Ўзбекистон Республикаси Банк-молия академияси



Download 0,64 Mb.
Pdf ko'rish
bet7/9
Sana10.12.2022
Hajmi0,64 Mb.
#882989
1   2   3   4   5   6   7   8   9
Мулкчилик муносабатлари
-
бу мулк обьектини ўзлаштириш бўйича мулк 
субектлари ўртасидаги иқтисодий муносабатдир.
Мулкка эгалик қилиш
мулкнинг эгаси қўлида сақланиб туришини билдиради ва 
яратилган моддий бойликларни ўзлаштиришнинг ижтимоий шаклини ифодалайди. 
Айрим ҳолларда мулкка эгалик қилиш унинг эгаси ихтиёрида сақланган ҳолда ундан 
амалда фойдаланиш эса бошқалар қўлида бўлади. Бунга ижарага берилган мол-
мулкни мисол қилиб келтириш мумкин.




 

Ўзбекистон Республикаси Банк-молия академияси
 
______________________________________________________________________ 
Мулкдан фойдаланиш
-
бу мол-мулкнинг иқтисодий фаолиятда ишлатилиши 
ёки ижтимоий ҳаётда қўлланилишидир.
Мол-мулкни ўзлаштириш даромад олиш учун ёки шахсий эҳтиёжни қондириш 
учун мулкни ишлатишни англатади.
Мулкни тасарруф этиш

бу мол-мулк тақдирининг мустақил ҳал қилинишидир. 
У мол-мулкни сотиш, мерос қолдириш, ҳадя қилиш, ижарага бериш каби ҳолатларни 
эркин танлаш имконияти орқали намоён бўлади. Мулкчилик муносабатларининг 
иқтисодий мазмунини унинг ажралмас жиҳатлари (эгалик қилиш, фойдаланиш, 
ўзлаштириш ва тасарруф этиш) белгилаб берсада, бу муносабатлар тавсифи нафақат 
алоҳида мулк шаклларида, балки битта мулк шакли доирасида ҳам фарқланиши 
мумкин. Мулкчилик жамиятдаги ҳам ҳуқуқий, ҳам иқтисодий муносабатлар мазмунини 
ўзида ифодалайди. Мулкчиликнинг ҳуқуқий ва иқтисодий мазмуни ўзаро боғлиқ ва бир-
бирини тақозо қилади, шу сабабли мулкчилик бир вақтда ҳам иқтисодий, ҳам ҳуқуқий 
категория ҳисобланади. Мулкчилик хўжалик ва тадбиркорлик фаолиятининг турли 
шакллари орқали иқтисодий жиҳатдан рўёбга чиқарилади. Агар мулк иқтисодий 
жиҳатдан рўёбга чиқарилмаса, яъни ўзлаштирилмаса, ишлаб чиқаришда 
фойдаланилмаса ёки мулк эгасига даромад келтирмаса, бунда у «ҳуқуқий» категория 
сифатида қолади. Бошқа томондан, мулкчиликнинг ҳуқуқий жиҳати унинг иқтисодий 
томонига нисбатан фақат бўйсунувчи рол ўйнамайди. Бу шунда кўринадики, ишлаб 
чиқариш воситаларига маълум ҳуқуқий эгалик қилмасдан, ҳеч ким ишлаб чиқариш 
жараёнини амалга ошира олмайди, ишлаб чиқариш воситалари ва ишлаб чиқарилган 
маҳсулотдан фойдалана олмайди. Шу сабабли мулкчиликнинг ҳуқуқий меъёрлари 
(
эгалик қилиш, тасарруф қилиш, фойдаланиш ҳуқуқи) иқтисодий муносабатларнинг 
аниқлаштирилган кўриниши ҳисобланади. 
Мулкчилик турли шаклларининг мавжуд бўлиши ва уларнинг иқтисодий мезони, 
аввало, ишлаб чиқарувчи кучларнинг ривожланиши ва ишлаб чиқаришнинг 
умумлашуви даражаси билан боғлиқ. Шу билан бирга мулкчилик шакллари ишлаб 
чиқарувчи кучларнинг ҳолати, ижтимоий меҳнат тақсимоти ва ташкилий-иқтисодий 
муносабатларининг етуклик даражаси билан мос келиши зарур. 

Download 0,64 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5   6   7   8   9




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish