Ўзбекистон республикаси алоқА, ахборотлаштириш ва телекоммуникация технологиялари давлат қЎмитаси тошкент ахборот технологиялари университети



Download 1,74 Mb.
Pdf ko'rish
bet60/123
Sana23.02.2022
Hajmi1,74 Mb.
#177882
1   ...   56   57   58   59   60   61   62   63   ...   123
Bog'liq
moliyavij va boshqaruv hisobi fanidan darslik (1)

 
 
 
 
 
 
 


112 
10-
Мавзу: Ишлаб чиқариш заҳиралари ҳисоби 
1.
Материалларнинг туркумланиши. 
2.
Материалларнинг баҳоланиши. 
3.
Материалларнинг келишини ҳисобга олиш. 
4.
Материалларнинг сарфланишини ҳисобга олиш. 
Хулоса. 
Мавзу юзасидан савол ва топшириклар. 
Таянч иборалари. 
1.
Материалларнинг туркумланиши
Корхоналарнинг ишлаб чиқариш захираларига ишлаб чиқариш 
жараёнида мехнат предметлари киради. Улар хар бир ишлаб чиқариш 
жараёнида фойдаланилади ва уз кийматини тула равишда янги ишлаб 
чикарилаётган маҳсулотга утказади. 
Материалларнинг бухгалтерия ҳисоби олдига куйидаги асосий 
вазифалар куйилган: 
• 
ишлаб чиқариш захираларини сакланиши устидан назорат урнатиш; 
• 
омбордаги мавжуд ишлаб чиқариш захираларининг белгиланган 
меъёридан ошмаетганлигини назорат килиш; 
• 
ишлаб чиқариш захираларининг келиб тушиши, сакланиши ва 
сарфланиши билан боглик булган хўжалик жараёнларини хужжатларда тугри 
расмийлаштириш; 
• 
ишлаб чиқаришга сарфланаетган захираларнинг белгиланган 
меъёрларига амал килишини ва калькуляция объектлари бўйича тугри 
таксимлашни назорат килиш. 
Материаллар хам товар-моддий захиралар таркибига киради. "Товар-
моддий захиралар”деб номланган 4-сонли Ўзбекистон Республикаси 
бухгалтерия ҳисоби миллий стандартарига асосан, "Товар-моддий 
захиралар”- бу хўжалик юритувчи субъектларнинг куйидаги шаклдаги 
активларидан иборат:
а) ишлаб чиқариш ва хизмат кўрсатиш жараёнида ишлатилиши кузда 
тутилган хом-ашё, материаллар, сотиб олинган ярим тайёр маҳсулотлар ва 
бутловчи буюмлар , ёкилги эхтиёт кисмлар, бошка материаллар хамда арзон 
баҳоли ва тез эскирувчи буюмлар;
б) тугалланмаган ишлаб чиқариш; 
в) хўжалик юритувчи субьектнинг оддий фаолиятида сотиш учун 
мулжалланган тайёр маҳсулот ва товарлар. 
Мавжуд булган товарларни моддий захиралар таркибига киритмаслик 
холлари. Инвентаризация килинаётган даврда компаниянинг эгалик килиш 


113 
хукуки булмаган товарлар топилиши мумкин. Бу мижознинг буюртмасига 
асосан тайёрланган, у томонидан туланган (яъни, олди-сотди битими 
бажарилган), унга карашли ва жунатишни кутаётган товарлардир. Уларни 
сотиш жараёниини кайд килиш зарур. Моддий захиралар таркибига 
кирмайдиган товарларнинг яна бир тоифаси бу - консигнациядаги 
товарлардир. консигнация - бу комитент ёки консигнант деб аталадиган 
мулкдорнинг 
уз 
товарларини 
бошка 
компания 
омборларида 
жойлаштиришидир. консигнатор бундай товарларни узининг моддий 
захиралари таркибига киритмаслиги керак, чунки реализация давригача бу 
товарлар жунатувчи - консигнантнинг мулки ҳисобланади. 
Ишлаб чиқариш захиралари, яъни товар-моддий захиралар 
куйидагилардан энг кам киймати бўйича баҳоланади: 
а) таннарҳ бўйича; 
б) соф сотиш киймати бўйича. 
Материаллар ҳисобини тугри ташкил килишда уларни илмий асосда 
туркумлаш мухим ахамиятга эга. 
Материалларнинг ишлаб чиқариш жараёнида бажарадиган ролига 
караб куйидаги гурухларга булинади: хом-ашё ва асосий материаллар; Ёрдам 
материаллар, сотиб олинган ярим фабрикатлар, чикиндилар (кайтарилган), 
ёкилги, тара ва тара материаллари, эхтиёт кисмлари, кам баҳоли ва тез 
эскирувчи буюмлар. 
Хом-ашё ва асосий материаллар ишлаб чикарилаётган маҳсулот-
ларнинг моддий асосини ташкил килувчи мехнат предметларидир.
Хом-ашёларга кишлок хўжалиги ва казилма саноатининг маҳсулот-
лари (дон, пахта, сут, гушт, сабзавот маҳсулотлари ва бошкалар) киради. 
Материалларга кайта ишлаш саноати маҳсулотлари,- ун, ёг, ёкилги мойлаш 
материаллари, канд ва бошкалар киради. 
Ёрдам материаллар хом-ашё ва асосий материалларга кушимча 
равишда фойдаланилади ва ишлаб чикарилаётган маҳсулотларга маълум 
даражада истеъмол хусусиятларини беради, шунингдек, мехнат воситаларини 
таъмирлашда ва ишлаб чиқариш жараёнини енгиллаштириш учун 
фойдаланилади. 
Шуни эътиборга олиш зарурки, материалларни асосий ва Ёрдам 
материалларга булиш шартли характерга эга булиб бир тармоқда асосий 
ҳисобланган материаллар бошка тармоқлар учун Ёрдам материал булиши 
мумкин. 
Сотиб олинган ярим фабрикатлар- кайта ишлашнинг маълум 
боскичини утган, лекин тайёр маҳсулот холатига етмаган хом-ашё ва 


114 
материаллардир. Маҳсулот ишлаб чикраиш жараёнида улар хам асосий 
материаллар ролини бажаради ва уларнинг моддий асосини ташкил килади.
Ишлаб чиқаришдан кайтарилган чикиндилар- тайёр маҳсулот ишлаб 
чиқариш жараёнига сарфланган хом-ашё ва материаллар, ярим фабрикатлар 
кайта ишлаш жараёнидаги қолдиқлари. 
Ёкилгиларни учга булиш мумкин,- технологик ёкилгилар, двигатель ва 
хўжалик ёкилгилари. Технологик ёкилгилар технологик иақсадлар учун 
фойдаланилади. Двигатель ёкилгилари эса двигателни юргизиш учун 
ишлатилади. Хўжалик ёкилгилари иситиш учун фойдаланилади.
Тара ва тара материаллари (коробкалар, коплар ва бошкалар) тайёр 
маҳсулотлар, ярим фабрикатлар, материаллар ва бошка нарсаларни 
кадоклаш, транспортировка килиш ва саклаш учун фойдаланилади. 
Эхтиёт кисмлар- машина, асбоб-ускуна ва бошка мехнат воситаларини 
таъмирлаш учун ишлатилади. 
Бундан ташқари ишлаб чиқариш захиралари хар бир туркумнинг ичида 
хам маълум белгилари ва сифат курсаткичларига караб гурухланади. 
Масалан: Материалларнинг юкоридаги туркумланиши уларнинг синтетик ва 
аналитик ҳисобини ташкил килиш учун фойдаланилади. 

Download 1,74 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   56   57   58   59   60   61   62   63   ...   123




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish