3. Ёнғинларнинг ўчириш усуллари.
Ҳар қандай ёнғинларнинг ўчиришнинг асосини ўз вақтида хабар бериш ташкил этилади. Шунинг учун ёнғин ҳақида хабар бериш воситалари иш принциплари ва турларини билиш катта аҳамиятга эга.
Бундан ташқари, воситалардан энг асосийси ўз вақтида сигнал беришдир. Чунки, бу тармоқ ўт учириш командаси билан бевосита боғланган бўлади.
Охирги йилларда, бу мақсадда қўл билан хабар берувчи мосламалардан ташқари автоматик хабар берувчи қўрилмалар кенг қўлланилмоқда. Бу асбобларнинг иш принципи хараратни кўтарилиши, тутун пайдо бўлиши, алангани кўтарилиши натижасида ҳосил бўладиган ўзгаришларнинг қабул қилишдан иборат. Бу хабарчилар 60 – 800С ҳароратга мосланиб. ҳаракат шу даражага етганда ишга тушади. Хизмат муҳофазаси майдони 15 м. га тенг.
Конструкцив тузилиши беметалл элементлар, термопора, ярим ўтгазгичларга асосланган. Охирги йилларда ярим ўтгазгичли иссиқлик хабарчилари (терморизисторли), РУОП –1 - радио изотопли қурилма кенг қўлланилади.
Бугунги кунда, ўт учириш воситалари сифатида сув, сув буғлари, кимёвий ва механик кўпиклар, инерт ва ёнмайдиган газлар, қаттиқ ва кукунсимон материаллар, махсус кимёвий моддалар ва аралашмалардан фойдаланилади.
Сув ўт учириш учун энг кўп қўлланиладиган воситадир. Сувнинг асосий ўт учириш хусусияти кўп миқдорда иссиқлик ютишга асосланганлигидир. Бу мақсадда катта, ўрта ва паст босимдаги сув тармоқларидан фойдаланилади. Паст босимдаги сув тармоқларидан камида 10 м. масофага сувни отиши керак. Юқори босим эса 10 м. дан узоққа отиш имконини беради. Шу асосда, сув тармоғининг диаметри, гидрантлар сони, ҳавуз сонини, яъни, ҳажми аниқланади.
Кўпик билан ўчириш кимёвий ва механик кўпиклар билан амалга оширилади.
Кимёвий кўпик - 80% карбонат ангидрид гази, 17% сув ва -3% кўпик ҳосил қилувчи моддалардан иборат.
Механик кўпик - эса 90% ҳаво, 9,6% сув ва 0,4% кўпик ҳосил қилувчи моддалардан иборат.
Кимёвий кўпиклар асосан қўлда ишлатиладиган ўт ўчиргичлардан қўлланилади. Механик купиклар 4-6% кўпик ҳосил қилувчи кукунлар ёки аралашмаларнинг сув ва ҳаво аралаштириш ҳисобига генераторлар орқали амалга оширилади.
Энг кўп ишлатиладиган - кимёвий кўпикли ўт ўчиргич - ОХП-10 самарадор ҳисобланади. Бу турдаги асбобда кўпик натрий бикорбанатнинг сувли эритмаси, темир сулъфат тузи, сульфат кислотаси билан реакцияга киришишидан ҳосил бўлади.
Ҳаво механик мослама эса (ПВГ) - ҳаво сув ва кўпик ҳосил қилувчи моддалардан иборат.
Охирги йилларда ёнғин учириш учун инерт аралашмалар, сув бўғи, карбан диоксиди, азот, аргон, галоген бирикмалари, яъни, бром этил, хлорбромметандан фойдаланилади. Карбон диоксиди айниқса аккумулятор станцияларида, омборларида, электр ускуналарда кенг қўлланилади.
Ёнғинни кукун моддалар билан учириш кенг тарқалаган усуллардан биридир. Бу усул сув ва кўпик билан ўчмайдиган ёнғинларда қўлланилади.
ПС-1, ОП - турдаги кукун воситаларидан фойдаланилади. Бу воситалар материалларни каррозияга олиб кетмайди ва ток ўтказмайди. Шу сабабли, электр ускуналарида кенг қўлланилади. Энг оддий усуллардан бири эса қум, ёнмайдиган материал (кигиз) билан учиришдир.
Автоматик ўт ўчиргичлар спринклерлар дейилади. Бу асбобнинг бошчасига 72, 93, 141 ва 1820С да эрийдиган қалпоқчалар жойлаштирилган бўлади. Шу иссиқлик ҳолатида материал эрийди ва мосламадан сув автоматик равишда оқиб чиқади. Ҳар бир спренклер 6-12 м2 майдонга сув сачратиш қобилиятига эга.
Демак, ёнғин ўчириш учун ҳар томонлама ёндошиш, яъни, конструктив, техник усуллардан фойдаланиш мақсадга мувофиқдир.
Охирги йилларда бир қатор хорижий мамлакатларда шу жумладан, Россияда ёнгинга қарши янги асбоб ва ускуналар ва
ёнмайдиган кийимлар ишлаб чиқилган ва амалиётга жорий этилган Уларнинг айримларининг умумий кўриниши 28-расмда келтирилган
Do'stlaringiz bilan baham: |