Ўзбекистон Республикаси алоқа ва ахборотлаштириш агентлиги


Экологик хавфли вазиятлардаги ҳаракатлар



Download 19,84 Mb.
bet46/131
Sana03.07.2022
Hajmi19,84 Mb.
#736692
1   ...   42   43   44   45   46   47   48   49   ...   131
Bog'liq
Мажмуа ХФХ 15-15

4. Экологик хавфли вазиятлардаги ҳаракатлар.


Экологик тусдаги фавқулодда вазиятларга тупроқ таркибини ўзгариши, атмосфера (ҳаво) ва гидросфера ( сув) таркибларининг ўзгариши шаклида намаён бўлади. Бу ҳолатларни таҳлил қилишдан олдин унинг таърифини қўйидагича изоҳлаймиз.
Экологик фавқулодда вазият – табиий ва инсон омили таъсирида табиий муҳим компонентларнинг ўзгаришидир. Бу ҳолатларда асосий ҳаракатлардан бири тупроқ ва ернинг зарарли моддалар ҳамда саноат чиқиндиларидан ҳимоялашдир. Шу асосда ернинг шўрланишини, тоғ кон ишларида ернинг ўпирилишларини ва ерни қуриб қолишининг олди олинади.
Атмосферанинг хавфли ва заҳарли моддалардан ҳимоялаш борасида корхона ва ташкилотлар томонидан техник ва конструктив тадбирлар амалга оширилиши лозим. Охирги йилларда иқлимнинг ўзгариши, азон қатламининг емирилиши, кислород танқислиги каби глобал вазиятлар кузатилмоқда, Бу каби вазиятлар мамлакатлараро келишувлар асосида амалга оширилмоқда.
Гидросфера ҳолатининг ўзгаришида хатти-ҳаракатлар, ер усти ва ости сув манбаларининг тозалигини таъминлаш, саноат чиқинди сувларини тозалашнинг замонавий усулларидан фойдаланиш орқали амалга оширилади. Айниқса, ичимлик суви танқислигига барҳам бериш, сув заҳираларини камайишига йўл қўймаслик бу харакатларнинг асосидир. Шу асосда янги сув заҳиралари ва тозалаш тизимлари шакллантирилмоқда.
Бугунги кунда ҳайвонат ва усимлик дунёсини авайлаб асраш долзарб масалага айланди. Айрим йўқолиб бораётган турларни ҳимоялаш борасида олиб борилаётган ишлар, “Қизил китоб” га киритиш бўйича қилинаётган ишлар диққатга сазавордир. Экологик ўзгариш натижасида турли зараркунанда ва касалликларнинг кўпайиши асосида усимликларнинг нобуд бўлиши каби ҳолатлар кўзатилмоқда. Бу борадаги хатти ҳаракатлар эса янги кураш ва ҳимоялаш усулларини яратишга қаратилади.
Охирги йилларда ўта хавфли ва юқумли касалликларнинг сони ( вабо, улат, чечак, безгак, ОИТС, грипп ва бошқалар) республикамизда кескин камайган бўлсада харакатларнинг асосини соғлам турмуш тарзини шаклантириш, санитария - гигиена талабларига риоя қилиш, даволаш профилактика ишларини тўғри ташкил этишга қаратилади.
Юқорида қайд этилган вазиятлардан ташқари турмушдаги ва ҳаётдаги мавжуд хавф-хавфлар ҳолатида, яъни, турмушдаги, кўча ва йўллардаги, дам олишдаги ва криминоген ҳолатларда харакатларни тўғри ташкил этиш ҳам муҳим аҳамиятга эга. Айниқса, бу ҳолатларда биринчи тиббий ёрдамни малакали ташкил этиш бахтсиз воқеаларни ўз вақтида бартараф этиш имконини беради.
Озиқ-овқат ва маиший кимё маҳсулотларидан фойдаланиш, симоб тўкилиб кетиши, дори ва дармонлардан фойдаланишдаги захарданиш ҳолатларида ҳаракатлар тизимини ва телефон рақамларини билиш ҳар бир фуқаронинг бурчи ҳисобланади.
Охирги йиллларда бутун дунё бўйлаб янги хавф, яъни, терористик ҳаракатлар кўзатилмоқда, Шу сабабли, бундай вазиятларда ҳуқуқ тарғибот органлари вакилларининг кўрсатмалари асосида вазиятни тўғри баҳолаган ҳолда иш кўриш лозим. Айниқса, нотаниш яъни, эгасиз буюмни кўриб қолганда ҳаракатни тўғри ташкил этиш жуда муҳим аҳамиятга эга.


Download 19,84 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   42   43   44   45   46   47   48   49   ...   131




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish