Хоналарга акустик ишлов бериш. Саноат кархоналарида шовқин даражасини ортиб кетишига шовқиннинг бирор бир тўсиққа, масалан, хонада деворларга, шифтга урилиб қайтиши натижасида товуш тўлқинларини кучайтириш ҳам сабаб бўлади. Шунинг учун шовқин даражасини пасайтиришда тўғри келаётган товуш тўлқинларигина эмас, балки қайтган товуш тўлқинларини ҳам камайтириш чора-тадбирларини кўриш мақcадга мувофиқдир.
Бунинг учун хона деворлари ва шифтларига шовқин ютувчи материаллар қоплаш йўли билан ишлов берилади; шунингдек, шовқин тўлқинлари тегиши мумкин бўлган зона майдонини ошириш мақсадида, ҳар хил шовқин ютувчи воситалардан қилинган плафонлар осиш яхши натижа беради. Бундай чора-тадбирлар туркумига акустик ишлов бериш ишлари дейилади.
Ҳар қандай қурилиш конструкциялари маълум миқдорда шовқин ютиш қобилиятига эга. Шовқин ютувчи материаллар сифатида фойдаланиладиган қурилиш конструкцияларининг шовқин ютиш коэффициенти =0,2 дан ката бўлиши шарти қўйилади. Саноатда умуман ишлатиладиган конструкциялар, масалан ғишт ва бетон конструкцияларининг товуш ютиш коэффициенти жуда кичик, =0,01 0,05.
Материалларнинг шовқин ютиши асосан материаллар ғовакларида товуш тўлқинлари ишқаланиш натижасида иссиқлика айланишлари рўй беради. Шунинг учун шовқин ютишда ишлатиладиган материал ғовак структурага эга бўлиши керак. Шунинг билан бирга шовқин келаётган томонга қараган ғоваклар очиқ, ички томонларида ғоваклар бир-бирига туташган бўлса, яхшироқ натижага эришилади. Шовқин ютувчи материаллар асосан синтетик толалардан ташкил топган бўлиб, уларни ўрнатганда қалинлиги 20-200 мм атрофида бўлади ва бундай қопламаларда шовқин ўрта ва юқори частоталари яхши ютилади.
Хонадаги шовқин миқдорини шовқин ютувчи материаллар ёрдамида камайтиришни қуйидаги формула ёрдамида топилади.
Бунда: В ва В - бинонинг шовқин юткич билан жиҳозламасдан олдин ва жиҳозлангандан кейинги ўзгармас қийматлари.
В миқдорини меъёрий хужжатлардан биноларнинг турларига қараб қабул қилинади ёки В =А (1- ) формула ёрдамида ҳисоблаб топилади. Бу ерда А - акустик ишлов бергунга қадар бинонинг шовқин
ютувчи эквивалент майдони; - ie бинонинг шовқин ютиш ўртача коффициенти. Уни билан топилади. - бинонинг ички юзалари майдони.
B миқдор усулида топилади. Бунда - бинонинг акустик ишлов берилгандан кейинги эквивалент юзаси, бу миқдор га тенг бўлади.
Бу ерда - акустик ишлов бериш йўли билан қўшилган қўшимча ютилган товуш; - акустик ишлов берилгандан кейин хонанинг ўртача шовқин ютиш коэффийиенти, у га тенг бўлади. Агар шовқин товуш ютувчи плафонлар ҳисобига камайтирилган бўлса:
билан топилади.
Бунда: - ҳар битта шовқин ютишнинг эквивалент юзаси; - шовқин ютгичлар сони.
Do'stlaringiz bilan baham: |