Ўзбекистон республикаси ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазирлиги муҳаммад ал-хоразмий номидаги



Download 7,61 Mb.
Pdf ko'rish
bet125/321
Sana10.07.2022
Hajmi7,61 Mb.
#768599
1   ...   121   122   123   124   125   126   127   128   ...   321
Bog'liq
591c3149ad5ef

Инновациянинг мақсади - 
сарфланган маблағ ёки кучдан энг юқори натижа 
олишдан иборат. Бошқа турли-туман ўз-ўзидан пайдо бўладиган янгиликлардан фарқли 
ўлароқ инновация бошқарилувчи ва назорат қилинувчи ўзгаришлар механизмини ташкил 
этади. 
“Инновацион таълим” деганда одатда ўқув жараёнига янги (фойдали) 
элементлар олиб кириш тушунилади.
Шунинг учун таълим тизимида инновация 
ўзгартириш билан бевосита боғлиқ. 
Бундай ўзгартиришлар таълим тизимининг:
- мақсадига, мазмунига, метод, технологиясига, ташкил этиш шакли ва бошқарув 
тизимига; 
- педагогик фаолиятдаги ўзига хослик ва ўқув-билиш жараёнини ташкил этишга; 
- таълим даражаларини назорат қилиш ва баҳолаш тизимига; 
- ўқув-методик таъминотига; 
- тарбиявий ишлар тизимига; 
- ўқув режа ва ўқув дастурларига; 
- ўқувчи ва ўқитувчи фаолиятига боғлиқ. 
Ҳозирги кунда таълим жараёнида иннавацион технологияларни, педагогик ва
ахборот технологияларини ўқув жараёнларида қўллаш билан биргаликда инсон 
психикасининг барқарорлиги ва чидамлилигини ошириш мақсадида интерактив 
методларни қўллашга бўлган интилиш ҳам катта эътибор талаб қилмоқда. Интерактив 
методлардан фойдаланиш олий ўқув юртларида талабаларни фақат ўқитувчилар томонидан 
берилган тайёр билимларнигина эгаллашга эмас, балки ўзлари ҳам мустақил ўрганишга, 
изланишга, фикрлашга чорлайди. Бундан асосий мақсад кўникма ва малакалар асосида 
шахснинг билиш ва шахсий қобилиятини, ақлий камолотини, меҳнат фаолиятига бўлган 
муносабатини ҳамда дунёқарашини такомиллаштиришдан иборат.
Психологияда илмий жиҳатдан шу нарса тасдиқланганки инсон ўзидаги нуқсонларни 
бартараф 
қила 
оладиган, 
ўзини-ўзи 
такомиллаштирадиган, 
ўз 
билимларини 
мукаммаллаштира оладиган қобилиятларга эга ҳисобланади. Бироқ талаба ёшларимиз ўз 
қобилиятларини юқори даражада илғай олишмайди. Бунга сабаб талаба табиатдаги ўз 
микродунёсини аниқлик билан тасвирлаб берсада, ўзини-ўзи билишда ҳар хил ижтимоий 
ҳолатларда ўзини-ўзи самарали бошқара олишда баъзи бир муаммоларга дуч келмоқда.
Тажриба ва ўтказилган синовлар шуни кўрсатмоқдаки интеллектуал қобилиятларга эга 
бўлган талабалар ҳам мустақил ишлар билан шуғулланганларида муайян фаннинг 
хусусиятларини ҳисобга олишлари зарур.
Бизга маълумки олий таълимда ўқув режаларини бажариш жараёнида асосий 
эътибор талабаларнинг мустақил таълим олишларига қаратилган. Дарс давомида 
интерфаол методлардан фойдаланиш ўқитувчи ва талаба ўртасида ўзаро фаолликни, 
боғлиқликни, бир-бирини қўллаб-қувватлашни, тўлдиришни таминлайди. Интерфаол 
методларни қўллашда компъютер тармоқлари алоҳида аҳамият касб этади.Талаба мустақил 


188 
ишлаш жараёнида ҳам компъютер орқали ўзига керакли бўлган маълумотларни олиши, 
ўзининг фикрларини қўшимча сифатида киритиши мумкин. Бунинг натижасида талаба 
фақатгина тингловчи бўлиб қолмасдан мустақил фикрловчи, изланувчи, мунтазам равишда 
билим олишга интилувчига айланади. Талабалар асосан ўзларининг мустақил олган 
билимларидан семенар ва лаборатория машғулотларида фойдаланадилар.
Мустақил таълим жараёнида талабалар дарсликдан ташқари монографияларни, илмий
рисола ва мақолаларни ҳам ўқийдилар. Булардан фойдаланиб ижодий ва илмий
изланувчи, теран мустақил фикрлашга эга бўлган талабага айланиш учун қуйидагиларга 
амал қилишлари лозим:
-дарслик ва ўқув қўлланмаларни ўрганиши ,
-маърузалар матнини ўзлаштириши, 
-махсус адабиётлардан фойдаланиши,
-олиб борилаётган жараённи психологик жиҳатдан кузатиб бориши,
-бадиий асарларни эстетик жиҳатдан таҳлил қилиши,
-мустақил ишлашни ўрганиши ва одат қилиши,
-назарий ва амалий машғулотларни мустақил таҳлил қилишлари керак.
Талабанинг мустақил ишлаш давомида мустақил фикрга эга бўлиши ўқитувчи-
мураббийларлар томонидан билдирилган муносабатларга ҳам боғлиқ бўлади. Ўқитувчи-
мураббийлар талабаларга тўғри маслаҳат бериб, илмий-ижодий изланиш методлари, 
воситалари, қонун қоидалари билан таништириб боришлари зарур.
Шу билан биргаликда талабаларга мустақил фикр юритиш учун имконият бериш, 
уларнинг турли-туман фикрларини қабул қилиш, талабаларнинг ўқув жараёнидаги 
фаоллигини таъминлаш, талабаларни мустақил фикрларини баён қилиш жараёнида кулгига 
қолмасликларига ишонтириш, ҳар бир талабанинг мустақил фикр юритишига қодир 
эканлигига ўзларида ишонч ҳиссини уйғотишлари лозим.
Талабанинг мустақил фикрлаш жараёнида талабада турли фикрлар пайдо бўлади. 
Агар талабалар ўқув жараёнларида фаол иштирок этсалар ва аъло ўзлаштиришларига 
ўзларининг маъсуллигини ҳис қила олсалар, бу кутилган натижани беради.
Хулоса қилиб шуни айтишимиз мумкинки, талабаларнинг мустақил ишлаш жараёнларида 
инновацион технологиялардан фойдаланиши уларнинг фикрлашларини ривожлантиради, 
фикрий боғлиқликни, мантиқни таъминлайди, талабаларнинг илмий салоҳиятли 
бўлишларига имкон яратади. Бунинг натижасида талабанинг ўзига бўлган ишончи 
ортади, олдига қўйилган муаммонинг ечимини топишга ҳаракат қилади.

Download 7,61 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   121   122   123   124   125   126   127   128   ...   321




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish