Ўзбекистон республикаси ахборот технологиялари ва коммуникацияларини


Ўзбекистонда электрон ҳукумат тизимини жорий этишда



Download 1,29 Mb.
Pdf ko'rish
bet6/32
Sana19.12.2022
Hajmi1,29 Mb.
#891267
1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   32
Bog'liq
ozbekistonda elektron hukumatni joriy etish istiqbollari

1.2. Ўзбекистонда электрон ҳукумат тизимини жорий этишда 
яратилган ҳуқуқий меьёрий асослар 
 
Ўзбекистонда жорий этилаётган электрон ҳукумат тизимини янада 
ривожлантириш мақсадида 2015 йил 9 декабрда Ўзбекистон 
Республикасининг“Электрон ҳукумат тўғрисида”ги Қонуни
4
қабул 
қилинди, Қонуннинг асосий вазифалари этиб қуйидагилар белгиланган: 
давлат органлари фаолиятининг самарадорлигини, тезкорлигини ва 
шаффофлигини таъминлаш, уларнинг масъулиятини ва ижро интизомини 
кучайтириш, аҳоли ва тадбиркорлик субъектлари билан ахборот 
алмашишни таъминлашнинг қўшимча механизмларини яратиш; 
ариза берувчилар учун мамлакатнинг бутун ҳудудида давлат 
органлари билан ўзаро муносабатларни электрон ҳукумат доирасида 
амалга ошириш бўйича имкониятлар яратиш; 
ўз 
зиммасига 
юклатилган 
вазифалар 
доирасида 
давлат 
органларининг маълумотлар базаларини, Ягона ИДХ порталини ва 
Электрон ДХнинг ягона реестрини шакллантириш
аҳоли ва тадбиркорлик субъектлари билан ўзаро муносабатларни 
амалга оширишда электрон ҳужжат (ЭҲ) айланиши, давлат органларининг 
ўзаро ҳамкорлиги ва уларнинг маълумотлар базалари ўртасида ахборот 
алмашинуви механизмларини шакллантириш ҳисобига давлат бошқаруви 
тизимида “бир дарча” принципини жорий этиш; 
тадбиркорлик субъектларини электрон ҳужжат(ЭҲ) айланишидан 
фойдаланишга, шу жумладан статистика ҳисоботини тақдим этиш, 
божхона расмийлаштируви, лицензиялар, рухсатномалар, сертификатлар 
бериш жараёнларида, шунингдек давлат органларидан ахборот олиш 
жараёнларида ЭҲ айланишидан фойдаланишга ўтказиш; 
4
Қонунчилик палатаси томонидан 2015 йил 18 ноябрда қабул қилинганСенат томонидан
2015 йил 3 декабрда маъқулланган


13 
тадбиркорлик субъектларининг электрон тижорат, Интернет жаҳон 
ахборот тармоғи орқали маҳсулотни сотиш ва харидларни амалга ошириш 
тизимларидан фойдаланишини, шунингдек коммунал хизматларни ҳисобга 
олишнинг, назорат қилишнинг ва улар учун ҳақ тўлашнинг 
автоматлаштирилган тизимларини жорий этишни кенгайтириш; 
нақд бўлмаган электрон тўловлар, давлат харидларини амалга 
ошириш, масофадан фойдаланиш тизимларини ва банк-молия соҳасидаги 
фаолиятнинг бошқа электрон шаклларини ривожлантириш. 
Мазкур Қонуннинг 6-моддасига асосан Давлат органлари 
фаолиятининг очиқлиги ва шаффофлиги принципи белгиланган бўлиб, 
бунда: 
Давлат органларининг электрон ҳукумат соҳасидаги фаолияти қонун 
ҳужжатларига мувофиқ очиқ ва шаффоф тарзда амалга оширилади.
Ариза берувчиларга электрон ДХ (ДХ) кўрсатиш тартиби 
тўғрисидаги ахборот оммабоп ва очиқдир ҳамда у электрон ДХ кўрсатувчи 
давлат органларининг расмий веб-сайтларида эълон қилинади. 
Электрон ДХ кўрсатувчи давлат органлари ариза берувчи 
сўровининг кўриб чиқилиши ҳолати ва хизматлар кўрсатилиши 
натижалари тўғрисидаги ахборотни тегишли хабарларни электрон шаклда 
юбориш йўли билан унинг талабига кўра тақдим этади деб белгиланган. 
Мамлакатимиз Президентининг 2013 йил 27 июндаги ПҚ-1989 сонли 
“Ўзбекистон 
Республикасининг 
Миллий 
АК 
тизимини 
янада 
ривожлантириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги Қарори ахборот соҳасини 
такомиллаштиришда 
муҳим 
омил 
бўлди. 
Қарорга 
мувофиқ, 
2013-2020 йилларда Ўзбекистон Республикасида ТТ, алоқа тармоқлари ва 
инфратузилмасини ривожлантириш дастури тасдиқланган ҳамда унинг 
ижросини таъминлаш доирасида Ўзбекистон Республикаси Алоқа, 
ахборотлаштириш ва ТТ давлат қўмитаси ҳузурида янги тузилма - 
“Электрон ҳукумат” тизимини ривожлантириш маркази ташкил этилди. 
Мазкур марказнинг мақсад ва вазифалари сифатида мамлакатимиз АРлари, 


14 
тизим ва тармоқларини жадал ривожлантиришдек муҳим масалалар 
белгиланди. 
“Электрон ҳукумат” тизимини ривожлантириш марказининг 
фаолияти мамлакатимизда давлатнинг фуқаролик ва тадбиркорлик 
субъектлари билан электрон ҳамкорлик тизимини такомиллаштириш 
ҳамда янада ривожлантиришнинг стратегик йўналишларини ишлаб 
чиқишга йўналтириган, шунингдек, “Электрон ҳукумат” тизими 
лойиҳаларини амалга оширишни таъминловчи меъёрий-услубий ташкил 
этилишига ёрдам бериши зарур. 
Давлат органларида фойдаланиладиган маълумотлар базаси ва 
АРларини лойиҳалаштириш, ишлаб чиқиш ва мужассамлаштириш 
механизмини кўзда тутадиган мазкур тизимни шакллантиришга ягона 
технологик ёндашувни таъминлайдиган “Электрон ҳукумат” тизимини 
ривожлантириш маркази бу соҳада жаҳон амалиётидаги ҳамда хорижий 
мамлакатлар тажрибасини таҳлил этиб, тадқиқ қилиш масалалари билан 
шуғулланади. 
“Электрон 
ҳукумат” 
тизимини 
ривожлантириш 
жараёнида, 
фуқаролар ва тадбиркорлик субъектларига вақт ва маблағни тежаган ҳолда 
сифатли ДХ кўрсатиш мақсадида, давлат органлари фаолиятининг 
функционал ва операция жараёнларини тизимли асосда қайта ташкил 
этиш, ДХ кўрсатиш билан боғлиқ бизнес жараёнларини бошқаришнинг 
инновацион механизмларини жорий этиш, такомиллаштириш ва 
оптималлаштириш бўйича таклифлар тайёрлаш марказ фаолиятининг 
муҳим йўналишларидан ҳисобланади. Марказ томонидан “Электрон 
ҳукумат” тизими доирасида ИДХ кўрсатиш ва улардан фойдаланиш 
самарадорлигининг 
асосий 
йўналишлари, 
лойиҳаларни 
амалга 
оширишнинг мақсадли кўрсаткичларини аниқлаш услуби ишлаб чиқилади. 


15 
Бундан ташқари, марказ вазифалари рўйхати қаторидан миллий 
ахборот индустриясини ривожлантириш стратегиясини ишлаб чиқиш, 
мамлакат АКТ соҳаси ишлаб чиқариш корхоналарига инвестицияларни 
жалб этиш, таълим тизимида АРлари ҳамда ЭХни такомиллаштириш ҳам 
жой олган. Бутун жаҳон ахборот муҳитида жамиятнинг ҳаётий муҳим 
соҳаларида АКТдан ҳуқуққий ва хавфсиз фойдаланишида Ўзбекистон 
Республикаси аҳолиси миллий манфаатларини ҳимоя қилиш мақсадида 
ахборот хавфсизлиги тизимини ривожлантириш ҳам муҳим ўрин тутади. 

Download 1,29 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   32




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish