Ўзбекистон республикаси алоқА, ахборотлаштириш ва телекоммуникациялар давлат қумитаси тошкент ахборот технологиялари университети


“ Фуқаро муҳофазаси” машғулот ўтказиш услублари ва



Download 1,57 Mb.
Pdf ko'rish
bet91/96
Sana21.02.2022
Hajmi1,57 Mb.
#62330
1   ...   88   89   90   91   92   93   94   95   96
Bog'liq
favqulotda vaziyatlarda hayot faoliyati xavfsizligi

“ Фуқаро муҳофазаси” машғулот ўтказиш услублари ва 
хусусиятлари. 
Инсоният ҳозирги вақтда табиат ва инсон фаолияти мажмуасидан 
ташкил топган оламшумул экологик ҳалокат жараёнида фаолият 
кўрсатаётганини тўлиқ англаб етиб бормоқдамиз. Шунинг учун ҳам умумий 


186 
офатнинг олдини олиш бўйича кўпгина чора-тадбирлар ишлаб чиқиб 
турмушда баъзи ижобий ўзгаришларга асос солинмоқда.
Яқин кунларгача кўпгина давлатларнинг асосий маблағлари табиий 
офатларнинг оқибатларини бартараф этиш чора-тадбирларига сарф қилинар 
эди. Бугунги кунда талаб мутлақо ўзгарди, яъни табиий офатларнинг 
тарихини, келиб чиқишини ўрганиш, олдини олиш усулларини ишлаб чиқиш, 
уларни башоратлаш, намаён бўлиш белгилари-даракчиларини замонавий фан 
ютуқларини тадбиқ қилган ҳолда кенг миқёсда олиб борилаётган ишларга 
сарфланиши қайта-қайта уқтирилмоқда. 
Яна бир муҳим томони, олинган маълумотлар билан аҳоли ўқитишни 
яхши йўлга қўйишни жадаллаштириш, маълум даражада уларни содир 
бўлиши муқаррар бўладиган фожиаларда тўғри ҳаракат қилишга 
тайёрлашдир. Бу эса ҳар қандай фожиадан келадиган иқтисодий самарани 
тежашга, қолаверса инсонлар ўртасида шикастланиш даражасини
нобудгарчиликни камайтиришга олиб келади. 
Кундалик турмушда инсоннинг хавфли вазиятларга тушиб қолиш 
эҳтимоли ошиб бормоқда. Бу турмушдаги жароҳатлар, транспорт ёки саноат 
аварияси, ёнғин, сув тошқини ва бошқа табиий ҳодисалар содир бўлиши 
мумкин. Кўпинча бундай вазиятлар инсоннинг масъулиятсизлигидан ёки 
унинг хавфли вазиятларда тўғри ҳаракат қилишни билмаслигидан келиб 
чиқади. Айрим ҳолларда инсоннинг ёлғиз ўзигина эмас, балки унинг 
атрофдагилар ҳам жабрланмоқдалар. 
Фавқулодда вазиятларда тўғри ҳаракат қилишни ўрганиш кўп жиҳатдан 
инсоннинг ўзига ҳам боғлик. Ахир, бекорга айтилмаган “Асраганни 
асрайман”, “Сендан ҳаракат, мендан баракат” деб. 
Аҳолини фавқулодда вазиятларда ҳаракат қилишга тайёрлашни 
ташкил этиш.  
Ўзбекистон Республикасининг “Аҳоли ва ҳудудларни табиий ва 
техноген тусдаги фавқулодда вазиятларданмуҳофаза қилиш тўғрисида”ги 
қонунлари ҳамда Вазирлар Маҳкамасининг 427-сонли “Ўзбекистон 
Республикаси аҳолисини фавқулодда вазиятлардан муҳофаза қилишга 
тайёрлаш тартиби тўғрисида”ги Қарори асосида республикамиз аҳолисини 
фавқулодда вазиятларга муҳофаза қилишга тайёрлаш ишлари йўлга 
қўйилган. 
Фуқароларни фавқулодда вазиятларда ҳаракат қилишга тайёрлаш 
мулкчилик шаклларидан қатъий назар корхоналарда, муассасаларда (таълим 
муассаларида) ва ташкилотларда, яшаш жойларида, уларнинг ёшлари ва 
ижтимоий гуруҳларига қараб олиб борилади. 
Тайёргарликни ўтувчи аҳоли 3 та гуруҳга бўлинади: 
1.Қорақалпоғистон Республикаси, вилоятлар, республика, вилоят 
тасарруфида бўлган шаҳарлар ва туманлар, давлат ҳокимияти ҳамда 
бошқарув органлари, вазирликлар, идоралар, бирлашмалар, корхоналар
муассасалар ва ташкилотлар раҳбарлари, фавқулодда вазиятлардан муҳофаза 
қилиш соҳаси мутахассислари. 
2.Ишлаб чиқариш ва хизмат кўрсатиш соҳасида банд бўлган аҳоли, 


187 
умумтаълим мактаблари, идоравий бўйсиниши ҳамда ташкилий-ҳуқуқий 
шаклларидан қатъий назар бошланғич, ўрта, олий ва касб-ҳунар таълими 
муассасалари ўқувчилари. 
3.Ишлаб чиқариш ва хизмат кўрсатиш соҳаларида банд бўлмаган 
аҳоли. 
Фавқулодда вазиятлардан муҳофаза қилиш соҳасида тайёрлашнинг 
асосий вазифалари этиб: 
1.Аҳолининг барча гуруҳларига фавқулодда вазиятлардан муҳофаза 
қилиш қоидаларини ва асосий усулларини, жабрланганларга биринчи тиббий 
ёрдам кўрсатиш йўлларини, жамоа ва якка тартибда муҳофаза воситаларидан 
фойдаланиш қоидаларини ўргатиш; 
2.Бошқарувнинг 
барча 
поғоналардаги 
раҳбарларини 
аҳолини 
фавқулодда вазиятлардан муҳофаза қилиш бўйича ҳаракат қилишга тайёрлаш 
ва қайта тайёрлаш; 
3.Давлат ҳокимияти ва бошқарув органлари, корхоналар, муассасалар, 
ташкилотлар раҳбарлари ҳамда мутахассисларида авария- қутқарув ва бошқа 
кечиктириб бўлмайдиган ишларни ўтказиш учун фуқаро муҳофазаси куч ва 
воситаларини тайёрлаш, уларда бошқариш кўникмаларини ҳосил қилиш, 
фавқулодда вазиятларда ҳаракат қилишда ходимларнинг ўз вазифаларини 
амалий эгаллаши белгиланган. 

Download 1,57 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   88   89   90   91   92   93   94   95   96




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish