Ўзбекистон республикаси алоқА, ахборотлаштириш ва телекоммуникация



Download 6,26 Mb.
Pdf ko'rish
bet11/31
Sana22.02.2022
Hajmi6,26 Mb.
#100326
1   ...   7   8   9   10   11   12   13   14   ...   31
Bog'liq
36uz

4. Ахборот хавфсизлигини таъминлашнинг дастурий-техник усуллари 
 
Идентификация и аутентификация. Бир қарашда расмий термин, бироқ амалда 
эса ахборот хавфсизлик воситаларининг дастурий – техник асоси бўлиб хизмат қилади. 
Чунки қуйида кўриладиган қолган барча воситалар идентификациядан ўтган 
фойдаланувчилар учундир. Кўп ҳолларда аутентификация ва идентификация жараёнлари 
бир бири билан чамбарчас боғланган бўлгани сабабли уларнинг тарифларида адашишлик 
келиб чиқади. Келинг уларнинг мазмун моҳиятини техник қисмларини кейинга қолдирган 
ҳолда кенг ўрганиб чиқайлик. 
Идентификация – фойдаланувчининг исмини ўрнатиш жараёни. Бунга мисол 
қилиб визит карточкалар билан алмашиш ёки уни беришни келтириш мумкин. Унда аниқ 
бир шахснинг исми, фамилияси, мансаби ва бошқа атрибутлар кўрсатилган бўлади. Лекин 
визит карта айнан ана шу шахсга тегишли эканлигини қандай билиш мумкин? 
Бу ерда бизга аутентификация жараёни ёрдам беради. Аутентификация – 
фойдаланувчининг 
тизимга 
киритган 
исмининг 
ҳақиқийлигини 
текшириш 
жараёнидир. Маиший даражада аутентификацияни суръат ёрдамида амалга ошириш 
мумкин. Яна бир мисол бўлиб аутентификацияга телефон орқали шахс товушини танишни 
келтириш мумкин – ҳеч биримиз телефон орқали маълум шахс фамилиясини айтиб бошқа 
товуш билан сўзлашаётган одам билан гаплашмаслигимиз аниқ. 
Идентификация ва аутентитификация воситалари бирлашиши ҳам мумкин. Бу ерда 
барчамиз учун маълум бўлган хизмат гувоҳномасини келтириш мумкин. Унда шахснинг 
идентификацияси 
учун 
исми, 
фамилияси, 
мансаби 
(ва 
бошқа 
маълумотлар), 
аутентификация учун эса унинг суръати келтирилганлигини айтишимиз мумкин. Шуни 
алоҳида таъкидлаш керакки аутентификация ва идентификация воситаларининг ўзи 
ҳақиқийликни тасдиқловчи белгиларга эга бўлиши мумкин. Мисол учун гувоҳномадаги 
муҳр, имзо ёки унинг химоясини сақловчи бошқа қалбакилаштиришдан ҳимояловчи 
воситалар. 
Юқоридаги мисол тасодифий келтирилгани йўқ. Ахборот технологияларида 
аутентификация ва идентификациянинг усуллари фойдаланувчиларнинг ўзига яраша 
хизмат гувоҳномалари бўлиб хизмат қилиб, шахсга ахборот муҳитига киришига ва унга 
берилган ваколат даражасида исталганча фойдаланиш имконини беради. 


52 
Хозирги 
вақтда 
ахборот–ҳисоблаш 
тизимларида 
фойдаланувчиларни 
аутентификация ва идентификациялашнинг усулларини қуйидаги асосий гуруҳларга 
бўлиш мумкин: 
 
пароллар усули; 
 
махсус аппарат воситалардан фойдаланиш усули; 
 
фойдаланувчининг биометрик хусусиятларини таҳлили асосидаги 
усуллар. 
Фойдаланишни чеклаш.Демак, идентификация ва аутентификация ёрдамида сиз 
тизимга кириш ҳуқуқини олдингиз. Энди фойдаланиш чегарасини белгиловчи мантиқий 
бошқарув воситаси ишга тушади. Уларнинг вазифаси ҳам фойдаланишга рухсат берувчи 
физик воситалар кабидир. Фойдаланишга рухсат беришнинг мантиқий бошқарув 
воситалари ҳам фойдаланувчиларни тизимда сақланаётган у ёки бу ахборот бўлимига 
мурожаатини назорат қилади, фақатгина дастурий таъминотлар кўмагида. Фойдаланишга 
рухсат беришларни мантиқий бошқаруви – бу ахборотни бутунлиги ва маҳфийлигини 
таъминлаб берадиган кўп фойдаланувчили тизимнинг асосий механизмидир.
Шуни айтиш керакки, уланишларнинг мантиқий бошқаруви – ахборот хавфсизлиги 
оламидаги энг мураккаб мавзулардан биридир. Уланишларнинг бошқарув чизмасини 
қуйидагича хусусиятлаш маъқул бўлади, унга кўра уланиш матрицаси қаторида 
субъектлар келтирилиши, устунларда эса объектлар рўйҳати, катакчаларда эса устун ва 
қаторларнинг кесишмасига мос келувчи ваколат тури ёки кўриниши, ҳамда қўшимча 
талаблар(масалан ҳаракатннг вақти ва манзили) кўрсатилади. 
Қачонки фойдаланувчилар ўз имкониятларидан келиб чиққан ҳолда фақатгина 
фойдаланишга ваколати бор ўзига маълум объектларга рухсат этилмаган ҳаракатларни 
амалга оширишса, уланишларнинг мантиқий бошқаруви воситасининг энг мақул 
созланиши бўлиб интерфейснинг чекловли кўриниши хизмат қилади. Бундай ёндашиш 
одатда тизим менюси ва фойдаланувчига мумкин бўлган танлов вариантларни кўрсатиш 
чегарасида амалга оширилади.

Download 6,26 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   7   8   9   10   11   12   13   14   ...   31




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish