Ўзбекистон республикаси алоқА, ахборотлаштириш ва телекоммуникация



Download 6,26 Mb.
Pdf ko'rish
bet14/31
Sana22.02.2022
Hajmi6,26 Mb.
#100326
1   ...   10   11   12   13   14   15   16   17   ...   31
Bog'liq
36uz

“Имя компьютера” бўлими компьютернинг тизимли номини ўзгартиришга ёрдам 
беради. Шу билан бирга компьютернинг ишчи гуруҳ ёки доменга аъзолигини бошқариш 
мумкин.
Расм. 7.13 
Оборудование” бўлимида Windows ни компьютернинг аппарат таъминоти билан 
ишлашига жавоб берадиган параметрлар тўпланган.


67 
Расм. 7.14 
Диспетчер 
устройств тугмаси 
қурилмалар 
параметрларини 
созлаш 
ва 
драйверларни ўрнатиш ойнасини акс эттиради.
Установка оборудования тугмаси PnP ни ўрнатиш ва улар учун эскирган қурилма 
(legacy) ва драйверларни ўрнатиш ва қидиришни тез амалга оширишга имкон беради.
Профили оборудования тугмаси компьютернинг аппарат конфигурациясини 
созлашнинг бир нечта турли параметрларига эга бўлиш имконини беради. 
Расм. 7.15 
Биринчи бўлиб бу механизм Windows NT да пайдо бўлди. Профиль ўз ичига 
қурилманинг аппарат параметрлари (узилиши номерлари, кириш-чиқиш портлари ва х.к.), 
у ёки бу қурилмалар фаоллиги, қурилманинг дастурий параметрлари (COM-порт 
максимал тезлиги ёки “сичқонча” ёрдамида ўтказиладиган қаторлар сони ва бошқалар).
Профилдан фойдаланишнинг намунавий мисоли бўлиб, боғланиш тугунига 
уланадиган ва ундан узиладиган портатив компьютер учун алоҳида профилларни 
яратишга хизмат қилади. Стандарт бўйича фақат битта профиль - "Profile 1" мавжуд. Янги 
профильни “нолдан” бошлаб ёки ихтиёрий мавжуд профилдан нусҳа олиш йўли билан 
яратиш мумкин. Агар профиллар рўйхатидан бир нечта профиллар мавжуд бўлса 
“юкланиш” вақтида Windows XP улардан бирини танлашни таклиф қилади.


68 
7.Дастурларни ўрнатиш ва ўчириш 
Компьютерлар билан ишлаш вақтида юзага келадиган муаммоларнинг (осилиш, 
тўхтаб қолиш ва х.к.) аксари, иловаларни ўрнатиш ва олиб ташлаш вақтида нотўғри 
ҳаракатлар орқали юзага келади.
Иловалар ўрнатиш жараёни махсус ўрнатиш дастурлари 
ёрдамида олиб борилади, бу дастурлар автоматик тарзда юкланади 
(масалан дискни диководга қўйганда) ёки setup.exe ёки install.exe деб 
аталувчи зарур файлларни ишга тушириш ёрдамида амалга 
оширилади. 
Одатда дастурларни ўрнатишда аввал саломлашиш ойнаси 
билан лицензия розилиги сўнг эса ўрнатиш учун жойни танлаш ойнаси очилади. 
Худди шу ерда янги бошлаган фойдаланувчи учун муаммо бошланади. Стандарт 
бўйича, компьютер иловани C:Program Files, папкасига ўрнатишни таклиф қилади, бу 
таклифни
Расм. 7.16 
Муаммосиз қабул қилиш мумкин, аммо ҳар доим ҳам эмас. 
Кўп фойдаланувчиларни қаттиқ дисклари бир нечта мантиқий дискларга бўлинган 
(C, D ва х.к.). Бу ҳолда С диск ҳар доим ҳам хохлаган дастурларни жойлаштириш учун 
етарли хажмга эга бўлмайди. 
Иловани D дискга (ёки ихтиёри бошқасига) ўрнатиш учун Обзор тугмасини босиш 
ва ўрнатиш учун бошқа жойни танлаш кифоя.
Расм. 7.17 
Шундай қилиб тизимли мантиқий дискни тўлиб кетишидан сақлаб қоласиз, бу ўз 
вақтида тезликка таъсир қилади. 
Агар илова, ўрнатиш дастури ёрдамида ўрнатилган бўлса, у ҳолда уни олиб 
ташлаш учун олиб ташлаш учун мўлжалланган (деисталляция дастури) дастурдан 
фойдаланиш зарур.
Бундай дастурни (одатда бу дастур uninstall ёки uninst деб аталади) олиб 
ташланадиган илова жойлашган папкадан топиш мумкин. 
Очилган ойнадан олиб ташланадиган иловани топамиз ва сичқонча ёрдамида 
ажратамиз ва Удалить тугмасини босамиз.  
Расм. 7.18 


69 
Сўнгра, иловани ҳамма компоненталари билан олиб ташлашга розилик бериб 
деинсталлция жараёнини ишга тушириб, уни тугашини кутиш керак.
8.Периферик қурилмаларни ўрнатиш ва ўчириш 
Бу жараён, яъни периферик қурилмаларни ўрнатиш ва олиб ташлаш. Махсус 
назарий кўрсатмаларни талаб этмайди. Шундан келиб чиққан ҳолда бу жараённи кўриш 
мумкин. 
Бажарилиш тартиби:
Компьютерни тизимли блокдаги тугмалар ёрдамида ишга туширинг. 
1. 
Мониторни ишга туширинг (агар монитор процессордан алоҳида электр 
манбаасига уланган бўлса) 
2. 
Масалалар панелидаги “Пуск” тугмасини босинг Настройка -> Панель 
Управления бўлимини танланг. (расм-1) 
Расм. 7.19 
3. 
Установка оборудования объектини очганда (Установка оборудования 
маълумотлар ойнаси очилади) Далее > тугмасини босинг.
4. 
“Повести автоматический поиск новых устройств?” саволига мос 
бўлимдан Да ни босинг (тавсия этилади)
5. 
Далее > тугмасини босинг 
6. 
Компьютер янги ўрнатилган қурилмани қидиради. Агар компьютер янги 
қурилмани топса, “Сведения” тугмасини кўрасиз. 
7. 
“Сведения” 
тугмасини 
босасиз, 
ва 
топилган 
қурилмалар 
билан 
танишишингиз мумкин. Далее > тугмасини босинг.
8. 
Керакли қурилма типини танланг: Modem кейин Далее > тугмасини 
босинг. 
9. 
Не определять тип модема (выбор из списка) белгиланг. Далее > 
тугмасини босинг (расм-2).
Расм. 7.20 
( Ўрнатилган қурилма типини топинг) 
11. 
Изготовители: (Standard Modem Types) ойнасида мос бўлимларни 
танланг: Модели: Standard 28800 bps Modem. Далее > тугмасини босинг (расм-3) 


70 
Расм. 7.21.Берилган рўйхатдан стандарт модемни танлаш 
Укажите порт, к которому он присоединён ойнасида, Последовательный порт 
(COM2) ни кўрсатинг. Далее > тугмасини босинг. 
12. 
Модем ўрнатилиши тугагунча кутинг, сўнгра Готово тугмасини босинг. 
13. 
Панель 
управления 
ойнасида 
Система
объектни 
очинг. 
Устройства бўлимида ўрнатилган қурилма Модемы бўлимида мавжудлигини текшринг 
(бу бўлим чап томонида + ни босинг), зиддиятлар йўқлигини текширинг (қурилма 
белгисида сариқ байроқча йўқлигини текширинг), қурилма белгисига икки мартта босиб, 
унинг хоссаларини кўриб чиқинг (Standard 28800 bps Modem). OK тугмасиини босинг 
Свойства: ойнасини ёпинг: OK ни босинг. Агар зарур бўлса (тизим сўраса) тизимни 
қайта юкланг. 
14. 
Панель управления ойнасида система объектини очинг. Устройства
бўлимида модем қисмида Standard 28800 bps Modem ни топинг. Бу қурилмани танлаб 
удалить тугмасини босинг. Олиб ташлашни OK ни босиш билан чиққан ойнада 
тасдиқланг. Зарур бўлса (агар тизим сўраса) тизимни қайта юкланг.
9.Маълумотлар омборхонаси билан ишлаш асослари
Фойдаланувчилар маълумотлари компьютерда, қаттиқ дискда файл кўринишида 
сақланади. Шу билан бирга, уларни ташқи қурималарда ҳам сақлаш мумкин (ташқи 
қаттиқ дисклар, CD-/DVD-дисклар, флешка ва х.к.) 
Маълумотларни дастурий таъминотдан алоҳида сақлаш керак. Маълумотларни 
дастурлар билан бирга бир жойда сақланганда дастурлар бе\осдан бузилиши мумкин, бу 
эса ўз навбатида операцион тизимни бузилишига олиб келади. 
Маълумотларни резерв нусҳасини олишни 
унутманг 


71 
Имкон борича фойдаланувчи файлларини С дискда сақламаслик зарур. Агар, 
компьтерда фақат битта С: қаттиқ диск бўлса, у ҳолда унда «D:» номли папка яратишни 
маслаҳат бериш мумкин. Кейин эса, бу папкага ёрлиқ яратиш керак (сичқончани ўнг 
тугмаси - «Создать ярлык») ва уни қайта номлаш керак, масалан «Disk_D». Ёрлиқни 
компьютернинг иш столига жойлаштириш ва фойдаланувчининг ҳамма маълумотларини
шу папкага ёзиш ва шу билан ҳудди компьютерингизда яна битта D номли диск 
мавжуддек фараз қиламиз. Янада ҳимояланган вариантни компьютернинг ўзи таклиф 
қилади. Унда «Мои документы» папкаси мавжуд бўлиб, фойдаланувчиларга ўз 
маълумотларини шу папкада сақлаш таклиф қилинади. Бу папкада хатто, хужжатлар, 
видео, мусиқа ва х.к.ларни сақлаш учун олдиндан тайёрланган ички папкалар мавжуд. Бу 
ҳлда маълумотларни ҳимоя қилиш учун, «Мои документы» папкасига фақат, агар қайд 
ёзувини кириш режимини ўрнатган бўлсангиз, логин ва пароли киритилга фойдаланувчи 
мурожаат қила олади. Агар ШК ёқилганда логин ва парол сўралмаса (кўп 
фойдаланувчилар логин ва паролни эсдан чиқармаслик учун парол ва логин қўймайдилар) 
«Мои документы» да файлларни сақлаш ҳисобланади. 


72 
10. Файл тизими 
Турли ОТ лар ва ташқи хотиранинг турли қурилмалари учун яратилган кўпгина 
файл тизимлари мавжуддир. Уларда, мос равишда маълумотларни жойлама (носитель) да 
жойлаштиришнинг ҳар хил принципларидан фойдаланилади. Биз, FAT, FAT 32 ва NTFS 
файл тизимлари билан танишамиз. Айниқса, ҳозирги кунда энг кўп тарқалган файл 
тизими билан – NTFS билан танишиш муҳим аҳамиятга эгадир. 
Файл тизими функциялари ва маълумотлар иерархияси. 
Файл деганда, одатда номланган, бир хил тузилишга эга бўлган ёзувлардан ташкил 
топган маълумотлар тўплами тушунилади. Бу маълумотларни бошқариш учун, мос 
равишда 
файл 
тизимлари 
яратилади. 
Файл 
тизими, 
маълумотлар 
мантиқий 
структурасинининг ва уларга ишлов бери жараёнида бажариладиган амаллар билан иш 
олиб бориш имконини беради. 
FAT файл тизими 
FAT файл тизими, ўз номига қуйидаги маълумотларни ўз ичига олган оддий жадвал 
орқали эга бўлган: 

файл ёки унинг фрагментлари учун ажратилган, мантиқий дискнинг 
бевосита адресланувчи қисмлари (участкалари); 

диск макони бўш соҳалари; 

дискнинг дефектли соҳалари (бу соҳалар дефект жойларига эга бўлиб, 
маълумотларни ўқиш ва ёзишни хатосиз бажаришга кафолат бермайди). 
FAT файл тизимида, ихтиёрий мантиқий диск икки соҳага: тизимли соҳа ва 
маълумотлар соҳасига бўлинади. 
Файлларни жойлаштириш жадвали 
Файлларни жойлаштириш жадвали, жуда муҳим маълумотлар структурасидир. 
V FAT ва FAT 32 файл тизимлари 
FAT бошланғич файл тизими муҳим характеристикалардан бири файл номлари 8.3 
форматидан фойдаланишдир. FAT стандарт тизимига (FAT 16 кўз тутилмоқда) яна 2 та, 
кенг тарқалган MS ОТ – Windows 95 ва Windows NT учун кўринишлари: V FAT (FAT 
виртуал тизими) ва FAT 32 тизимидир. Ҳозирги вақтда FAT 32 – Windows Millennium 
Edition, Windows 2000 ва Windows XP томонидан қўлланилади, бу FAT 32, тизимининг 
Windows NT ва Linux учун ҳам ишлаб чиқилган версиялари мавжуддир. 
NTFS файл тизими 
NTFS (New Technology File System –янги технология файл тизими) файл тизими 
номида янги сўзи мавжуддир. Ҳақиқатда, NTFS файл тизими, таниқли FAT 16 (ва ҳатто 
FAT 32)га нисбатан сезиларли мукаммалликлар ва ўзгаришларни ўз ичига олган. 
Фойдаланувчи нуқтаи-назаридан қараганда, файллар ҳар доимдагидек (олдиндагидек), 
Windows муҳитида ишлаш вақтида кўпинча “папка” деб аталувчи каталогларда сақланади. 
Аммо унда талай янги хусусият ва имкониятлар пайдо бўлди. 
NTFS файл тизими асосий имкониятлари. 
NTFS ни лойиҳалашда алоҳида диққатни ишончлиликка, каталог ва файлларга 
мурожаатни чегаралаш механизмига, кенгайтирилган функционалликка, катта хажмдаги 
дискларни қўллашга ва х.к.ларга қаратилди. Бу тизим OS/2 V.3 доирасида ишлаб чиқила 
бошлади, шунинг учун ҳам у HPFS файл тизими кўпгина қизиқарли хусусиятларини 
олган. 
11.Файл ва папкаларни қидириш 
Windows операцион тизими файл ва папкаларнинг қидришнинг бир нечта 
усулларини таклиф қилади. Энг яхши усулни танлаш мураккаб, чунки ҳар хил ҳолатларда 
турли қидирув усулларидан фойдаланилади. 


73 
«Пуск» менюсида қидирув майдонидан фойдаланиш 
Компьютерда файл, папка, дастурлар ва электрон почта хабарларини қидириш учун 
«Пуск» қидирув майдонидан фойдаланиш мумкин. 
«Пуск» менюси ёрдамида объектларни қидириш. 
 
Пуск
тугмасини босинг ва қидирув майдонига сўз қисми ёки сўзни тўлиқ 
киритинг. 
Расм. 7.22 
Бу ерда (1) қидирув натижаси, (2) қидирув майдони 
Қидирув натижалари матнни қидирув майдонига киритилганда акс этади.
12. Маълумотларни архивлаштириш ва резервлаш 
Маълумотларни архивлаш – махсус усулларни қўллаш ёрдамида, файл тизими 
объектларини(файл ва папкалар) сиқиштириш. 
Архиватор – махсус усуллар ёрдамида маълумотларни сиқиштириш, жойлаштириш 
ва уларни ёйиш ва ишчи холатга келтиришга имкон берадиган дастурдир. 
Win учун мумтоз дастур – архиваторлар Win Ziп, Win Rapдирлар, улар мос 
равишда Zip ва Rap форматларида архивларни яратишга имкон беради. ВW 98 да 
маълумотлардан резерв нусха олиш утилитаси MS Backup(QIK) бор, уни W98 га қўшиб 
яратилган архиватор деб қараш мумкин. MS Backup, Win Zip, Win Rapга нисбатан 
файлларни кучлироқ зичлайди, аммо MS Backup Windows учун “яқиндир”, шунинг учун 
ундан фойдаланиш қулай. 
Замонавий архиватор дастурлар қуйидаги амалларни бажаради: 

ўз таркибига бир ёки файллар гурухини ўз ичига олган янги архивли файлни 
яратиш; 

архивларни ёйиш; 

бор бўлган архивга файлларни қўшиш; 

дискдаги архив файлларида қидиришни ташкил этиш; 

ўзи ёйиладиган архивлар яратиш; 


74 

архивларни кўриш ва хуқуқсиз морификация қилиш ва хоказоларда химоя 
қилиш.
Ўзи ёйиладиган архиивли файл – бажарилувчи модулдир, архиватор дастурни 
ишлатмасдан туриб, ундаги файлларни қайта мустақил архиивлашга қобилдир. Архивнинг 
ехе кенгайтмасига эгадир. 
Кўп томли архив – хажм жихатидан, катта архив файллари бир нечта 
дискларда(томларда) жойлаштирилган бўлиши мумкин. 
Архивлаш жараёни учта холатни ўз ичига олади: 
1) 
Айни дастурда, мумкин бўлган усуллар ёрдамида архивланадаган 
файлларни тиклаш; 
2) 
Файллар нусхалари жойлаштириладиган қурилмани тиклаш; 
3) 
Файллардан нусха олиш. 
MS Backup утилитаси 
MS Backup утилитаси, қимматлироқ маълумотларни ташқи жамғармаларга(магнит 
ленталар, магнит ва магнитяптик дисклар, лазер дисклар ва бошқалар) резерв нусха 
олишга ва улар бузилган тақдирда асл нусхасини тиклашга ва ёки уларни бошқа хисоблаш 
тизимига ўтказишга мўлжаллангандир. 
Архивлаш дастурини ишга тушириш учун қуйидаги амалларни бажариш 
керак:Пуск→Программи→ служебниепрограмми→Архивация данних(Backup) 
ВS Backup ишга туширишда, 
“мастера архивирования ёки восстановления файлов” хизматидан фойдаланишни 
таклиф қилади. Биз бўлса, маълумотлардан резерв нусха олиш ва мастердан 
фойдаланмасдан архивдан тиклаш имконини кўриб чиқамиз. 
Янги архивация топшириғини яратиш. 
MS Backup дастури бош диалог осткаси икки қисмдан иборатдир: Маълумотларни 
архивлаш файлларни тиклаш (Архивация дакини и Восстоновление)
Танланган папка ва файлларнинг резерв нусхаларини яратиш учун, қуйидаги 
амалларни бажаринг: 
1) 
Задание менюсидан “создать”командалини танланг – Backup ойнаси 
очилади, унда танланган файллар йўқ, хамма параметрлар стандарт бўйича қийматларга 
эгадир; 
2) 
Ойнанинг чап панелида архивлаштириш керак бўлган папкалар олдига 
белгилар қўямиз. Архивлаштириш учун аниқ файлни танлаш учун унинг ёнига ўнг панел 
ойнасида белги(байроқча) ўрнатиш зарурдир; 
3) 
Архивни жойлаштириш учун Архивировать файли в майдонида жой 
танланг. Бунинг учун “обзор тугмасидан” хам фойдаланиш мумкин; 
4) 
Параметри тугмасини, топшириқ параметрини ўрнатиш учун босамиз. 
Бўлимларни танланг, кўриш имкони бўлган параметрлпар гурухини кутинг. Пароль 
ойнасида, резерв нусхали химоялаш учун пароль бериш мумкин. Вибор опособа 
архивации майдони параметрлар жорий қийматларини кўрсатади; 
5) 
Архивлашга топшириқни сақланг: Задание менюси – “сохранить ”командаси 
– сохранение задании архивации ойнаси очилади: 

янги топшириқ номини киритинг 

сохранить тугмасини босинг 
6) Запуск тугмасини босинг, архивлаш бошланади. 
Архивация тугагандан сўнг, MS Backup чиқарадиган хисоботни кўриб чиқинг, 
файл ўлчамини архивлаш олдидан ва ундан сўнгини таққосланг. 
Компьютердаги хамма нарсаларни резервлаш учун, янги топшириқ яратиш учун, 
мой компьютер папкаси ёйинг ва хар бир диск олдида байроқга қўйинг. Параметри 
тугмасини босинг Допольнительно бўлимини танланг . 


75 
Архивировать реестр Windows байроқчасини ўрнатинг ва ОК тугмасини босинг. 
Кейин запуск тугмасини босинг – натижада бутун тизим резрв нухаси яратилади. Тизимни 
тўлиқ резервлашни мунтазам равишда бажариш тавсия этилади. Бу қаттиқ дискни 
бузилиши холларида тиклаш учун, жорий тизимли архивга эга бўлиш имконини беради. 
13.Файлларни сиқиш (хажмини кичрайтириш) 
Файл ва папкаларни сиқиш (хажмини кичрайтириш) уларни маълумотларингизни 
сақлаб турган бўлим ёки ташқи қурилмадаги эгаллаб турган макон жойини камайтиради. 
Бўлимни сиқиш (хажмини кичрайтириш) сизни умумий диск маконингиздаги файл ва 
папкаларни барчасини эгаллаб турган жойини тежашига ёрдам беради. Аммо бу амал 
доим ҳам қўл келавермайди, чунки бунда ишлаб чиқарувчанлик тезлиги сезиларли 
даражада пасаяди.
1. 
“Мой компьютер” – “Менинг компьютерим” ни очинг. 
2. 
Жилд ёки диск устига сичқонча тугмасини икки мартта босинг.
3. 
Сиқилиши талабэтилаётган жилд ёки файл устида сичқончанинг ўнг 
тугмасини босинг ва “Свойства” – “Хусусият” буйруғини танланг.
4. 
“Общие” – “Умумий” бўлимида “Дополнительно” – “Қўшимча” 
тугмасини босинг.
5. 
“Сжимать содержимое для экономии места на диске” – “Дискдаги 
жойни тежаш учун таркибни сиқиш” байроқчасини ўрнатинг ва “ОК” тугмасини 
босинг.
Расм. 7.23 
6. 
“Свойства” – “Хусусият” диалог ойнасида “ОК” тугмасини босинг.
7. 
“Подтверждение изменения атрибутов” – “Атрибутлар ўзгарганлигини 
тасдиқлаш” ойдасида керакли вариантни танланг.
Сиқилган ёки шифрланган NTFS файлларини бошқа ранглар билан ажратиш 
учун:
1. 
Бошкарув панелида “Свойства папки” – Жилд хусусияти пунктини танланг.
o
“Пуск” – “Бошлаш” тугмасини босинг ва “Панель управления” – 
“Бошқарув панели” буйруғини танланг.
o
“Свойства папки” – “Жилд хусусияти” белгисини икки мартта босинг. 
2. 
Вид бўлимида “Отображать сжатые или зашифрованные файлы NTFS 
другим цветом” – “Сиқилган ёки шифрланган NTFS файлларини бошқа ранг билан 
тасвирлаш” байроғини ўрнатинг.


76 
14. Тармоқ созламалари ва имкониятлари 
Win тармоқ компонентлари компьютерни хусусий тармоқда бошқа компьютерларга 
улаш имконини беради. Компьютерни тармоқга ёки бошқа компьютерга улашда қуйидаги 
имкониятлар юзага келади: 
- бошқа компьютерлардаги папка ва файлларга мурожаат қилиш имконияти; 
- бошқа фойдаланилувчиларга берилган компьютердаги папка ва файлларга 
мурожаат хуқуқини бериш; 
- бошқа компьютерларга уланган принтер ва бошқа периферик қурилмалардан 
фойдаланиш; 
- бошқа фойдаланилувчиларга берилган компьютерларга уланган принтер ва 
бошқа приферик қурилмалардан фойдаланиш имконини бериш. 
Берилган компьютерни тармоқдаги бошқа компьютер билан уланишнинг бир нечта 
усули мавжуддир. Win компьютерни қуйидаги объектларга уланшга имкон беради: 
- кабел ёрдамида тўғридан тўғри бошқа компьютерга уланиш; 
- модем ёки ISDN (Integrated Services Digital Network) адаптери ёки тармоқ 
адаптери ёрдамида хусусий тармоқга уланиш; 
- виртуал хусусий тармоқга (VPN) га уланиш фойдаланиладиган хусусий 
тармоқга уланиш; 
- берилган компьютер томонидан чиқарилиб бошқа компьютерга уланиш. 
Бошқариш панелидаги “Сеть и удаленний доступ к сети” (тармоқ ва тармоқларга 
масофадан мурожаат) ойнаси ёрдамида тармоқ протоколлари ва параметрлари созланади 
ва юқорида келтирилган уланишлар яратилади. 
Ундан ташқари, эълонлар электрон тахтаси тармоқга ва бошқа компьютерларга 
“Telnet” ёки “Hyper Terminal” хизматлари ёрдамида уланиш имконияти бор. 
Тармоқ мухити (Сетевое окружения) 
Тармоқ тузилишини аниқлаш ва тармоқ таркибидаги компьютер ва принтерларга 
мурожаат қила олиш учун, “сетевое окружения” белгисига икки марта босиш керак. Хозир 
тармоқ ресурсларини диск кўринишида уланиши улар билан ишлашнинг зарурий 
шартидир. 
Расм. 7.24 
“Сетевое окружение” папкаси, бир нечта тармоқни кўришни таъминлайди. 
Тўғридан тўғри уланишни яратиш учун: 
1. 
“Сеть” ва “Удалённий дастур к сети” папкаларини очиш зарур. 
2. 
“Создание новой подключение” белгисини босинг ва “Далее” тугмасини 
босинг. 
3. 
“П подключение к другому компьютору переключаться” ни танлаймиз, 
“Далее” тугмасини босамизва (тармоқга уланиш мастери) “мастер сетевого подключения” 
кўрсатмаларига амал қиламиз. 


77 
 
Тўғридан-тўғри уланишда қатнашадиган компьютерини белгилаш, бунда 
бошқарувчи фақат администратор ёки “Администраторлар” гурухи аъзоси бўлиши 
мумкин. Компьютерни бошқарувчи қилиб белгилаш учун административлик хуқуқлари 
талаб қилинмайди. 
 
Агар компьютер бошқарувчи қилиб белгиланса, у холда яратилган уланиш 
учун “сеть и удалённий доступ к сети” папкаида нусхаларини олиб яратиш мумкин. Кейин 
уланишларни номини ўзгартириш ва улар параметрларини ўзгартириш мумкин . Бу усул, 
хар хил портлар ва бошловчи компьютерлар ва хоказолар учун тезда турли уланишларни 
яратиш имконини беради. 
 
Кетма-кет кабел (RS-232c) ёрдамида тўғридан-тўғри уланиш яратишда, 
танланган тармоқ “мастери” даги порт “нол-модемли” уланишлар учун созланади. 
Файл ёки принтер каби умумий ресурсларга мурожаат учун локал тармоқ бўйлаб
тўғридан тўғри уланишдан фойдаланиш талаб қилинмайди. Локал компьютер 
ресурсларидан биргаликда фойдаланишни таъминлаш учун, зарур рухсатларни белгилаб, 
уларни биргаликда фойдаланишга қўйиш ва файл ва принтерларга умумий фйдаланишга 
рухсат бериш керак. 
Файлларга биргаликда мурожаат 
Папка ёки принтерни умумий қилиб тайинлаш учун, объектнинг контекст 
менюсидан (сичқонча ўнг тугмаси) “дастур” бўлимини таъминлаш керак. Умумий папка 
ва 
принтерларга 
мурожаат 
хуқуқини 
чеклаш 
тизимида 
пароллар 
тизимидан 
фойдаланишдан иборатдир. Зарур бўлса, хар бир ресурслардан фойдаланувчилар учун 
алохида рўйхатлар яратиш мумкин. Агар ресурслардан биргаликда фойдаланиш кўзда 
тутилмаган бўлса, бошқариш панелидаги “сеть” белгисини тайинлаш (ёқиш) мумкин. 
Тармоқни қулай кўриш 
Тармоқни қандай ташкил қилинганлигини ва унинг таркибидаги компьютерлар ва 
принтерларга мурожаат хуқуқини олиш учун “сетевое окружение” белгисини икки марта 
босилади. Тармоқ ресурсларини диск кўринишида улаш, улар билан ишлашнинг 
мажбурий шарти эмасдир. 
“Сетевое окружения” папкаи бир нечта тармоқлар тузилишини бир вақтда кўриш 
имконини хам беради. 
Тармоқда компьютерни қидириш. 
1. 
Бош менюдан “Поиск” бўлимини танланг. 
2. 
Бу бўлимдан “Компьютер” бўлимини танланг. 
3. 
Агар компьютернинг фақат номи маълум бўлса, “имя” майдонига уни 
киргизинг. Агар умумий папка номи маълум бўлса, уни киритинг. 
4. 
“Найти” тугмасини топинг. 
Компьютерни ишчи столдаги “Сетевое окружение” папкаини очиб хам топиш 
мумкин. 
Бошқа компьютердаги умумий папкани топиш. 
1. 
“Сетевое окружения” папкаини очиб, уумий 
папкага эга бўлган компьютерни кўрсатинг. Бошқа компьютерларни кўриш учун “Вся 
сеть” тугмасини босинг. 
2. 
Мурожаат хуқуқини олиш талаб қилинадиган 
папка белгисини танланг. 
Папкага умумий мурожаат хуқуқини бериш. 
1. 
“Мой компьютер” папкаидан, умумий мурожаат хуқуқини олинадиган 
папкани танланг. 


78 
2. 
Файл менюсидан “Свойства” бўлимини танланг. 
3. 
“Дастур” бўлимидан “обший ресурс” параметрини танланг. Агар “Дастур” 
бўлими йўқ бўлса, демак ресурсларга умумий мурожаатга рухсат берилмаган. 
Юқорида келтирилган усул ёрдамида бутун дискка хам умумий мурожаат 
хуқуқини бериш мумкин. 
15.Интернет тармоғига уланиш имконияталари ва усуллари 
Турли операцион тизимларда интернетга боғланиш турлича амалга оширилади. 
Дунёда кўпгина фойдаланувчилар Windows ОТ идан фойдалангани учун ушбу ОТ 
мисолида интернетга боғланиш қандай амалга оширилишини кўриб чиқамиз.
“Пуск” тугмасини босамиз, бошқарув панелини танлаймиз, “сеть и подключение к 
интернету ” бўлимига ўтамиз. “Сетевые подключение” кўрсаткичини босамиз. Интернет
“келадиган” тармоқ адаптерини танлаш керак. Сичқончани ўнг тугмасини босиб, очилган 
менюда “Свойства” командасини танлаймиз. 
Расм. 7.25 
Очилган мулоқот ойнасида “дополнительно” бўлимига ўтамиз. Ва “Разрешить 
другим пользователям использовать подключения к интернету” белгисини 
ўрнатамиз.
Расм. 7.26 
Агар сиз тармоқ фойдаланувчиларга умумий уланишни бошқариш (имконини 
бермоқчи бўлсангиз), яъни бутун тармоққа умумий уланишни ўчириш/ёқиш имконини 
бермоқчи бўлсангиз – “Разрешить другим пользователям управлять общим доступом”
белгисини ўрнатинг. Агар коммутацияли (масалан, модемли) уланишни созлаш ўтказилса, 
параметрлар рўйхатида яна битта белги – “Устанавливать вызов по требованию” пайдо 
бўлади.


79 
Расм. 7.27 
Уни ишлатишда ихтиёрий тармоқ фойдаланувчиси мустақил равишда интернет 
ресурсларига мурожаат вақтида интернетга автоматик тарзда уланиш жараёнини юзага 
келтира олиши мумкин. Керакли параметрлани ўрнатгандан сўнг ойна тагидаги – “OK” 
тугмаси босилади. Бу ҳолда тармоқ интерфейси IP адреси ўзгариши ҳақида огоҳлантириш 
хабари чиқади. “Да” тугмаси босилади.
Агарда локал тармоқ ичида, интернетдан мурожаат ҳуқуқини бериш керак бўлган 
хизматлар ишлаётган бўлса (масалан, тармоқда Web ёки FTP-сервер ёки ички тармоқ 
фойдаланувчиларига онлайн ўйинлар керак бўлса) “Общий доступ” бўлимидаги 
“параметры” тугмасини босиш керак. 
Расм.7.28 
Хизматлар рўйхатида умумий қабул қилинган портлардан фойдаланувчи стандарт 
протоколлар кўрсатилган. Агар сиз шахсий хизматингизни қўймоқчи бўлсангиз 
“Добавить” тугмасини босинг. Бу ҳолда хизмат номи ва бу хизмат ишга тушириладиган 
компьютер, ички ва ташқи портлар ва протоколлар типи берилиши керак. 
Бу ерда сал олдинроққа ўтамиз. Оддий ICS созлаш, локал тармоқдаги IP-адреслар 
бошқарувчи компьютердан ишга туширилган DNSP-сервер орқали тайинланишини 
назарда тутади. Аммо бу ҳар доим ҳам қулай эмас. Агар мижоз-компьютерлар IP-
адресларни автоматик тарзда олишга созланган бўлса, тармоқ ишламайди. Шунинг учун 
ҳам, адресларни статик тайинлаш, ишга туширилган DNSP-серверга қараганда 
қулайроқдир. Агар хизматчи компьютерга статик адрес тайинланган бўлса, интернет 
фойдаланувчилари мурожаат қилишлари мумкин бўлса, имя майдонида IP-адресларни 
кўрсатиш мумкин. 


80 
16. Маълумотларни узатиш ва қабул қилиш 
Маълумотларни 
қабул 
қилиш/узатиш 
қурилмаси 
сигнални 
жўнатаётган 
компьютердан узатишда муҳитни шакллантиради ва қабул қиладиган томонда узатиш 
муҳитидан қабул қилади. 
Ҳамма қабул қилиш/узатиш қурилмалари узатиш 
типи бўйича характерланади ва маълумотларни узатиш 
тезлиги ва улар бажарадиган қўшимча функциялар билан 
фарқ қилади. Бунадай қурилмаларга мисол: тармоқ 
картаси, қайтарувчилар, концентраторлар, коммутаторлар, радио/ қабул қилувчи/ 
узатувчилар, инфрақизил қабул қилувчи/ узатувчилар бўлиши мумкин. 
Тармоқ карталари (Network Adapters) 
Тармоқ картаси бу – компьютерга ўрнатиладиган ва унга тармоқда ишлашига 
имкон берадиган қурилмалар. Ҳозирги вақтда турли тармоқ карталари ишлаб чиқилмоқда. 
Энг кўп тарқалган карталар босма плата кўринишига эга бўлиб, улар компьютер 
материнская платасини кенгайтириш жойига ўрнатилади. Ҳозирги вақтда кўп ишлаб 
чиқарувчилар тармоқ карталарини тўғридан – тўғри материнская платага ўрнатмоқдалар. 
Қайтарувчилар (Repeaters) 
Қайтарувчилар маълумотларни узатиш муҳитида фойдаланиладиган сигнални 
узатиш масофасини катталаштириш учун ишлатилади. Физик жараёнлар ҳақиқийлиги 
шундайки, у ёки бу муҳитда узатилаётган сигнал узатувчидан қабул қилувчига ўтаётганда 
секин – аста пасая бошлайди. Сигналнинг пасайиш, узатиш жараёнида 
келиб чиқадиган турли халақит берувчи ҳолатларга боғлиқдир (муҳит 
қаршилиги, турли манбалар сигналлари интерференцияси ва ҳоказо). 
Сигнални узатувчи ва қабул қилувчи орасида катта масофалардан ўтишини 
кафолатлаш учун қайтарилувчилардан фойдаланиш зарурдир. 
Қайтарувчилар сигнални узатишда воситачи ролини бажаради ва 
узатувчи ва қабул қилувчи орасида узатиш муҳитига уланади. 
Концентраторлар ва коммутаторлар 
(Consentrators and Switсhes) 
Концентраторлар 
(Hub) 
ва 
коммутаторлар 
(switсh) 
компьютерлар тармоқ карталарини улаш учун фойдаланиладиган ҳамма кабелларни ягона 
муҳитга физик жиҳатдан улаш имконини беради. Бу икки 
қурилманинг орасидаги фарқ маълумотлар пакетини узатиш вақтида 
концентраторлар уларни ҳамма компьютерларга бирданига юборади, 
бу эса канални ўтказиш қобилиятини камайтиради. Коммутаторлар 
(switсh) ўз хотирасига эга бўлиб, унда қайси компьютер қайси портга 
уланганлиги ҳақила маълумот сақланади. 
Модемлар (Modems) 
Моделлар рақамли сигналларни (компьютер ишлатадиган) аналог сигналларга 
(қоида бўйича товуш частотаси) ва тескари аналогдан рақамлига ўтказади.
Микротўлқинли қабул қилувчи ва узатувчилар
(Microware Transmitters) 
Микротўлқинли қабул қилувчи ва узатувчиларни кўпинча спутник алоқа қабул 
қилувчи ва узатувчилар деб атайдилар. Алоқанинг бундай воситалари маълумотларни 
турли географик регион ёки мамлакатларда жойлашган компьютерлар орасида катта 
масофага узатишга мўлжалланган. 
Инфроқизил ва лазерли қабул қилувчи ва узатувчилар


81 
(Infrared and Transmitters) 
Инфроқизил ва лазерли қабул қилувчи ва узатувчилар принцип жиҳатдан 
микротўлқинли тизимларга ўхшайди: улар атмосферадан маълумотларни узатиш муҳити 
сифатида фойдаланади. Маълумотлар радиотўлқин кўринишида эмас, ёруғлик сигнали 
кўринишида узатилган учун маълумотларни муваффақиятли узатиш учун сигнал йўлидаги 
халақит берувчи факторларни бўлмаслигини таъминлаш керак (узатувчи ва қабул қилувчи 
бир-бирини тўғридан – тўғри кўриш зонасида бўлиши керак). 
17.Фойдаланувчилар қайд ёзувлари ва муаллифлаштириш усуллари 
Фойдаланувчининг 
қайд 
ёзуви 
бу 
– 
Windows 
операцион 
тизимда 
фойдаланувчинининг тавсифидир. Одатда у ўз ичига, фойдаланувчининг тармоқдаги 
исми ёки тизимга киришдаги исми, ҳақиқий исми, пароли, фойдаланувчи аъзо бўлган 
гуруҳ номи, шунингдек, тизимда ишлашидаги ҳуқуқ ва рухсати ва ундаги ресурслардан 
эркин фойдаланиши каби барча маълумотларни олади.  

Download 6,26 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   10   11   12   13   14   15   16   17   ...   31




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish