4.2. Марзкур Шартномага мувофиқ фуқаро Россия Федерациясида вақтинчалик меҳнат фаолиятини амалга оширишда қуйидаги мажбуриятларнинг бажаришни ўз зиммасига олади: 4.2.1. Ушбу Шартнома имзолангунга қадар Ташқи меҳнат миграцияси агентлигига қуйидаги ҳужжатларни тақдим этиш:
- Россия Федерациясида вақтинчалик меҳнат фаолиятини олиб бориш масаласида хизмат кўрсатиш, кўниктириш ва ўқитиш билан боғлиқ бўлган харажатлар учун тўловлар тўланганлиги тўғрисида банкнинг тўлов хужжати (квитанция);
4.2.2. Россия Федерациясига жўнаб кетишдан олдин мазкур шартноманинг 2.1.-бандида белгиланган харажатларни ўз вақтида тўлаб бериш;
4.2.3. Мазкур шартнома ҳамда иш берувчи билан тузилган меҳнат шартномасидан бошқа ҳар қандай шартномалар тузишдан ўзини тийиш;
4.2.4. Россия Федерациясининг меҳнат қонунчилиги талабларига риоя қилган ҳолда меҳнат фаолиятини олиб бориш;
4.2.5. Россия Федерацияси иш берувчиси билан тузилган меҳнат шартномаси асосида меҳнат фаолиятини олиб бориш;
4.2.6. Россия Федерацияси меҳнат қонунчилигига қатъий риоя қилган ҳолда иш берувчи билан тузилган меҳнат шартномасига асосан меҳнат фаолиятини амалга ошириш ҳамда Россия Федерацияси қонунлари, миллий анъаналари,
урф-одати ва одоб-аҳлоқ нормаларига қатъий риоя қилиш;
4.2.7. Шартнома шартларига мувофиқ иш берувчи билан тузилган меҳнат шартномасига асосан Россия Федерацияси ваколатли идоралари ва Агентлик билан келишмасдан иш жойини ташлаб кетмаслик, иш жойини ўзгартирмаслик ҳамда Россия Федерацияси ҳудудида ноқонуний мақомда бўлмаслик;
4.2.8. Россия Федерацияси қонунларига қатъий риоя этиши билан бирга, қонунга зид ҳаракатлар содир этмаслик, асоссиз меҳнат фаолиятини тўхтатиш,
иш ташлаш билан боғлиқ бирон бир сиёсий ёки бошқа тадбирларда иштирок этмаслик;
4.2.9. Меҳнат шартномасининг муддати тугагач (ёки иш берувчи билан келишувга кўра меҳнат шартномасининг муддатидан олдин) 10 (ўн) иш куни ичида Ўзбекистонга қайтиш;
4.2.10. Россия Федерациясида олган иш хақидан, белгиланган тартибда
ва миқдорларда Ўзбекистон Республикасининг бюджетдан ташқари Пенсия жамғармасига суғурта бадалини тўлаш;
4.2.11. Россия Федерациясида иш берувчини ўзгартирмаслик, бунга зарурат туғилганда эса Агентлик билан келишувга асосан амалга оширилиши лозим.
4.2.12. Фуқаро Ўзбекистон Республикаси суд қарори ёки бошқа мутасадди органлар томонидан чекловлар туфайли давлат чегарасини кесиб ўтиш пунктларидан қайтарилган ҳолда, фуқаро илгари Россия Федерациясига борган ва унга нисбатан Россия Федерацияси ҳудудига кириш учун тақиқ қўйилган бўлса, ва Россия Федерацияси чегарасидан қайтариб юборилса, бундай ҳолатда бориш-келиш ҳамда, бу билан боғлиқ бошқа харажатлар фуқаро ёки унинг кафили ҳисобидан қопланади.