Ўзбекистон республикаси банк-молия академияси



Download 5,8 Mb.
Pdf ko'rish
bet71/114
Sana22.02.2022
Hajmi5,8 Mb.
#98335
TuriМонография
1   ...   67   68   69   70   71   72   73   74   ...   114
Bog'liq
kitob 001

179
Ҳасан Ўткирович Раҳматов
CAMELS рейтинг тизимида
122
тижорат банклари ак-
тивларининг сифатини тавсифловчи асосий кўрсаткич 
бўлиб, активларнинг умумий рискини банк капиталига 
нисбати ҳисобланади.
Активларнинг умумий риски миқдорини ҳисоблаш 
учун барча активлар яхши, стандарт, ностандарт, шубҳа-
ли ва умидсиз каби бешта гуруҳга ажратилади.
Шундан сўнгги уч тоифадаги активларга нисбатан қу-
йидаги риск даражалари белгиланган:
• ностандарт – 20 %;
• шубҳали – 50 %;
• умидсиз – 100 %.
1. Республикамиз тижорат банкларининг активлари 
таркибида даромад келтирмайдиган ва даромадлилик 
даражаси паст бўлган активларни, яъни кассали актив-
ларни ва асосий воситаларнинг ўсиш тенденциясининг 
мавжудлиги.
Амалга оширилган тадқиқотларнинг натижалари 
шуни кўрсатадики, ҳозирги вақтда республикамиз тижо-
рат банклари активларининг таркибида салмоғига кўра 
биринчи ўринни кредитлар, иккинчи ўринни кассали 
активлар эгаллайди, учинчи ўринни асосий воситаларга 
қилинган қўйилмалар ва ниҳоят сўнгги ўринни қимматли 
қоғозларга қилинган инвестициялар эгаллайди. Ҳолбуки, 
асосий воситалар даромад келтирмайдиган актив ҳисо-
бланади, кассали активларнинг даромадлилик даражаси 
эса жуда пастдир.
Ривожланган индустриал мамлакатларнинг банк ама-
лиётида эса, тижорат банклари активларининг таркиби-
да салмоғига кўра биринчи ўринни кредитлар, иккинчи 
ўринни қимматли қоғозлар шаклидаги активлар, учин-
чи ўринни эса, кассали активлар эгаллайди. Қимматли 
қоғозларга қилинган инвестициялар даромадлилик да-
122
“NCUA Letter to Credit Unions”. NCUA. November 2000. Archived 
from the original on July 21, 2011. Retrieved July 25, 2011.


180
Ҳасан Ўткирович Раҳматов
ражасига кўра кредитлардан кейинги актив ҳисобланади. 
Бундан ташқари, улар банкларнинг ликвидлилигини таъ-
минлашда муҳим роль ўйнайди. Шу боисдан ҳам кўплаб 
хорижий банкларда активларнинг даромадлилик дара-
жаси юқори эканлиги кузатилади.
2. Республикамиз тижорат банклари кредитларининг 
даромадлилигини ошириш ва унинг барқарорлиги-
ни таъминлаш билан боғлиқ бўлган муаммолар. Таҳлил 
натижалари шуни кўрсатдики, республикамиз тижорат 
банкларида кредитларнинг барқарор даромадлилик да-
ражасини таъминлашга муваффақ бўлинмаган.
Республикамиз тижорат банкларида кредитларнинг 
даромадлилик даражасининг нисбатан паст ва нобарқа-
рор эканлиги уларнинг молиявий ҳолатига нисбатан куч-
ли салбий таъсирни юзага келтиради. Чунки биринчидан, 
кредитлар республикамиз тижорат банклари активлари-
нинг умумий ҳажмида, салмоғига кўра, биринчи ўринни 
эгаллайди. Шу сабабли, тижорат банклари ялпи дарома-
дининг асосий қисми кредитлардан олинган фоизли да-
ромадларнинг ҳиссасига тўғри келади.
Иккинчидан, тижорат банклари фаолиятининг молия-
вий барқарорлигини тавсифловчи асосий кўрсаткичлар-
дан бири тижорат банкининг соф фоизли даромади 
миқдорининг барқарорлиги ҳисобланади. Кредитлардан 
олинган фоизлар миқдорининг камайиши ялпи даромад 
миқдорининг камайишига олиб келади ва шунинг асоси-
да соф фоизли даромад миқдорининг камайиши юз бе-
ради.
Чунки соф фоизли даромад миқдори, банк амалиёти-
да қабул қилинган услубиётга кўра, тижорат банкининг 
фоизли даромадлари суммасидан фоизли харажатлар 
суммасини айириб ташлаш йўли билан аниқланади
123
.
Учинчидан, кредитлардан олинган фоизлар суммаси-
123
http://www.finam.ru/dictionary. расмий сайти маълумотларидан 
олинди


181

Download 5,8 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   67   68   69   70   71   72   73   74   ...   114




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish