чтения(фақат ўқиш учун) ва Скрытый(яширин) атрибутлари ўрнатилиши мумкин.
Умуман олганда Windows XP да Microsoft нинг барча ОТ ларидек FAT, FAT32 ва NTFS
файл тизимларида жойлашган файл ва папкаларнинг стандарт тўрт атрибутларини ўзида
мужассам этган.
Расм.7.8
62
Жадвал 7.1
Ат
рибут
Изоҳи
Ар
хив
Файл охирги архивлаштирилган ва резерв нусҳаланган вақтда
ўзгартирилганини билдиради.Бу атрибут кўпгина дастурларда файл
яратилганда ёки ўзгартирилганда ўрнатилади.
Фа
қат ўқиш
учун
Файлга ўзгартириш киритиш мумкин эмаслигини билдиради.
Ушбу атрибутни ўрнатилиши файл ёки папкага рухсатни
чегараламайди фақатгина уни ўчирилишидан ёки унга ўзгартириш
киритилишидан сақлайди. Кўпгина дастурлар ушбу файлларга
ўзгартириш киритилишидан ёки ўчирилишдан аввал ушбу амални
фойдаланувчи амалга ошириши ҳақида қўшимча такрор
тасдиқлашини сўрайди.
Яш
ирин
Файл ёки папкалар экранда акс этмаслигини билдиради. Бу
атрибут фойдаланувчиларни муҳим тизимли файлларини яшириш
учун мўлжалланган.
Ти
зимли
Файл ёки папка тизимли эканлигини билдиради. Бундай
атрибут Windows ни ишга туширишда хизмат қилувчи файлларга
қўйилади ва бундай файлларни ўзгартириш ёки ўчириш имкони
фақат ишлаб чиқарувчини имкониятидадир.
4.Хавфсизликни бошқариш, файл ва папкаларга рухсатни назорат
қилиш
Ҳозирги кунда ахборот хавфсизлиги мавзуси ҳар қачондан кўра долзарб бўлиб
қолди. Ахборот технологиялари мутахассислари билимларини турли манбалардан:
журнал, кундалик нашрлардаги мақолалар ва электрон почта жўнатмаларидан
тўлдирадилар.
Win XP нинг NTFS файл тизими ва унинг имкониятлари умумий папкалар
маълумотларини ички ва ташқи хавфлардан химоя қилиш учун махсус ишлаб чиқилган.
Бу мавзуда админстратор NTFS имкониятларидан фойдаланган ҳолда умумий папка ва
файлларга мурожаатни тўғри бошқариш учун кўрсатмалар келтирилади.
Файлларга мурожаатни бошқариш
Кўпгина фойдаланувчилар ишчи гуруҳ ва р2р – тармоқ аъзолари учун мурожаатни
эркин бўлиши учун:
1. Мурожаат қилиниши керак бўлган файлли папкаларга сичқонча ўнг тугмасини
босинг.
2. Очилган мулоқот ойнасида Sharing (мурожаат) бўлимини танланг.
3. Папка хоссалари мулоқот ойнасида Sharing (мурожаат) бўлимига ўтиб, Share This
Folder (бу папкага умумий рухсат очиш) командасини танланг (расмда кўрсатилган).
63
Расм.7.9
A тасвир. Папка хоссалари мулоқот ойнасида гуруҳ ва фойдаланувчилар
мурожаатини бошқаришни созлаш бажарилади.
1.Share name (умумий ресурс номи) графасига папка номи киритилади.
2.Зарурият бўлса, Comment (тавсиф) графага бир нечта тушунтириш сўзларини
қўшиш мумкин.
3.ОК тугмасини босинг.
Ҳамма фойдалувчилар (Everyone) учун рухсатни ўчириш ва ҳар бир фойдаланувчи
учун мурожаат даражасини индивидуал тарзда созлаш учун:
1.Керакли папка устида сичқонча ўнг тугмасини босинг.
2.Очилган менюдан “Sharing and Security” (умумий мурожаат ва хавфсизлик)
бўлишини танланг.
3.Permissions (рухсат) тугмасини босинг.Permissions for… (... учун рухсат) мулоқат
ойнаси (B тасвирда кўрсатилганидек) очилади.
64
Расм.7.10
В тасвир. Share Permissions (умумий ресурс учун рухсат) бўлимидаги Permissions
For… (… учун рухсат) мулоқот ойнаси.
4. Келтирилган фойдаланувчилар гуруҳи ёки фойдаланувчилар рўйхатидан
Everyone (ҳамма) объектни ажратинг.
5. Remove (олиб ташланг) тугмасини босинг.
6. Add (қўшиш) тугмасини босинг. Select Users Or Groups (Танлаш: фойдаланувчи
ёки гуруҳ) ойнаси расмда кўрсатилганидек очилади.
Расм.7.11
С тасвир. Мурожаатни созлаш талаб қилинаётган гуруҳ ёки фойдаланувчиларга
танлаб, Enter The Object Names To Select (танланган объект номларини киритинг)
майдонига киритиб, ОК тугмасини босинг.
7. Enter The Object Names To Select (танланган объект номларини киритинг)
мурожаат ҳуқуқи ўзгартириладиган гуруҳ ёки фойдаланувчиларни танлаб, ОК тугмасини
босинг.
65
8. Group Or Users Names (гуруҳ ёки фойдаланувчилар) панелида мурожаат
созланадиган объектни белгиланг: рухсат бериш ва ман қилиш (Allow ёки Deny); тўлиқ
мурожаат (Full Control), ўқиш (read) ва ўзгартириш (change).
9. Ўзгартиришлар кучга кириши учун мулоқот ойнасини ёпинг. Папка хоссаси
ойнасидан чиқиш учун ОК ни босинг.
Тўлиқ мурожаат (Full Control) ҳуқуқи гуруҳ ёки фойдаланувчиларга папкадаги
файлларни ўқиш, ўзгартириш, олиб ташлаш ва ишга туширишга имкон беради. Бундан
ташқари, бундай фойдаланувчилар бу каталогда янги папкалар яратиш ва папкаларни
олиб ташлаш ҳуқуқига эга.
Папкадаги
маълумотларни
ўзгартириш
(change)
ҳуқуқига
эга
бўлган
фойдаланувчилар каталогдаги маълумотларни кўришлари ва ўзгартиришлари, у ерда ўз
файл ва папкаларини яратишлари ва ундаги дастурларни бажаришга буришлари мумкин.
5.Маълумотлар тизимидан фойдаланиш
Агар Windows XP дан фойдаланишда сизда бирон-бир савол ёки қийнчиликлар
юзага келадиган бўлса, тизим сизнинг саволларингиза тез ва осон жавоб топишингизга
ёрдам беради. Бундан ташқари ҳар бир дастур ўзининг маълумотлар тизимига эгалигидан
ташқари Windows XP учун умумий маълумотлар тизими мавжуддир. Ушбу йўриқномадан
фойдаланиш учун асосий меню командаларидан Справка и поддержка буйруғи
танланади. Windows XP ОТ ининг маълумотлар хизмати очилади.Ушбу ойна Web-саҳифа
кўринишини эслатади.
Расм.7.12. Маълумотлар тизимининг асосий ойнаси
Маълумотлар тизими ишга тушгандан сўнг олиниши мумкин бўлган ахборотлар
рўйхати акс этади.
6. Операцион тизимларнинг тизимли созламалари
Тизимли параметрларни созлаш учун “Мой компьютер” папкасининг контекст
менюсида “Свойства системы” бўлимини танланг. Windows ОТ и оиласининг бошқа
версияларидаги каби Общие диалог бўлими Свойства системы ойнасида сиз тизим
ҳақида умумий маълумотларни кўришингиз мумкин.
66
Расм. 7.13
Do'stlaringiz bilan baham: |