таҳлилига айланиб қолиши мумкин ва услубий тавсиялардаги криминалистик
хусусиятларнинг йўқ бўлиб кетишига олиб келади.
Жиноятлар криминалистик тавсифи тушунчасини қисқача баѐн қилиш
ниҳоясида шуни қайд этиш зарурки, у янги криминалистик илмий категория
ҳисобланади, шу сабабли такомиллашиш ва ривожланишда давом этмоқда.
Унинг таркибий тузилиши аниқлашмокда, жиноятлар муайян турларининг
назарий жиҳатдан асосланган криминалистик тавсифларини фаоллик билан
ишлаб чиқиш жараѐни бормоқда ва уларнинг қоидаларидан жиноят ишлари
бўйича терговчилар фаолиятини такомиллаштириш учун фойдаланиш
йўллари таклиф этилмокда.
Мазкур турдаги жиноятларни тергов қилиш
Do'stlaringiz bilan baham: