Ўзбекистон республикаси автомобиль йўллари қЎмитаси тошкент автомобиль йўлларини лойиҳалаш, Қуриш ва эксплуатацияси институти


-амалий иш Мавзу: Аэродром қопламаларида яхмалакка қарши курашиш технологик хариталари ва режасини ишлаб чиқиш



Download 14,13 Mb.
bet21/25
Sana23.02.2022
Hajmi14,13 Mb.
#167216
1   ...   17   18   19   20   21   22   23   24   25
Bog'liq
Аэ лой қур ва эк қилиш

8-амалий иш
Мавзу: Аэродром қопламаларида яхмалакка қарши курашиш технологик хариталари ва режасини ишлаб чиқиш


Ишдан мақсад: Талабаларга берилган топшириқга асосан аэродром ҳудудида қиш вақтларида аэродром қопламаларида юзага келадиган яхмалакларни бартараф этиш технологияларини ўрганадилар.
Назарий қисм
Аэродром қопламаларини яхмалакдан асраш
ва уни йўқотиш технологияси.

Аэродромни яхмалакдан асраш учун профилактика чораларини ўз вақтида кўриш, уни йўқотиш учун эса техника воситаларини (механик, иссиқлик ва кимёвий) қўллаш керак.


Яхмалакнинг олдини олишнинг асосий чоралари қуйидагилар:
- металл қилли чўткалар билан жиҳозланган қор тозаловчи машиналар тозаланган қоплама юзасида 20 км/соат тезлик билан тўхтовсиз юради. Бир издан бораётган машиналар оралицидаги вақт 20 минутдан ортиқ бўлмаслиги керак, шунда қоплама юзида муз парда ҳосил бўлмайди; иссиқ ҳаво пуркайдиган машиналар 6-8 км/соат, шамол берадиган машиналар 8-12 км/соат тезлик билан тўхтовсиз юради; қоплама юзаси нам бўлса, кимёвий кукун, қуруқ бўлса-унинг сув эритмаси берилади.
Яхмалакнинг олдини олишни иложи бўлмаса, у қотиб кетмасидан сим чўткалар билан қириш керак. Кейин илашиш кучи ортгач, адгезия 0,98-1,47 МПа га етганда, бошқа чоралар кўрилади.
Амалиётда қўлланадиган жилвирли, механик, иссиқ ёрдамида, кимёвий ва қурама усулларнинг хар бири ўзига хос устунлик ва камчиликка эга. Яхмалак устига кул, майда шлак, 1-4 мм заррали қум сепиш усули илгаридан бор. Яхмалакни тезроқ йўқотиш учун уларни қиздириб сепиш маъқулроқ. Баъзан яхмалак устига қуруқ қор ҳам сепилади. У намни ўзига тортиб, сирпанчиқликни камайтиради. Механик усул машиналар ёрдамида яхмалакни қириш, кўчириш, уриб-уриб чиқишдан иборат. Бу усулда яхмалакдан тўла қутулиб бўлмайди. Иссиқлик кўллаб яхмалакни йўқотиш-энг самарали усул. Иссиқлик махсус машиналар ёрдамида ёки қоплама ичига ўрнатилган коммуникациялар орқали берилади. Стационар тизимга иссиқлик ташувчи сифатида минерал ёғ, спирт эритмаси, этиленгликол каби паст ҳароратларда музлайдиган суюқликлар берилади. Иссиқ сув ёки ҳаво, сув буғи ҳам берилиш мумкин. Электр иситгичлар ҳам ўрнатиш мумкин. Бу-бошқа усулдан яхшироқ, лекин электр қувватини кўп сарфлайди: бир квадрат метр юзада яхмалакни олиш учун 100-200 Вт/соат, уни йўқотиш учун 400-600 Вт/соат қувват керак. Стационар тизим қуриш кимёвий усулдан 5-6 марта ортиқ қимматга тушади.
Бошқа усуллар ҳам маълум: қоплама юзасига ток ўтказадиган модда суртиш, инфра - қизил нурлар, юқори частотали ток, улқтратовуш кабилар тадқиқот даражасида турибди.
Стационар тизим амалда қўлланганича йўқ. Яхмалакни юқори ҳароратли газ оқими билан эритиб, қуритиш усули кенг қўлланади. Бунинг учун ҳаво кемаларининг ҳисобдан чиқарилган турбореактив двигателлари ишлатилади: ТМ-57 машинасида ишлатиладиган ВК-1, ТМ-59, ТМ-61, ТМ-255, ТМТ-3 каби двигателлар; ТМ-59Б, АIМ-1, МВТ-2, даги АП-20, АТМ-2, УГМ-2Д-20П даги Д-20П двигателлари. Бундай машиналар, одатда, аэропортларнинг ўзида ясаб олинади. Кенг тарқалган иссиқлик машиналарига қуйидагилар киради: Д-450 погрузчик шассисидаги ўзиюрар ТМ-59, КрАЗ 255 автомобили шассисидаги ТМ-255, КрАЗ-214 шассисидаги УГМ-2Д-20П. ЛМП-1 муз тозалагич машина КрАЗ-255Б автомобили базасига, АП-20 авиация двигатели, ҳаво-газ оқими берувчи қурилма, (эритиб кўчирилган муз парчаларини пуфлаб ташлаш учун) ва 700 квт. қувватли галоген лампали инфрақизил нурлатгични ўрнатиб ясалган.
Яхмалакни кимёвий тозалаш ҳаво ҳарорати минус 120С гача бўлганда 10-30 минут ичида қалинлиги 3 мм. гача яхмалакни эрита олади.
Қурама усулда яхмалакни бирваракайига бир неча усул билан йўқотилади. Масалан, кимёвий-механик-иссиқлик усуллар билан. Иссиқлик машиналари билан яхмалакни йўқотиш қуйидагича ташкил қилинади: ҳаракатланишнинг оптимал схемасини танлаш, иш режимини ва двигателни бўйлама ўққа нисбатан жойлаштириш, машинанинг оптимал ҳаракат тезлигини танлаш. Машиналарнинг ҳаракати СУҚМ нинг бўйлама ўқи йўналишида, қопламанинг эни ва профилига, шамол йўналишига қараб, айланма ёки маятник схема билан ташкил қилинади. Энг тежамкор схема қоплама ўртасидан бошлаб четига кенгаядиган айланма схема ҳисобланади (14 а-расм).
Бу схемани СУҚМ ва РЙ иккиқиямали профилга эга бўлса, кўллаган маъқул. Бир қиямалик профил бўлса, юқоридан пастга қараб, маятник схема билан ишлайди. (14 б-расм).






Download 14,13 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   17   18   19   20   21   22   23   24   25




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish