Ўзбекистон республикаси алоқА, ахборотлаштириш ва телекоммуникациялар давлат қумитаси тошкент ахборот технологиялари университети



Download 1,57 Mb.
Pdf ko'rish
bet90/96
Sana21.02.2022
Hajmi1,57 Mb.
#62330
1   ...   86   87   88   89   90   91   92   93   ...   96
Bog'liq
favqulotda vaziyatlarda hayot faoliyati xavfsizligi

Фуқаро муҳофазаси ташвиқотини ўрни ва вазифалари. 
Ишлаб чиқаришда банд бўлмаган аҳолинининг маънавий-руҳий 
тайёргарлиги муаммоси миллионлаб кишиларга тегишли муаммодир. 
Вилоятлар, шаҳарлар ва туманлар фуқаро муҳофазаси бошлиқлари, 
фавқулодда вазиятлар бошқарма ва бўлимлари бу мавзуга кўпроқ эътибор 
беришлари, ишламаётган аҳолини фавқулодда вазиятлардан муҳофаза 
қилишдаги маънавий-руҳий чиниқтишга ёрдам берувчи тадбирларни 
жонлантириш ишларини янада такомиллаштиришлари лозим. Бундай 
тарғиботга биринчи галда кимёвий ва хавфли объектлар яқинида ҳамда 
тошқин, сув босиши хавфи мавжуд бўлган ҳудудларда истиқомат қилувчи 
аҳоли жалб этилиши лозим. 
Тарғибот. Фавқулодда вазиятлардан муҳофаза қилишни тарғиб этишда 
асосий вазифалар қандай, бунда тарғибот наимлардан иборат бўлиши керак? 
Биринчи вазифа. Тинчлик даврида ва ҳарбий ҳаракатларда фавқулодда 
вазиятлар содир бўлиши мумкинлигини ва улар нақадар хавфли эканлигини 
тушинтириш. 
Иккинчи вазифа. Фуқаро муҳофазасининг роли ортиб бораётганлигини, 
фавқулодда вазифалардан муҳофаза қилиш ҳақидаги давлат ҳужжатларининг 
мазмунини, аҳолининг фуқаро муҳофазасига оид ҳуқуқлари ва вазифаларини 
тушинтириш. 
Учинчи вазифа. Аҳолига фавқулодда вазиятларда ҳаракат қилишни 
ўргатишга ҳисса қўшиш. 
Тўртинчи вазифа. Фуқаро муҳофазаси илғор тажрибасини аҳоли 
ўртасида кенг тарғиб қилиш. 
Бешинчи вазифа. Ўзбекистон Республикаси фуқаро муҳофазаси тарихи 
ва анъаналарини аҳоли ўртасида тизимли тарғиб қилиш. 
Тарғибот хушёрлик оширилиши кераклигини, олдини олиш тадбирлари 
ўтказилиш муҳимлигини, одамларда юксак маънавий-руҳий фазилатларни 
тарбиялаш зарурлигини, шунингдек бепарволик ишлаб чиқариш, ижтимоий 


184 
соҳага оғир шикаст етказиши, энг ёмони одамлар қурбон бўлиши 
мумкинлигини эслатиб туриши керак. 
Техника ва ишлаб чиқариш технологияси мураккаблаша бораётганини 
ишлаб чиқариш жараёнлари назорат қилинишида қийинчиликлар келтириб 
чиқармоқда.
Фавқулодда вазиятлар содир бўлиш эҳтимоли мавжудлиги тўғрисида 
аҳоли ўртасида тушинтириш ишларини олиб бориш керак. Лекин, бунда 
одамларни қўрқитмаслик, балки бу хавфни унитмаслик, фавқулодда 
вазиятлар содир бўлганда муҳофазаланишга тайёр туришга даъват этмоқ 
керак. Шунда фавқулодда вазиятлар оқибатида етадиган зарарлар энг кам 
даражада бўлиши мумкин. 
Мулкчилик шаклларидан қатъий назар меҳнат жамоаларида, турар 
жойларда ана шу тўғрисида суҳбатлар ўтказиш, аҳолига ва жамоага 
фавқулодда вазиятлар содир бўлганда ҳатти-ҳаракат қоидаларини 
тушинтириш керак. Масалан, Японияда ҳар янги ўқув йили мактаблар ва 
олий ўқув юртларда одамларнинг зилзила содир бўлганда ҳатти-ҳаракатлари 
ҳақидаги машғулотдан бошланади. 
Фуқаро муҳофазаси тарғиботини ташкил этиш шакллари, усуллари ва 
воситалари. 
Фуқаро муҳофазаси бўйича тарғибот қандай аҳволдалиги табиийки, 
биринчи галда барча даражадаги фуқаро муҳофазаси бошлиқлари зиммасида 
бўлади. Фуқаро муҳофазаси ходимлари давлат ва жамоат ташкилотларини, 
ижодий жамоаларни, турли фондларни жалб қила олсаларгина тарғиботни 
йўлга қўйиш шунчалик муваффақиятли амалга оширилади. 
Фуқаро муҳофазаси тарғиб қилишнинг қуйидаги шакллари мавжуд: 
1. Оғзаки тарғибот. 
2. Оммавий ахборот воситалари (матбуот, телевидение, радио). 
3. Кино ва видофильмлар. 
4. Кўргазмали воситалар (плакат, стенд, фотомонтаж, витрина). 
Оғзаки тарғибот энг таъсирчан шакллардан бири ҳисобланади. Одамлар 
билан шахсий мулоқатда бўлишга асосланиб, бундай тарғибот муайян жамоа 
олдида турган фуқаро муҳофазаси вазифаларини, уларни ҳал этиш 
усулларини одамларга тушинарли далил ва мисоллар асосида тушинтириш, 
камчиликлар ва қийинчиликлар, уларни енгиб ўтиш йўллари ҳақида очиқдан 
очиқ фикр юритиш имконини беради.
Оғзаки тарғиботда маъруза, суҳбат, савол-жавоб кечалари, фуқаро 
муҳофазаси фахрийлари ва мутахассислари билан учрашувлардан 
фойдаланилади. 
Тарғиботчи ишлатаётган илмий ва техник атамалар ва тушунчаларни 
тингловчилар тўғри англашини таъминлайдиган қилиб баён этиши, фикрнинг 
мантиқийлиги, тушинтирилаётган қоидаларнинг турмуш билан чамбарчас 
боғликлигига ёрқин мисоллар келтириши, статистика маълумотларига 
таяниши, нутқининг жўшқинлиги ва ҳокозалар тарғибий чиқишларнинг 
ишончлилигини таъминлаб беради. 
Раҳбарлар, 
мутахассисларнинг ўз жамоалари олдида фуқаро 


185 
муҳофазаси мавзусида сўзга чиқишлари алоҳида аҳамиятли эканлигини қайд 
этмоқ керак. Улар фуқаро муҳофазаси тадбирларини ўтказишда шахсан 
намуна кўрсатишлари лозимлигини унитмаслик лозим.
Фавқулодда вазиятлардан муҳофаза қилиш соҳаси тарғиботида ҳозирги 
вақтда оммани қамраб олиши ва уларга узлуксиз таъсири жиҳатидан энг 
таъсирчан бўлган оммавий ахборот воситаларидан телевидение ва радиодан 
фойдаланишнинг роли каттадир. Фуқаро муҳофазасига оид ишлар аҳволи, 
ФВДТ кучлари ва воситаларининг фавқулодда вазиятларда ҳаракатлари 
ҳақида оммавий воситалари тезкор ва ишончли ахборот билан таъминланиб 
туришлари керак. 
Фуқаро муҳофазаси мавзусида китоблар ва рисолалар нашр этишнинг ва 
улардан тушинтириш ишларида фойдаланишнинг аҳамияти каттадир. Уларни 
тарғиб этиш учун кутубхоналарда ктобхонлик анжуманлари, кечалар ва 
бошқа тадбирлар ўтказилиб туриши лозим. 
Эндиликда фуқаро муҳофазаси тарғиботини кино, видео материаллардан 
кенг фойдаланмай туриб тасаввур этиш қийин. 
Кўргазмали воситалардан фойдаланиб, фуқаро муҳофазасини тарғиб 
қилиш фуқаро муҳофазаси ўқув пунктлари, кабинетлари, синфлар ва 
бурчакларини жиҳозлашда, турли стенд, фотомонтаж ташкил этишда, 
шунингдек аҳолини фавқулодда вазиятдаги ҳаракати бўйича плакатлар 
чиқаришда ўз ифодасини топмоқда.
Кўргазмали тарғиботда республикамиз фуқаро муҳофазаси тизими 
ҳақида, ишлаб чиқариш авариялари ва табиий офатлар, жамоа ва якка ҳимоя 
воситалари, қутқарув ва бошқа кечиктириб бўлмайдиган ишлар, ўтказилган 
ўқув машғулотлари ҳақида ахборот бўлиши мақсадга мувофиқ.
Республикамиз 
ҳудудида эҳтимоли бўлган бошқа фавқулодда 
вазиятларнинг эҳтимоли кам эмас. Бундан ташқари халқаро терроризм ва 
диний экстремизм жаҳоннинг кўп минтақаларида, мамлакатларида, 
жумладан марказий Осиё минтақасида ва унинг таркибидаги Ўзбекистонда 
ҳам хавф солаётибди. 1999 йил феврал ойида республикамизнинг бош 
майдонида кўплаб одамлар қурбон бўлишига олиб келган портлашларни, 
2000 йил ёзида Сурхондарёда террорчи жангариларнинг бебошликларини, 
экстремистларнинг яна бошқа қонли ишларини унита олмаймиз.
Фуқаро муҳофазаси соҳасида тайёргарликдан ўтаётганлар фуқаро 
муҳофазасининг ҳозирги замондаги ролини қанчалик тўғри тушинсалар, 
уларнинг бу соҳадаги билим, маҳорат ва кўникмалари шунчалик 
мустаҳкамроқ ва мукаммалроқ бўлади. 

Download 1,57 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   86   87   88   89   90   91   92   93   ...   96




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish