Ўзбекистон республикаси банк-молия академияси


Тижорат банклари активларини ҳимоялашда



Download 5,8 Mb.
Pdf ko'rish
bet68/114
Sana22.02.2022
Hajmi5,8 Mb.
#98335
TuriМонография
1   ...   64   65   66   67   68   69   70   71   ...   114
Bog'liq
kitob 001

4.3. Тижорат банклари активларини ҳимоялашда 
рискларни бошқаришнинг амалий ва услубий 
муаммоларини ҳал этиш йўллари
Р
еспубликамиз банк тизимида иқтисодий ис-
лоҳотларни чуқурлаштириш ва уларнинг кўла-
мини кенгай тириш борасида олиб борилаётган чора- 
тадбирлар натижасида тижорат банкларининг молиявий 
барқарорлигини таъминлаш, уларнинг капиталлашув 
даражасини янада ошириш, инвестиция жараёнларида, 
иқтисодиётни таркибий ислоҳ қилиш, ишлаб чиқариш-
ни модернизациялаш, техник ва технологик жиҳатдан 
қайта жиҳозлашда кенг иштирок этишини таъминлаш, 
уларнинг эркинлигини мустаҳкамлашга алоҳида эътибор 
қаратилмоқда.
Самарали ислоҳотлар натижаси ўлароқ, банк тизи-
мини ислоҳ қилиш ва эркинлаштириш борасида белги-
лаб берилган вазифаларнинг босқичма-босқич амалга 
ошириб борилиши туфайли тижорат банклари фаолияти 
янада такомиллашиб, уларнинг молиявий барқарорлиги-
ни таъминлаш ва энг асосийси, аҳолининг банк тизимига 
бўлган ишончи ортиб, мустаҳкамланиб бормоқда. Банк 
113
А.Зайлиев. Кредит сиёсати ва унинг банк фаолиятидаги ўрни. 
(www.biznes-daily.uz/ru/birjaexpert/16172)


173
Ҳасан Ўткирович Раҳматов
тизимини ислоҳ қилишнинг асосий мақсади банклар 
фао лиятининг иқтисодий ўсишини, молиявий барқарор-
лигини таъминлаш сари йўналтиришдир. Кейинги йил-
ларда тижорат банклар молиявий ресурсларни молия-
вий воситачилик операциялари соҳасига йўналтирувчи 
молиявий институтга айланиб қолмоқда.
Лекин шу билан биргаликда, тижорат банклари актив-
ларини ҳимоялашда рискларни бошқариш муаммолари 
мавжуд бўлиб, уларни ҳал этиш, рискларни баҳолашнинг 
замонавий усулини ишлаб чиқиш долзарб бўлиб бор-
моқда.
Тез суръатларда ривожланаётган мамлакатларда 
инвес тиция оқими кенгаяётган бўлишига қарамасдан, 
шаффофлик, ликвидлилик, коррупция, бошқарув, со-
лиқлар ва нисбатан юқори транзакция харажатлари каби 
омиллар активларни баҳолашнинг “энг яхши” усуллари-
ни шакллантиришни қийинлаштирмоқда. Жаҳон иқти-
содиётида ҳамон давом этаётган паст даражада ўсиш, 
дунё инвесторларини ривожланган давлатларга нисба-
тан икки ва ундан кўпроқ марта ўсаётган ривожланаёт-
ган мамлакатлар иқтисодиётига инвестицияларни амалга 
оширишга ундамоқда. 
Рискни баҳолаш – бу рискни таҳлил қилиш, унинг 
юзага келадиган таъсирларини аниқлаш, умумий кўр-
саткичларининг ўзгариш чегараларини ишлаб чиқишдан 
иборатдир. Рисклар иқтисодиётнинг бир қанча омилла-
ри ҳисобга олган ҳолда баҳоланади. Бу кўрсаткичлар-
ни экспертлар бал тизимда баҳолайдилар ва шу асосда 
риск ларни маълум тоифаларга бўлган ҳолда, таъсир да-
ражаси ўрганилади.
Умуман олганда, молия бозоридаги рисклар манбаси 
турли омиллар бўлиб, уларнинг эҳтимолий тарзда маъ-
лум ва номаълум даражадаги таъсири молия бозорида 
мос равишда рискли жараён, ҳодиса ва ҳаракатларни 
келтириб чиқаради. Бошқача айтганда, рисклар доимо 


174
Ҳасан Ўткирович Раҳматов
омиллар таркибида мавжуд бўлиб, табиатан эҳтимолий 
характерга эга қонуниятлар асосида юзага келади, молия 
бозори муҳитида ривожланиши шаклланувчи воқелик-
ларга бевосита ёки билвосита ўтади. Демак, рисклар 
молия бозори муҳитида доимо мавжуд бўлиб, унинг ҳо-
лати ва ривожланиши сифатини заифлаштириб туради, 
баъзан эса ёмонлаштиради. Рисклар табиати, мазмуни ва 
таъсири қонуниятларини таҳлил қилиш асосида уларни 
пасайтириш ва бошқариш чора-тадбирларини ишлаб 
чиқиш мумкин.
Молия бозорларида рискларни баҳолашнинг асо-
сий усуллари бўлиб, Марковиц модели, CAPM, APT, Блэк 
Скоулз нинг опционларни баҳолаш модели, тебраниш 
асосида рискларни баҳолашнинг VAR усули ҳисобланади.
Амалиётда банкларда юқоридаги рискларни баҳо-
лашнинг методларидан исталган туридан фойдалани-
ши мумкин. Ҳар бир метод асосида аниқланган молия-
вий риск даражаси турли хил чиқса-да, аммо миқдоран 
бир-бирига яқин бўлади. 
Гарри Марковиц 1952 йилда “Молия журнали”да чоп 
этилган “Портфелни танлаш” (Portfolio Selection) мақола-
сида риск ва кутилаётган даромад ўртасидаги боғлиқлик-
ни ўрганиб, портфелни шакллантириш тамойилларини 
изоҳлаб берган
114
. Рискнинг нисбий баҳоси кўрсаткичла-
ри бўйича молия бозорларини таҳлил қилишда капитал 
активларнинг нархий модели ва рискларни қисқарти-
риш бўйича САРМ (Capital Asset Pricing Model) кўп қўл-
ланилади
115
. Моҳиятан САРМ асосида рискни баҳолаш 
Марковиц назариясининг давоми ҳисобланади.
Марковиц ва CAPM усуллари турли активлардан ибо-
рат портфелларни шакллантириш орқали рискларни 
баҳолайди ва қисқартиришга йўналтирилади.
114
Markowitz.H.M. Portfolio Selection // Journal of Finance. -1952. Vol.7, 
pp 77-91.
115
Sharpe W. F. Capital Asset Prices: A Theory of Market Equilibrium 
under Conditions of Risk // Journ. Finance. 1964. Sept. P. 425-442.



Download 5,8 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   64   65   66   67   68   69   70   71   ...   114




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish