29-расм. Таъқиқловчи, огоҳлантирувчи, бўйруқ берувчи ва
тушунтирувчи белгиларнинг турлари .
Таъсир табиати бўйича хавфли ва зарарли ишлаб чиқариш омиллари қуйидаги гуруҳларга бўлинади: жисмоний, кимёвий, биологик ва психофизиологик. Машиналарнинг ҳаракатланувчи қисмлари электр кучланиш, шовқин, силкиниш, тебраниш, ва бошқалар– буларнинг ҳаммаси жисмоний хавфли ва зарарли омиллардир.
Кимёвий хавфли ва зарарли ишлаб чиқариш омилларининг инсон организмига таъсири бўйича:
а) умумтоксик;
б) қўзғатадиган;
в) канцероген;
г) мутаген омилларга бўлинади..
Биологик хавфли ва зарарли омиллар биологик объектлардан иборат (ўсимликлар, жониворлар, бактериялар, вируслар), уларнинг таъсири жароҳатлар ва касалликларга олиб келади.
Психофизиологик омилларга жисмоний ва асаб – руҳий ортиқча юклашлар киради. Хавфли ва зарарли ишлаб чиқариш омилларининг йўқлиги ёки таъсири камайиши шикастланиш ва хасталиклар даражасини пасайтириш имконини беради.
Шунинг учун МХСТ уларнинг меъёр ва даражаларига қараб хавфли ва зарарли ишлаб чиқариш омилларини тоифалашга талабларни, шунингдек улардан ҳимоя услублари ва воситаларини белгилайди. Бу борада бир қатор белгилар мавжуд.
1. Таъқиқловчи (маън қилувчи)
2. Огоҳлантирувчи.
3. Буйруқ берувчи.
4. Кўрсатма берувчи ёки тушунтирувчи белгилар.
Белгилар ишлаб чиқариш бинолари, қурилиш майдонларида, шунингдек хавф манбаи мавжуд ускуналарга ўрнатилади.
Электр қурилманинг турли қисмларини муайян рангларга бўяш, ходимга ишлар бажаришда дарҳол мўлжални олишга имкон беради ва бахтсиз ҳодисалардан огоҳлантириш имконини беради.
Охирги йилларда атроф – муҳит муҳофазасига катта эътибор қаратилади. 3 та биологик сфера – ҳаво, сув, ер мавжуд. Тўлиқ ёнмайдиган ёнилғи маҳсулотлари, кимёвий ва металлургия ишлаб чиқариш чиқиндилари ҳавога чанг, олтин гугурт гази, углерод ва азот оксидлари, чақиш (қора смола) моддалари тарқалишига сабаб бўлади. Айниқса, автомобил газларида 1000 дан ортиқ зарарли ва заҳарли моддалар компоненти мавжудлиги тасдиқланган .
Аниқланган статистик маълумотларга асосан ҳар бир инсон организмига ўртача умри давомида қўйидаги миқдорда кимёвий моддалар ўтириб қолиши тасдиқланган.( 9 - жадвал )
Хасталиклар сони ҳавонинг софлик даражасига боғлиқ. Атроф ҳаво муҳофазасига йўналтирилган тадбирлар (ишлаб чиқаришнинг қуруқ услубларини намга алмаштириш, автоматлаштириш, ишлаб чиқариш жараёнларини механизациялаш, электромобиллар қўллаш, янги газонлар қуриш ва эскиларини қайта таъмирлаш – ушлаб олувчи аппаратлар, чангга бардошли камералар, электрфильтлар, санитария зоналарини ташкил қилиш, тизимлар ва назорат асбобларини қўллаш.
Do'stlaringiz bilan baham: |