шарҳлаш билан чегараланмай, жиноятларнинг хилма-хил турларини очиш,
тергов қилиш ва олдини олишнинг мақбул тартибини белгилайди.
Жиноятларни очиш, тергов қилиш ва уларнинг олдини олиш амалиѐти
криминалистик услубиѐтнинг иккинчи муҳим манбаи ҳисобланади.
Амалиѐтни ўрганиш ва умумлаштириш жиноятларнинг айрим турларини
тергов қилиш бўйича самарали тавсияларни ишлаб чиқишга кўмаклашади.
Шу билан бир қаторда, амалиѐт криминалистик услубиѐт назариясининг
тўғрилигини белгиловчи мезон ҳамдир. Шахснинг жиноятни содир этишдаги
айбдорлиги фақат суд томонидан эътироф этилиши сабабли, судларнинг
ҳукмларида амалда мазкур жиноятни тергов қилишнинг тўғрилиги, яъни
криминалистик
услубий
тавсияларни
қўлланишнинг
асослилигини
белгилайди.
Ниҳоят, илмий билимлар, аввало, криминалистиканинг барча
бўлимларининг ҳамда жиноятчиликка қарши кураш муаммоларининг,
хусусан жиноятларни тергов қилишни ўз нуқтаи назаридан тадқиқ этувчи
бошқа фанларнинг қонун-қоидалари криминалистик услубиѐтнинг учинчи
манбаи бўлиб хизмат қилади. Криминалистик услубиѐтнинг криминалистик
умумий назария, техника ва тактика билан алоқалари анча мураккаб. Бир
томондан, криминалистик услубиѐтда криминалистика фанининг якунловчи
бўлими сифатида унинг бошқа бўлимларининг хулосалари ва қоидаларидан
кенг фойдаланилади, иккинчи томондан, криминалистик услубиѐт
криминалистиканинг
умумий
назарияси,
техникаси
ва
тактикаси
ривожланишига фаол таъсир кўрсатади. Тутган ўрни ва ҳал этадиган
вазифаларининг
ўзига
хослигига
кўра
криминалистик
услубиѐт
криминалистиканинг бошқа бўлимларига доимо таянади ҳамда ишлаб
чиқилаѐтган назариялар ва тавсияларнинг пировард «олувчиси» вазифасини
бажарган
ҳолда
уларнинг
илмий
ишланмаларини
қўллайди.
Криминалистиканинг олдинги бўлимларига оид қоидалар ва хулосалари
криминалистик услубиѐтдаги назарияларни умумийлик асосида жамлаш,
яъни уларни оддий жамлаш йўли билан эмас, балки диалектик мушоҳада
қилиш ҳамда ҳар хил турдаги жиноятларнинг олдини олиш, уларни фош
этиш ва тергов қилишни самарали ташкил этиш учун тегишли хулосалар
ишлаб чиқиш жараѐнида қўлланилади.
Илм фанларнинг бир-бирига яқин, ўзаро боғлиқ; тармоқлари орасида
жиноят ҳуқуқи, жиноят процесси, бошқарув, психология, мантиқ фанлари ва
бир қатор махсус фанлар криминалистик услубиѐтнинг манбалари сифатида
катта аҳамиятга эга. Ана шу фанларнинг бир қанча қоидалари
криминалистиканинг мазкур бўлимидаги назарий асосларни ривожлантириш
ва жиноятларнинг айрим турларини тергов қилишнинг самарали
услубиѐтларини ишлаб чиқиш учун унумли қўлланилади.
Do'stlaringiz bilan baham: