Ўзбекистон республикаси ахборот технологиялари ва коммуникацияларини


Тадқиқотда қўлланилган методиканинг тавсифи



Download 1,29 Mb.
Pdf ko'rish
bet5/32
Sana19.12.2022
Hajmi1,29 Mb.
#891267
1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   32
Bog'liq
ozbekistonda elektron hukumatni joriy etish istiqbollari

Тадқиқотда қўлланилган методиканинг тавсифи. 
Тадқиқотни олиб бориш жараёнида абстракт-мантиқий, монографик, 
таққослашга асосланган, график, таҳлилий, иқтисодий-математик ва 
тизимли таҳлил услубларидан ўринли фойдаланилди. 
Магистрлик 
диссертациясини 
ёзиш 
жараёнида 
Ўзбекистон 
Республикаси Қонунларидан, Вазирлар Маҳкамасининг қарорлари, 
Республика Президентининг асарларидан, мавзуга алоқадор хорижий ва 
маҳаллий олимларнинг китобларидан, Ўзбекистон Республикаси ахборот 
технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазирлиги ҳамда 
соҳа материалларидан фойдаланилди.
Тадқиқот 
натижаларининг 
назарий 
ва 
амалий 
аҳамияти.
ЎзбекистонРеспубликаси алоқа ва ахборотлаштириш соҳасида 
фаолият кўрсатаётган корхоналарда инновацион менежментни самарали 
қўллашга 
қаратилган 
илмий-амалий 
тавсиялардан 
фойдаланиш 
имкониятлари билан белгиланади. Тадқиқот натижасида келтирилган 
таклифлар ва мулоҳазалар республикамиз иқтисодиётини, қолаверса алоқа 
ва ахборотлаштириш соҳасини инновацион ривожланиши концепцияси ва 
дастурларини ишлаб чиқишда, шунингдек, Вазирлик ва унинг 
тизимида“Электрон ҳукумат” тизимини фаоллаштиришда қўлланиши 
мумкин.
Иш тузилмасининг тавсифи. 
Диссертация кириш қисмидан, уч боб, хулоса ҳамда фойдаланилган 
адабиётлар рўйхати ва иловалардан ташкил топган. Умумий хажми 86 
бетдан иборат. 




БОБ.ЎЗБЕКИСТОНДА ЭЛЕКТРОН ҲУКУМАТНИ ЖОРИЙ 
ЭТИШНИНГНАЗАРИЙ ВА ҲУҚУҚИЙ АСОСЛАРИ
1.1.
 
Электрон ҳукумат тушунчаси, мақсад ва вазифалари 
 
Мамлакатимизда ҳам жамиятни ахборотлаштириш ва ахборот 
эркинлиги принциплари қонун билан ҳимояланган. Ўзбекистон 
Республикасининг 
“Ахборотлаштириш 
тўғрисида”
2
ги 
қонунининг
4-моддасида ахборотлаштириш соҳасидаги давлат сиёсати аниқ белгилаб 
қўйилган. Унга кўра: “Ахборотлаштириш соҳасидаги давлат сиёсати 
АРлари, ахборот технологиялари ва ХТни ривожлантириш ҳамда 
такомиллаштиришнинг замонавий жаҳон тамойилларини ҳисобга олган 
ҳолда миллий ахборот тизимини яратишга қаратилган”. Шунингдек, 
ахборот, АРлари, ахборот технологиялари ва ХТ тушунчаларини ўзида 
тўлиқ мужассам этган ва ҳозирги кунда оддий фуқародан тортиб давлат ва 
жамият ҳаётининг барча босқичларида муҳим аҳамият касб этаётган соҳа 
ҳисобланмиш АК технологияларининг ривожига бўлган эътибор кучайиб 
бормоқда. Ахборот-коммуникацион технологиялари ҳозирги вақтда 
долзарб мавзулардан бири бўлиб, ҳар бир соҳани ўрганишда алоҳида 
аҳамият касб этади. Ҳар бири соҳа мутахассиси замонавий ахборот-
коммуникацион технологияларидан фойдаланиши мақсадга мувофиқдир. 
Ҳозирги замон мутахассислари фаолият доиралари қандай бўлишидан 
қатъий назар ахборот-коммуникацион технологиялар бўйича кенг 
кўламдаги билимларга, замонавий ҳисоблаш техникаси, АК тизимлари ва 
улардан фойдаланиш борасида етарли даражада малакаларга эга 
бўлишлари ва эртанги кун ривожи тўғрисидаги билимларни ўзида 
мужассамлаштирган бўлиши керак. 
Давлатимиз раҳбарининг 2013 йил 27 июнда қабул қилинган 
Ўзбекистон 
Республикасининг 
Миллий 
АК 
тизимини 
янада 
2
Ўзбекистон Республикасининг 
2003 йил 11 декабрдаги 560-ii-сон
Қонуни 



ривожлантириш чора-тадбирлари тўғрисидаги қарори ахборот соҳасини 
такомиллаштиришда муҳим омил бўлаётир. Мазкур қарорга мувофиқ, 
2013-2020 йилларда Ўзбекистон Республикасида ТТ, тармоқлари ва алоқа 
инфратузилмасини ривожлантириш дастури тасдиқланди. 
Айни пайтда Ўзбекистон АК тизимини комплекс ривожлантириш 
бўйича 2013-2020 йилларга мўлжалланган ҳукумат дастури Ўзбекистон 
Республикаси Президентининг 2013 йил 27 июндаги “Ўзбекистон 
Республикасининг Миллий АК тизимларини янада ривожлантириш чора-
тадбирлари тўғрисида”ги ПҚ-1989-сон қарори асосида қабул қилинган 
бўлиб, унда аҳоли учун давлат органлари билан электрон шаклда мулоқот 
қилиш имкониятини яратиш, давлат бошқаруви тизимида “ягона ойна” 
тизимини жорий этиш каби кўплаб мақсадлар белгиланган. Бу йўналишда 
зарур дастурий маҳсулотлар ва ХТ ишлаб чиқадиган қўшма корхоналар 
ташкил этиш, давлат бошқарув органлари ходимлари малакасини ошириш 
каби мақсадли йўналишлар белгилаб берилган.
Мазкур қарорнинг 1-иловаси билан “2013-2020 йилларда Ўзбекистон 
Республикаси ТТ, тармоқлари ва алоқа инфратузилмасини ривожлантириш 
дастури”; 
- 2-илова билан “Электрон ҳукумат” ХТ коплекслари ва маълумотлар 
базаларини яратиш бўйича лойиҳа ва тадбирлар рўйхати” тасдиқланган. 
“Электрон ҳукумат” тизимининг маълумотлар базаси ва ХТ 
комплексини яратиш бўйича лойиҳалар ва тадбирлар рўйхати”га асосан 
тегишли давлат органлари томонидан 2013-2020 йиллар мобайнида 6 та 
маълумотлар базаси ва 13 та ХТ комплексларини яратиш белгиланган 
Қарор ижросини таъминлаш доирасида Ўзбекистон Республикаси 
Алоқа, ахборотлаштириш ва ТТ давлат қўмитаси ҳузурида янги 
тузилмалар – “Электрон ҳукумат” тизимини ривожлантириш маркази ва 
Ахборот хавфсизлигини таъминлаш маркази ташкил этилди. Ушбу 
марказлар олдига мамлакатимиз АРлари, тизим ва тармоқларини жадал 
ривожлантиришдек муҳим мақсад ва вазифалар қўйилди. 



Ушуб ишларни амалга оширишдан асосий мақсад Президентимиз 
қарорида белгилаб берилганидек давлатимизда “Электрон ҳукумат” 
тизимини жорий этишга қаратилган. 
“Электрон ҳукумат” тизимини ривожлантириш маркази фаолияти 
мамлакатимизда давлатнинг аҳоли ва тадбиркорлик субъектлари билан 
электрон 
ҳамкорлик 
тизимини 
такомиллаштириш 
ва 
янада 
ривожлантиришнинг 
стратегик 
йўналишларини 
ишлаб 
чиқишга 
қаратилган. Давлат органларида фойдаланиладиган маълумотлар базаси ва 
АРларини лойиҳалаштириш, ишлаб чиқиш ва бирлаштириш механизмини 
назарда тутадиган ушбу тизимни шакллантиришга ягона технологик 
ёндашувни таъминлайдиган мазкур марказ бу борадаги жаҳон 
тенденциялари ҳамда хорижий мамлакатлар тажрибасини таҳлил ва тадқиқ 
этади. 
Ўтган аср 90-йилларининг ўрталарида дунёнинг ривожланган 
мамлакатлари компьютер ва интернет каби ахборот-коммуникацион 
технологияларидан фойдаланиб, давлат бошқаруви тизимида ислоҳот 
ўтказиш бўйича ҳаракатларни бошлашган. Давлат бошқаруви тизимининг 
самарадорлигини ошириш ва фуқароларга ДХни кўрсатиш даражасини 
ошириш учун ислоҳот ўтказишнинг энг кучли стратегияси сифатида 
электрон ҳукумат белгиланган ва шундан бошлаб электрон ҳукумат 
тизимини яратиш бўйича кенг кўламдаги лойиҳалар бошланган. 
Электрон ҳукумат лойиҳаларининг асосий мақсади – ҳукуматнинг 
бошқарув ва маъмурий фаолиятида иш унумдорлиги ва самарадорлигини 
кўтариш, булар асосида фуқароларга юқори даражадаги давлат 
хизматларни тақдим қилиш, тадбиркорлик субъектлари фаолияти учун 
мақбул муҳит яратиш ҳисобланади. Бу мақсадларга эришиш учун энг 
аввало ҳукумат идоролари фаолиятида инновацияни жорий қилиш, 
кераксиз бизнес-жараёнлар ва регламентларни ислоҳ қилиш ёки бекор 
қилиш, ҳужжатларни қисқартириш, қарорларни электрон тарзда қабул 


10 
қилиш, стандартлашган ҳужжат алмашинуви орқали давлат идоралари 
ўртасида маъмуломотлардан умумий фойдаланишни йўлга қўйиш, ягона 
ойна тизимига ўтишни амалга ошириш керак бўлади. Бу ишларнинг амалга 
оширилиши фуқароларга ташқарига чиқмасдан, яъни уйда ёки ишда бўла 
туриб бир тугмачани босиш орқали хохлаган мурожаатни қилиш, 
маълумотнома ва бошқа ҳужжатларни олиш ёки тадбиркорлик фаолиятини 
ташкил қилиш имкониятини берадиган инновацион ДХни кўрсатишни 
таъминлайди. 
Электрон ҳукумат тизими учта йўналишни қамраб олади: 
1) Давлат идораларида иш унумдорлиги ва самарадорлигини 
оишириш учун ички иш жараёнларини ахборотлаштириш: иш 
жараёнларида вужудга келадиган барча турдаги ҳужжат ва маъмурий 
маълумотларни электрон тарзда тайёрлаш, тўплаш, кўриб чиқиш, сақлаш; 
2) Жисмоний ва юридик шахсларга ЭҲни (ИДХ) тақдим қилиш 
(G2C, G2B); 
3) Давлат идоралари ўртасида ҳамкорликни йўлга қўйиш: 
маълумотлардан умумий фойдаланиш. 
ХХI аср глобал рақобатдаги ахборотлаштириш давридир. Давлат 
идоралари 
қанчалик 
тез 
жисмоний 
ва 
юридик 
шахсларнинг 
мурожаатларини кўриб чиқиб, уларнинг иш унумдорлигини оширяпти? 
Мурожаатларни кўриб чиқишда коррупция даражаси қанчалик камайган? 
Давлат идораларида иш жараёнлари қанчалик тезлашган? Шу каби 
саволларга жавоблар мамлакатнинг қай даражада рақобатбардошлигини 
ҳозирда кўрсатмоқда. Электрон ҳукумат тизими муваффақиятли жорий 
этилса, мамлакатнинг имкониятлари максимал даражада кўтарилади, 
коррупция бартараф этилади, барча ишда шаффофлик ва ошкоралик 
таъминланади. Буларнинг натижасида халқ ишончи ошади, тадбиркорлик 
фаолиятига кенг имкониятлар очилиб ривожланади, мамлакат эса ўзининг 
имкониятлари ва рақобатбардошлик даражасини дунёга намойиш этади. 


11 
Электрон ҳукумат ахборот-коммуникацион технологиялари орқали 
давлат бошқарувини ислоҳ қилиш, унга инновацияни жорий қилишни 
ифодаласа, электрон соғлиқни сақлаш ва электрон тижорат тушунчалари 
эса соғлиқни сақлаш ва тижорат соҳасида АКТ
3
ни кенг тадбиқ қилиш 
орқали бу соҳанинг инновацион кўринишини ифодалайди. 
Электрон соғлиқни сақлаш (e-healthcare) – соқлиғни сақлаш 
соҳасининг замонавий ахборот технологиялари воситалари тадбиқ 
қилинган қисмидир. Бунда соғлиқ ва даволаниш тўғрисидаги 
маълумотларнинг электрон тарзда алмашинуви, интернет орқали 
масофавий ташхис қўйиш, реал вақт режимида соғлиқ бўйича 
маълумотларни тақдим қилиш каби аҳоли соғлиғини сақлаш бўйича 
кўрсатиладиган хизматларнинг янгича парадигмасини кўришимиз мумкин. 
Электрон соғлиқни сақлаш тизимини жорий қилишнинг дастлабки 
босқичида тиббиёт муаассаларида сақланадиган фуқароларнинг шахсий ва 
соғлиқлари тўғрисидаги маълумотлар қайд қилинган шахсий тиббий 
карточкаларни электронлаштириш бўйича ишлар борилади. Бунда 
фуқароларнинг соғлиғи бўйича маълумотларни қайд қилиш, таҳлил қилиш, 
сақлаш учун EMR (Electronic Medical Record) ва EHR (Electronic Health 
Record) тизимлари яратилади. Бу икки тизим тиббиёт муассалари ва 
тизимлари ўртасида маълумот алмашинувини ва маълумотлардан ўзаро 
фойдаланишни таъминлайди. 
Электрон тижорат – бу товар олди-соттиси ва хизматлар кўрсатиш 
бўйича жараёнлар (буюртма, тўлов, ижро)нинг бутунлай ёки қисман 
электрон ҳужжатлар асосида амалга оширилишидир. Интернет-шопинг, 
интернет-банкинг тушунчалари ҳам электрон тижоратнинг бир қисми 
ҳисобланади. 
3
Ахборот-коммуникация технологиялари 


12 

Download 1,29 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   32




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish