32
Иккинчи турдаги муаммода тизимга қўйилган талаблар ўзгартирилади, сабаби,
талаблар орасида ўзаро зиддиятлилари мавжуд ёки талаблар тўла эмас.
5-6-мавзу: Тестлашни такрорланиб туриши
Режа:
1.
Тестлашни такрорланиб туриши: мақсад ва вазифалари
2.
Тестни бажариш учун бошланғич шартлар
3.
Тест муҳитини созлаш
4.
Тест мисолларни кета-кетлигини оптималлаштириш
Тестни такрорлаб туриши: мақсад ва вазифалари
Дастурий таъминот яшаш циклининг ҳар бир босқичида уни сифатини назорат
қилиш ва текшириб туриш лозим бўлади. Агар ишлаб чиқилган ва тестлаш босқичидан
ўтган дастурий таъминотга қандайдир ўзгартиришлар (масалан, хатоликларни тўғрилаш
натижасида) ва/ёки қўшимчалар (масалан, дастурий таъминот учун янги талаблар)
киритилган бўлса, у ҳолда мазкур дастурий таъминотни қайта
тестлаш зарурати вужудга
келади. Бундай ҳолатда тестловчининг вазифаси янги ёки ўзгартирилган функционал
хосса дастурий таъминотда янги хатоликлар келтириб чиқармаганлигини тасдиқлаш,
мабода қандайдир янги нуқсонлар аниқланса уларни вужудга келиш сабабларини
аниқлашдан иборат бўлади.
Дастурий таъминотни қайта тестлашнинг энг оддий йўли
бу дастурий таъминотга
ўзгартиришлар киритилгандан кейин барча тест мисолларни қайтадан тўла ўтказишдир.
Бунда ўзгартириш киритишдан олдинги ва кейинги натижалар таққосланади.
Агар дастурий таъминот ўзгартириш киритишдан олдин тестлардан мувафақиятли
ўтиб, ўзгартириш киритилгандан кейин қандайдир тест мисоллардан ўтмай қолса, у ҳолда
тизимда янги нуқсонлар вужудга келганидан далолат беради.
Умумий ҳолда қайта тестлашнинг натижаси қуйидагилардан бири бўлиши мумкин:
Барча тестлар мувафақиятли якунланади. Демак, ўзгаришлар олдин тестланган
ҳолатларга салбий таъсир этмаган. Бундай ҳолда фақатгина тизимга қўшилган
янги функцияларни текшириш учун янги тест мисолларни ишлаб чиқиш талаб
этилади.
Илгари мувафаққиятли ўтган тестларнинг маълум бир қисми
салбий натижа
беради. Бунга сабаб қуйидагилардан бири бўлиши мумкин:
•
тестланаётган
тизимни
функционаллигини
коррект
ўзгартириш
натижасида ишлаб чиқилган тест мисоли талабга мос келмай қолиши
мумкин;
•
тизим функционаллигини нокоррект ўзгартириш натижасида тест мисоли
нуқсон аниқлади;
•
илгари қайд қилинмаган нуқсонларни аниқланиши натижасида.
Дастлабки иккита сабабни функционал ва тест талаблардаги ўзгаришларни хамда
тест режа ва тест муҳитларини жорий ҳолатини таҳлил қилиш орқали фарқлаш мумкин.
Ушбу таҳлил асосида биринчи ҳолда тестловчи тест мисолига ўзгартириш киритади
(балки, янги тест мисоллари ишлаб чиқади), иккинчи ҳолда
тестловчи дастурий
таъминотда нуқсон борлиги ҳақида дастурий таъминот ишлаб чиқувчиларга хабар беради.
33
Тестлашни бошида ёки маълум бир тест мисолини амалга ошириш мобайнида
тестни бажариш авария (бузилиш) билан якунланади.
Бундай турдаги муаммо, кўпинча, тизимни тестланаётган қисмини ташқи муҳитини
ўзгариши билан боғлиқ бўлади. Мазкур ўзгартиришлар натижасида ташқи интерфейслар,
кирувчи ва чиқувчи маълумотлар таркиби ўзгариши мумкин. Бунинг натижасида эса тест
муҳити тестлаш жараёнини ўтказиш учун керакли бўлган
функцияларни таъминлаб бера
олмайди, оқибатда тестлаш жараёнида тўхталиш (бузилиш)лар вужудга келади.
Агар тестларни бажариш учун тест муҳити дастурий модуллари ва тестланаётган
тизимни ягона ижрочи кодга йиғиш (тўплаш) талаб этилган бўлса, у ҳолда тизим
интерфейсини ўзгариши натижасида шундай ҳолат юзага келиши мумкинки,
бунда
нафақат тестларни бажариш, хаттоки муҳит ва тизимни йиғиш имконияти хам йўқолиши
мумкин. Бундай ҳолда тизимга киритилган ўзгаришни таҳлил қилиш ва унга мос тест
муҳитини модификация қилиш лозим бўлади.
Баъзи бир ҳолатларда барча тестларни қайтадан
амалга оширишни имконияти
бўлмайди. Бунга сабаблардан бири бу барча тестлашларни амалга ошириш жуда кўп вақт
талаб қилиши ва тестлаш жараёнига ажратилган вақт чегараланганлигидир. Бундай ҳолда,
кўпинча, фақатгина тизимни ўзгаришга учраган алоҳида қисмларини тестлаш билан
кифояланилади. Тестлашга бундай ёндошувда тўла тестлаш фақатгина ўзгаришлар сони
етарлича катта бўлгандан кейин хамда лойиҳанинг муҳим босқичларида амалга
оширилади.
Тестларни қайта бажаришни ўз ичига қамраб олувчи жараён
Do'stlaringiz bilan baham: