23
3
Божхона декларацияларини электрон шаклда
тўлдириш улиши (%)
99
4
Чет элга чикиш визаларини олишнинг электрон
шалдаги улиши e-visa (%)
90 дан кўпрок
5
Хўжалик судларида аризаларни қидириш ва
жўнатиш, маълумотларни е-sud тизими орқали
олиш (минг.бирлик.)
35 дан кўпрок
6
Давлат органларидаги ХТ ва ресурслари сони
(бирлик.)
433
8
Давлат органлари томонидан кўрсатилаётган
ИХ сони (бирлик.)
680
9
Ягона ИДХ порталидаги хизматлар сони
(бирлик.)
336 дан кўпрок
10
Ягона ИДХ порталидан юборилган
мурожаатлар сони (минг. Бирлик.)
270 дан кўпрок
11
Давлат электрон ҳаридларини амалга ошириш
орқали жамғариб қолинган сумма (млрд.сўм)
117
Хўжалик юритувчи субъектни давлат рўйхатидан ўтказиш тартибини
тезлаштириб, тадбиркорлар учун кўплаб қулайликлар яратилмоқда.
Шунингдек, электрон шаклда маълумотлар алмашишнинг йўлга
қўйилаётгани сўровларни расмийлаштириш жараёнини тезлаштириб,
тадбиркорлар ва аҳолининг давлат органлари билан ҳамкорлик
алоқаларини мустаҳкамлайди. Электрон буюртма асосида хусусий корхона
ташкил этиш тадбиркорнинг қимматли вақтини тежаб, бизнесини
муваффақиятли юритишга ишончини мустаҳкамлайди. Бу тартибнинг
жорий этилаётгани мамлакатимизда
кичик бизнес ва хусусий
тадбиркорликни ривожлантириш, қулай ишбилармонлик муҳити яратиш
борасида кўрсатилаётган юксак эътибор ва ғамхўрликнинг амалдаги
ифодасидир. Глобал тармоқда аҳолига қўшимча қулайликлар
яратиш ва
АК технологияларидан фойдаланиш кўламини кенгайтириш юзасидан
24
амалга оширилаётган ишлар изчил давом этмоқда. Келгусида солиқ солиш
ва божхона расмийлаштируви, лицензия ва рухсат бериш тартиб-
таомилларини электрон шаклда тақдим этиш,
коммунал хизматлар ва
бошқа соҳаларда ҳам интерфаол шаклда хизмат кўрсатилиши кўзда
тутилган.
Бугунги кунда мазкур ЭХ доирасида статистика, солиқ ва бошқа
молиявий
ҳисоботларни
тадбиркорлик
субъектларидан
электрон
кўринишда йиғиш ва қайта ишлаш тизими ҳам тобора ривожланиб
бормоқда.
Шунингдек,
электр
энергияси
истеъмолчиларига
«uzbekenergo.uz» сайти шахсий кабинетлар ёрдамида ўз шахсий
маълумотларидан
фойдаланишни
таъминлайди.
Ушбу
лойиҳа
мамлакатдаги барча истеъмолчилар томонидан
электр энергиясидан
фойдаланишни интерактив шаклда назорат қилиш имконини беради.
Чет эл фуқароларининг Ўзбекистонга виза расмийлаштиришлари
учун “mfa.uz” онлайн-сўровнома тизими Ўзбекистон Ташқи ишлар
вазирлиги веб-сайтининг бир қисми бўлиб, ҳозирда ўзбек, инглиз ва рус
тилларида ишлаётган, истиқболда бошқа жаҳон тилларида ҳам
ишлайдиган
алоҳида веб-саҳифадир. Шуниси аҳамиятлики, Ўзбекистон ўзида eVisa
тизимини татбиқ этилган дунёдаги тўққиз мамлакатдан биридир. Бу,
шубҳасиз, мамлакатимизнинг сайёҳлик ва инвестиция салоҳиятини
оширади.
Базавий ИДХ “Электрон ҳукумат” тизимининг бир қисмигина холос.
Мамлакатимиз Президентининг 2013 йил 18 январдаги “2012 йилда
мамлакатимизни ижтимоий-иқтисодий ривожлантириш якунлари ҳамда
2013 йилга мўлжалланган иқтисодий дастурнинг энг муҳим устувор
йўналишларига бағишланган Вазирлар Маҳкамасининг
мажлисида
“Электрон ҳукумат” тизимини шакллантириш концепцияси ва комплекс
дастурини ишлаб чиқиш муҳимлиги алоҳида қайд этилганди.
вазифаларини муваффақият билан амалга ошириш ҳамда тақдим
этиладиган имкониятларда мазкур “Электрон ҳукумат” тизимини
25
ривожлантириш марказининг ўрни муҳим аҳамият касб этади. Олдинда
аҳоли манфаатларини кўзда тутган, вақт ва маблағни
тежаш имконини
берувчи кечиктириб бўлмайдиган муҳим вазифалар кўп. Улар марказнинг
белгилаб қўйилган келгусидаги истиқбол режалари асосида амалга
оширилади.
Do'stlaringiz bilan baham: