Ўзбекистон республикаси алоқА, ахборотлаштириш ва телекоммуникация технологиялари давлат қЎмитаси тошкент ахборот технологиялари университети



Download 1,74 Mb.
Pdf ko'rish
bet28/123
Sana23.02.2022
Hajmi1,74 Mb.
#177882
1   ...   24   25   26   27   28   29   30   31   ...   123
Bog'liq
moliyavij va boshqaruv hisobi fanidan darslik (1)

 
1. 
Ҳужжатлар ва улар ҳақида тушунча. 
Бухгалтерия ҳисоби усули элементларидан бири ҳужжатлаштириш 
бўлиб, унинг аҳамияти хўжаликни юритишда, бошқарувни оқилона ташкил 
этишда, шунингдек ҳисоб ишларини юритиш олдига қўйилган вазифа ҳамда 
талабларга жавоб беришда зарурийдир. 
Ҳужжатлар Ўзбекистон Республикаси статистика ташкилоти ишлаб 
чиққан ва тасдиқлаган махсус бланкаларга рўй берган ёки содир этилиши 
керак бўлган хўжалик жараёнларини ҳамма реквизитларни акс эттирилган 
ҳолда тузилади. Бундан ташқари корхона махсуслаштириб ишлаб чиққан 
бланка шакллари ҳам қўлланилади, ушбу ҳолларда ишлаб чиқилган 
бланкалар шакли молия ташкилотлари томонидан тасдиқланиши керак. 
Бланкаларни эскирганларини, ҳамда андозага жавоб бермайдиган 
шаклларини ишлатиш таъкикланади. Ҳозирги даврда корхоналар ўз 
бухгалтерия ҳисобини юритишда замонавий техника воситаларидан кенг 
фойдаланмоқдалар. Бунда корхоналарга бирламчи ҳужжатларни ҳамма 
стандартлар талабига риоя этган ҳолда, ҳисоблаш техникалари орқали ишлаб 
чиқаришга рухсат этилган. 
Ўзбекистон Республикаси ўрнатган қонунчилигида белгиланган 
ҳолларда баъзи ҳужжатлар қатъий ҳисобда олиб борилади. Бундай 
бланкалардан фойдаланиш ва улар асосида ҳисоб юритиш тартиби ҳамда 
улардан фойдаланувчи корхоналар доираси молия вазирлиги ва тегишли 
бошқармалари томонидан белгиланади.
Қатъий ҳисобда турган бланкалар ўрнатилган тартибда тартиб рақами 
билан белгиланади, албатта корхона муҳри, маъсул ходими имзо билан ҳам 
тасдиқланиши зарур. 
Бланкаларга маълумотлар акс эттирилиш аҳамияти шундаки, 
авваламбор хўжалик жараёни исботини берса, иккинчидан мулкчилик 
сақланишини таъминлайди ва яна корхона ички бошқаруви учун ҳамда 


47 
юқори бошқаруви, аудит назорати, текшируви учун ҳам хизмат қилади. 
ҳужжатдаги 
маълумотлардан 
фойдаланиб 
корхона, 
муассасалар, 
ташкилотлар фаолияти ўрганилади, таҳлил қилинади, баҳо берилади ва 
тегишли хулосалар чиқарилиб улар асосида чора-тадбирлари белгиланади, 
тегишли қонун қоидалар қабул қилинади ва ҳаётга тадбиқ этилади.
Хўжалик муомалаларини ҳужжатлаштириш корхонани оператив 
бошқаришга самарали таъсир кўрсатади, бошкарув ходимларининг ўз 
вазифаларини суиистеъмол қилмасдан. виждонан бажаришни таьминлайди. 
Корхонада хужжатларни расмийлаштириш тартиби шундай йулга 
қўйилиши керакки, у сохталаштириш имкониятини, ўз вақтида келиб 
тушмаслиги на уларни бухгалтерия ҳисобида кечикиб расмийлаштиришини 
истисно қилсин. Мазкур масалада корхона рахбарлари томонидан тегишли 
назоратнинг йўқлиги нохуш оқибатларга олиб келиши ҳамда пул ва товар-
моддий бойликларнинг талон-тарож қилинишига олиб келиши мумкин. 
Шунинг учун ўтказилаётган хўжалик муомалаларига доир ҳужжатлар 
ҳаракати устидан корхона раҳбари томонидан ҳам, бош бухгалтер томонидан 
ҳам ўзаро икки томонлама назорат йўлга қуйилиши лозим. Бунинг учун 
корхонада хужжатларнинг аниқ айлани-шини йўлга қуйиш ва масъул 
ижрочиларни кўрсатган холда ҳужжатлар оборотининг турли босқич 
чизмалар кўринишида графиклар ёки ишлар рўихатиин тузиш керак бўлади. 
Ҳужжатлар айланиши графигини амалга ошириш устидан назоратни бош 
бухгалтер амалга ошириши керак. 
Бухгалтерия ҳисобида ҳужжат амалга оширилган хўжалик муомаласи 
тўғрисида ёзма гувоҳлик бўлиб, бухгалтерия ҳисоби маълумотларига юридик 
куч бағишлайди. Бухгалтерия ҳисобида ҳамма хўжалик муомалаларини 
ҳужжатлаштириш жорий бухгалтерия ҳисоби маьлумотлари на молиявий 
ҳисобот курсаткичларига исботловчи куч беради. Баъзи ҳолларда хўжалик 
торти-шувларини хўжалик суди томонидан тўғри ҳал қилиш имконини 
беради. 
Ҳужжатлаштириш ёрдамида хўжалик маблағлари ҳаракатинн ўз 
вақтида тўғри ҳисобга олиш, шунингдек, бир моддий жавобгар шаҳсдан 
иккинчисига ўтказишда моддий бойликларнинг бутлиги таъминланади. 
Шунинг учун ҳам хўжалик муомалаларини ҳужжатлаштириш натижасида 
корхона мол-мулкининг бутлиги таъминланади. 
Корхона ва ташкилотларда ҳисоб-китобларни амалга ошириш
молиявий натижаларни аниқлаш, хуллас, барча жараёнлар ҳужжатларда акс 
эттирилади. Бу эса корхонада амалга оширилган хўжалик муомалаларни 
устидан назорат ўрнатиш билан бирга, иш юритишда муайян тартиб-
интизомни йўлга қўйилади ва оқибат натижада ҳисобни мустаҳкамлайди. 


48 
Ҳисоб ишларини умумлаштиришга фақат тўгри расмийлаштирилгаи 
ҳужжатлар, яъни белгиланган техник андозаларда кўзда тутилган барча 
реквизитлари тўлдирилган ҳужжатлар қабул қилинади.
Ҳужжатларга қуйиладиган асосий талаблар қуйидагилардир: 
♦ ўз вақтида тузиш; 
♦ тўлиқ ва ишончли бўлиши; 
♦ хўжалик фаолияти устидан дастлабки ва жорий назоратни олиб бориш. 

Download 1,74 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   24   25   26   27   28   29   30   31   ...   123




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish