Ўзбекистон Республикаси алоқа ва ахборотлаштириш агентлиги



Download 19,84 Mb.
bet92/131
Sana03.07.2022
Hajmi19,84 Mb.
#736692
1   ...   88   89   90   91   92   93   94   95   ...   131
Bog'liq
Мажмуа ХФХ 15-15

7.4 Назорат учун саволлар

  1. Товуш интенсивлиги қандай аниқланади?

  2. Титраш қандай меъёрий кўрсаткичлар билан тавсифланади?

  3. Шовқин ва титрашга қарши қўлланиладиган конструктив ва техник тадбирларни айтиб беринг?

  4. Тебранишларни олдини олиш ва қарши курашда қандай

усуллардан фойдаланилади?
5. Титрашни олдини олишда қандай материаллардан фойданилади ?
6. Амарзизаторлар нима вазифани бажаради?
7.5 Назарий қисм.
7.5.1. Ишлаб чиқариш жараёнларида бўладиган шовқинлар тўғрисида маълумот.
Шовқинни камайтиришга қаратилган чора-тадбирлар
Янги саноат корхоналарини ва цехларини лойихалашда шу саноат корхонаси ва цехларида келиб чиқиши мумкин бўлган шовқин даражаларини аниқлаш муҳим вазифа ҳисобланади. Маълумки, шовқин чиқарувчи машина ва механизмлар саноат кархонасининг бирор цехида жойлашганлигини ҳисобга олиб, ана шу шовқинни теварак-атрофдаги ишлаб-чиқариш корхоналарига, аҳоли яшаш жойларига шовқин таъсирини камайтиришга қаратилган чора тадбирлар корхонани лойихалаш даврида ҳисобга олинади. Шовқинни таъсирини ҳисобга олиш асосан, қуйидаги вазифаларни ўз ичига олади:
1. Маълум нуқтада шовқин чиқариши мумкин бўлган ва шовқин тавсифлари аниқ бўлган шовқин манбаининг шовқин босими даражасини аниқлаш.
2. Шовқиннинг камайтирилиши лозим бўлган миқдори.
3. Шовқинни рухсат этиладиган миқдор даражасига келтириш чора-тадбирлари. Ҳисоблаш нуқтаси очиқ майдонда ёки берк хона ичида жойлашган бўлса буларнинг ҳар бири учун ҳисоблаш формулалари ҳар хил бўлади.
Ҳисоблаш саккизта октава оралиқ бўйича ўтказилади. Ҳисоблаб топилган шовқин даражалари қиймати йўл йўналиши мумкин бўлган қийматлар билан солиштирилади ва камайтирилиши лозим бўлган шовқин даражаси миқдори аниқланади (дБ):

Агар шовқин тарқатувчи манба хона ичида жойлашган бўлса, шовқин девор, пол, шифт ва бошқа жойларга тегиб кўп марта қайтиши натижасида хонадаги шовқин худди шундай ташқаридаги шовқинга нисбатан 10-15 дБ ортиб кетиши мумкин. Шунинг учун ҳам бино ичидаги ишлаётган машина, бино ташқарисида ишлаётганга нисбатан қаттиқроқ товуш чиқараётгандек туюлади.
Шунинг учун ҳам бино ичидаги шовқинни интенсивлигини аниқлаганда тўғри келаётган шовқин интенсивлиги билан бирга қайтган товуш интенсивлиги ни ҳам эътиборга олиш керак.

Бунда В- хона учун ўзгармас миқдор бўлиб В=А (1- ) га тенг. А- товуш ютиш эквивалент майдони, А- , бўнда - S юзага эга бўлган товуш ютуш ўртача коэффициенти. Шовқин ютуш коэффициенти бунда: - ютилган товушнинг интенсивлиги; - тушаётган товушнинг интенсивлиги, 1.
Шовқин манбаи яқинида шовқин даражаси тўғридан-тўғри манбадан чиқаётган товуш сифатида, ундан узоқлашганда эса, қайтаётган товушлар қўшилган ҳолда ифодаланади. Саноат кархоналарида I нинг миқдори 0,3-0,4 атрофида бўлади. Шунинг учун агар А=В деб қабул қилсак, хатолик унча катта бўлмайди.
Баъзи бир амалларни бажариб, дБ билан белгиланадиган шовқин ҳисобини қўйидагича ифодалаш мумкин.
L=L +10 lg(Ф/S+4/В)
Шовқин–турли частота ва тезликдаги товушларнинг тартибсиз бирикмасидир. Шовқин келиб сиқишига қараб механик, аэродинамик, гидродинамик ва электромагнит кўринишида бўлиши мумкин.

Download 19,84 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   88   89   90   91   92   93   94   95   ...   131




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish