3. Экспертиза тайинлашга тайѐргарлик кўриш ва намуналар олиш
тартиби
Экпертиза тайинлаш ихтиѐжи жиноят ишнинг айрим мунозарали
ҳолатлари юзасидан махсус билим талаб қилинганда ҳосил бўлади.
ЖПК 173- моддасида экспертиза ўтказилиши шарт бўлган қатор
ҳолатлар қайд этилган. Қонунинг кўрсатмаси, ушбу ҳолатлар ҳақида иш
материалида бошқа маълумотлар бўлишидан қатий назар, экспертиза
хулосасини олиш мажбурийлигини таъкидлайди.
Иш учун аҳамиятга молик бўлган бошқа ҳолатларни аниқлашда,
криминалистик экпертизанинг айрим турларини тайинлаш, ҳал қилинадиган
масалалар, криминалистик технила соҳасидаги махсус билим талаб қилган
тақдирда зарур бўлади. Экпертиза ўтказиш зарур деб топилса, уни тайинлаш
ҳақида суриштирувчи, терговчи қарор, суд эса ажрим чиқаради(ЖПК180-
моддаси).
Криминалистик экспертизанинг объектларидан олинган намуналар,
далилий аҳамиятга эга бўлган бошқа моддий нарсалар, турли ҳужжатлар
солиштириб кўриш учун ашѐвий далиллар бўлиши мумкин.
Мазкур объектларда экспертиза тайинлаш ҳақидаги қарорда ѐки
ажримда уларнинг номлари, белги сифатлари алоҳида кўрсатилади. Қарор
(ажрим)да экспертиза тайинлаш учун асослар ва эксперт ҳал қилиши лозим
бўлган саволлар қайд этилади. Саволлар аниқ, равон ва экспертнинг махсус
билими доирасидан четга чиқмаслиги лозим.
Криминалистик экспертиза материалини қарор, ажрим, текширув
объектлари тергов ва суд давлат экспертиза муассасасига юборади. Муассаса
раҳбари экспертиза ўтказишни тегишли мутахассис ходимга топширади. Шу
билан бирга процессуал қонунда белгиланганидек, эксперт сифатида
экспертиза муассасасидан ташқари жойларда хизмат қилувчи мутахассислар
ѐки алоҳида шахсларни ҳам жалб этиб, экспертиза материалини уларга
бевосита топшириш мумкин.
Экспертизада текширилувчи объектлар - ашѐвий далил, унинг айрим
қисмлари, моддий қолдиқлари билан бир қаторда солиштириб текшириш
учун зарур бўлган намуналар - нусхалар ҳам юборилиши лозим.
Намуналарнинг ҳажми, сифати эксперт текширувини тўла ва объектив
бўлишини таъминлайди. Экспертиза текшируви учун олинадиган
намуналарнинг турлари ва уларни олиш тартиби ЖПК 188-моддасида
кўрсатилган. Криминалистик экспертизани ўтказиш учун олинадиган
намуналарнинг турлари асосан қуйидагилардир: қўлѐзма, хат, имзо, рақам
ѐзувлари, кўпайтирадиган воситалардан олинадиган намуналари, изларни
ҳосил қиладиган қолип, нусхалар, отиш қуролларининг турли қисмларидан
ҳосил бўладиган намуналар ва бошқалар.
Криминалистик тадқиқот ўтказиш учун зарур бўладиган намуналар,
эркин ва экспериментал бўлиши мумкин. Бундан ташқари, дастхатшунослик
Экспертиза текширувини ўтказиш жараѐнида, экспертнинг ўзи ҳам
экспериментал намуналар тайѐрлаши мумкин. Процессуал қонунда қайд
қилинишича, баъзи криминалистик текширувлари учун эксперт тажриба-
эксперимент ўтказиб ҳам намуна олади. Баллистик экспертиза ўтказишда ўқ
отиш қуролини идентификация қилишда эксперт ҳодиса жойидан топилган
ўқ ва гильзаларни солиштириб текшириш учун ашѐвий далил бўлган
қуролдан бир неча марта ўқ отиб экспериментал ўқ ва гильза намуналарини
тайѐрлайди. Шунингдек, трасологик текшируви учун эксперт ашѐвий далил
бўлган пойабзал, бузиш қуроли, чопиш ва кесиш асбобларидан уларнинг из
ҳосил қилувчи ташқи қисмидан экспериментал излар намуналарини олиши
мумкин.
Экспертиза учун олинган намуналар жиноят процессуал қонунига
биноан баѐннома билан расмийлаштирилади. Эксперт ўзи ташкил қилиб
олган намуналари ва эксперимент текширувларини ўзининг хулосасини
баѐнот, яъни тадқиқот қисмида тўла ва аниқ акс эттиради.
Текширув учун олинган намуналар экспертизанинг бошқа объектлари
қаторида тегишли усулда ўраб-жойлаб, уларнинг тури ва сони қарор
(ажрим)да кўрсатилади.
Do'stlaringiz bilan baham: