Ўзбекистон республикаси алоқА, ахборотлаштириш ва телекоммуникациялар давлат қумитаси тошкент ахборот технологиялари университети



Download 1,57 Mb.
Pdf ko'rish
bet93/96
Sana21.02.2022
Hajmi1,57 Mb.
#62330
1   ...   88   89   90   91   92   93   94   95   96
Bog'liq
favqulotda vaziyatlarda hayot faoliyati xavfsizligi

Ишлаб чиқариш ва хизмат кўрсатиш соҳасида банд бўлмаган аҳолига 
таълим бериш маърузалар ўқиш, суҳбатлар ўтказиш, ўқув фильмларини 
намойиш қилиш, мустақил равишда қўлланма ва эслатмаларни ўргатиш, 
радиоэшиттиришлар ва телекўрсатувлар ўрдамида олиб борилади.
Бу тоифадаги аҳолини тайёрлашда асосий эътибор уларни маънавий-
руҳий тайёрлашга, фавқулодда вазиятларнинг турлари ва кўлами ҳақида 
маълумот беришга, яшаш шароитидан келиб чиққан ҳолда содир бўлиши 
мумкин бўлган фавқулодда вазиятлар ҳақида кўникмалар беришга, 
фавқулодда вазиятлар содир бўлган шароитда ҳатти-ҳаракат йўлларини 
ўргатишга, содир бўлиши мумкин бўлган авариялар, табиий офатлар, 
фалокатларга оилавий тайёргарлик масъулиятларини сингдириб боишга 
қаратилган. 
Фуқаро муҳофазасидан таълим ўқув машқлари ўтказиш билан 
биргаликда олиб борилади. Ҳар бир тоифадаги аҳолига “Диққат, барчага!” 
сигнали орқали ҳудуднинг географик хусусиятидан келиб чиққан ҳолда 
фавқулодда вазиятларда бажарилиши лозим бўлган ҳатти-ҳаракатларга 
ўргатиш билан ўқув йили тугатилади. 
Тайёргарлик шакллари, усуллари ва воситалари. 
Офатларга тайёргарликни таъминлашнинг 7 йўналиши ажратилади: 
1. Заифликни баҳолаш-фавқулодда вазиятга тайёргарлик шундан 
бошланади. 
2. Режалаштириш – тайёргарликни таъминлаш ишларининг бўлинмас 
қисми. Режанинг аниқ бир шакли бўлмайди. Режалаштириш эҳтиёжга қароб 
тузилади, фавқулодда вазиятгача бўлган, у рўй берганда ва ундан сўнгги 
ҳаракатларнинг аниқ ва ўз вақтида бўлиши таъминланади. 
3. Ташкилий тизим –кучларни шакллантиришни кўзда тутувчи 
йўналиш. Улардан тайёргарликни таъминлашда фойдаланиш мумкин. 
4. Ахборот тизими –фавқулодда вазиятгача, у рўй бергандан сўнг 
заифлик даражасини белгилаш, огоҳлантириш, қарор қабул қилиш учун 
зарур бўлган ахборот манбаи, эҳтиёж, вақти ва тартибини аниқлашни кўзда 
тутувчи йўналиш. 
5. Асосий ресурслар –бу йўналиш моддий ва молиявий ресурсларни 
шакллантириш, фавқулодда вазият рўй берганда ёрдам кўрсатилиши ҳақида 


190 
шартномалар тузилишини кўзда тутади. 
6. Огоҳлантириш тизими муқобил алоқа воситалари таъминотига 
эга мустаҳкам ишловчи огоҳлантириш, башорат қилиш ва хабар бериш 
тизимини яратиш. 
7. Жавоб қайтарувчи механизмлар – уларда тайёргарликни 
таъминлашдаги барча камчиликлар кўзга ташланиб қолади, амалий 
ҳаракатлар, малака ва кўникмалар ҳосил қилинади.
Аҳоли тайёргарлигини амалга оширишда ўқитиш усулларидан баҳс-
мунозара, ўқув дарсликлари билан мустақил ишлаш, муаммоли вазиятларни 
юзага келтириш, мантиқий масалаларни мустақил ечиш усулларидан 
фойдаланиш мумкин.
Баҳс-мунозара усули- ўқитувчи ёки тингловчиларнинг фикрлашни 
талаб қилувчи саволлари бўйича тингловчи ўз фикрларини баён қиладилар ва 
ўзгалар фикрини эшитадилар. 
Муаммоли вазиятни юзага келтириш – вазият бир оз тор тарзда баён 
қилинади. Бундай вазиятларни қўллаш кўпроқ маърузалар давомида 
қўлланиб, ўқув жараёнига муаммоли ўқитиш элементларини киритиш 
имкониятини беради. Тингловчилардан кўпроқ диққат-эътиборини шу 
вазиятга жалб қилишларини ва хулоса чиқаришларини талаб қилади. 
Иш ўйинлари- қандайдир маънода инсон фаолиятини машқ 
қилишдан иборат. У деярли барча вазиятларни “ўйнаш” ва одамлар 
руҳиятини тушиниш, уларнинг ўрнига ўзини қўйиб кўриш имконини беради. 
Иш ўйинлари қуйидаги тартибда амалга оширилади: 
-аудитория ва қатнашчиларни тайёрлаш; 
-вазиятни, йўриқнома ва бошқа материалларни ўрганиб чиқиш; 
-ўйин жараёнини олиб бориш; 
-ўйин натижаларини таҳлил қилиб, муҳокама этиш. 
“Мияга ҳужум” усули – муаммони шакллантириш, машқ жараёни, 
“мияга ҳужум”- қўйилган муаммони енгиш, энг яхши ғояларни танлаб олиш 
ва натижалар тўғрисида хабар бериш жараёнини ўз ичига олади. 
Фуқаро муҳофазаси бошқарув органларини, кучларини, ФВДТ 
мансабдор шахсларини тайёрлаш муваффақиятли ҳал этилиши ҳамда барча 
поғонадаги фуқаро муҳофазаси бошлиқлари уюшган ҳолда режа 
тузишларига, режанинг бажарилишига узлуксиз раҳбарлик қилишларига, уни 
назорат қилишларига, шунингдек қўл остидагиларга ёрдам беришларига, 
ўқув-моддий базасининг мавжудлигига, унинг яратилишига, яроқли ҳолда 
туришига, ҳамда муттасил такомиллаштириб борилишига боғлик бўлади. 


191 

Download 1,57 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   88   89   90   91   92   93   94   95   96




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish