Ўзбекистон республикаси автомобиль йўллари қЎмитаси тошкент автомобиль йўлларини лойиҳалаш, Қуриш ва эксплуатацияси институти


Аэродрромни қордан тозалаш технологияси



Download 14,13 Mb.
bet19/25
Sana23.02.2022
Hajmi14,13 Mb.
#167216
1   ...   15   16   17   18   19   20   21   22   ...   25
Bog'liq
Аэ лой қур ва эк қилиш

Аэродрромни қордан тозалаш технологияси. Қордан тозалашда қор курайдиган машиналар (плуг-чўткали, плугли, роторли, пневматик, қор ортувчи ва кичик курагичлар) ва умумий вазифадаги машиналар (автогрейдер, тиркама грейдер, булқдозер) ишлатилади.
Плуг-чўткали ПМ-130, КПМ-64 ва роторли ДЭ-211 (Д-902), ДЭ-220 машиналаридан фойдаланганда СУҚМ ни янги ёққан қордан тозалаш учун, ёндан эсаётган шамол кучига қараб, қуйидаги схемалар ишлатилади:
Шамол тезлиги 3 м/сек. гача бўлса-СУҚМ ўқидан бошлаб четларигача айланма схема (10-расм);
Шамол тезлиги 3-5 м/сек атрофида бўлса: шамол йўналишида СУҚМ энининг 2/3 қисми, тескари йўналишда 1/3 қисми;

10-расм. СУҚМ ни плуг-чўткали ва роторли машиналар билан айланма схемада тозалаш;
1-8- плуг-чўткали машиналар отряди; 9 - қор уюмлари; - роторли қор курагич.

11-расм - Машиналар иш унумининг қатлам қалинлигига боғлиқлиги:
1- шамол машина чилпиллаган қорда ишлаши; 2- Д-224 машинасининг қорда ишлаши; 3- ўша, ДЭ-7 машинаси; 4- ўша, шамол машинаси.
Шамол тезлиги 5 м/сек. дан ортиқ бўлса-фақат шамол йўналишида, қор уюладиган жойдан тескари томонга. Машиналар маятник схемасида юради ва ҳар бир ўтиш охирида 70-800 га бурилади, чўткалар 56-600 га бурилади.
Плуг-чўтка-пневматик ДЭ-224А, ДЭ-224, шнек-роторли ДЭ-210, ДЭ-11, фрезер-роторли Д-558, ДЭ-212С машиналари ишлатилганда, плуг-чўткали машиналар учун юқорида айтилган схема қўлланилади. Бироқ, махсус ускуналар, масалан, катта ҳаво ёки газ босими берадиган генератори бўлса, ишни аралаш ҳолда ташкил этиш керак.
Пневматик машиналар ишлатилганда, қуйидаги схемалардан бири танланади:
ёнлама шамол тезлиги 3 м/сек. гача бўлганда, СУҚМ ўқидан бошлаб четига томон тозаланади; бир нечта машина бараварига ишлатилиши мумкин; ёнлама шамол тезлиги 3м/сек. дан ортиқ бўлганда, қор шамол йўналишида, СУҚМ нинг бир четидан иккинчиси томон тозаланади. Бунда машина бир томонга қор кураб, иккинчи томонга бўш юради.
Машинанинг биринчи ўтиши шамол эсаётган томондан, қоплама четидан 6-7 м. наридан бошланади.
Қор кураш, одатда, у ёға бошлагандан бошланади ва учиш-қўнишлар орасидаги вақтдан иложи борича кўп фойдаланишига ҳаракат қилинади.
Учишларга рухсат берилмаган ва манфий ҳарорат бўлган пайтда қор тўхтагандан кейин тозаланишга бошланади, акс ҳолда, агар қор ёмғирга айланиб кетса, қоплама юзасида яхмалак ҳосил бўлади.
Уйиб қўйилган қор зудлик билан роторли қор курагичлар билан четга чиқариб ташланади ёки ёндаги грунтли қисмга бир текис ёйиб ташланади. Қор тозалаш ишларида қатнашаётган машиналар гуруҳ-гуруҳ бўлиб ёки патрул усули билан ишлайди. Патрул усулини қўллаш учун учиш-қўнишлар орасидаги вақт А,Б класс аэродромлар учун 30 мин, қолган класслар учун-25 мин. бўлиши рухсат этилади. Қор тозалаш ишларида шамолли (пневматик) машиналарга кўпроқ эътибор берилади, чунки улар билан ишлаганда иш унуми энг юқори бўлади. (11-расм).
Машиналарнинг гуруҳ бўлиб ишлаши иш суръатини орттиради. Машиналар поғонама-поғона қилиб ишга туширилади, улар орасида 30-35 м. масофа қолдирилади. Плуг-чўткали қортозалагичлар ҳар ўтганда олдинги изни 0,3-0,4м қамраб олиши керак. Қор ёға бошлаганда, қалинлиги 2-3 см бўлганда, чўткалар ишлайди кейин қор қалин бўлганда плуглар ҳам ишга тушади.
Қоркурагич машиналар миқдори шундай бўлиши керакки, СУҚМ ни 1 соатдан оширмай тозалаб бўлсин:
(1)

бу ерда F-СУҚМ юзаси, м2; i-қор ёциш жадаллиги (башорат қилишда, қиш мавсумида энг кўп кузатилган жадаллик олинади), см/соат; b-машинанинг қамров кенглиги (қўшни полосаларни қамраб олиш ҳисобга олинади), м; плуг-чўткали машинанинг ўртача ишчи тезлиги, м/соат; hд-учиш-қўниш рухсат этиладиган қор қалинлиги (СУҚМ да), см; Кв- машиналар вақтидан фойдаланиш коэффициенти (плуг-чўткали машиналар учун 0,95).


СУҚМ ни қор ёғиши тугагандан кейин тозалаш лозим бўлганда, машиналар кетма-кет туширилади. Қор қалинлиги 8 см бўлганда, машиналар икки гуруҳга бўлинади. Биринчиси плуг билан қорни суриб кетади, иккинчиси изма-из юриб, чўткалар ёрдамида тозалаб боради. Плуг билан ишлаётган машиналар қор уюмини суришга қийналиб қолгунча сураверади. Шунинг учун тозалаш мумкин бўлган энг катта кенглик бор:
(2)
бу ерда m-машиналар ҳаракатини билдирувчи коэффициент (айланма схемада m=2, маятник схемада m=1); Qmax-машина сураётган 1 м. узунликдаги қор уюмининг энг катта массаси (ЗИЛ-130 базасидаги машина учун 300 кг. ГАЗ-53 А базасидаги машина учун-200 кг); -ёққан қор зичлиги, кг/м3; h-ёққан қор қалинлиги , м; -қор уюми (вали) узунлиги (1м).
Қор кўп ёққанда (5 см дан ортиқ) битта плуг-чўткали машина ёки машиналар гуруҳи қамраб оладиган энг катта кенглик СУҚМ энидан кам бўлади. Демак, қор уюмлари СУҚМ майдони ичида йицилади. Улар қопламанинг ён қиррасидан турли масофаларда йицилади: айланма схемада ишлаганда 0,5 ВСУҚМ-bmax; маятник схемада ВСУҚМ-bmax. Куралган қор уюмлари кейинги ишларга ҳалал бермаслиги учун уларни роторли қоркурагичлар билан тезда узоқлаштириш керак. Бу машиналар бир кураганда узоққа юборолмаслиги мумкин: машинанинг узайтириш қобилияти УЗ < 0,5 (ВСУҚМ0)-bmax (айланма схема) ва УЗ < BСУҚМ0-bmax (маятник схема) бўлганда.
РЙ ни янги ёққан қордан плуг-чўткали курагичлар билан тозалаш шартлари: ёнлама шамол 5 м/сек. гача тезликда бўлса, айланма схема билан; 5м/сек. дан катта тезликда бўлса, маятник схема билан.


Download 14,13 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   15   16   17   18   19   20   21   22   ...   25




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish