208
Низом капиталига мол-мулкни киритиш чоғида ҳам «Резерв сармоя» счётида
қўлланилади.
ТМЗ каби жорий активларни қайта баҳолаш бухгалтерия ҳисобининг
асосий тамойилларини («эҳтиёткорлик» ёки «консерватизм» тамойиллари)
зид келади ҳамда «Товар моддий резервлар» 4 – сон БҲМСга мувофиқ ТМЗ
таннарҳи ва соф фойда қийматидан энг кам баҳо бўйича баҳоланади. Бироқ‚
агар гарчи ТМЗни қайта баҳолаш амалга оширилган бўлса‚ қайта баҳолаш
суммаси уларни сотиш (ёки ишлаб чиқаришга жалб этиш) тадбирлари бўйича
хўжалик юритувчи субъектнинг даромадига қўшилади. Фақат фавқулодда
ҳолатларда (резервлар баҳосини пасайишида‚ резервларга зарар етишида‚
улар-нинг эскиришида) ТМЗ баҳоси пасаяди ҳамда ўз капитали счётларга
таъсир кўрсатмайди.
8520 –
«Резерв капитали» ҳисобварағидан турли резервларни ҳисобга
олишда фойдаланилади.
Акциядорлик жамиятлари резерв капитали
Низомда белгиланган
миқдорда унга қадар ҳар йили соф фойдадан ажратмалар йўли билан
шакллантирилади:
8710 –
«Ҳисобот давридаги тақсимланмаган фойда (қопланмаган зарар)»
ҳисобварағи дебети.
8510 –
«Резерв капитали» ҳисобварағи кредити.
Резерв капитали унинг зарарларини қоплаш‚ имтиёзли акциялар бўйича
дивидендлар тўлаш‚ акциядорларнинг талабларига кўра
акцияларни сотиб
олиш‚ жамият облигацияларини сўндириш‚ қарзни ҳисобдан чиқариш ҳамда
сўндириш имкониятлари мавжуд бўлмаганда бошқа мақсадлар учун
мўлжалланган.
Масалан‚ ҳисобот даврида фойда мажуд бўлмаганда имтиёзли акциялар
бўйича дивидендлар тўланади:
8510 -
«Резерв капитали» ҳисобварағи дебети.
6610 –
«Тўлов учун дивидендлар» ҳисобварағи кредити.
Хўжалик юритувчи субъект тугатилаётганда турли дебиторларнинг
қарзлари ҳисобдан чиқарилади.
8510 -
«Резерв капитали» ҳисобварағи дебети.
4010 -
«Буюртмачи ва харидорлардан олинадиган ҳисобрақамлар»
ҳисобварақлари кредити.
Хорижий инвестициялар иштирокидаги хўжалик юритувчи субъектларда
таъсис ҳужжатларида белгиланган миқдорларда
резерв капиталини ташкил
этиш ҳам қонун ҳужжатларида назарда тутилган. Адлия вазирлигида 1997
йил 29 декабрда рўйхатдан ўтказилган «Юридик шахслардан ундириладиган
даромад (фойда) солиғини ҳисоблаш ва тўлаш тартиби тўғрисида»ги 382 –
сонли йўриқномага мувофиқ хорижий инвестиция иштирокидаги хўжалик
юритувчи субъектлар учун солиққа тортиладиган даромад резерв фондига
209
20% гача миқдорда ажратмалар суммасига мазкур фонд Низом капиталининг
25% и миқдорига етгунга қадар камайтирилади.
Таъсис ҳужжатларига ва ҳисоб сиёсатига мувофиқ турли мақсадлар учун
резерв фонди бошқа хўжалик юритувчи субъектларда ҳам
ташкил этилиши
мумкин.
Резервларни ташкил қилиш билан боғлиқ бўлган муомалалар 2010,
2310, 2510, 9400 –
счётларнинг дебетида ва 8910 – «Келгуси давр
харажатлари ва тўловлар резерви» счётининг кредитида акс эттирилади.
Ташкил этилган резерв ҳисобидан қопланган харажатлар сум-масига
8910 –
«Келгуси давр харажатлари ва тўловлар резер-ви» счёти
дебетланиб, 2310 –«Ёрдамчи ишлаб чиқариш», 6710 – «Меҳнат ҳақи
бўйича ходимлар билан ҳисоб – китоблар» счётлари кредитланади.
Do'stlaringiz bilan baham: