ТАЪЛИМДА МАСОФАЛИ ЎҚИТИШ ТЕХНОЛОГИЯЛАРИ ВА УЛАРНИНГ
ТУЗИЛИШИ
Г.А.Рахманова (Ўқув Даволаш комплекси тиббиёт коллежи информатика
фани катта ўқитувчиси)
У.С.Акилова (Тошкент тиббиёт коллежи информатика фани ўқитувчиси)
Таълим тизимида компьютерли ўқитиш тушунчаси жаҳон педагогик амалиётга ўтган
асрнинг 60-йилларида кириб келди. Ўқитишнинг янги шакли масофавий ўқитишнинг
ривожланиши эса ўтган асрнинг 70-йилларига тўғри келади. Интернетнинг пайдо бўлиши
натижасида масофали ўқитиш тизимининг географияси кенгайиб, оммалашиб, жаҳонда
анъанавий ўқитишнинг ажралмас қисмига айланмоқда. Масофали ўқитишни ташкил
қилишнинг асосий элементларидан бири компьютерли ўқитиш дастурларидан
фойдаланишдир.
Масофали ўқитиш – ахборот-коммуникацион технология (компьютерлар,
телекоммуникация, мультимедиа) воситалари ва илмий асосланган ўқитиш усулларини
қўллаб таълим (кундузги, сирқи, экстернат) олиш шаклидир. Ўқитишни бу шакли
ўқувчиларга мос таълим предметини эркин танлаш, ўқитувчи билан мулоқат қилиш
шароитларини таъминлайдиган анъанавий, янги ахборот ва телекоммуникация
технологияларига асосланиб, ўқитиш жараёни ўқувчининг қаердалиги ва вақтга боғлиқ
155
бўлмаган ҳолда амалга оширилади. Ўқувчи ўқув муассасасига қатнамай, ўқитувчи ёки ўқув
муасасаси серитификациялаган шахс (тьютор)лардан доимий маслаҳат олиб ўқиш
имкониятига эга.
Масофали таълим (distant education) – ахборот технологиясини фойдаланган ҳолда
масофадан туриб таълим мухити ёрдамида ўқув ахборотларини алмашинишни
таъминлайдиган ва ўқув жараёнини олиб бориш ҳамда бошқариш тизимини амалга
оширадиган билим ва кўникмаларни эгаллаш жараёни.
Масофали таълим – масофали ўқитиш орқали амалга ошириладиган таълим.
Масофали ўқитиш - ўрганаётган материалнинг асосий ҳажмини ўқувчиларга
етказиш, ўқув жараёнида талаба ва ўқитувчининг интерфаол мулоқати, талабаларга
ўрганаётган материалларни ўзлаштириш бўйича мустақил ишлаш, шунингдек, уларнинг
ўқиш мобайнида олган билим ва кўникмаларини бахолашга имконият беради ахборот
технологиялари йиғиндиси ҳисобланади.
Масофали ўқитиш - ўқув жараёнига тегишли бўлган барча компонентлар (мақсад,
мазмун, метод, ташкилий шакл, ўқитиш воситалари ва ҳоказо), Интернет-технологиясининг
махсус воситалари ва бошқалар билан амалга ошириладиган ва интерфаолликни кўзда
тутган ўқитувчи ва ўқувчиларнинг масофадан туриб ўзаро алоқа қилиши.
Масофали ўқитишнинг асосий мақсади: тингловчилар қаерда яшашларидан қатъий
назар жахондаги ихтиёрий таълим муассасасида ўқиш имкониятини яратиш, таълим
муассасаларидаги профессор-ўқитувчиларнинг салохиятлардан фойдаланган ҳолда таълим
сифатини ошириш, ўқувчиларга узлуксиз таълим олишни таъминлаш ва таълимнинг турли
шаклларини бир-бирига яқинлаштиришдан иборат.
Масофали таълим тизимининг анъанавий таълим шаклидан фарқи, унинг
эгилувчанлигига боғлиқ равишда юқори харакатчанлиги, тингловчиларнинг мустақил
ишлаш имкониятини катталиги, ўқув - услуцбий таъминотнинг ранг баранг шаклдалигида
бўлиб, улар тингловчиларнинг қаердалигидан қатъий назар таълим жараёнини
самарадорлигини кўтаришга имкон беради.
Масофали ўқитиш тизимига қуйидагиларни киритиш мумкин: дастлабки ташкилий
ишлар (анъанавий тартибда ўтказиш ҳам мумкин). Бу ўз ичига гурухни шаклалантириш,
тингловчилар билан танишиш, уларни бошланғич билимларини аниқлаш учун
мўлжалланган (кириш) тестидан ўтказиш, кириш дарслари ташкил этиш, ўқиш учун зарур
бўлган ўқув манбаларни тавсия қилиш ва бошқа ташкилий масалаларини олади;
-
тингловчиларга электрон маъруза ва қўлланмаларни узатиш;
-
тингловчиларни тьютор – консультант билан ёзишмаси;
-
профессор - ўқитувчиларни тингловчилар билан ёзишмаси. Бу ўз ичига электрон
почта орқали маслаҳатлар, телеанжуманлар кўринишидаги семинарлар, электрон
тестдан ўтказиш, тингловчиларни Интернет тармоғи орқали мустақил ишлашлари,
аудио-видио қўлланмалар билан мустақил ишлаши, эксперт тизимларидаги
билимлар омборини эсда сақлаб қолишларини олади;
-
тингловчиларни мустақил ишлаши;
-
жорий назорат (имтиҳон) ;
-
битирув иши (реферат)ни тайёрлаш ва ҳимоя қилиш;
-
тингловчиларга диплом ёки серитификатни тақдим этиш;
-
турли кўринишдаги телеанжуман (масалан, курс буйича, ўқув муассасаси бўйича
ëки глобал тармоқли) лар.
Масофали ўкитиш тизимининг харакатчанлик хусусияти ўкув аудиторияларини
ташкил этиш ва назорат қилиш, ўкув - методик қўлланма ва электрон кутубхоналарнинг
156
жамғармаларини, компьютер тармоқларининг глобал ва маҳаллий ҳисоблаш ашёларини
фойдаланиш, тьютор - консультант ва ўқитувчиларни тайёрлаш каби таълим ашёларини
самарали фойдаланишни режалаштириш муамоларини келтириб чиқаради.
Тингловчиларни масофали ўқитиш учун:
- ашëларни турли тақсимотида минтақавий ва худудий марказларнинг тармоқларини
ўтказиш имконияти; хужжат алмашиниш муддатлари; масофали ўқитиш тизимида
тингловчиларни ўқитиш учун сарфланадиган маблағ; таълимнинг алоҳида шакллари;
турли курслар ва масофали ўқитиш хусусиятларини тахлил қилиш;
- тингловчиларнинг якуний аттестацияси учун зарур бўлган билимлари сифатини назорат
қилиш услубларини, ажратиш;
- ўқитувчи ва тингловчилар учун фанлар бўйича ўқув-услубий қўлланма ва материаллар
ишлаб чиқиш;
- замонавий ўқитиш воситалари: электрон дарслик, аудио - ва видио курслар, компьютерли
ўқитиш дастурлари, телекоммуникация воситаларини фойдаланишнинг методологик
асосларини аниқлаш;
- малака оширишда иштирок этадиган ўқитувчи ва тьютор - маслаҳатчиларни тайёрлаш;
- ўқув жараенида интерфаол услублари ва янги педагогик технологияларини ўз жойида
фодаланишни тахлил қилиш ва аниқлаш;
- малака ошириш ва қайта тайёрлаш ўқув режаларига киритиладиган ўқув курсларни
асослаш ва меъерга келтириш;
- таълим йўналиши ва фанлари бўйича масофали ўқитишни амалга оширувчиларни
аниқлаш каби муаммоларни ҳал қилиш керак.
Масофали ўқитиш, ўқитувчи ва ўқувчиларнинг фуқоролик ҳуқуқларини
тенглаштириш, танлаш, шунингдек, ўз фикри ва нуқтаи назарларини эркин баён этиш
ҳуқуқларини беради.
Таълим тизимининг бугунги вазифаси тингловчиларни тўлиб тошган ахборот -
таълим мухити шароитида бемалол фаолият кўрсата олишга ўргатишдан иборатдир. Бунинг
учун уларга узлуксиз равишда мустақил ишлаш шароитини яратиб бериш зарур.
Педагог ва илмий ходимларнинг малакасини ошириш ва қайта тайёрлашда
қўлланиладиган масофали ўқитишнинг асосий мақсади: тингловчилар қаерда яшашларидан
қатъий назар жаҳондаги иҳтиёрий таълим муассасасида ўқиш имкониятини яратиш, таълим
муассасаларидаги профессор - ўқитувчиларнинг салохиятлардан фойдаланган ҳолда
таълим сифатини ошириш, тингловчиларга узлуксиз таълим олишни таъминлаш ва
таълимнинг турли шаклларини бир-бирига яқинлаштиришдан иборат.
Масофали таълим тизимининг анъанавий таълим шаклидан фарқи, унинг
эгилувчанлигига боғлиқ равишда юқори харакатчанлиги, тингловчиларнинг мустақил
ишлаш имкониятини катталиги, ўқув - методик таъминотнинг ранг-баранг шаклдалигида
бўлиб, улар тингловчиларнинг қаердалигидан қатъий назар таълим жараёнини
самарадорлигини кўтаришга имкон беради.
Масофали ўқитиш орқали олиб ўрта махсус, касб-ҳунар муассасалари кадрларини
малакасини ошириш ва қайта тайёрлаш тизими кам харажатли, анаънавий ўқитиш тизимига
қараганда самаралироқ ҳамда келажаги порлок шакллардан биридир.
157
Do'stlaringiz bilan baham: |