3.1. Фуқаронинг Россия Федерациясига кетишидан олдин ва Россия Федерациясида бўлган вақтда меҳнат фаолиятини амалга ошириш ҳуқуқини таъминлаш ва ташкил этишда Агентликнинг ҳуқуқ ҳамда мажбуриятлари қуйидагилардан иборат: 3.1.1. Фуқарода атрофдагиларга хавф уйғотадиган касалликлар ва вақтинча меҳнат фаолиятини амалга оширишга тўсқинлик қилувчи касалликлар тиббий кўрик ҳулосасига кўра аниқланса, фуқаро тўлиқ соғайиб кетгунига қадар кетишдан олдин кўниктириш ва ўқитиш жараёнидан четлаштириш;
3.1.2. Кўниктириш ва ўқитиш жараёни дастурини тўлиқ ўзлаштирмаган ва назоратларда қониқарсиз натижа кўрсатган фуқароларни қўшимча яна ўн кунгача фуқаро ҳисобидан кўниктириш ва ўқитиш жараёнида қолдириш;
3.1.3. Ўрнатилган тартиб-интизомларни бузган ёки ташкил этилган кўниктириш
ва ўқитиш жараёнида қатнашмаган фуқарони хорижга юбориладиган фуқаролар сафидан четлаштириш. Бундай ҳолларда фуқаро тўлаган маблағлари қайтарилмайди;
3.1.4. Россия Федерациясида фуқаронинг меҳнат ҳуқуқлари камситилган тақдирда, фуқаронинг манфаатларини ўз ваколати доирасида ҳимоя қилиш;
3.1.5. Россия Федерацияси иш берувчисининг фуқаро билан имзолаш учун юборган меҳнат шартномаси лойиҳасини фуқарога тақдим этиш ва унинг шартлари билан фуқарони батафсил таништириш;
3.1.6. Россия Федерациясининг эркин ёллаш тизимида меҳнат фаолиятини амалга оширишнинг асосий шартлари ва талаблари тўғрисида Фуқарога умумий маълумотлар ва тавсиялар бериш;
3.1.7. Фуқаролар учун қулай шарт-шароитлар яратиш мақсадида юборувчи ташкилот темир йўл, авиа ва автотранспортга йўл чипталарини брон қилиш
ва харид қилишда кўмаклашиш, йўлда йўл-транспорт ҳодисаларининг олдини олиш, фуқароларни тегишли лицензияга эга транспорт компаниялари орқали юборилишида тегишли тавсиялар бериш ва ташкиллаштириш;
3.1.8. Россия Федерациясидаги ишлаган иш даври учун Ўзбекистон Республикасининг бюджетдан ташқари Пенсия жамғармасига белгиланган суғурта бадаллари тўланиши ҳақида фуқароларга маълумот бериш ва фуқаронинг меҳнат дафтарчасига тегишли ёзувлар киритиш ва меҳнат стажини белгиланган тартибда тасдиқлаб бериш;
3.1.9. Фуқаро Россия Федерациясига жўнаб кетгунига қадар Россия Федерацияси Меҳнат ва ижтимоий ҳимоя вазирлиги томонидан белгиланган муддатда фуқарони Россия Федерациясида меҳнат фаолиятига тайёрлаш, кўниктириш ва ўқитиш бўйича машғулотларда иштирок этишини таъминлаш;
3.1.10. Ўқиш учун зарур бўлган шароит ва жиҳозлар билан таъминлаш;
3.1.11. Фуқарони ўқув материаллари билан таъминлаш;
3.1.12. Кўниктириш ва ўқитиш жараёнида фуқарони зарур бўлган ётоқхона билан таъминлаш;
3.1.13. Хориж иш берувчининг талабига мувофиқ фуқарони Агентлик билан шартнома тузган тиббий муассадан тиббий кўрикдан ўтказишни ташкиллаштириш.