254
Ҳасан Ўткирович Раҳматов
ўйлаб иш олиб борадиган давр келди
152
”, деб таъкидлага-
ни тижорат банкларининг актив маблағларининг иқтисо-
дий-ижтимоий самарадорлигини ошириш концепцияси-
ни ишлаб чиқиш долзарб эканлигидан далолат беради.
Фикримизча, банкларда даромад келтирувчи актив-
ларнинг ҳажми ва таваккалчилик даражасининг юқори-
лиги активлар портфелини оптималлаштиришни тақозо
этади.
Банк активлари портфелини оптималлаштириш – бу
банк активлари тузилмасини ликвидлик, таваккалчилик,
даромадликка қўйилган талабларга мувофиқ равишда
шакллантириш борасида
амалга ошириладиган чо-
ра-тадбирлар мажмуидир. Кенг маънода активлар порт-
фелини оптималлаштириш банклар учун хавфсиз, даро-
мадли активлар ҳажмига эга бўлишдир.
Умуман олганда, банклар фаолиятининг қуйидаги
стратегик жиҳатлари активлар портфелини оптимал-
лаштириш заруратини юзага келтиради.
Банк активларини таваккалчиликка берилувчанли-
ги. Бошқа хўжалик субъектлари активларидан фарқли
равишда банк активларини таваккалчиликка тортилиш
даражаси юқорироқ ҳисобланади.
Бунда активлар би-
лан боғлиқ таваккалчиликлар таъсирини оптималлашти-
ришнинг самарали усулларидан фойдаланиш активларни
йўқотилиш хавфини пасайтиришда муҳим аҳамият касб
этади.
Ташқи омиллар таъсирининг юқорилиги. Банк тизими-
нинг ўзига хос хусусиятларидан бири унинг ташқи муҳит
билан чамбарчас боғланганлигидир. Хусусан, банкнинг
йирик кредиторлари фаолиятидаги ўзгаришлар, улар-
нинг тўлов қобилиятини пасайиши банк активлари
портфелининг сифатига таъсир қилиши, муаммоли кре-
152
Ўзбекистон Республикаси Президенти Ш.Мирзиёевнинг
Олий Мажлисга Мурожаатномаси. –Т.: “Ўзбекистон” НМИУ,
2018. – 80 б. (47-48-бетлар).
255
Ҳасан Ўткирович Раҳматов
дитлар ҳажмининг ошишига олиб келади. Бундан ташқа-
ри, банклар ўртасидаги рақобат муҳитининг кучайиши,
арзон кредитлар таклифи ҳажмининг ўсиши каби ташқи
омиллар ҳам банкларда муаммоли жиҳатларни
юзага
келтириши мумкин.
Ушбу ҳолатларда банклардан мижозларнинг тўлов қо-
билиятини самарали баҳолаб боришнинг янги усуллари-
ни ишлаб чиқиш, ташқи омиллар таъсирини аниқлашнинг
фойдали механизмларини жорий этишнинг долзарб лиги
ортади.
Активлар рентабеллигини оширишга бўлган инти-
лиш. Бозор шароитида ҳар бир хўжалик субъекти синга-
ри банкларда ҳам ўз маблағлари манбаи сифатида соф
фойдани ошириш муҳим стратегик мақсадлардан бири
ҳисобланади. Соф фойда миқдорининг ортиб бориши, ўз
навбатида, банкда таркибий ўзгаришларни амалга оши-
риш, фаолиятни кенгайтириш, молия бозоридаги мавқе-
ни мустаҳкамлаш, янги ахборот технологияларини жо-
рий этиш имконини беради. Бу эса банкларда активлар
тузилмасини даромадлилик талаби бўйича мақбул жой-
лаштириш, активлар ҳажмини самарали режалаштириш-
ни тақозо қилади.
Юқоридагилардан келиб чиқиб, банкларда активлар
портфелини оптималлаштириш борасидаги муаммолар
ҳамда уларни ҳал этиш
борасидаги чора-тадбирларни
қуйидаги жадвалда умумлаштирилган ҳолда келтирамиз
(5.7-жадвал):
Банк активлари портфелини оптималлаштириш жа-
раёни қуйидаги босқичларни амалга оширишни назар-
да тутади: активларнинг шаклланиши билан боғлиқ ички
тартиб-қоидаларни такомиллаштириш, активларни бо-
шқариш механизмини қайта кўриб чиқиш,
активларга
бўлган потенциал талабни аниқлаш, активларни сама-
рали тақсимлаш (диверсификация)га эришиш, активлар
самарадорлигини баҳолашнинг янги усулларини жорий
этиш.