Ўзбекистон республикаси алоқА, ахборотлаштириш ва телекоммуникация технологиялари давлат қЎмитаси тошкент ахборот технологиялари университети



Download 1,74 Mb.
Pdf ko'rish
bet36/123
Sana23.02.2022
Hajmi1,74 Mb.
#177882
1   ...   32   33   34   35   36   37   38   39   ...   123
Bog'liq
moliyavij va boshqaruv hisobi fanidan darslik (1)

 
8
. Бухгалтерия ҳисобининг бош журнал шакли. 
Бухгалтерия ҳисобининг бош журнал шаклида жамлама ҳисоб регистри 
бош журнал орқали юритилади. Ушбу шаклда хронологик ва систематик 
ёзувлар бир ҳисоб регистрида, яъни бош журналда олиб борилади. 
Бухгалтерия ҳисобининг ушбу шаклида ҳар бир хўжалик муомаласига 
бошланғич хужжатлар асосида мемориал-ордер ёзилади ва унга асосланган 
ёзув бош журналга кўчирилади. Ҳар бир мемориал-ордер ва унга илова 
қилинган бошлангич ҳужжатлар асосида ҳисобварақларга ёзувлар ёзилади. 
Ҳисобот ойининг охирида эса ҳисобварақлар бўйича оборот қайдномалари 
тузилади. Ушбу қайднома жами бош журналдаги тегишли ҳисобварақлар 
обороти билан таққосланади. 
9. 
Информацион технологияларга асосланган бухгалтерия ҳисоби 
шакли. 
Корхона ва ташкилотларда ҳисоб ишларининг самаралорлигини 
ошириш ҳамда вақтни тежаш мақсадида бухгалтерия ҳисобининг замонавий 
шакли - информацион технологияларга асосланган шакли хаётга татбиқ 
этилиб келинмокда. Ушбу шаклнипг бир қанча афзалликлари мавжуд: 

бухгалтерия ҳисоби ҳужжатларидаги маълумотларни қайта ишлашни 
тезлаштиради; 

иқтисодий маълумотларни қайта ишлашда банд бўлган ходимлар 
сонини қисқартиради ҳамда меҳнат унумдорлигини оширади; 

ҳисоб ишларида аниклик ва изчилликни таъминлайди; 

ҳисоб ишларини юритиш билан боғлиқ харажатларни камайтиради. 
Электрон ҳисоблаш машиналари ҳозирги вақтда ҳисоб-китоб ишларини 
амалга оширишда қўлланилиши билан бирга ҳисоб маълумотларини йиғиш, 
уларни қайта ишлаш, жамлама ва таҳлилий ҳисоб регистрларини тузиш
ҳисобот шаклларипи тўлдириш иа бошқа бир қанча ҳисоб ишларини 
бажаришда кенг қўлланилмоқда. Амалиётда компьютерлардан кенг 
фойдаланиш бухгалтерия ҳисобини ташкил қилишнинг янги усулларини 
вужудга келтирди. 
Бухгалтерия вазифаларини ечишда информацион технологиялардан 
фойдаланишни ташкил этиш бирламчи бухгалтерия ҳужжатларини тузиш 
пайтидан бошлаб якуний молиявий ҳисоботни тузиш билан якунланувчи 
операцияларнинг йиғиндисидан иборатдир. 
Ҳозирги босқичда бухгалтерия вазифаларини ахборот технологияси 
асосида марказлаштирилган ҳолда ташкил қилиш қуйидагиларни 
таъминлайди: 


59 

фойдаланувчининг иш жойида ўрнатилган компьютерларни қўллаш, бу 
ерда вазифаларни ечиш ҳисобчи томонидан бевосита унинг иш жойида 
бажарилади; 

корхона (ташкилот, фирма)нинг турли хилдаги бўлинмалари иқтисодий 
вазифаларини интеграцияланган ҳолда ишлаб чиқилишиии таъмимловчи 
маҳаллий ва кўп босқичли ҳисоблаш тармоқларини шакллантириш; 

ҳисоблаш техникасида бажариладиган бухгалтерия ҳисоблашлари 
таркибини анча камайтириш; 

ҳар хил бўлинмалар учун корхонанинг ягона тақсимланган маълумотлар 
базасини яратиш; 

бирламчи бухгалтерия ҳужжатларини машинада шакллантириш 
имкониятлари, бу қоғозсиз технологияларга ўтишии таъмиплайди ва
ҳужжатларии йиғиш ҳамда рўйхатга олиш бўйича операциялар 
меҳнатгалаблиги даражасини камайтиради; 
-
бухгалтерия 
ҳисоби 
вазифалари 
мажмуаларини 
ечишни 
интеграциялаш; 

диалогли усулда амалга ошириш йўли билан ахборот хизмати 
кўрсатишни ташкил этиш имконияти. 
Хулоса 
Бухгалтерия ҳисоби усули элементларидан бири ҳужжатлаштириш 
бўлиб, унинг аҳамияти хўжаликни юритишда, бошқарувни оқилона ташкил 
этишда, шунингдек ҳисоб ишларини юритиш олдига қўйилган вазифа ҳамда 
талабларга жавоб беришда зарурийдир. 
Ҳужжатлар тузилиши тартибига, вазифасига, хўжалик жараёнини акс 
эттиришига, қаерда тузилиши хусусиятларига кўра туркумларга ажратилади.
Дастлабки ҳужжатлар ҳуқуқий кучга эга бўлиши учун мажбурий 
реквизитларга эга бўлиши зарур. 
Хўжалик жараёни содир этилганини исботловчи ёки жараён содир 
этилишига асос бўлувчи ҳужжатлар бир неча маъсул шахсларда, бўлимларда, 
корхоналарда харакатда бўлади ва ўз мўлжали бўйича хизмат қилиб 
бўлганидан сўнг, белгиланган тартибда архивга топширилади, яъни ҳужжат 
айланиши содир бўлади. Демак, ҳужжат айланиши-бирламчи ҳужжатларни 
тузилиб, уларни қайта ишлаб ва умумлаштириб, гуруҳлашдан сўнг, архивга 
топширилгунча харакатидир. 
Корхонада содир бўладиган ишлаб чиқариш, молия-хўжалик фаолиятида 
содир бўладиган ва амалга ошириладиган операциялар бухгалтерия 
ҳисобининг бошланғич ҳужжатларида акс эттирилади, улар кейинчалик 
йиғилади ва йиғма қайдномалар тузилади. Уларнинг маълумотлари тегишли 
регистрларга ёзиб чиқилиш тартибига ва иқтисодий мазмунига мувофиқ 
гуруҳ-ланиши керак. 


60 
Бухгалтерия ҳисобининг мемориал-орлер шакли давлат корхоналари ва 
кичик корхонатарда кенг қўлланилади. 
Бухгалтерия ҳисобининг журнал-ордер шаклида ёзувлар йиғма ва 
гуруҳловчи қайдномаларда (журнал-ордерлар), шунингдек, ёрдамчи 
қайдномаларда гуруҳлаб борилади. 
Бухгалтерия ҳисобининг бош журнал шаклида жамлама ҳисоб регистри 
бош журнал орқали юритилади. Ушбу шаклда хронологик ва систематик 
ёзувлар бир ҳисоб регистрида, яъни бош журналда олиб борилади. 

Download 1,74 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   32   33   34   35   36   37   38   39   ...   123




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish