ўтказилмоғи лозим. Ана шундай бўлгандагина экспертиза хулосалари
объектив бўлиб, иш учун далил манбаи сифатида қўлланилмоги лозим.
Экспертиза комиссиясини тайинлаш ва танлаш терговчига суд ѐки
экспертиза муассаси раҳбарига боғлиқдир. Қайта экспертизани ўтказиш
мутахассисларнинг тажриба ва билим даражасига, иш ҳажмига қараб
белгиланади.
Қайта экспертизанинг предмети ва текширилувчи объектлари доираси
ўзгаришсиз қолади.
Шундай қилиб, қўшимча ва такрорий экпертизалар аниқ ишнинг
ҳолатига қараб тергов ва суднинг қарор ва ажримга кўра ўтазилади.
Такрорий ва қўшимча экпертизадан ташқари комиссия таркибида
ўтказиадиган ва комплекс экспертизалар ҳам бўлиши мумкин.Комиссия
таркибида ўтказиладиган экпертиза деб бир соҳага мансуб бир неча
мутахассис
томонидан
ўтказиладиган
татқиқотларга
айтилади.
Текширилувчи объектлар сони кўп бўлиб, текшириш усуллари муракаб
бўлса экпертиза материали бир мутахассис эмас, балки бир неча экпертга
топширилади.масалан кўп объетли дасхатшунослик экпертизалари буйича
текширув ўтказиш узоқ вақт талаб қилади, шундай ҳолларда экпертиза
материали бир неча мутахассисга, яъни экпертлар комиссиясига
топширилади.
Бундай
экспертизалар,
одатда,
молиявий
ҳужатлар
буйича
ўтказиладиган текширувларда, яъни турли ѐзувлар ваимзолларни бажарган
шахсларни идентефикация қилишда тайинланади. Ҳужжатлар сони ва
қўлѐзма ѐзишда шубҳаланган шахслар сони кўп бўлганлиги туфайли
экпертиза текширувини тезлаштириш ва хулосани объектив ва асосланган
бўлиши учун бўндай экпертизаларни комиссия иштирокида ўтказиш лозим.
Комиссия аъзолари иштирокидаги экпертиза натижалари биргаликда
муҳокама этилиб, агр улар бир фикирга келса, умумий битта хулоса
тузилади. Агар экпертлар ўртасида ҳал этиладиган масала юзасидан
келишмовсилик рў берса, ҳар бир экперт келишмовсилик келиб чиққан
масала бўйича алоҳида хулоса беради. (ЖПК 177-моддаси).
Айрим ҳолларда иш учун аҳамиятга молик бирор ҳолатли аниқлашга
бир сохада билимлар етарли бўлмайди, балки бошқа соҳадаги билимларни
жалб қилиш заруряти туғилади Бу вазиятда комплекс экпертиза тайинланади
(ЖПК178-моддаси).
Бир объект бўйича алоҳида кетма-кет ўтказиладиган мустақил
тадқиқотларни комплекс экспертиза қаторига киритиш нотўғридир. Масалан,
ҳужжатни ясаш усулини аниқлашга қаратилган техник-криминалистик
экпертиза ундаги ѐзувларни бажарган шахсни аниқловчи хатшунослик
экпертизалари алохида бўлиб, комплекс экпертизани ташкил этмайди. Аммо
йиртиб ташланган ҳужжатни тиклашга қаратилган биргаликда ўтказиладиган
изшунослик, техник криминалистик ва хатшунослик татқиқотлари асосли
равишда комплекс экпертизаси, деб аталиши мумкин.
Do'stlaringiz bilan baham: