Ўзбекистон республикаси алоқА, ахборотлаштириш ва телекоммуникация



Download 6,26 Mb.
Pdf ko'rish
bet12/31
Sana22.02.2022
Hajmi6,26 Mb.
#100326
1   ...   8   9   10   11   12   13   14   15   ...   31
Bog'liq
36uz

Протоколлаштириш ва аудит. Бу терминлар беихтиёр равишда ҳуқуқ-тарғибот 
органлари ва молия фаолияти билан боғлиқ уюшмаларни чақиради. Ахборот 
хавфсизлигида улар ўзига хос хусусиятга эга. 
Протоколлаштириш деганда ахборот-ҳисоблаш тизимида бўлаётган ҳолатлар 
ҳақидаги маълумотларни йиғиш ва жамлаш тушунилади. Ҳар қандай дастурда ўзининг 
мумкин бўлган ҳолатлар тўғрисида маълумотлар йиғиндиси бор, лекин ҳар қандай 
ҳолатлар учун ташқи – ўзга дастур ёки қурилма ёрдамида, шунингдек ички – дастурнинг 
ўзи кўмагида ва мижоз – администратор ёки фойдаланувчи ҳаракатлари билан вужудга 
келадиган турларга бўлиш мумкин. 
Аудит – бу вақти вақти билан ёки реал вақт ичида тезлик билан йиғилган 
ахборотларнинг таҳлилидир. 
Протоколлаштиришни ва аудитни амалга ошириш қуйидаги бош мақсадларни ўз 
ичига олади: 
 
фойдаланувчиларни ва администраторларни ҳисоботларини таъминлаш; 
 
ҳолатларнинг кетма – кетлигини қайта қуриш имкони таъминлаш; 
 
ахборот хавфсизлигини бузишга қаратилган ҳаракатларни аниқлаш; 
 
вужудга келган муаммоларни аниқлаш ва таҳлил этишга қаратилган 
ахборотларни тақдим этиш. 
Маълумотларни криптографик ўзгартириш. Криптография ёки шифрлаш — 
ахборот хавфсизлигининг жуда ҳам ёпиқ ва билим талаб қиладиган соҳасидир. Аксарият 
муносабатларда хавфсизликни дастурий-техник воситалари ўртасида асосий ўринни 
эгаллаган ҳолда, уларни кўпчилигини амалга оширишининг асоси ва таъбир жоиз бўлса, 
ахборотдан рухсат этилмаган фойдаланишни бартараф қилувчи сўнгги тўсиқ бўлиб 
ҳисобланади. 


53 
Замонавий криптографияда шифрлашнинг иккита асосий симметрик ва 
ассимметрик усулидан фойдаланилади. 
Симметрик шифрлаш усулида ширлаш ва дешифрлаш учун ҳам битта калит 
ишлатилади. Симметрик шифрлашнинг жуда ҳам самарали усуллари мавжуд.
Ассимметрик шифрлаш усулларида иккита калитдан фойдаланилади. Улардан 
бири шифрлаш учун ишлатиладиган очиқ калит бўлиб ҳеч қандай хавфсиз очиқ каналда 
узатилиши мумкин, иккинчиси эса маҳфий калит ҳисобланиб маълумотни дешифрлаш 
учун ишлатилади ва фақатгина қабул қилувчига маълум бўлади. 
 
Расм.6.3. Симметрик шифрлаш 
Ассимметрик шифрлаш усуллари электрон рақамли имзо ёки хабарни электрон 
тасдиқлаш деб номланадиган усулларни амалга оширишга имконият яратади. Ғоя 
жўнатувчи хабарни иккита нусхасини очиқ ва уни дешифрлайдиган маҳфий калитини
юборганидадур(бу ерда аслини олиб қараганда шифрланмаган хабарни дешифрлаш 
шифрлаш эканлигини ҳисобга олиш керак). Қабул қилувчи жўнатувчининг очиқ калити 
ёрдамида шифрланмаган хабарни дешифрлаши ва очиғи билан солиштириши мумкин. 
Агарда улар мос келса, юборувчининг имзоси ва шахснинг ҳақиқийлигини ўрнатиш 
мумкин.
Расм.6.5. Ассимметрик шифрлаш 
Криптографик 
шифрлаш алгоритмлари бўлиб қуйидагилар ҳисобланади: O’z DST 1105:2009, 
AES, DES, RSA, EL-Gamal. 
5. Ахборот хавфсизлиги сиёсати 
Ахборот хавфсизлиги сиёсати (ёки хавфсизлик сиёсати) бу – ташкилотнинг 
мақсади ва вазифаси ҳамда хавфсизликни таъминлаш соҳасидаги чора-тадбирлар 
тавсифланадиган 
юқори 
даражадаги 
режа 
ҳисобланади. 
Сиёсат 
батафсил 
спецификацияларсиз умумий атамаларда хавфсизликни таъминлайди. У хавфсизликни 
таъминлашнинг ҳамма дастурларини режалаштиришни таъминлаб беради. Ахборот 
хавфсизлиги сиёсати ташкилот вазифаларини бажарилиши ҳимоясини ёки иш жараёнини 
ҳимоясини таъминлаш бериши шарт. 
Иш жараёнини (бизнес-жараённи) хавфсизлигини таъминлаш воситалари 
Ҳужжат 
Шифрлаш 
Очиқ канал 
Дешифрлаш 
Ҳужжат 
Калит 
Калит 
Шифрланган 
хужжат 
Шифрланган 
хужжат 
Ҳужжат 
Ҳужжат 
Шифрлаш 
Дешифрлаш 
Шифрланган 
хужжат 
Шифрланган 
хужжат 
Очиқ канал 
Очиқ 
калит 
Ёпиқ 
калит 


54 
хавфсизлик сиёсати қамраб олиши шарт бўлган аппарат воситалари ва дастурий таъминот 
ҳисобланади. Шу сабабли асосий вазифа сифатида ахборот коммуникацион тизимни ва 
тармоқ архитектурасини қўшган ҳолда инвентаризациялаш ёки ҳисобга олиш лозим. 
Тармоқ архитектурасини тузаётганда ҳар бир тизимда ахборот оқимини аниқлаш лозим. 
Ахборот 
оқимини 
схемаси, 
ахборот 
оқимини 
қанчалик 
бизнес-жараённи 
таъминлаётганини, 
ҳамда 
ахборот 
ҳимояси 
таъминланиши 
муҳим 
бўлган 
ва 
яшовчанлигини таъминлаш учун қўшимча чораларни қўллаш керак бўлган соҳаларни 
кўрсатади. Ундан ташқари бу схема ёрдамида ахборотларни қайта ишлаш, қандай сақлаш, 
рўйхатдан ўтказиш, нусха кучириш, жойини ўзгартириш ва назоратлаш учун керак бўлган 
жойларини аниқлаб олиш мумкин. 
Инвентаризациялаш, аппарат ва дастурий воситалардан ташқари, компьютер 
ресурслари бўлмаган, дастурий ҳужжатларни, аппарат воситаларига боғлиқ ҳужжатларни, 
технологик ҳужжатларни ва х.к. каби ресурсларни ҳам қамраб олиши шарт. Бу ҳужжатлар 
иш фаолиятни ташкил этиш хусусиятларига алоқадор ахборотларни, ҳамда бузғунчилар 
томонидан қўлланиши мумкин бўлган соҳаларни ўз ичига олган бўлиши мумкин. 
Ахборот хавфсизлиги сиёсатини аниқлаш қўйидаги амалий қадамларга олиб 
келиши керак: 
1. 
Ахборот хавфсизлиги соҳасида фойдаланиладиган бошқарув ҳужжатлари ва 
стандартларини, ҳамда ахборот хавфсизлиги сиёсатини асосий низомларини аниқлаш, 
яъни: 
 
ахборот коммуникацион тизим воситалари, дастурлар ва маълумотлардан 
фойдаланишни бошқариш; 
 
вирусга қарши ҳимоя; 
 
заҳирали нусха олиш масалалари; 
 
таъмирлаш ва қайта тиклаш ишларини ўтказиш; 
 
ахборот хавфсизлиги соҳасидаги инцедент (тўқнашувлар) ҳақида хабардор 
қилиш.
2. 
Қалтис вазиятларга ёндашишларни аниқлаш, яъни ҳимояланганликни 
базовий сатҳи етарли эканлигини ёки қалтис вазиятларни таҳлил қилишни тўлиқ 
вариантини ўтказиш талаб этилаётганлигини. 
3. 
Ахборот хавфсизлигига бўлган талабларни аниқлаш. 
4. 
Сатҳлар бўйича қарши чораларни структуризациялаш. 
5. 
Ахборот хавфсизлиги соҳасида стандартларга мос сертификациялар 
тартибини аниқлаш. 
6. 
Раҳбарлар иштирокида ахборот хавфсизлиги мавзуида мажлислар ўтказиш 
даврийлигини, албатта ахборот хавфсизлиги сиёсати низомларини қайта кўриб чиқиш 
даврийлигини 
ҳамда 
ахборот 
коммуникацион 
тизимнинг 
барча 
категориядаги 
фойдаланувчиларини ахборот хавфсизлиги масалалари бўйича малакасини ошириш 
тартибини ҳисобга олган ҳолда аниқлаш. 
Ташкилотнинг амалий хавфсизлик сиёсати қўйидаги бўлимларни ўз ичига олиши 
мумкин: 
 
умумий низом; 
 
паролларни бошқариш сиёсати; 
 
фойдаланувчиларни идентификациялаш; 
 
фойдаланувчиларнинг ваколатлари; 
 
ташкилот ахборот коммуникацион тизимини компьютер вируслардан 
ҳимоялаш; 
 
тармоқ боғланишларини ўрнатиш ва назоратлаш қоидалари; 
 
электрон почта тизими билан ишлаш бўйича хавфсизлик сиёсати қоидалари; 
 
ахборот коммуникацион тизимлар хавфсизлигини таъминлаш қоидалари; 


55 
 
фойдаланувчиларнинг хавфсизлик сиёсатини қоидаларини бажариш бўйича 
мажбуриятлари ва ҳ.к.лар. 
 
6. Ахборот хавфсизлигини қўллаб-қувватлаш ва таъминлашнинг ташкилий 
чора-тадбирлари 
Ташкилий ҳимоя – бу ишлаб чиқариш фаолияти ва ижро этувчиларнинг ўзаро 
алоқаларини истисно ёки жиддий тарзда қийинлаштирадиган конфиденциал ахборотга 
ноқонуний эгалик қилиш ва ташқи ва ички таҳдидларни юзага келтирадиган 
ҳаракатлардан норматив-ҳуқуқий асосда ҳимоялашни қаътий белгилашдир. 
Ташкилий ҳимоя қуйидагиларни таъминлайди: 
 
қўриқлаш ва режимни ташкил қилиш, кадрлар ва ҳужжатлар билан ишлаш; 
 
тадбиркорлик фаолиятида ички ва ташқи таҳдидларни аниқлайдиган 
хавфсизлик техник воситалари ва ахборот – аналитик фаолиятидан фойдаланиш. 
Конфиденциал маълумотлардан рухсат этилмаган фойдаланиш имконияти 
ахборотни ҳимоялашнинг техник жиҳатлари билан эмас, совуққон, бепарво ва хафа 
бўлган персонал ёки фойдаланувчиларнинг бузғунчи ҳаракатлари билан белгиланганлиги 
сабабли ташкилий чора-тадбирлар ахборотни ҳимоялашнинг ишончли механизмини 
яратишда муҳим рол ўйнайди.
Асосий ташкилий чора-тадбирларга қуйидагиларни киритиш мумкин: 
1. 
Режим ва қўриқлашни ташкил қилиш. Уларнинг мақсади – ҳудудга махфий 
суқилиб киришларни ва бинога бегона шахсларнинг кириш имкониятларини бартараф 
қилиш; дахлизларни назорат қилишни ва ташриф буюрувчилар ва ишчи ходимларни 
ўрнини алмаштиришни қулайлигини таъминлаш; мустақил рухсат берувчи тизимли 
махфий ишлар туридаги алоҳида ишлаб чиқариш зоналарини ташкил қилиш; ташкилот 
ходимларини ҳудудга кириши ва вақтинчалик иш режимини кузатиш ва назорат қилиш; 
ходимлар ва ташриф буюрувчиларни назорат қилиш ва ишончли ўтказиш режимини 
ташкил қилиш, қўллаб қувватлаш ва б.; 
2. 
Ахборотни ҳимоялаш қоидаларини бузганлик учун жавобгарлик билан 
таништириш, махфий маълумотлар билан ишлаш қоидаларини ўқитиш ва ўргатиш, 
ходимларни танлаш ва жойлаштириш масалалари билан шуғулланувчи ходимлар ишини 
ташкил қилиш ва б.; 
3. 
Ҳужжатларни яратиш ва ишлатиш, махфий ахборотларни ташувчилар, 
уларни рўйхатга олиш, бажариш, қайтариш, сақлаш ва йўқотиш каби масалалар 
бириктирилган ҳужжатлар ва ҳужжатлаштирилган ахборотлар билан ишлашни ташкил 
қилиш; 
4. 
Махфий маълумотларни йиғувчи, қайта ишловчи ва сақловчи техник 
воситалардан фойдаланишни ташкил қилиш; 
5. 
Махфий маълумотларга бўладиган ички ва ташқи таҳдидларни таҳлил 
қилиш ишларини ташкил қилиш ва хавфсизлигини таъминловчи чора-тадбирлар ишлаб 
чиқиш; 


56 
Расм.6.6. Ташкилий ҳимоя 
Саволлар 
1. Ҳисоблаш тизимларининг хавфсизлик даражасини оширувчи чора-тадбирлар? 
2. Мониторинг агентларини қандай вазифаларни бажаришга мўлжалланган? 
3. Тармоқлараро экранларнинг дастурий маҳсулотларига мисоллар келтиринг? 
4. Протоколллаштириш ва аудитлашнинг асосий мақсадлари? 
5. Криптографик шифрлаш алгоритмларига мисоллар келтиринг? 
6. Ҳимояланган электрон ҳужжат алмашинувини таъминлайдиган миллий 
дастурий маҳсулотларини санаб ўтинг?
Ташкилий чора-тадбирлар 
қуйидагиларни ўз ичига олади: 
Қўриқлаш ва режимни 
ташкил қилиш 
Хизматчилар билан 
ишлашни ташкил қилиш 
Ҳужжатлар билан 
ишлашни ташкил қилиш 
Техник воситалардан 
фойдаланишни ташкил 
қилиш 
Ички ва ташқи таҳдидларни 
тағлиллаш бўйича ишларни 
ташкил қилиш 


57 
7-Мавзу. ОПЕРАЦИОН ТИЗИМ АСОСЛАРИ 
Режа: 
1. 
Фойдаланувчи интерфейси: тизимни расмийлаштириш ва стиллар 
2. 
Операцион тимзимларнинг ойна ва консол режим интерфейси 
3. 
Папка ва файллар атрибутлари 
4. 
Хавфсизликни бошқариш, файл ва папкаларга рухсатни назорат қилиш 
5. 
Маълумотлар тизимидан фойдаланиш 
6. 
Операцион тизимларнинг тизимли созламалари 
7. 
Дастурларни ўрнатиш ва ўчириш 
8. 
Периферик қурилмаларни ўрнатиш ва ўчириш 
9. 
Маълумотлар омборхонаси билан ишлаш асослари 
10. Файл тизими 
1.Фойдаланувчи интерфейси: тизимни расмийлаштириш а стиллар 
Дастурий таъминотнинг сизнинг компьютер экранингиздаги кўриниши ва ундан 
қандай фойдаланишингиз Microsoft Windows нинг фойдаланувчи интерфейсини яхшилаш 
билан белгиланади. Сиз тизимни ташқи кўринишини уни мазусини осонгина алмаштириш 
орқали ўзгартиришингиз мумкин. Ҳар бир мавзу ўзида ишчи столи учун мўлжалланган 
фон безаги ёки расм, номлар панели ва белгиларни мужассам этган ранглар мажмуи, 
номлар панелида жойлашган белги ва тугмалардаги шрифт турлари, айрим дастурларни 
характерловчи (белгилар) значоклар, аниқ амаллар бажарилиши билан боғлиқ товуш ва 
бошқа элементлардан иборат.
Мавзу ва стилларни ўзгартириш учун қуйидаги амалларни бажариш лозимдир: 
Пуск (Start) менюсидан Панель управления (Control Panel) очилади. Панель 
управления (Control Panel) ойнаси очилади. 
Расм.7.1 
1. 
Оформление и темы (Appearance and Themes) белгиси босилади. 
Оформление и темы (Appearance and Themes) ойнаси очилади. 


58 
Расм.7.2 
2. 
Изменить тему оформления (Change the computer's theme) белгиси 
босилади. Свойства: Экран (Display Properties) диалог ойнаси ва ундаги Темы (Themes) 
очиқ илова очилади. Образец (Sample) ойнасида мавзулар намуналари келтирилган. 
3. 
Тема (Theme) ойнасидан ўнг тарафда жойлашган пастга қаратилган 
кўрсаткич босилади, сўнг рўйхатдан Классическая (Windows Classic) мавзуини танлаш 
лозим бўлади. Танловингиз мавзуйингиз намнасини намойиш этиш учун тизим ойнаси 
ўзгаради. 
4. 
Ўзгаришларни тасдиқлаб диалог ойнасини ёпиш учун OK тугмасини босиш 
даркор бўлади. Сиз шунда оқ фонда очилган Оформление и темы (Appearance and 
Themes) диалог ойнасига қайтасиз. Масалалар панели ва Пуск (Start) менюси ҳам шу 
қаторда ўзгаради.
5. 
Ишчи столига қайтиш учун ойнани Закрыть (Close) тугмаси босилади. 
Классик фойдаланувчи ишчи столи Windows XP ишчи столига нисбатан анчайин ёқимли 
кўринишга эгадир.
2. Операцион тимзимларнинг ойна ва консол режим интерфейси 
Windows ОТ ининг график қобиғи фойдаланувчи ва компьютер муносабатларини
диалог шаклда график маълумотларни киритиш ва чиқариш орқали, дастурларни 
пиктограммалар ёрдамида бошқариш, меню, ойна, панеллар (бошқарув, масалалар, 
ускуналар) ва бошқа бошқарув элементлари билан таъминлайди.
Windows график интерфейси асосий элементлари қуйидагилар: Ишчи столи, Пуск 
тугмасидаги масалалар панели. Windows нинг фойдаланувчи интерфейси график 
кўриниши қўлланилганлиги сабабли, дастурларни асосий бошқарув қурилмаси сичқонча 
манипулятори ҳисобланади.
Windows график интерфейсининг асосий элементлари қуийдагилар:
Пиктограммали ишчи столи
Масалалар панелида жойлашган дастурлар тугмалари, индикаторлар, Тезкор ишга 
тушириш панели


59 
Асосий меню (Пуск тугмаси) 
Расм.7.3 
Контекст менюси (танланган объект устида сичқончанинг ўнг тугмаси 
босилганда акс этувчи) 
Расм.7.4 
Консол интерфейси катта тарихга эга, аммо ҳозирга қадар фойдаланувчи 
интерфейсининг асосий ташкил этиш усули бўлиб қолган. Ушбу интерфейснинг асосий 
спецификаси шундан иборатки, киритиш чиқариш ўзида мантиқий кетма-кет оқимни 
мужассам этади. Бу дегани киритилган символларни кейинчалик ўзгартириш имкони 
мавжуд эмас.
Консол иловаларни дастурлаш стандарт ва оддийлиги билан оммабоп ҳисобланади.
Консол иловалари илмий дастурларни яратишда самарали ҳисобланади, қайсики 
натижаларни чиқариш қоидага кўра файлларда акс эттирилади. Шунингдек консол 
интерфейси турли операцион тизимларда (Windows, Linux ва х.к.) ишлаши зарур бўлган 
дастурларни стандарт дастурлаш тилларида (масалан С++) ишлаб чиқишда қулай 
ҳисобланади.
Бундан ташқари консол иловалар дастурларни масофавий терминаллар орқали 
бошқариш зарурияти бўлганда ишлаб чиқилади (масалан SSH). 
Аммо Windows операцион тизими иловалари учун яратилган кўпгина консол 
иловалар тўғри келмайди. Айниқса бу тижорий иловаларни ишлаб чиқишга таалуқли.


60 
Консол буйруқлар режимини ишга тушириб фойдаланувчи локал ресурслар 
сингари масофавий машина ресурсларини ҳам бошқариш имкониятига эга бўлади.
Расм.7.5 
3. Файл ва папкалар атрибутлари
Файл ва папкаларнинг стандарт атрибутлари уларга мурожаатни бошқаришда 
эскирган усул ҳисобланади. Windows XP ва бошқа замонавий операцион тизимларда 
файлларни бошқариш механизмаларининг анчагина қулай механизмлари мавжуддир.
Файл ва папкаларнинг стандарт атрибутлари Свойства (хосса) ойнасининг 
Общие бўлимида ўрнатилади. Бу бўлим кўриниши файлллар учун ҳам папкалар учун ҳам 
анчайин ўхшашдир:
Папка хоссаси 
Расм.7.7 


61 
Общие бўлимида сиз қуйидаги маълумотларни олишингиз мумкин: 
файл ва папкаларни дискда эгаллаб турган ёки реал хажми; 
файллар ва бир-бирини ичига жойлаштирилган папкалар сони (папкалар учун); 
яратилган вақти ва санаси, ўзгартириш киритилган ва очилган оҳирги сана ва
вақти (файллар учун). 
Бундан ташқари байроқчалар ёрдамида бу бўлимда икки стандарт Только для 

Download 6,26 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   8   9   10   11   12   13   14   15   ...   31




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish