Ўзбекистон Республикаси алоқа ва ахборотлаштириш агентлиги



Download 19,84 Mb.
bet50/131
Sana03.07.2022
Hajmi19,84 Mb.
#736692
1   ...   46   47   48   49   50   51   52   53   ...   131
Bog'liq
Мажмуа ХФХ 15-15





12-Мавзу.Ишлаб чиқариш санитарияси ва ёнғин
хавфсизлигини таъминлаш.


Режа:

  1. Ёнғинни келиб чиқиш сабаблари.

  2. Ёнғинга қарши чора тадбирлар.

  3. Ёнғинларни ўчириш усуллари.

Таянч иборалар: Сабаб, ёниш, материаллар, ўтга чидамлилик, ўз-ўзидан алангаланиш, чора тадбирлар, ёнғин хавфи бўйича даражалар, тўсиқлар, деворлар, антипирин, мустаҳкамликнинг ошириш, ўчириш мосламалари, хабар берувчи мослама, кўпиклар, механик кўпик, автоматик ўт учириш.

1. Ёнғинни келиб чиқиш сабаблари.


Ёнғин саноат корхоналари, халқ хўжалигининг барча тармоқ-ларида берадиган зарари жиҳатидан табиий офатларга тенглашадиган ҳодиса ҳисобланади.
Ёнғин натижасида иқтисодий зарардан ташқари, оғир бахтсиз ҳодисалар, яъни зарарланиш, куйиш, кишилар ҳалокати содир бўлади.
Ёниш деб - мураккаб оксидланиш жараёнида ёнувчи моддалардаги бир модданинг иккинчи моддага айланиши оқибатида катта миқдорда иссиқлик ва нурланиш ажралиши билан кечадиган холатга айтилади.
Ёнғинга асосан уч омил-.ёнувчи модда, ёндирувчи муҳит, қиздириш жараёни сабаб бўлади.
Ишлаб чиқариш жараёнларида ёнғин турли сабаблар натижасида содир бўлади. Энг асосий сабаб- техника хавфсизлиги қоидаларига амал қилмасликдир. Навбатдаги сабаблардан бири эса шу жараён учун қўллаш мумкин бўлмаган турли ёнувчи материаллардан фойдаланишдир. Материалларнинг ўт манбаи иштирокида ёки манба олиб қўйилганида алангаланиш ёки парчаланиш хусусияти - ёнувчанликдир.
Шу сабабли, ёниш хусусиятига қараб материаллар уч хил бўлади.
1.Ёнмайдиган - ёниб кул ёки кўмирга айланмайдиган материаллар.
2.Қийин ёнадиган - аланга таъсирида тутаб ёнадиган, аланга таъсири олинганда ўчадиган материаллар.
3.Ёнадиган - аланга ва юқори ҳароратда алангаланиб ёнадиган материаллар.
Қўлланиладиган материалларнинг турига қараб иморат ва иншоотларнинг ўтга чидамлилик даражаси қурилиш меъёрлари ва қоидаларига (ҚМҚ) асосан белгиланади (категорияси,тоифаси)
Агар Qа Qтқ шарт бажарилса, биноларнинг ўтга чидамлилиги таминланган ҳисобланади.
Бу ерда. Qа = бинонинг амалдаги ўтга чидамлилик даражаси.
Qтк = талаб қилинадиган ўтга чидамлилик даражаси.
Маълумки, турли материалларнинг ўтга чидамлилиги турличадир.
Масалан, темир-бетон конструкциялар 2 - 3,5 соат, ғишт 10000С гача ҳароратга чадайди, мармар эса 9000С да таркибидаги сувни юқотиши натижасида парчаланади, шефер ҳам 3000С ҳароратда сувни юқотади ва 600-7000 С да сочилиб кетади, сопол плиталар
14000 С да ҳам бўзилмайди лекин, ёғоч материаллар 270 – 2800 С гача қиздирилса ўз ўзидан алангаланиш хусусиятига эга. Шу сабабли, ёғоч материалллардан тайёрланган конструкцияларнинг ёнғинга чидамлилиги мураккаб кимёвий таркиблар, яъни, антипиринлар ёрдамида амалга оширилади. Бу таркиб аммоний сульфат ва бўр аралашмасидир. (Na2 B6 O7 ).
Умуман, ёниш жараёни - ёнувчи модда молекулаларининг кислород молекуласи билан бирикиш ходисасидир. Ёнишда оксидланиш реакцияси содир бўлади. Натижада иссиқлик ажралиб кетиши тезлашиб кетади ва ўз-ўзидан алангаланиш ҳодисаси рўй беради. Бу ҳарорат турли моддаларда хар хил бўлади.
Масалан, А-73 бензинда 2550С, ёғочда 255 – 4000С гача, ленолиумда эса 4000С га тенг.
Шу сабабли, иморатларнинг эшикларини чидамлилигини ошириш, яъни 1,5 соатга чидамли қилиш мақсадида қалинлиги 3-4 см ёнмайдиган материаллар билан қоплаш амалиётга жорий этилган. Бу максадда, қийин алангаланадиган поливинилхлорид, фторопласт, корбамид смоланинг органик бирикмаларидан фойдаланилади.
Термопластик - пластмассалар эса 1000С да юмшайди, шу билан бирга ёмон хид чиқаради. Шунинг учун, иморатларнинг тоифасига қараб одамлар кўп ишлайдиган шароитларда бу материаллар кенг фойдаланиш тавсия этилмайди.
Ҳавонинг газ билан аралашмаси етарли миқдорда йиғилса, маълум шароитда қиздирилса алангаланиб кетади - бу эса ёниш ҳарорати деб аталади. Бу ҳолат ёниш тезлигига боғлиқ. Масалан, газларда ёниш тезлиги 0,3-0,8 м/сек. га тенг

Download 19,84 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   46   47   48   49   50   51   52   53   ...   131




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish