Ўзбекистон республикаси бандлик ва меҳнат муносабатлари вазирлиги ҳузуридаги ташқи меҳнат миграцияси агентлиги



Download 125,5 Kb.
bet6/9
Sana03.07.2022
Hajmi125,5 Kb.
#736027
1   2   3   4   5   6   7   8   9
Bog'liq
Россия янги шартнома август (7)

Кафилнинг ҳуқуқ ва мажбуриятлари.



    1. Кафил - Ўзбекистон Республикаси фуқароларига Россия Федерациясида иш билан таъминлаш бўйича хизматлар кўрсатиш тўғрисидаги Шартнома бўйича Фуқаронинг Агентлик олдидаги келгусида вужудга келадиган мажбуриятларини тўла бажаришни ҳамда қарздорлигини тўлиқ хажмда қоплаб беришини ўз зиммасига олувчи шахс.

    2. Фуқаро ушбу шартноманинг бандларида кўрсатиб ўтилган шартнома мажбуриятларини, шу жумладан шартномадан келиб чиқувчи жарималарни тўлаш билан боғлиқ мажбуриятларини бажариши учун Агентлик олдида қанча ҳажмда жавобгар бўлса, Кафил ҳам худди шунча ҳажмда жавобгардир.

    3. Кафил ушбу Шартнома шартлари билан тўлиқ танишиб чиқишга, Фуқаронинг вақтинчалик меҳнат фаолиятини амалга ошириш жойи, иш берувчининг таклифлари, иш жойидаги меҳнат шароитлари билан олдиндан танишиш ҳуқуқига эга;

    4. Кафил кафилликни рад қилган тақдирда, вақтинчалик меҳнат фаолиятини амалга ошираётган Фуқаронинг Ўзбекистон Республикасига қайтишини таминлайди ва Агентликка бу ҳақда хабар беради.



VI. Россия Федерациясида меҳнат қилиш шартлари

6.1. Фуқаро Россия Федерациясида вақтинчалик меҳнат фаолиятини олиб бориш учун хужжатларни расмийлаштириш учун минтақавий тиббий муассасаси томонидан қайта тиббий кўрикдан ўтказилади. Тиббий кўрик натижасига кўра соғлом деб топилган, тил билиш сертификатига эга фуқаро хужжатларни вақтинчалик меҳнат фаолиятини олиб бориш учун рухсатнома олишга Россия Федерацияси Ички ишлар органларининг минтақавий миграция бўлинмаларига топширади.


6.1.1. Тиббий кўрик натижасида фуқаро носоғлом деб топилса, фуқаро Ўзбекистон Республикасига қайтариб юборилади. Фуқаронинг қайтиши билан боғлиқ харажатлар фуқаро ёки унинг кафили томонидан қопланади.
6.2. Фуқаронинг Россия Федерациясидаги иш берувчи билан ўзаро муносабатлари Россия Федерацияси қонунлари, ҳукумат қарорлари ва меҳнат шартномаси билан тартибга солинади. Фаолияти давомида турар-жой, меҳнат муҳофазаси ва бошқа ижтимоий шароитлари билан боғлиқ харажатларни қоплаш иш берувчи ва фуқаро ўртасида тузилган меҳнат шартномаси билан тартибга солинади.
6.3. Фуқаронинг меҳнат фаолияти муддати, ойлик иш ҳақи ва унга тенглаштирилган тўловлар миқдори иш берувчи ва фуқаро ўртасида тузилган меҳнат шартномасига мувофиқ томонлар ўртасида ўзаро келишувга кўра белгиланади ва ушбу тўловлар Россия Федерациясининг миллий валютасида амалга оширилади. Фуқаронинг ойлик иш ҳақи миқдори Россия Федерацияси ҳудудида белгиланган энг кам иш ҳақи миқдоридан кам бўлмаслиги керак.
6.4. Фуқаронинг Россия Федерациясида меҳнат қилиш давридаги иш вақти Россия Федерациясининг меҳнат қонунлари билан белгиланган иш вақти давомийлигидан ортиқ бўлмаслиги лозим. Ҳафта давомидаги иш вақти иш берувчи ва фуқаро ўртасида тузилган меҳнат шартномаси асосида белгиланади.
6.5. Фуқарони иш вақтининг нормал муддатидан ташқари ишларга жалб қилишга йўл қўйилмайди. Фуқаронинг иш берувчи билан ўзаро келишувига кўра ва фуқаронинг розилиги билан қўшимча ишларга жалб қилиниши бундан мустасно. Дам олиш ва байрам (ишланмайдиган) кунларда фуқарони ишга жалб қилиш фақат фуқаронинг розилиги билан амалга оширилади. Бунда иш вақтидан ташқари ишларнинг энг кўп муддати Россия Федерациясининг меҳнат қонунчилигида белгиланган иш вақти муддатидан ошмаслиги керак.
6.6. Фуқаронинг нормал иш вақтидан ташқари, шунингдек, дам олиш
ва байрам кунларидаги иш учун иш хақи Россия Федерациясининг қонун хужжатларига биноан тўланади.
6.7. Фуқаро меҳнат фаолияти давомида меҳнат вазифалари ва иш жойига кўника олмаса ёки меҳнат интизомини мунтазам равишда бузса, у ҳолда фуқаро Ўзбекистон Республикасига қайтариб юборилади ва уни Ўзбекистонга қайтариш билан боғлиқ харажатлар мазкур фуқаронинг ўз ҳисобидан ёки унинг кафили ҳисобидан қоплаб берилади.
6.8. Фуқаро ишлаб чиқаришда тан жароҳати олса ёки шикастланса, уни даволаш ҳамда Ўзбекистонга қайтариш билан боғлиқ барча харажатлар,
шу жумладан етказилган моддий ва маънавий зарар тўловларини тўлаб бериш иш берувчи ёки суғурта ҳисобидан амалга оширилади.
6.9. Фуқаро меҳнат фаолиятини бошлаши билан, Россия Федерациясида тиббий суғурталашларни амалга оширади.
6.10. Фуқаро Россия Федерациясида ишлаб чиқаришдан ташқари ўз айби билан тан жароҳати олганлиги туфайли меҳнат фаолиятини давом эттира олмаслиги оқибатида Ўзбекистон Республикасига қайтиб келса, қайтиш билан боғлиқ ҳаражатлар фуқаронинг ўз ҳисобидан, оила аъзолари ёки унинг кафили ҳисобидан амалга оширилади.
6.11. Фуқаро Россия Федерациясида ишлаб чиқаришдан ташқари, шунингдек, ўз айби билан тан жароҳати туфайли вафот этса, унинг жасадини Ўзбекистон Республикасига олиб келиш билан боғлиқ бўлган ҳаражатлар ишлаб чиқаришдан ташқари бахтсиз ҳодисалардан суғурталаш ҳисобидан амалга оширилади. Агар фуқаронинг ҳаёти Россия Федерациясида ишлаб чиқаришдан ташқарида бахтсиз ҳодисалардан суғурта қилинмаган бўлса, у ҳолда жасадни Ўзбекистон Республикасига олиб келиш билан боғлиқ бўлган ҳаражатлар фуқаронинг шахсий жамғармаси, оила аъзолари ёки унинг кафили ҳисобидан амалга оширилади.
6.11.1. Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси 2018 йил
12 сентябрьдаги 725-сон Қарор билан тасдиқланган “Ўзбекистон Республикаси Бандлик ва меҳнат муносабатлари вазирлиги ҳузуридаги Хорижда меҳнат фаолиятини амалга оширувчи фуқароларни қўллаб-қувватлаш ҳамда уларнинг ҳуқуқ ва манфаатларини ҳимоя қилиш жамғармаси фаолиятини ташкил этиш тартиби тўғрисида” Низом асосида қайтарилиш ҳаражатлари бундан мустасно.
6.12. Фуқаро ишлаб чиқаришда олган тан жарохати туфайли вафот этса, етказилган зарар тўлови белгиланган тартибда иш берувчи ёки суғурта компанияси ҳисобидан тўланади. Бунда фуқаронинг жасадини Ўзбекистон Республикасига олиб келиш билан боғлиқ барча харажатлар иш берувчи ҳисобидан амалга ошириш мажбурияти Россия Федерацияси қонунчилиги билан тартибга солинади.
6.13. Россия Федерацияси иш берувчиси фуқаронинг иш ҳақидан асоссиз равишда тўловлар ёки чегиримлар ушлаб қолган тақдирда фуқаро Россия Федерациясининг Меҳнат ва ижтимоий ҳимоя вазирлигининг жойлардаги меҳнат бўлинмаларига мурожаат қилиши лозим.



Download 125,5 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5   6   7   8   9




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish